fa
Feedback
YURIST MASLAHATI

YURIST MASLAHATI

رفتن به کانال در Telegram

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

نمایش بیشتر
294 262
مشترکین
-20024 ساعت
-1 3637 روز
+15 54830 روز

در حال بارگیری داده...

ابر برچسب‌ها
هیچ داده‌ای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
اشارات ورودی و خروجی
---
---
---
---
---
---
جذب مشترکین
دسامبر '25
دسامبر '25
+25 195
در 13 کانال‌ها
نوامبر '25
+953
در 6 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '25
+705
در 2 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '25
+4 944
در 12 کانال‌ها
Get PRO
اوت '25
+81
در 3 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '25
+35 388
در 3 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '25
+68 272
در 5 کانال‌ها
Get PRO
مه '25
+71 276
در 1 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '25
+55 132
در 3 کانال‌ها
Get PRO
مارس '250
در 1 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '25
+53 821
در 2 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '25
+30 273
در 6 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '24
+82 207
در 2 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '24
+117 993
در 7 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '24
+63 449
در 7 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '24
+44 714
در 10 کانال‌ها
Get PRO
اوت '24
+73 635
در 5 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '24
+89 878
در 7 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '24
+19 148
در 4 کانال‌ها
Get PRO
مه '24
+76 009
در 8 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '24
+39 869
در 8 کانال‌ها
Get PRO
مارس '24
+12 075
در 4 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '24
+9 925
در 4 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '24
+235 925
در 8 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '23
+41 384
در 9 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '23
+29 705
در 11 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '23
+37 417
در 10 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '23
+22 381
در 6 کانال‌ها
Get PRO
اوت '23
+16 727
در 10 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '23
+4 200
در 9 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '23
+732
در 7 کانال‌ها
Get PRO
مه '23
+26 408
در 11 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '23
+7 815
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '23
+1 370
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '23
+15 532
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '230
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '220
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '220
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '22
+233
در 0 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '22
+9 323
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '22
+7 512
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '22
+13 149
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '22
+2 631
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '22
+4 333
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '22
+2 886
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '22
+6 447
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '22
+8 853
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '22
+31 146
در 0 کانال‌ها
تاریخ
رشد مشترکین
اشارات
کانال‌ها
16 دسامبر+203
15 دسامبر+162
14 دسامبر+167
13 دسامبر+158
12 دسامبر+13
11 دسامبر+488
10 دسامبر+683
09 دسامبر+1 434
08 دسامبر+121
07 دسامبر+561
06 دسامبر+1 736
05 دسامبر+4 501
04 دسامبر+3 363
03 دسامبر+8 164
02 دسامبر+2 743
01 دسامبر+698
پست‌های کانال
❗️ Тадбиркорлик соҳасидаги 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинади
⛔️ Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида Ҳукумат қарори билан қонунчиликдаги тадбиркорликка оид 1600 та мажбурий талаблар бекор қилинди. ✅ Таъкидлаш жоиз, бундай катта ҳажмдаги чекловларнинг бекор қилиниши илк бор амалга оширилмоқда. 📋 Хусусан, Ҳукумат қарори билан ветеринария хизмати назорати остидаги 1 568 та товар позицияси бўйича маҳсулотга мувофиқлик сертификати олиш, шунингдек, туризм хизматларини кўрсатишда мазкур фаолиятга хос бўлмаган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун фаолият турини амалга оширишда айрим ортиқча чекловлар билан боғлиқ жами 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинмоқда. ❗️ Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги импортни амалга оширишда товар қийматига қўйилган 5 000 АҚШ долларлик чеклов, туристларга уй-жойни 30 кунгача ижарага бериш, ёғочдан мебель тайёрлашга доир талаблар бекор қилинди. 📜 Бунинг натижасида, тадбиркорларга маъмурий органлар билан муносабатга киришишда ортиқча бюрократик тўсиқлар камайишига ва уларнинг харажатлари, вақти ва ресурси тежалишига эришилади. 📋 Қайд этиш жоизки, бугунги кунда Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрига 36 мингдан ортиқ мажбурий талаблар киритилган бўлиб, Адлия вазирлиги томонидан соҳалар кесимида доимий равишда тадбиркорларга қўшимча қулайлик яратиш ҳамда соҳадаги бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда. 📝 Манба: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори (https://lex.uz/docs/7919147)

10 074170

2
Тошкент шаҳрида: ➖халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига орттириб бажарилган даромаднинг маҳаллий бюджетга қайтариладиган қисмидан 20 фоизини туманларга тақсимлаш ваколати берилади. ➖Тошкент шаҳар ва туман ҳокимларига маҳаллий кенгашлар билан келишган ҳолда бўш маблағларни депозитга қўйишга рухсат этилади. ➖«Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида»ги қонун қабул қилинади. ➖2026 йилдан Тошкент шаҳрида «маҳалла еттилиги» тўлиқ шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтади.
14 603
3
7912240.pdf
19 589
4
Қандай турдаги қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди? Амалдаги тартибга кўра, икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бинолар ва иншоотларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди. Бундай ҳолатларда фуқаро туман (шаҳар) қурилиш бўлими билан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиб олиши кифоя. Ана шу келишилган ҳужжатлар қурилиш ёки реконструкция ишларини бошлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга, лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда келишмасдан қурилиш ёки реконструкция ишларини амалга ошириш тақиқланади. Бундай ҳолатда қурилиш ишлари шаҳарсозлик нормаларига мувофиқ бўлмаган деб топилиши ва масъулият юзага келиши мумкин. Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
20 310
5
Шахс ҳақида оммавий ахборот ёки ижтимоий тармоқларда маълумот тарқатишда эҳтиёт бўлинг. Янги қабул қилинган Олий суд пленум қарорига кўра, Шахсий номулкий ҳуқуқларга тажовуз қилинган ёки ўзи ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган, обрўсизлантирувчи маълумотлар тарқатилган шахс бундай маълумотларни тарқатган шахсни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) 126¹ (оммавий (машҳур) зўравонлик), 139 (туҳмат), 140 (ҳақорат қилиш), 141 (фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш), 141¹ (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш), 141² (шахсга доир маълумотлар тўплашнинг қонунийлигини бузиш), 141³ (шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳамда инсон ҳаётининг сир тутилган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш), 143 (хат-ёзишмалар, телефонда суҳбатлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларни сақлаш тартибини бузиш) моддаларига кўра жиноий, ёки Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40 (туҳмат), 41 (ҳақорат қилиш), 59² (оммавий (машҳур) зўравонлик), 202² (ёлғон ахборот тарқатиш) моддаларига кўра маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга ҳақли. Судлар тушунтиришича, жиноят ишини қўзғатиш рад этилганлиги, жиноят иши тугатилганлиги ёки жиноят таркиби мавжуд эмаслиги, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш рад этилганлиги ёки қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилганлиги шахсни номулкий ҳуқуқларни фуқаролик тартибида ҳимоя қилиш тўғрисида даъво қўзғатиш ҳуқуқини истисно этмайди. Шахснинг бундай ариза билан мурожаат қилмаганлиги ёхуд жавобгарнинг ҳаракатларида жиноят таркиби ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган-аниқланмаганлигидан қатъи назар, судлар Фуқаролик кодексининг 99-, 100-моддалари билан қўриқланадиган шахсий номулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш мақсадида, аниқланган иш ҳолатларидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиши лозим. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
18 149
6
Кредит ва гаров муносабатларидаги ўзгаришлар Олий суд Пленумининг 2025 йил 24 ноябрдаги 23-сонли қарорига асосан, банк ва мижоз ўртасидаги низоларни ҳал қилишда муҳим янгиликларни жорий этди 1. Агар кредит шартномасида бошқача тартиб тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, Банк энди тўғридан-тўғри бутун суммани талаб қила олмайди. Бунда, банк аввало фақат кредитнинг муддати ўтган (тўланмаган) қисмини суд орқали ундириши шарт. Агар шу қисм ундирилмаса, кейингина кредитнинг қолган қисмини муддатидан олдин талаб қилиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Агар банк ушбу кетма-кетликни бузиб, дарҳол ҳамма пулни сўраса — суд кредитнинг қолган қисми бўйича даъвони РАД ЭТАДИ. 2. Банк судга даъво аризаси киритишдан олдин қуйидагиларни исботлаши шарт: ➖ Муддати ўтган қарз бўйича суд ҳужжати чиқарилганлигини; ➖ Ушбу ҳужжат бўйича МИБ (Мажбурий ижро бюроси) орқали 2 ой ичида тўлов амалга ошмаганлигини. Даъво аризасига МИБдан ушбу ҳолатни тасдиқловчи маълумотнома илова қилиниши ШАРТ. Акс ҳолда даъво қаноатлантирилмайди. 3. Гаровга қўйилган мулкни сотиб юбориш энди қийинлашди. Судлар қуйидаги икки ҳолатни текширади: Қарз миқдори — гаров мулки қийматининг 15% идан кам бўлса; Тўлов кечиктирилган давр — 3 ойдан ошмаган бўлса. Агар юқоридаги икки шарт бир вақтда мавжуд бўлса, суд гаровга (масалан, уй-жойга) ундирув қаратишни РАД ЭТАДИ. 4. Такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган тақдирда янги қоида ишга тушади: ➖ Агар такрорий савдо ўтмаса; ➖ Ва банк 1 ой ичида мулкни ўзида қолдириш бўйича қарор қабул қилмаса; ➖ НАТИЖА: Ипотека (гаров ҳуқуқи) тугатилади. 5. Суд энди шартномадаги нархга қараб ўтирмайди. Суд мажбурий тартибда: Гаров мулкини баҳолатади; Бошланғич сотув нархини суд қарорида аниқ белгилайди; Мулкни тўлиқ идентификация қилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
18 252
7
Буйруқ (50 фоизлик жарима).docx
18 995
8
Қонун бир, лекин натижа ҳар хил Биз кўпинча судларни танқид қилишга ўрганиб қолганмиз. Лекин тизимда ўз ишига чин кўнгилдан ё
Қонун бир, лекин натижа ҳар хил Биз кўпинча судларни танқид қилишга ўрганиб қолганмиз. Лекин тизимда ўз ишига чин кўнгилдан ёндашадиган, қонун берган имкониятдан фойдаланиб ишни чўзишга эмас, тезроқ ҳал қилишга уринадиган профессионаллар борлиги қувонарли. ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судига меҳнат низоси бўйича 3 та даъво ариза киритган эдим. Ҳолат эса қизиқ. 2 декабрда топширилган бир аризам бўйича судья ва унинг ёрдамчиси ҳақиқий намуна кўрсатди. Ариза дарҳол ўрганилиб, 9 декабрь куни чақирув хати юбориб, 18 декабрь кунига суд куни белгиланди. Судья ёрдамчиси эринмасдан алоқага чиқиб, суд вақтини маълум қилди. Мана буни эътибор ва масъулият деса бўлади! Қолганлари-чи? Айнан шу санада (02.12.2025) ва 4 декабрда топширилган қолган иккита иш ҳали ҳам "Тайёрлашда" мақомида турибди. Бир судья "қонун менга 10 кун мухлат берган-ку" деб хотиржам ўтирмасдан, меҳнат низоси ортида инсон тақдири турганини ҳис қилиб, ишни тезлаштирди. Бунинг учун унга алоҳида раҳмат! Қолган ҳамкасбларидан ҳам айнан шундай — қонуний муддатларни охиригача кутмасдан, имкон қадар тезкорлик билан ишлашни кутиб қоламиз. Зеро, "E-sud" тизими ҳам, қонунлар ҳам аввало халқ розилиги учун хизмат қилиши керак. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
22 824
9
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқи берилади, ўзбошимчалик билан эгалланган ерларга эса ижара ҳуқуқи берилади. (Қонун таҳлили 2-қисм) 👉 Биринчи қисм Янги қабул қилинган қонун моддаларини шарҳлашда давом этамиз. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисидаги қонуннинг 3-моддасига асосан Ушбу Қонун 1-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ер участкаларига нисбатан ушбу Қонунда назарда тутилган асосларда Ва тартибда фақат ижара ҳуқуқи, ушбу ер участкаларида қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи эътироф этилади. Бунда ижара муддати якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ер участкалари учун тўқсон тўққиз йил, бошқа ер участкалари учун қирқ тўққиз йил этиб белгиланади. Масалан сизнинг ўзбошимчалик билан қурган бино иншоотингиз 2018 йилдан аввал қурилган ва бу иншоот эгаллаган жой 10 сотихни ташкил қилса, иншоот уй-жойлар эгаллаган ер участкаси бўлса у жойлашган ер сизга 99 йилга ижарага берилади. Бошқа нотураржой бино бўлса, 49 йилга ижарага берилади. Бино-иншоотлар эса мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштирилади. Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан эътироф этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қароридан норози бўлган шахслар ушбу қарор устидан судга қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда шикоят қилиши, прокуратура ва адлия органлари эса қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга ариза (шикоят) бериши мумкин. (Қонуннинг 3-моддаси 2-3-қисмлари) Яъни сизнинг ерингизга бўлган ижара ҳуқуқи ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан эътироф этилади. Мазкур моддада уларнинг қарорлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
31 362
10
#Бизнес_солиқ Устав фондга киритилган улуш нега “реализация” деб ҳисобланмайди? Устав фондига улуш киритиш амалиётида айрим солиқ инспекторлари жисмоний шахс томонидан пулсиз асосда мол-мулк ёки активларни устав фондига киритишни “реализация” деб баҳолаб, ЖШОДС ҳисоблашни талаб қилаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Бундай ёндашув эса қонун нормалари ва мулкдор ҳуқуқларига зид. Солиқ кодексининг 46-моддасида “реализация” тушунчаси аниқ белгилаб берилган. Унга кўра, товарга мулк ҳуқуқи тўлов эвазига ўтказилганда ёки хизматлар ҳақ эвазига кўрсатилганда реализация юзага келади. Шу билан бирга, гаров мажбурияти бажарилмаганида гаров объектини ўтказиш ҳам реализацияга тенглаштирилади. Устав фондига улуш киритилганда мулк ҳуқуқи формал равишда юридик шахсга ўтгандай кўрингани билан, таъсисчи амалда ушбу мол-мулкнинг билвосита эгаси бўлиб қолаверади. Яъни у компания таъсисчиси сифатида актив устидан мулкдорлик манфаатини йўқотмайди. Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 7 ва 14-моддаларида белгиланган иқтисодий мазмун устуворлиги принципи ҳам мавжуд: битим қандай расмийлаштирилишидан қатъий назар, унинг ҳақиқий иқтисодий моҳиятига қараб баҳоланади. Устав фондига улуш киритиш — реализация эмас, инвестиция ҳисобланади. Инвестиция ва реализация ўртасидаги фарқ жуда катта. Реализацияда тараф дарҳол тўлов олиши керак, инвестицияда эса таъсисчи келгуси фаолиятдан фойда олиш умиди билан улуш қўшади. Дарҳол даромад шаклланмайди, кафолат ҳам йўқ. Солиқ кодексининг асосий қоидасига кўра, солиқ фақат даромад мавжуд бўлгандагина юзага келади. Устав фондга улуш қўшишда эса таъсисчида ҳеч қандай даромад пайдо бўлмайди. Демак, бундай ҳолатга солиқ солиш аниқлик ва адолат принципларига зид. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65 ва 66-моддаларида мулкдорнинг ўз мол-мулкини эркин тасарруф этиш ҳуқуқи ва иқтисодий фаолият эркинлиги кафолатланган. Тадбиркор фаолиятини бошлаш учун киритилаётган улушдан солиқ олиш эса ушбу ҳуқуқларга зид бўлади. Масалан, тадбиркор қиймати 100 млн сўмлик станокни ўзининг таъсис этаётган корхонаси устав фондига ўтказди. Бу ҳолатда у станокни сотмади, ундан даромад ҳам олмади. Станок фақат корхона фаолияти учун инвестиция сифатида ўтказилди. Демак, реализация йўқ — солиқ ҳам йўқ. Хулоса қилиб айтганда, устав фондига улуш киритиш Солиқ кодексининг 46-моддасида кўзда тутилган “реализация” мезонларига мувофиқ келмайди ва жисмоний шахс учун солиқ мажбуриятини юзага келтирмайди. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
24 065
11
Биз билан ишлаш анчагина қулай. Каналимиз деярли 6 йилдан буён фаолиятини юритиб, ўз обуначиси бўлган фуқаро ва тадбиркорларнинг шахсий ҳимоячисига айланган. Нима сабабдан биз билан ишлаш қулай? Аслида кўпгина ҳуқуқий муаммолар битта тўғри ёзилган ариза ва аниқ йўлланма орқали ҳал бўлиши мумкин. Аммо одамлар кўпинча нон-пиширмас маслахатлар, оворагарчилик ва нотўғри йўналишлар туфайли ортиқча вақт, маблағ ва асабни йўқотишади. Биз эса ана шундай хавфларни олдиндан бартараф этамиз. Биз ушбу лойиҳамиз орқали фуқаролар ва тадбиркорларнинг амалда учрайдиган ҳуқуқий муаммоларига тез ва самарали ечим таклиф қиляпмиз. Юборилган ҳар бир мурожаат 24 соат ичида таҳлил қилиниб, асосланган ҳуқуқий хулоса ва зарур ҳужжатлар — шартнома, ариза, суд ёки бошқа расмий ҳужжатлар — тайёрланади ҳамда электрон тарзда сизга етказилади. Бу орқали сиз ортиқча вақт ва маблағ сарфламасдан, мутахассислар ёрдамида муаммонинг ечимини оласиз. Нима учун бизни кўпчилик танламоқда? Энг асосий сабаблардан бири 6 йиллик тажриба! Бу нима дегани? Шу йиллар давомида биз 10 000 лаб кейсларни кўрдик, кейсларни кўриш жараёнида амалий тажриба шаклланди ва катта масалаларга ечим бўлувчи юридик база яратилди. Шу сабабли юборилган масалага аниқ ва асосли жавоб топиш жамоага қийинчилик туғдирмайди. Бу эса сизга масалангиз юзасидан маълумот олишни тезлаштиради. Бизга қандай боғланиш мумкин? @yuristgamurojaat ҳаволага масалангизни тўлиқ ёзасиз (ҳужжатлар бўлса барчасини юборасиз) ва мутахассисларимиз сизга алоқага чиқиб, масалангиз юзасидан тўлиқ тушунтиришлар беришади. Агар жараён адвокат иштирокида ҳал бўладиган бўлса, бу хизматни ҳам ўзимиз таъминлаймиз. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
20 820
12
Бош_бухгалтерни_ишга_қабул_қилиш.docx
21 745
13
❗️ Даврий божхона тўловларини тўлаш графигини тўлдириш тартиби белгиланди “Даврий божхона тўловларини тўлаш графигини тўлдириш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3724-сон, 12.12.2025 й.). 🔰 Йўриқномага кўра, график декларацияловчи шахс томонидан қуйидаги ҳолларда божхона органига тақдим этилади: 🔹 товар(лар)ни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштиришда даврий божхона тўловларини ҳар ойда ёки йилнинг ҳар чорагида тўлаш маълум қилинган тақдирда; 🔹 божхона тўловларидан шартли озод этиш бўйича берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан вақтинча олиб киришнинг кейинги муддатида даврий божхона тўловларини тўлаш лозим бўлганда. 📝 БЙД қоғоз шаклда божхона органига тақдим этилган тақдирда график қоғоз шаклда 4 нусхадан иборат А4 форматдаги варақларда тақдим этилади ҳамда қуйидагича тақсимланади: ▪️ 1-нусха – божхона пости учун; ▪️ 2-нусха – декларацияловчи шахс учун; ▪️ 3- ва 4-нусхалар – декларант учун. ✅ Бунда, графикнинг ҳар бир нусхаси декларацияловчи шахс ва божхона органининг мансабдор шахси томонидан тасдиқланади.
22 804
14
#Бизнес_солиқ Yuridik shaxslar uchun mol-mulk va yer soligʻi boʻyicha soliq hisobotlari proaktiv tartibga oʻzgaradi Bu nima d
#Бизнес_солиқ Yuridik shaxslar uchun mol-mulk va yer soligʻi boʻyicha soliq hisobotlari proaktiv tartibga oʻzgaradi Bu nima degani? 2026-yil 1-yanvardan boshlab yuridik shaxslardan olinadigan mol-mulk va yer soligʻi hisobotlarini shakllantirish vazifasi soliq organlariga oʻtkaziladi va mazkur majburiyat soliq toʻlovchilar uchun bekor qilinadi. Yangi tartib boʻyicha: 🗓 soliq toʻlovchilarga soliq organlari tomonidan shakllantirilgan hisobotlar yuborilgan kundan boshlab 5 ish kun ichida zarur tuzatishlarni kiritish va tuzatish kiritilgan soliq hisobotini taqdim etish huquqi beriladi. ❗️Agar hisobotdagi maʼlumotlar bilan korxonalarga tegishli koʻchmas mulk va yer uchastkasi maydonlari yoki yer toifalari oʻrtasida tafovutlar aniqlansa, ularni kadastr organlari maʼlumotlari bilan taqqoslash tavsiya etiladi. 👉 PF-138-son, 19.08.2025-y. ___________ Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
21 829
15
#Кадровик Меҳнат шартномасини ходимнинг аризасига кўра бўшатган тўғрими ёки бир марта қўл тарзда бузгани учун МК 161-модда билан бўшатган. Амалиётда бундай ҳолатларга қўп дуч келамиз ходим меҳнат интизомини бир марта қўпол тарзда бузган ва буни англаган ҳолда ўзининг ишдан бўшаш аризасини ҳам ёзган. Мазкур вазиятда иш берувчида ходимни қайси асос билан ишдан бўшатган афзал деган иккиланиш пайдо бўлади. Қайси модда билан ишдан бўшатган тўғри бўлади? Меҳнат кодексининг 160-моддаси ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солади. Мазкур модданинг 4-қисмини қўллаган ҳолда ёки МКнинг 157-моддаси тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин. Энди ҳолатга бевосита тўхталадиган бўлсак, масалан ходим ариза ёзди агар иш берувчи рози бўлса МКнинг 160-моддаси 4 қисмини қўллаган ҳалда ўша куннинг ўзида меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин. Бироқ иш берувчи буни хоҳламаса, ходимнинг 161-модда меҳнат интизомини бир марта қўпол тарзда бузиш билан меҳнат шартномасини бекор қилишни истаса, 14 кунлик муддат ўтиши жараёнида меҳнат шартномасини МК 161-модда билан бекор қилиши мумкин. Бунда шуни эътиборга олиш керакки, иш берувчи шу 14 кун ичида касаба уюшмасининг розилигини олиши керак. Бироқ иш берувчи 14 кун ичида меҳнат шартномасини бекор қила олмаса, ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга мажбур бўлади чунки 14 кунлик огоҳлантириш муддати ўтган бўлади. Юқоридагилардан шундай хулосага келиш мумкинки, агар ходим томонидан меҳнат интизоми қўпол тарзда бузилган ҳолатда , агар иш берувчи рози бўлса, МКнинг 160,157-моддалар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин. Агар рози бўлмаса, ходим томонидан ариза ёзилган бўлса, 14 кун ичида Мкнинг 161-моддаси бўйича ишдан бўшатиши керак бўлади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
23 633
16
#Кадровик ❗️Эндиликда ишга кириш учун топширилган тест натижалари 1 йилгача амал қилади ➖ 2026 йил 1 мартдан бошлаб давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар “vacancy.gov.uz” электрон платформасида эълон қилинади. ➖фуқароларга ўзларига маъқул келадиган мутахассислик, лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда “vacancy.gov.uz” электрон платформасида “иш қидирувчи” мақомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. ➖ “vacancy.gov.uz” электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ва давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу платформада мавжуд бўш иш ўринларига даъвогарлик қилиши мумкин бўлади. Бунда: ➖ фуқароларга тест синовларини шахсни тасдиқлаш ва синовларни назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Бошқарув самарадорлиги агентлигининг махсус жиҳозланган хоналарида топшириш имконияти яратилади; ➖ тест натижалари бир йилгача амал қилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
28 059
17
7901164.pdf
25 243
18
7902327.pdf
26 025
19
#Кадровик Касаба уюшмаси йиғилиши ҳақида меҳнат шартномаси бекор қилинган шахс огоҳлантирилмаган. Меҳнат низоларида шундай нюанслар борки, иш берувчи баъзида буни англамай ҳам қолади. Айни шундай низо билан бир ишни кўриб чиқяпман ходим ўзининг ишдан бўшатилиши ҳақидаги касаба уюшмасининг йиғилишига чақирилмаган, қатнашмаган ва ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Ўзи касаба уюшмасининг йиғилишига ишдан бўшатилаётган ходим жалб қилиниши керакми? Меҳнат кодексининг 164-моддасига асосан Агар жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, меҳнат шартномасини бундай розиликсиз бекор қилишга йўл қўйилмайди. Касаба уюшмаси қўмитаси ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилиги масаласи бўйича қабул қилинган қарор ҳақида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномаси олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда иш берувчига хабар қилиши керак. Агар кўрсатилган муддат тугаганидан кейин касаба уюшмаси қўмитаси қабул қилинган қарор ҳақида хабар қилмаса, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ушбу Кодексда белгиланган тартибда касаба уюшмаси қўмитасининг розилигисиз бекор қилишга ҳақли. Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. 2023 йил 23-майга Касаба уюшмалари федерацияси ижроия қўмитасининг 9-5-сонли "Касаба уюшмаси қўмитаси органида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби" ҳақидаги қарорининг 11-бандига кўра, Масаласи кўрилаётган ходим тегишли касаба уюшмаси органи мажлисида иштирок этиш хуқуқига эга. Касаба уюшмаси органи ходимнинг мажлисда иштирок этиши учун мажлис ўтказиладиган сана ва жой ҳақида олдиндан ёзма шаклда ёки почта оркали хабардор килиши шарт, Азизлар, эътибор беринглар, касаба уюшмаси масаласи кўрилаётган ходимни мажлис ҳақида огоҳлантириши шарт! Агар риоя қилмаса катта процессуал хатолик ҳисобланади ва суд томонидан бу ғайриқонуний бўшатилган деб топилиши мумкин. Бизнинг кейсда ҳам ана шундай ҳолат юз берган. Жараённинг кейинги босқичлари ҳақида маълумот берамиз. ПС: Ҳодим билан ҳар қандай муносабатларни тартибга солишда мутахасис билан албатта гаплашинг бу сизни келажакдаги стреслардан ҳимоя қилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
26 690
20
ПҚ-375.pdf
27 714