ch
Feedback
YURIST MASLAHATI

YURIST MASLAHATI

前往频道在 Telegram

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

显示更多
294 262
订阅者
-20024 小时
-1 3637
+15 54830

数据加载中...

标签云
无数据
有任何问题?请刷新页面或联系我们的客服
进出提及
---
---
---
---
---
---
吸引订阅者
十二月 '25
十二月 '25
+25 231
在13个频道中
十一月 '25
+953
在6个频道中
Get PRO
十月 '25
+705
在2个频道中
Get PRO
九月 '25
+4 944
在12个频道中
Get PRO
八月 '25
+81
在3个频道中
Get PRO
七月 '25
+35 388
在3个频道中
Get PRO
六月 '25
+68 272
在5个频道中
Get PRO
五月 '25
+71 276
在1个频道中
Get PRO
四月 '25
+55 132
在3个频道中
Get PRO
三月 '250
在1个频道中
Get PRO
二月 '25
+53 821
在2个频道中
Get PRO
一月 '25
+30 273
在6个频道中
Get PRO
十二月 '24
+82 207
在2个频道中
Get PRO
十一月 '24
+117 993
在7个频道中
Get PRO
十月 '24
+63 449
在7个频道中
Get PRO
九月 '24
+44 714
在10个频道中
Get PRO
八月 '24
+73 635
在5个频道中
Get PRO
七月 '24
+89 878
在7个频道中
Get PRO
六月 '24
+19 148
在4个频道中
Get PRO
五月 '24
+76 009
在8个频道中
Get PRO
四月 '24
+39 869
在8个频道中
Get PRO
三月 '24
+12 075
在4个频道中
Get PRO
二月 '24
+9 925
在4个频道中
Get PRO
一月 '24
+235 925
在8个频道中
Get PRO
十二月 '23
+41 384
在9个频道中
Get PRO
十一月 '23
+29 705
在11个频道中
Get PRO
十月 '23
+37 417
在10个频道中
Get PRO
九月 '23
+22 381
在6个频道中
Get PRO
八月 '23
+16 727
在10个频道中
Get PRO
七月 '23
+4 200
在9个频道中
Get PRO
六月 '23
+732
在7个频道中
Get PRO
五月 '23
+26 408
在11个频道中
Get PRO
四月 '23
+7 815
在0个频道中
Get PRO
三月 '23
+1 370
在0个频道中
Get PRO
二月 '23
+15 532
在0个频道中
Get PRO
一月 '230
在0个频道中
Get PRO
十二月 '220
在0个频道中
Get PRO
十一月 '220
在0个频道中
Get PRO
十月 '22
+233
在0个频道中
Get PRO
九月 '22
+9 323
在0个频道中
Get PRO
八月 '22
+7 512
在0个频道中
Get PRO
七月 '22
+13 149
在0个频道中
Get PRO
六月 '22
+2 631
在0个频道中
Get PRO
五月 '22
+4 333
在0个频道中
Get PRO
四月 '22
+2 886
在0个频道中
Get PRO
三月 '22
+6 447
在0个频道中
Get PRO
二月 '22
+8 853
在0个频道中
Get PRO
一月 '22
+31 146
在0个频道中
日期
订阅者增长
提及
频道
17 十二月+36
16 十二月+203
15 十二月+162
14 十二月+167
13 十二月+158
12 十二月+13
11 十二月+488
10 十二月+683
09 十二月+1 434
08 十二月+121
07 十二月+561
06 十二月+1 736
05 十二月+4 501
04 十二月+3 363
03 十二月+8 164
02 十二月+2 743
01 十二月+698
频道帖子
#Кадровик Ходим ариза ёзган куни ишдан бўшаши мумкинми? Ишдан бўшаш масаласи иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатда муҳим ўрин тутади. Айниқса, ходимнинг ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишида вақт жиҳатида аниқлик бўлиши талаб этилади. Лекин амалиётда ва қонун нормаларида бунга оид айрим мураккабликлар бор. Агар ходим 10 июль куни иш берувчига ўз ташаббуси билан ишдан бўшаш ҳақида ариза тақдим этса, у шу куни ишдан бўшай оладими? Меҳнат кодексининг 160-моддасига кўра, ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш ниятида иш берувчини ёзма равишда кеча ёки кунда эмас, балки 14 календарь кун олдин огоҳлантириши лозим. Демак, ариза берилганидан сўнг 14 кунлик огоҳлантириш муддати ўтиши керак. Шу билан бирга, 160-модданинг 4-қисмида “икки томон келишган ҳолда огоҳлантириш муддати тугагунига қадар ҳам шартнома бекор қилиниши мумкин” дейилган. Аммо бу жумла бир қарашда ишдан дарҳол бўшатиш имконини берса-да, уни тўғри талқин қилиш зарур. Модданинг 3-қисмига эътибор қаратсак, “огоҳлантириш муддати” ариза олинган кундан кейинги кунда, яъни 11 июльдан бошланади. Бу — муҳим юридик факт. Демак, огоҳлантириш муддати 10 июльда эмас, балки 11 июльдан ҳисобланади. Шу туфайли 10 июль куни “муддат тугашига қадар” деган шарт ҳали вужудга келмаган бўлади. Мос равишда, 160-модда 4-қисмида назарда тутилган келишув ҳам фақат 11 июльдан бошлаб қонуний кучга эга бўлиши мумкин. Амалиётда эса, ходим 10 июльда ариза ёзади ва шу куниёқ ишдан бўшатилмоқда. Бу эса қонун талабларига зид ҳолат ҳисобланади. Бироқ, истисноли вазиятлар ҳам бор. Масалан: ☝️ МК 160-модда 8-қисмида айтилишича, агар ходимнинг ишдан кетиш сабаби оғир ҳолатлар (соғлиқ, кўчиш, бошқа ташкилотга ўтиш ва ҳ.к.) билан боғлиқ бўлса, у ҳолда ариза берилган куниёқ меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. ☝️ Шунингдек, 157-моддада қайд этилган ҳолат – икки томон келишуви асосида шартномани бекор қилиш – бутунлай бошқа ҳуқуқий асос ҳисобланади. Агар иш берувчи ва ходим ўзаро келишиб, махсус тартибда расмийлаштирилган келишув тузишса, меҳнат шартномаси исталган куни, жумладан ариза берилган куниёқ бекор қилиниши мумкин. Масалан, агар ходим 10 июль куни ариза бериб, иш берувчи билан расмий қўшимча келишув (157-модда асосида) имзоласа, у ҳолда меҳнат шартномасини ўша куни бекор қилиш мумкин. Хулосаки, ходимнинг аризаси билан ўша куни ишдан бўшатиш фақат икки ҳолатда қонуний ҳисобланади: 👉 Агар сабаблар 160-модда 8-қисмида келтирилган ҳолатлардан бирига тўғри келса. 👉 Агар иш берувчи ва ходим ўртасида 157-модда асосида махсус келишув имзоланган бўлса. Акс ҳолда, ариза берилган кун меҳнат шартномасининг бекор қилиниш куни бўла олмайди. Бу масалада иш берувчилар қонун талабларига қатъий риоя этишлари шарт. Суд амалиётида бу каби хатолар кўпинча ходим фойдасига ҳал этилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

4 355720

2
❗️ Тадбиркорлик соҳасидаги 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинади ⛔️ Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида Ҳукумат қарори билан қонунчиликдаги тадбиркорликка оид 1600 та мажбурий талаблар бекор қилинди. ✅ Таъкидлаш жоиз, бундай катта ҳажмдаги чекловларнинг бекор қилиниши илк бор амалга оширилмоқда. 📋 Хусусан, Ҳукумат қарори билан ветеринария хизмати назорати остидаги 1 568 та товар позицияси бўйича маҳсулотга мувофиқлик сертификати олиш, шунингдек, туризм хизматларини кўрсатишда мазкур фаолиятга хос бўлмаган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун фаолият турини амалга оширишда айрим ортиқча чекловлар билан боғлиқ жами 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинмоқда. ❗️ Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги импортни амалга оширишда товар қийматига қўйилган 5 000 АҚШ долларлик чеклов, туристларга уй-жойни 30 кунгача ижарага бериш, ёғочдан мебель тайёрлашга доир талаблар бекор қилинди. 📜 Бунинг натижасида, тадбиркорларга маъмурий органлар билан муносабатга киришишда ортиқча бюрократик тўсиқлар камайишига ва уларнинг харажатлари, вақти ва ресурси тежалишига эришилади. 📋 Қайд этиш жоизки, бугунги кунда Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрига 36 мингдан ортиқ мажбурий талаблар киритилган бўлиб, Адлия вазирлиги томонидан соҳалар кесимида доимий равишда тадбиркорларга қўшимча қулайлик яратиш ҳамда соҳадаги бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда. 📝 Манба: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори (https://lex.uz/docs/7919147)
16 881
3
Тошкент шаҳрида: ➖халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига орттириб бажарилган даромаднинг маҳаллий бюджетга қайтариладиган қисмидан 20 фоизини туманларга тақсимлаш ваколати берилади. ➖Тошкент шаҳар ва туман ҳокимларига маҳаллий кенгашлар билан келишган ҳолда бўш маблағларни депозитга қўйишга рухсат этилади. ➖«Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида»ги қонун қабул қилинади. ➖2026 йилдан Тошкент шаҳрида «маҳалла еттилиги» тўлиқ шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтади.
19 020
4
7912240.pdf
21 352
5
Қандай турдаги қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди? Амалдаги тартибга кўра, икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бинолар ва иншоотларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди. Бундай ҳолатларда фуқаро туман (шаҳар) қурилиш бўлими билан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиб олиши кифоя. Ана шу келишилган ҳужжатлар қурилиш ёки реконструкция ишларини бошлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга, лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда келишмасдан қурилиш ёки реконструкция ишларини амалга ошириш тақиқланади. Бундай ҳолатда қурилиш ишлари шаҳарсозлик нормаларига мувофиқ бўлмаган деб топилиши ва масъулият юзага келиши мумкин. Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
21 579
6
Шахс ҳақида оммавий ахборот ёки ижтимоий тармоқларда маълумот тарқатишда эҳтиёт бўлинг. Янги қабул қилинган Олий суд пленум қарорига кўра, Шахсий номулкий ҳуқуқларга тажовуз қилинган ёки ўзи ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган, обрўсизлантирувчи маълумотлар тарқатилган шахс бундай маълумотларни тарқатган шахсни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) 126¹ (оммавий (машҳур) зўравонлик), 139 (туҳмат), 140 (ҳақорат қилиш), 141 (фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш), 141¹ (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш), 141² (шахсга доир маълумотлар тўплашнинг қонунийлигини бузиш), 141³ (шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳамда инсон ҳаётининг сир тутилган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш), 143 (хат-ёзишмалар, телефонда суҳбатлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларни сақлаш тартибини бузиш) моддаларига кўра жиноий, ёки Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40 (туҳмат), 41 (ҳақорат қилиш), 59² (оммавий (машҳур) зўравонлик), 202² (ёлғон ахборот тарқатиш) моддаларига кўра маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга ҳақли. Судлар тушунтиришича, жиноят ишини қўзғатиш рад этилганлиги, жиноят иши тугатилганлиги ёки жиноят таркиби мавжуд эмаслиги, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш рад этилганлиги ёки қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилганлиги шахсни номулкий ҳуқуқларни фуқаролик тартибида ҳимоя қилиш тўғрисида даъво қўзғатиш ҳуқуқини истисно этмайди. Шахснинг бундай ариза билан мурожаат қилмаганлиги ёхуд жавобгарнинг ҳаракатларида жиноят таркиби ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган-аниқланмаганлигидан қатъи назар, судлар Фуқаролик кодексининг 99-, 100-моддалари билан қўриқланадиган шахсий номулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш мақсадида, аниқланган иш ҳолатларидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиши лозим. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
18 948
7
Кредит ва гаров муносабатларидаги ўзгаришлар Олий суд Пленумининг 2025 йил 24 ноябрдаги 23-сонли қарорига асосан, банк ва мижоз ўртасидаги низоларни ҳал қилишда муҳим янгиликларни жорий этди 1. Агар кредит шартномасида бошқача тартиб тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, Банк энди тўғридан-тўғри бутун суммани талаб қила олмайди. Бунда, банк аввало фақат кредитнинг муддати ўтган (тўланмаган) қисмини суд орқали ундириши шарт. Агар шу қисм ундирилмаса, кейингина кредитнинг қолган қисмини муддатидан олдин талаб қилиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Агар банк ушбу кетма-кетликни бузиб, дарҳол ҳамма пулни сўраса — суд кредитнинг қолган қисми бўйича даъвони РАД ЭТАДИ. 2. Банк судга даъво аризаси киритишдан олдин қуйидагиларни исботлаши шарт: ➖ Муддати ўтган қарз бўйича суд ҳужжати чиқарилганлигини; ➖ Ушбу ҳужжат бўйича МИБ (Мажбурий ижро бюроси) орқали 2 ой ичида тўлов амалга ошмаганлигини. Даъво аризасига МИБдан ушбу ҳолатни тасдиқловчи маълумотнома илова қилиниши ШАРТ. Акс ҳолда даъво қаноатлантирилмайди. 3. Гаровга қўйилган мулкни сотиб юбориш энди қийинлашди. Судлар қуйидаги икки ҳолатни текширади: Қарз миқдори — гаров мулки қийматининг 15% идан кам бўлса; Тўлов кечиктирилган давр — 3 ойдан ошмаган бўлса. Агар юқоридаги икки шарт бир вақтда мавжуд бўлса, суд гаровга (масалан, уй-жойга) ундирув қаратишни РАД ЭТАДИ. 4. Такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган тақдирда янги қоида ишга тушади: ➖ Агар такрорий савдо ўтмаса; ➖ Ва банк 1 ой ичида мулкни ўзида қолдириш бўйича қарор қабул қилмаса; ➖ НАТИЖА: Ипотека (гаров ҳуқуқи) тугатилади. 5. Суд энди шартномадаги нархга қараб ўтирмайди. Суд мажбурий тартибда: Гаров мулкини баҳолатади; Бошланғич сотув нархини суд қарорида аниқ белгилайди; Мулкни тўлиқ идентификация қилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
18 759
8
Буйруқ (50 фоизлик жарима).docx
19 874
9
Қонун бир, лекин натижа ҳар хил Биз кўпинча судларни танқид қилишга ўрганиб қолганмиз. Лекин тизимда ўз ишига чин кўнгилдан ё
Қонун бир, лекин натижа ҳар хил Биз кўпинча судларни танқид қилишга ўрганиб қолганмиз. Лекин тизимда ўз ишига чин кўнгилдан ёндашадиган, қонун берган имкониятдан фойдаланиб ишни чўзишга эмас, тезроқ ҳал қилишга уринадиган профессионаллар борлиги қувонарли. ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судига меҳнат низоси бўйича 3 та даъво ариза киритган эдим. Ҳолат эса қизиқ. 2 декабрда топширилган бир аризам бўйича судья ва унинг ёрдамчиси ҳақиқий намуна кўрсатди. Ариза дарҳол ўрганилиб, 9 декабрь куни чақирув хати юбориб, 18 декабрь кунига суд куни белгиланди. Судья ёрдамчиси эринмасдан алоқага чиқиб, суд вақтини маълум қилди. Мана буни эътибор ва масъулият деса бўлади! Қолганлари-чи? Айнан шу санада (02.12.2025) ва 4 декабрда топширилган қолган иккита иш ҳали ҳам "Тайёрлашда" мақомида турибди. Бир судья "қонун менга 10 кун мухлат берган-ку" деб хотиржам ўтирмасдан, меҳнат низоси ортида инсон тақдири турганини ҳис қилиб, ишни тезлаштирди. Бунинг учун унга алоҳида раҳмат! Қолган ҳамкасбларидан ҳам айнан шундай — қонуний муддатларни охиригача кутмасдан, имкон қадар тезкорлик билан ишлашни кутиб қоламиз. Зеро, "E-sud" тизими ҳам, қонунлар ҳам аввало халқ розилиги учун хизмат қилиши керак. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
23 339
10
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқи берилади, ўзбошимчалик билан эгалланган ерларга эса ижара ҳуқуқи берилади. (Қонун таҳлили 2-қисм) 👉 Биринчи қисм Янги қабул қилинган қонун моддаларини шарҳлашда давом этамиз. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисидаги қонуннинг 3-моддасига асосан Ушбу Қонун 1-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ер участкаларига нисбатан ушбу Қонунда назарда тутилган асосларда Ва тартибда фақат ижара ҳуқуқи, ушбу ер участкаларида қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи эътироф этилади. Бунда ижара муддати якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ер участкалари учун тўқсон тўққиз йил, бошқа ер участкалари учун қирқ тўққиз йил этиб белгиланади. Масалан сизнинг ўзбошимчалик билан қурган бино иншоотингиз 2018 йилдан аввал қурилган ва бу иншоот эгаллаган жой 10 сотихни ташкил қилса, иншоот уй-жойлар эгаллаган ер участкаси бўлса у жойлашган ер сизга 99 йилга ижарага берилади. Бошқа нотураржой бино бўлса, 49 йилга ижарага берилади. Бино-иншоотлар эса мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштирилади. Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан эътироф этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қароридан норози бўлган шахслар ушбу қарор устидан судга қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда шикоят қилиши, прокуратура ва адлия органлари эса қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга ариза (шикоят) бериши мумкин. (Қонуннинг 3-моддаси 2-3-қисмлари) Яъни сизнинг ерингизга бўлган ижара ҳуқуқи ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан эътироф этилади. Мазкур моддада уларнинг қарорлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
31 826
11
#Бизнес_солиқ Устав фондга киритилган улуш нега “реализация” деб ҳисобланмайди? Устав фондига улуш киритиш амалиётида айрим солиқ инспекторлари жисмоний шахс томонидан пулсиз асосда мол-мулк ёки активларни устав фондига киритишни “реализация” деб баҳолаб, ЖШОДС ҳисоблашни талаб қилаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Бундай ёндашув эса қонун нормалари ва мулкдор ҳуқуқларига зид. Солиқ кодексининг 46-моддасида “реализация” тушунчаси аниқ белгилаб берилган. Унга кўра, товарга мулк ҳуқуқи тўлов эвазига ўтказилганда ёки хизматлар ҳақ эвазига кўрсатилганда реализация юзага келади. Шу билан бирга, гаров мажбурияти бажарилмаганида гаров объектини ўтказиш ҳам реализацияга тенглаштирилади. Устав фондига улуш киритилганда мулк ҳуқуқи формал равишда юридик шахсга ўтгандай кўрингани билан, таъсисчи амалда ушбу мол-мулкнинг билвосита эгаси бўлиб қолаверади. Яъни у компания таъсисчиси сифатида актив устидан мулкдорлик манфаатини йўқотмайди. Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 7 ва 14-моддаларида белгиланган иқтисодий мазмун устуворлиги принципи ҳам мавжуд: битим қандай расмийлаштирилишидан қатъий назар, унинг ҳақиқий иқтисодий моҳиятига қараб баҳоланади. Устав фондига улуш киритиш — реализация эмас, инвестиция ҳисобланади. Инвестиция ва реализация ўртасидаги фарқ жуда катта. Реализацияда тараф дарҳол тўлов олиши керак, инвестицияда эса таъсисчи келгуси фаолиятдан фойда олиш умиди билан улуш қўшади. Дарҳол даромад шаклланмайди, кафолат ҳам йўқ. Солиқ кодексининг асосий қоидасига кўра, солиқ фақат даромад мавжуд бўлгандагина юзага келади. Устав фондга улуш қўшишда эса таъсисчида ҳеч қандай даромад пайдо бўлмайди. Демак, бундай ҳолатга солиқ солиш аниқлик ва адолат принципларига зид. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65 ва 66-моддаларида мулкдорнинг ўз мол-мулкини эркин тасарруф этиш ҳуқуқи ва иқтисодий фаолият эркинлиги кафолатланган. Тадбиркор фаолиятини бошлаш учун киритилаётган улушдан солиқ олиш эса ушбу ҳуқуқларга зид бўлади. Масалан, тадбиркор қиймати 100 млн сўмлик станокни ўзининг таъсис этаётган корхонаси устав фондига ўтказди. Бу ҳолатда у станокни сотмади, ундан даромад ҳам олмади. Станок фақат корхона фаолияти учун инвестиция сифатида ўтказилди. Демак, реализация йўқ — солиқ ҳам йўқ. Хулоса қилиб айтганда, устав фондига улуш киритиш Солиқ кодексининг 46-моддасида кўзда тутилган “реализация” мезонларига мувофиқ келмайди ва жисмоний шахс учун солиқ мажбуриятини юзага келтирмайди. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
24 307
12
Биз билан ишлаш анчагина қулай. Каналимиз деярли 6 йилдан буён фаолиятини юритиб, ўз обуначиси бўлган фуқаро ва тадбиркорларнинг шахсий ҳимоячисига айланган. Нима сабабдан биз билан ишлаш қулай? Аслида кўпгина ҳуқуқий муаммолар битта тўғри ёзилган ариза ва аниқ йўлланма орқали ҳал бўлиши мумкин. Аммо одамлар кўпинча нон-пиширмас маслахатлар, оворагарчилик ва нотўғри йўналишлар туфайли ортиқча вақт, маблағ ва асабни йўқотишади. Биз эса ана шундай хавфларни олдиндан бартараф этамиз. Биз ушбу лойиҳамиз орқали фуқаролар ва тадбиркорларнинг амалда учрайдиган ҳуқуқий муаммоларига тез ва самарали ечим таклиф қиляпмиз. Юборилган ҳар бир мурожаат 24 соат ичида таҳлил қилиниб, асосланган ҳуқуқий хулоса ва зарур ҳужжатлар — шартнома, ариза, суд ёки бошқа расмий ҳужжатлар — тайёрланади ҳамда электрон тарзда сизга етказилади. Бу орқали сиз ортиқча вақт ва маблағ сарфламасдан, мутахассислар ёрдамида муаммонинг ечимини оласиз. Нима учун бизни кўпчилик танламоқда? Энг асосий сабаблардан бири 6 йиллик тажриба! Бу нима дегани? Шу йиллар давомида биз 10 000 лаб кейсларни кўрдик, кейсларни кўриш жараёнида амалий тажриба шаклланди ва катта масалаларга ечим бўлувчи юридик база яратилди. Шу сабабли юборилган масалага аниқ ва асосли жавоб топиш жамоага қийинчилик туғдирмайди. Бу эса сизга масалангиз юзасидан маълумот олишни тезлаштиради. Бизга қандай боғланиш мумкин? @yuristgamurojaat ҳаволага масалангизни тўлиқ ёзасиз (ҳужжатлар бўлса барчасини юборасиз) ва мутахассисларимиз сизга алоқага чиқиб, масалангиз юзасидан тўлиқ тушунтиришлар беришади. Агар жараён адвокат иштирокида ҳал бўладиган бўлса, бу хизматни ҳам ўзимиз таъминлаймиз. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
21 144
13
Бош_бухгалтерни_ишга_қабул_қилиш.docx
21 918
14
❗️ Даврий божхона тўловларини тўлаш графигини тўлдириш тартиби белгиланди “Даврий божхона тўловларини тўлаш графигини тўлдириш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3724-сон, 12.12.2025 й.). 🔰 Йўриқномага кўра, график декларацияловчи шахс томонидан қуйидаги ҳолларда божхона органига тақдим этилади: 🔹 товар(лар)ни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштиришда даврий божхона тўловларини ҳар ойда ёки йилнинг ҳар чорагида тўлаш маълум қилинган тақдирда; 🔹 божхона тўловларидан шартли озод этиш бўйича берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан вақтинча олиб киришнинг кейинги муддатида даврий божхона тўловларини тўлаш лозим бўлганда. 📝 БЙД қоғоз шаклда божхона органига тақдим этилган тақдирда график қоғоз шаклда 4 нусхадан иборат А4 форматдаги варақларда тақдим этилади ҳамда қуйидагича тақсимланади: ▪️ 1-нусха – божхона пости учун; ▪️ 2-нусха – декларацияловчи шахс учун; ▪️ 3- ва 4-нусхалар – декларант учун. ✅ Бунда, графикнинг ҳар бир нусхаси декларацияловчи шахс ва божхона органининг мансабдор шахси томонидан тасдиқланади.
23 029
15
#Бизнес_солиқ Yuridik shaxslar uchun mol-mulk va yer soligʻi boʻyicha soliq hisobotlari proaktiv tartibga oʻzgaradi Bu nima d
#Бизнес_солиқ Yuridik shaxslar uchun mol-mulk va yer soligʻi boʻyicha soliq hisobotlari proaktiv tartibga oʻzgaradi Bu nima degani? 2026-yil 1-yanvardan boshlab yuridik shaxslardan olinadigan mol-mulk va yer soligʻi hisobotlarini shakllantirish vazifasi soliq organlariga oʻtkaziladi va mazkur majburiyat soliq toʻlovchilar uchun bekor qilinadi. Yangi tartib boʻyicha: 🗓 soliq toʻlovchilarga soliq organlari tomonidan shakllantirilgan hisobotlar yuborilgan kundan boshlab 5 ish kun ichida zarur tuzatishlarni kiritish va tuzatish kiritilgan soliq hisobotini taqdim etish huquqi beriladi. ❗️Agar hisobotdagi maʼlumotlar bilan korxonalarga tegishli koʻchmas mulk va yer uchastkasi maydonlari yoki yer toifalari oʻrtasida tafovutlar aniqlansa, ularni kadastr organlari maʼlumotlari bilan taqqoslash tavsiya etiladi. 👉 PF-138-son, 19.08.2025-y. ___________ Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
22 013
16
#Кадровик Меҳнат шартномасини ходимнинг аризасига кўра бўшатган тўғрими ёки бир марта қўл тарзда бузгани учун МК 161-модда билан бўшатган. Амалиётда бундай ҳолатларга қўп дуч келамиз ходим меҳнат интизомини бир марта қўпол тарзда бузган ва буни англаган ҳолда ўзининг ишдан бўшаш аризасини ҳам ёзган. Мазкур вазиятда иш берувчида ходимни қайси асос билан ишдан бўшатган афзал деган иккиланиш пайдо бўлади. Қайси модда билан ишдан бўшатган тўғри бўлади? Меҳнат кодексининг 160-моддаси ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солади. Мазкур модданинг 4-қисмини қўллаган ҳолда ёки МКнинг 157-моддаси тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин. Энди ҳолатга бевосита тўхталадиган бўлсак, масалан ходим ариза ёзди агар иш берувчи рози бўлса МКнинг 160-моддаси 4 қисмини қўллаган ҳалда ўша куннинг ўзида меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин. Бироқ иш берувчи буни хоҳламаса, ходимнинг 161-модда меҳнат интизомини бир марта қўпол тарзда бузиш билан меҳнат шартномасини бекор қилишни истаса, 14 кунлик муддат ўтиши жараёнида меҳнат шартномасини МК 161-модда билан бекор қилиши мумкин. Бунда шуни эътиборга олиш керакки, иш берувчи шу 14 кун ичида касаба уюшмасининг розилигини олиши керак. Бироқ иш берувчи 14 кун ичида меҳнат шартномасини бекор қила олмаса, ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга мажбур бўлади чунки 14 кунлик огоҳлантириш муддати ўтган бўлади. Юқоридагилардан шундай хулосага келиш мумкинки, агар ходим томонидан меҳнат интизоми қўпол тарзда бузилган ҳолатда , агар иш берувчи рози бўлса, МКнинг 160,157-моддалар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин. Агар рози бўлмаса, ходим томонидан ариза ёзилган бўлса, 14 кун ичида Мкнинг 161-моддаси бўйича ишдан бўшатиши керак бўлади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
23 825
17
#Кадровик ❗️Эндиликда ишга кириш учун топширилган тест натижалари 1 йилгача амал қилади ➖ 2026 йил 1 мартдан бошлаб давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар “vacancy.gov.uz” электрон платформасида эълон қилинади. ➖фуқароларга ўзларига маъқул келадиган мутахассислик, лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда “vacancy.gov.uz” электрон платформасида “иш қидирувчи” мақомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. ➖ “vacancy.gov.uz” электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ва давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу платформада мавжуд бўш иш ўринларига даъвогарлик қилиши мумкин бўлади. Бунда: ➖ фуқароларга тест синовларини шахсни тасдиқлаш ва синовларни назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Бошқарув самарадорлиги агентлигининг махсус жиҳозланган хоналарида топшириш имконияти яратилади; ➖ тест натижалари бир йилгача амал қилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
28 410
18
7901164.pdf
25 380
19
7902327.pdf
26 096
20
#Кадровик Касаба уюшмаси йиғилиши ҳақида меҳнат шартномаси бекор қилинган шахс огоҳлантирилмаган. Меҳнат низоларида шундай нюанслар борки, иш берувчи баъзида буни англамай ҳам қолади. Айни шундай низо билан бир ишни кўриб чиқяпман ходим ўзининг ишдан бўшатилиши ҳақидаги касаба уюшмасининг йиғилишига чақирилмаган, қатнашмаган ва ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Ўзи касаба уюшмасининг йиғилишига ишдан бўшатилаётган ходим жалб қилиниши керакми? Меҳнат кодексининг 164-моддасига асосан Агар жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, меҳнат шартномасини бундай розиликсиз бекор қилишга йўл қўйилмайди. Касаба уюшмаси қўмитаси ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилиги масаласи бўйича қабул қилинган қарор ҳақида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномаси олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда иш берувчига хабар қилиши керак. Агар кўрсатилган муддат тугаганидан кейин касаба уюшмаси қўмитаси қабул қилинган қарор ҳақида хабар қилмаса, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ушбу Кодексда белгиланган тартибда касаба уюшмаси қўмитасининг розилигисиз бекор қилишга ҳақли. Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. 2023 йил 23-майга Касаба уюшмалари федерацияси ижроия қўмитасининг 9-5-сонли "Касаба уюшмаси қўмитаси органида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби" ҳақидаги қарорининг 11-бандига кўра, Масаласи кўрилаётган ходим тегишли касаба уюшмаси органи мажлисида иштирок этиш хуқуқига эга. Касаба уюшмаси органи ходимнинг мажлисда иштирок этиши учун мажлис ўтказиладиган сана ва жой ҳақида олдиндан ёзма шаклда ёки почта оркали хабардор килиши шарт, Азизлар, эътибор беринглар, касаба уюшмаси масаласи кўрилаётган ходимни мажлис ҳақида огоҳлантириши шарт! Агар риоя қилмаса катта процессуал хатолик ҳисобланади ва суд томонидан бу ғайриқонуний бўшатилган деб топилиши мумкин. Бизнинг кейсда ҳам ана шундай ҳолат юз берган. Жараённинг кейинги босқичлари ҳақида маълумот берамиз. ПС: Ҳодим билан ҳар қандай муносабатларни тартибга солишда мутахасис билан албатта гаплашинг бу сизни келажакдаги стреслардан ҳимоя қилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
26 770