Mehrob.uz
الذهاب إلى القناة على Telegram
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
إظهار المزيد234 820
المشتركون
-24424 ساعات
-1 1927 أيام
+6 94430 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
54. Ва китобда Исмоилни эсла. Албатта, у ваъдасига содиқ ҳамда Расул ва набий бўлган эди.
Эй Муҳаммад, илоҳий китоб–Қуръонда Исмоилнинг қиссасини эсла. Исмоил, ҳеч шубҳасиз, ваъдасига содиқ зот эди. Содиқлик ҳар бир Пайғамбарнинг сифатидир. Аммо, Исмоил алайҳиссалом бошқа Пайғамбар алайҳиссаломлардан ўзларининг ваъдага садоқатлари билан ажралиб турганлар.
«...ҳамда Расул ва набий бўлган эди».
У зотнинг Расул ва набий эканликларига шак-шубҳа йўқ. Демак, Исмоил алайҳиссалом халойиқни ҳидоят йўлига чақирганлар.
@mehrob_uz
❤ 52👍 23🕊 3🔥 1
ИНСОННИ ИНСОН ҚУТҚАРАДИ
«Ёш оила дам олишга табиат қўйнига чиқибди. Аёл пишир-куйдир ҳаракатида, эр ўтин тўплаш билан овора. Уларнинг эмаклаб юрадиган гўдаги эса ота-онасидан узоқлашади. Эмаклай-эмаклай жар ёқасига бориб қолади. Ўша ерда ўзича ўйинга берилади. Аёл боласи йўқлигини билиб, ваҳимага тушади. Қараса, гўдак жар лабида. Энди бақиришга тушганди ҳамки, хордиқ чиқаришга келган бир ақлли одам уни тўхтатади: “Бақирманг, болани чўчитиб юборасиз, олдинга сапчиса, аниқ пастга қулайди”, – дейди. Донишманд одам атрофга қараб бир болакайни кўради, уни жар лабидаги гўдак кўра оладиган, лекин жарликдан узоқ жойга ўтқазади. Иккинчи бола фалокат ёқасидаги гўдакнинг эътиборини тортадиган қилиқлар қилади. Гўдак унга яқинлаша бошлайди ва хатардан қутулади...»
Қиссадан ҳисса: “Эй азиз инсон, шуни билингки, инсонни фақатгина инсон қутқаради, бири иккинчисини, иккинчиси учинчисини...
Жалолиддин РУМИЙ раҳимаҳуллоҳ
@mehrob_uz
❤ 188👍 77🕊 16👏 14😢 10🔥 8
00:22
Video unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Тонгги зикр
“Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.
Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.
@mehrob_uz
AQPC8JZiDYXFDlvdsktjgAdJ0SCySAnL3zXWekm4FTmZ6NWZZ7OSwnRV4QGjGYz.mp44.74 MB
❤ 217👍 52🕊 21😍 3
ТУШ ТАЪБИРИ
Инсон зоти борки, туш кўради. Ундоқ туш кўрибман, бундоқ туш кўрибман, таъбири нима бўлади деб сўраб-суриштириб юради. Униси у дейди, буниси бу дейди, барибир тушларнинг аниқ таъбири ечилмай қолаверади. Ота-боболаримиз даврида ундай бўлмаган. Улар бундай пайтда ёши улуғ илмли одамларга мурожаат қилишган.
Абу Ҳомид Ғаззолий ҳазратларининг китобларида баён қилинишича, бир киши улуғ аллома Ибн Сириннинг олдиларига келиб, тушимда узугимдаги муҳр билан эркакларнинг оғизларини, аёлларнинг фаржларини муҳрлаётган эмишман, бунинг таъбири қандай бўлади, деб сўрайди. Ибн Сирин: “Сен рамазон кунлари оғизни ёпиш учун азон айтармидинг”, деб сўрайдилар. Ҳа, шундай қилардим дейди у. Чунки у муаззин эди.
Бундан шундай мантиқ келиб чиқадики, оғизларнинг муҳрланиши ейиш-ичишдан тўхташ, фаржларнинг муҳрланиши эса жинсий алоқадан тийилишни англатади. Яна бир киши: “Тушимда тўнғизларнинг бўйинларига маржон тақаётганимни кўрдим” дейди. Ибн Сирин: “Ҳикматни ҳикмат аҳлига эмас, ҳикматдан бегона бўлган одамларга сочаётган экансан”, деб жавоб берадилар.
Ушбу айтилганлардан мурод шуки, тушингиз таъбирини билгингиз келса, илмли, фозил кишилардан сўранг. Дуч келган одам ёки фолбинлардан эмас. Жуда бўлмаса ҳадисга кўра: “Яхши туш Раҳмондан, ёмон туш шайтондан” деб қўйинг, яна ҳам кўнглингиз тўлмаса, садақа қилинг, олам гулистон.
“Саждада ором бор” китобидан
@mehrob_uz
❤ 413👍 204🔥 42🕊 29👏 15💯 12😢 5🎉 2
Ҳидоят учун биргина сура кифоя
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳнинг ажойиб бир гапи бор: “Қуръонда бир сура бор. Каломуллоҳга оид фақатгина шу сура нозил қилиниб, бошқа сура туширилмаса ҳам, у инсоннинг ҳидоят, саодат топишига кифоя қиларди”, – дея Аср сурасини тафсир қилишга киришади. Аллоҳ таоло мазкур сурада: «Асрга қасамки, инсонлар зарарда, зиёнда, фалокатда, бахтсизликдадир. Фақатгина иймон келтириб, солиҳ амал қилганлар, ҳақни ва сабрни тавсия қилганлар ундай эмас», – дейди.
@mehrob_uz
❤ 235😢 84👍 55🕊 20💯 9🎉 1
00:26
Video unavailableShow in Telegram
🍸 Ajoyib ta’mni his eting!
Milliy Cola – Milliy Brend Sharqona ta'm!Kanalga aʼzo boʻlish: 👇 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg @mehrob_uz
AQPIwohUxWNPx_eZ4PAAxjWETCUs_bbKNEwiXd_eDVC3pLxP9HEkObQYqj3Ac5q.mp47.02 MB
❤ 88👏 26👍 23😱 19😢 17🔥 3🕊 2
Photo unavailableShow in Telegram
«Бас, (эй инсонлар ва жинлар!) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасиз?!»
Шу оят Ар-Раҳмон сурасида 31 марта такрорланган:
– 8 марта Аллоҳ таоло яратган нарсалар нақадар ажиблигидан кейин;
– 7 марта жаҳаннам ва унинг даҳшатлари, дўзах эшиклари ададидан кейин;
– 8 марта аввалги жаннат васфи, унинг неъматлари, жаннат дарвозалари зикридан кейин;
– 8 марта иккинчи жаннат васфи, унинг неъматлари ва дарвозалари зикридан кейин.
Др. Аҳмад Исо МАЪСОРОВИЙ
@mehrob_uz
❤ 182👍 77😢 47🕊 10💯 6👏 1
#савол_жавоб
Саждани узоқ қилиш мумкинми?
❓Савол: Фарз намозларини якка ҳолда ўқиганимда саждани узоқ қилишим мумкинми?
📨Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Намозда руку ва сажда тасбеҳларини уч мартадан айтиш суннат.
Тоқ ҳолатда 5, 7, 9... қилиб кўпайтириш эса нур устига нурдир.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз руку қилса, уч марта “Субҳаана Раббиял азийм”, десин. Бу энг озидир. Сажда қилса, уч марта “Субҳаана Раббиял аъла”, десин. Бу энг озидир”, дедилар».
Бу ҳукмлар ёлғиз намоз ўқувчилар учундир. Аммо имом “Тасбеҳлар сонини кўпайтираман”, деб жамоатдаги намозхонларни бездириб қўйиши мумкин эмас. Шунинг учун имом ҳадисда келган миқдордан оширмаслиги керак. У ҳам бўлса, тасбеҳларни уч мартадан айтишдир. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан
@mehrob_uz
❤ 245👍 63👏 30😍 14🕊 10🔥 3
01:17
Video unavailableShow in Telegram
#архив
Ўзингга нимани муносиб кўрасан?
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 8. O'zingga nimani munosib ko'rasan.mp47.44 MB
👍 103❤ 57😢 25🔥 7🕊 5💯 5👏 1🎉 1
Мутолаанинг фойдалари
1. Уйқусизликдан қутилишга ёрдам беради.
2. Асабни тинчлантиради.
3. Дунёқарашни, тинглаш қобилиятини ривожлантиради.
4. Сўз бойлигини оширади.
5. Паришонхотирликнинг олдини олади.
6. Ижодкорликни ривожлантиради.
7. Хотира ва фикрлашни яхшилайди.
8. Ҳаётдаги мақсадни англашга ва қийинчиликларни енгишга ёрдам беради.
9. Кўп китоб ўқийдиган болалар дарсларни яхши ўзлаштиради.
10. Ота-оналарнинг фарзандлари билан биргаликда китоб ўқишлари ўзаро муносабатларни яхшилайди.
11. Китоб ўқийдиган инсонлар ҳаётда фаол бўлади.
12. Чет тилини ўрганишни осонлаштиради.
✅Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
❤ 184👍 95🔥 12💯 9🕊 7
Photo unavailableShow in Telegram
53. Ва унга Ўз раҳматимиздан оғаси Ҳорунни Пайғамбар қилиб ҳадя этдик.
Оғалари Ҳоруннинг Пайғамбар бўлишини Мусо алайҳиссаломнинг ўзлари Аллоҳ таолога дуо қилиб сўраган эдилар.
Энди Пайғамбарлар отаси Иброҳим алайҳиссаломнинг зурриётларидан яна бир сулола–арабларнинг отаси Исмоил алайҳиссалом ҳақида сўз боради:
@mehrob_uz
❤ 122👍 43👏 8🎉 4🕊 4
Яхшиликнинг афзали кулфатга учраганга берилган ёрдамдир.
Изоҳ. Одамларнинг бир-бирига ёрдам қўлини чўзиши инсоний табиатда мавжуд яхшилик қилиш эҳтиёжининг натижасидир. Кўзи очиқ одам сиздан йул сўради, йўлни кўрсатиб қўйдингиз, албатта, бу яхшилик. Кўзи ожиз одамнинг қўлидан ушлаб, йўлдан ўтказиб қўйдингиз, бу ҳам яхшилик, лекин яхшиликнинг афзалидир. Чунки айни вазиятда кўзи очиқ одамга нисбатан кўзи ожиз одамнинг кулфати каттароқдир..
“Унвонул баён”дан
@mehrob_uz
❤ 202👍 34👏 25💯 20🕊 12😢 6🎉 3🔥 2
00:08
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸
🤲 Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман.
🌷Амин йа роббал аламин!
@mehrob_uz
d0840137202434cd07159fd491450c89.mp42.73 MB
❤ 250👍 76🕊 19🎉 6💯 6🤩 1
Усмон розияллоҳу анҳунинг миллати
Муҳаммад ибн Абдураҳмон раҳимаҳуллоҳ деди: «Куфада бир киши: “Усмон ибн Аффон яҳудий эди”, дер эди. Бу гапни эшитган Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ унинг уйига совчиликка бориб, унга:
– Сенинг қизингга шарафли, бой-бадавлат, Аллоҳнинг Китобини ёд олган, сахий, Аллоҳдан қўрққани учун тун бўйи йиғлаб намоз ўқиб бедор бўлиб чиқадиган киши учун совчиликка келдим, – деди. Ҳалиги киши:
– Бўлди, бўлди, розиман, – деди. Шунда Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳ:
– Лекин унинг бир айби бор, – деди. Ҳалиги киши:
– Қанақа айб? – деб сўради. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ:
– У яҳудий, – деди. Ҳалиги киши:
– Субҳоналлоҳ! Кўра-била туриб қизимни яҳудийга узатишимни хоҳлаяпсизми? – деди. Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳ:
– Қизингни бермайсанми? – деди. У одам:
– Йўқ, – деди қатъий оҳангда. Шунда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ:
– Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қизларини яҳудийга узатган деб даъво қилар экансан. Сен бир қизинги яҳудийга раво кўрмаянсан-ку, у зот пайғамбар бўла туриб қандай қилиб икки қизларини яҳудийга берсинлар?! – деди. Ҳалиги киши:
– Астағфируллоҳ, мен адашибман, Аллоҳга тинмай тавба қиламан, Раббим менинг гуноҳларимни кечирсин, – деб йиғлаб юборди».
Хатиб Бағдодий, (“Тариху Бағдод”, 13-жилд, 364-бет).
@mehrob_uz
❤ 223👍 87😢 64💯 10🕊 5🔥 4
01:02
Video unavailableShow in Telegram
Мусибат хабари келганда истиржо айтинг
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 7.mp49.84 MB
❤ 111😢 57👍 46🕊 9🔥 3
#саждаи_саҳв_масалалари
МАСБУҚ САЖДАИ САҲВ САЛОМИНИ ОХИРГИ САЛОМ ДЕБ ЎЙЛАБ ТУРИБ КЕТИШИ
Агар масбуқ имом билан бирга саждаи саҳв қилмасдан, тарк бўлган ракъатларини адо қилиш учун туриб кетса, намози дуруст ҳисобланади. Лекин ундан саждаи саҳв соқит бўлмайди. Яъни намоз охирида саждаи саҳв қилиши лозим бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 128-б; «Раддул муҳтор», 2-ж, 82-б.)
ИМОМ САЛОМ БЕРГАЧ БИР ОЗДАН СЎНГ САЖДАИ САҲВ ҚИЛСА, МАСБУҚ НИМА ҚИЛАДИ?
Бир имомга саждаи саҳв вожиб бўлди. Лекин сажда қилиш ёдидан кўтарилиб, икки томонга охирги саломни берди. Унга иқтидо қилган масбуқ тарк этилган ракъатларни адо қилиш учун ўрнидан турганидан сўнг имом ўз зиммасига саждаи саҳв вожиблиги ёдига тушиб қолди. Бу кўринишда имом дарҳол саждаи саҳв қилади. Агар масбуқ ўша ракъатнинг саждасини қилмаган бўлса, ортга қайтиб, имом билан бирга саждаи саҳвда шерик бўлади. Имом охирги саломни бергач, масбуқ туриб, қолган намозини адо қилади.
Маълум бўлсинки, шу ишлар асносида масбуқнинг қилган қиём, қироат ва рукуъси гўё қилинмаган, деб тасаввур қилинади. Бироқ масбуқ ортга қайтиб, имом билан бирга саждаи саҳв қилмаса ҳам намози дуруст ҳисобланаверади. Лекин намоз охирида саждаи саҳв қилиши вожиб бўлади. Албатта, агар масбуқ ушбу ракъатнинг саждасини ҳам қилишга улгурган бўлса, ортига қайтмайди. Агар ортига қайтса, намози бузилади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 128-б.)
МАСБУҚ ИМОМ БИЛАН БИРГА САЖДАИ САҲВ ҚИЛМАСА ВА ҚОЛДИРГАН РАКЪАТЛАРИДА САҲВ БЎЛСА
Агар масбуқ имом билан бирга саждаи саҳв қилмаса ва ўрнидан туриб тарк қилган ракъатларини адо қилишда ундан бирор саҳв содир бўлса, намоз охирида бир маротаба саждаи саҳв қилмоқлиги етарлидир. Албатта, масбуқ саломни кутмасдан туриб кетса гуноҳкор бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 129-б.)
МАСБУҚ ИМОМДАН АВВАЛ ЁКИ БАРОБАР САЛОМ БЕРСА
Масбуқ киши имомдан аввал ёки имом билан баробар салом берса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 91-б.)
МУСОФИР ИМОМНИНГ ОРТИДАГИ МУҚИМ, МАСБУҚ КАБИДИР
Муқим киши мусофир имомнинг ортида тўрт ракъатли намозни ўқиса, имом салом бергандан сўнг у қолган икки ракъат намозини ўқиш учун туради.
Бунда агар бирорта саҳв қилса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Саждаи саҳв борасида унинг ҳукми масбуқнинг ҳукми кабидир. Агар бир ракъатни топса, ўзининг уч ракъатини ўқиш вақтида, аввал икки ракъатни қироатсиз адо қилади ва охирги ракъатни қироат билан тугатади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 129-б.)
ИМОМ САҲВ ҚИЛГАНДАН СЎНГ УНГА БЕТАҲОРАТЛИК ЕТСА ВА ЎЗ ЎРНИГА МАСБУҚНИ ҚЎЙСА
Бирор имом намозда саҳв қилса, бундан сўнг унга бетаҳоратлик ҳам етса, имом сафдан бир масбуқни ўз ўрнига тайин қилади. Масбуқ эса саломгача намозни адо қилади, лекин салом бермайди. Салом бериш вақтида бирор мудрикни олдинга ўтказади, мудрик ўтиб, саждаи саҳв қилади сўнг ташаҳҳуд ва бошқаларни ўқиб салом беради. Масбуқ ҳам у билан бирга саждаи саҳв қилади. Саломдан кейин туриб намозини давом эттиради. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 129-б.)
@mehrob_uz
❤ 120👍 49🔥 6🕊 6😍 2
