ru
Feedback
Mehrob.uz

Mehrob.uz

Открыть в Telegram

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Больше
234 820
Подписчики
-24424 часа
-1 1927 дней
+6 94430 день
Архив постов
00:23
Видео недоступноПоказать в Telegram
Уч нарса эркак кишининг ақлини кўрсатади ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Показать все...
telegram 6. Uch narsa erkak kishining aqlini koʻrsatadi.mp41.87 MB
72👍 44🕊 8👏 6🔥 3😢 2🤩 2
Марям сураси 54-оят.mp33.36 KB
56👍 18🔥 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
54. Ва китобда Исмоилни эсла. Албатта, у ваъдасига содиқ ҳамда Расул ва набий бўлган эди. Эй Муҳаммад, илоҳий китоб–Қуръонда Исмоилнинг қиссасини эсла. Исмоил, ҳеч шубҳасиз, ваъдасига содиқ зот эди. Содиқлик ҳар бир Пайғамбарнинг сифатидир. Аммо, Исмоил алайҳиссалом бошқа Пайғамбар алайҳиссаломлардан ўзларининг ваъдага садоқатлари билан ажралиб турганлар. «...ҳамда Расул ва набий бўлган эди». У зотнинг Расул ва набий эканликларига шак-шубҳа йўқ. Демак, Исмоил алайҳиссалом халойиқни ҳидоят йўлига чақирганлар. @mehrob_uz
Показать все...
73👍 30🔥 3🕊 3
ИНСОННИ ИНСОН ҚУТҚАРАДИ «Ёш оила дам олишга табиат қўйнига чиқибди. Аёл пишир-куйдир ҳаракатида, эр ўтин тўплаш билан овора. Уларнинг эмаклаб юрадиган гўдаги эса ота-онасидан узоқлашади. Эмаклай-эмаклай жар ёқасига бориб қолади. Ўша ерда ўзича ўйинга берилади. Аёл боласи йўқлигини билиб, ваҳимага тушади. Қараса, гўдак жар лабида. Энди бақиришга тушганди ҳамки, хордиқ чиқаришга келган бир ақлли одам уни тўхтатади: “Бақирманг, болани чўчитиб юборасиз, олдинга сапчиса, аниқ пастга қулайди”, – дейди. Донишманд одам атрофга қараб бир болакайни кўради, уни жар лабидаги гўдак кўра оладиган, лекин жарликдан узоқ жойга ўтқазади. Иккинчи бола фалокат ёқасидаги гўдакнинг эътиборини тортадиган қилиқлар қилади. Гўдак унга яқинлаша бошлайди ва хатардан қутулади...» Қиссадан ҳисса: “Эй азиз инсон, шуни билингки, инсонни фақатгина инсон қутқаради, бири иккинчисини, иккинчиси учинчисини... Жалолиддин РУМИЙ раҳимаҳуллоҳ @mehrob_uz
Показать все...
202👍 91🕊 16👏 14😢 10🔥 8
00:22
Видео недоступноПоказать в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ☘️ Хайрли тонг! ☘️ Тонгги зикр “Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”. Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”. @mehrob_uz
Показать все...
AQPC8JZiDYXFDlvdsktjgAdJ0SCySAnL3zXWekm4FTmZ6NWZZ7OSwnRV4QGjGYz.mp44.74 MB
243👍 60🕊 23😍 4
ТУШ ТАЪБИРИ Инсон зоти борки, туш кўради. Ундоқ туш кўрибман, бундоқ туш кўрибман, таъбири нима бўлади деб сўраб-суриштириб юради. Униси у дейди, буниси бу дейди, барибир тушларнинг аниқ таъбири ечилмай қолаверади. Ота-боболаримиз даврида ундай бўлмаган. Улар бундай пайтда ёши улуғ илмли одамларга мурожаат қилишган. Абу Ҳомид Ғаззолий ҳазратларининг китобларида баён қилинишича, бир киши улуғ аллома Ибн Сириннинг олдиларига келиб, тушимда узугимдаги муҳр билан эркакларнинг оғизларини, аёлларнинг фаржларини муҳрлаётган эмишман, бунинг таъбири қандай бўлади, деб сўрайди. Ибн Сирин: “Сен рамазон кунлари оғизни ёпиш учун азон айтармидинг”, деб сўрайдилар. Ҳа, шундай қилардим дейди у. Чунки у муаззин эди. Бундан шундай мантиқ келиб чиқадики, оғизларнинг муҳрланиши ейиш-ичишдан тўхташ, фаржларнинг муҳрланиши эса жинсий алоқадан тийилишни англатади. Яна бир киши: “Тушимда тўнғизларнинг бўйинларига маржон тақаётганимни кўрдим” дейди. Ибн Сирин: “Ҳикматни ҳикмат аҳлига эмас, ҳикматдан бегона бўлган одамларга сочаётган экансан”, деб жавоб берадилар. Ушбу айтилганлардан мурод шуки, тушингиз таъбирини билгингиз келса, илмли, фозил кишилардан сўранг. Дуч келган одам ёки фолбинлардан эмас. Жуда бўлмаса ҳадисга кўра: “Яхши туш Раҳмондан, ёмон туш шайтондан” деб қўйинг, яна ҳам кўнглингиз тўлмаса, садақа қилинг, олам гулистон. “Саждада ором бор” китобидан @mehrob_uz
Показать все...
422👍 210🔥 42🕊 30👏 15💯 12😢 5🎉 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Намоз вақтлари: 17.12.2025 - Чоршанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Показать все...
147👍 43👏 5😍 5🎉 2🤩 2🕊 2
Ҳидоят учун биргина сура кифоя Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳнинг ажойиб бир гапи бор: “Қуръонда бир сура бор. Каломуллоҳга оид фақатгина шу сура нозил қилиниб, бошқа сура туширилмаса ҳам, у инсоннинг ҳидоят, саодат топишига кифоя қиларди”, – дея Аср сурасини тафсир қилишга киришади. Аллоҳ таоло мазкур сурада: «Асрга қасамки, инсонлар зарарда, зиёнда, фалокатда, бахтсизликдадир. Фақатгина иймон келтириб, солиҳ амал қилганлар, ҳақни ва сабрни тавсия қилганлар ундай эмас», – дейди. @mehrob_uz
Показать все...
239😢 87👍 55🕊 20💯 9🎉 1
00:26
Видео недоступноПоказать в Telegram
🍸 Ajoyib ta’mni his eting!
Milliy Cola – Milliy Brend Sharqona ta'm!
Kanalga aʼzo boʻlish: 👇 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg @mehrob_uz
Показать все...
AQPIwohUxWNPx_eZ4PAAxjWETCUs_bbKNEwiXd_eDVC3pLxP9HEkObQYqj3Ac5q.mp47.02 MB
92👏 26👍 24😱 20😢 17🔥 3🕊 2🎉 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
«Бас, (эй инсонлар ва жинлар!) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасиз?!» Шу оят Ар-Раҳмон сурасида 31 марта такрорланган: – 8 марта Аллоҳ таоло яратган нарсалар нақадар ажиблигидан кейин; – 7 марта жаҳаннам ва унинг даҳшатлари, дўзах эшиклари ададидан кейин; – 8 марта аввалги жаннат васфи, унинг неъматлари, жаннат дарвозалари зикридан кейин; – 8 марта иккинчи жаннат васфи, унинг неъматлари ва дарвозалари зикридан кейин. Др. Аҳмад Исо МАЪСОРОВИЙ @mehrob_uz
Показать все...
188👍 80😢 47🕊 11💯 6👏 1
#савол_жавоб Саждани узоқ қилиш мумкинми? Савол: Фарз намозларини якка ҳолда ўқиганимда саждани узоқ қилишим мумкинми? 📨Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Намозда руку ва сажда тасбеҳларини уч мартадан айтиш суннат. Тоқ ҳолатда 5, 7, 9... қилиб кўпайтириш эса нур устига нурдир. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз руку қилса, уч марта “Субҳаана Раббиял азийм”, десин. Бу энг озидир. Сажда қилса, уч марта “Субҳаана Раббиял аъла”, десин. Бу энг озидир”, дедилар». Бу ҳукмлар ёлғиз намоз ўқувчилар учундир. Аммо имом “Тасбеҳлар сонини кўпайтираман”, деб жамоатдаги намозхонларни бездириб қўйиши мумкин эмас. Шунинг учун имом ҳадисда келган миқдордан оширмаслиги керак. У ҳам бўлса, тасбеҳларни уч мартадан айтишдир. Валлоҳу аълам. “Фатволар тўплами”дан @mehrob_uz
Показать все...
250👍 65👏 30😍 15🕊 10🔥 3
01:17
Видео недоступноПоказать в Telegram
#архив Ўзингга нимани муносиб кўрасан? ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Показать все...
telegram 8. O'zingga nimani munosib ko'rasan.mp47.44 MB
👍 105 59😢 26🔥 7🕊 5💯 5👏 1🎉 1
Мутолаанинг фойдалари 1. Уйқусизликдан қутилишга ёрдам беради. 2. Асабни тинчлантиради. 3. Дунёқарашни, тинглаш қобилиятини ривожлантиради. 4. Сўз бойлигини оширади. 5. Паришонхотирликнинг олдини олади. 6. Ижодкорликни ривожлантиради. 7. Хотира ва фикрлашни яхшилайди. 8. Ҳаётдаги мақсадни англашга ва қийинчиликларни енгишга ёрдам беради. 9. Кўп китоб ўқийдиган болалар дарсларни яхши ўзлаштиради. 10. Ота-оналарнинг фарзандлари билан биргаликда китоб ўқишлари ўзаро муносабатларни яхшилайди. 11. Китоб ўқийдиган инсонлар ҳаётда фаол бўлади. 12. Чет тилини ўрганишни осонлаштиради. Яқинларингизга улашинг @mehrob_uz
Показать все...
184👍 95🔥 12💯 9🕊 7
Марям сураси 53-оят.mp32.55 KB
86👍 33
Фото недоступноПоказать в Telegram
53. Ва унга Ўз раҳматимиздан оғаси Ҳорунни Пайғамбар қилиб ҳадя этдик. Оғалари Ҳоруннинг Пайғамбар бўлишини Мусо алайҳиссаломнинг ўзлари Аллоҳ таолога дуо қилиб сўраган эдилар. Энди Пайғамбарлар отаси Иброҳим алайҳиссаломнинг зурриётларидан яна бир сулола–арабларнинг отаси Исмоил алайҳиссалом ҳақида сўз боради: @mehrob_uz
Показать все...
127👍 43👏 8🎉 4🕊 4
Яхшиликнинг афзали кулфатга учраганга берилган ёрдамдир. Изоҳ. Одамларнинг бир-бирига ёрдам қўлини чўзиши инсоний табиатда мавжуд яхшилик қилиш эҳтиёжининг натижасидир. Кўзи очиқ одам сиздан йул сўради, йўлни кўрсатиб қўйдингиз, албатта, бу яхшилик. Кўзи ожиз одамнинг қўлидан ушлаб, йўлдан ўтказиб қўйдингиз, бу ҳам яхшилик, лекин яхшиликнинг афзалидир. Чунки айни вазиятда кўзи очиқ одамга нисбатан кўзи ожиз одамнинг кулфати каттароқдир.. “Унвонул баён”дан @mehrob_uz
Показать все...
202👍 34👏 25💯 20🕊 12😢 6🎉 3🔥 2
00:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸 🤲 Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман. 🌷Амин йа роббал аламин! @mehrob_uz
Показать все...
d0840137202434cd07159fd491450c89.mp42.73 MB
253👍 77🕊 19🎉 6💯 6🤩 1
Усмон розияллоҳу анҳунинг миллати Муҳаммад ибн Абдураҳмон раҳимаҳуллоҳ деди: «Куфада бир киши: “Усмон ибн Аффон яҳудий эди”, дер эди. Бу гапни эшитган Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ унинг уйига совчиликка бориб, унга: – Сенинг қизингга шарафли, бой-бадавлат, Аллоҳнинг Китобини ёд олган, сахий, Аллоҳдан қўрққани учун тун бўйи йиғлаб намоз ўқиб бедор бўлиб чиқадиган киши учун совчиликка келдим, – деди. Ҳалиги киши: – Бўлди, бўлди, розиман, – деди. Шунда Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳ: – Лекин унинг бир айби бор, – деди. Ҳалиги киши: – Қанақа айб? – деб сўради. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: – У яҳудий, – деди. Ҳалиги киши: – Субҳоналлоҳ! Кўра-била туриб қизимни яҳудийга узатишимни хоҳлаяпсизми? – деди. Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳ: – Қизингни бермайсанми? – деди. У одам: – Йўқ, – деди қатъий оҳангда. Шунда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қизларини яҳудийга узатган деб даъво қилар экансан. Сен бир қизинги яҳудийга раво кўрмаянсан-ку, у зот пайғамбар бўла туриб қандай қилиб икки қизларини яҳудийга берсинлар?! – деди. Ҳалиги киши: – Астағфируллоҳ, мен адашибман, Аллоҳга тинмай тавба қиламан, Раббим менинг гуноҳларимни кечирсин, – деб йиғлаб юборди». Хатиб Бағдодий, (“Тариху Бағдод”, 13-жилд, 364-бет). @mehrob_uz
Показать все...
226👍 87😢 64💯 10🕊 5🔥 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Намоз вақтлари: 16.12.2025 - Сешанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Показать все...
177👍 56😍 10🕊 8👏 3🎉 1
01:02
Видео недоступноПоказать в Telegram
Мусибат хабари келганда истиржо айтинг ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Показать все...
telegram 7.mp49.84 MB
114😢 57👍 46🕊 9🔥 3