ar
Feedback
Mehrob.uz

Mehrob.uz

الذهاب إلى القناة على Telegram

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

إظهار المزيد
234 820
المشتركون
-28124 ساعات
-1 1367 أيام
+7 10330 أيام

جاري تحميل البيانات...

سحابة العلامات
لا توجد بيانات
هل تواجه مشاكل؟ يرجى تحديث الصفحة أو الاتصال بمدير الدعم الخاص بنا.
الإشارات الواردة والصادرة
---
---
---
---
---
---
جذب المشتركين
ديسمبر '25
ديسمبر '25
+687
في 2 قنوات
نوفمبر '25
+10 525
في 4 قنوات
Get PRO
أكتوبر '25
+655
في 8 قنوات
Get PRO
سبتمبر '25
+914
في 8 قنوات
Get PRO
أغسطس '25
+1 052
في 10 قنوات
Get PRO
يوليو '25
+916
في 7 قنوات
Get PRO
يونيو '25
+2 786
في 4 قنوات
Get PRO
مايو '25
+721
في 10 قنوات
Get PRO
أبريل '25
+6 468
في 6 قنوات
Get PRO
مارس '250
في 18 قنوات
Get PRO
فبراير '250
في 7 قنوات
Get PRO
يناير '25
+3 018
في 11 قنوات
Get PRO
ديسمبر '24
+1 842
في 10 قنوات
Get PRO
نوفمبر '24
+3 200
في 9 قنوات
Get PRO
أكتوبر '24
+2 688
في 10 قنوات
Get PRO
سبتمبر '24
+3 100
في 13 قنوات
Get PRO
أغسطس '24
+2 889
في 16 قنوات
Get PRO
يوليو '24
+2 844
في 16 قنوات
Get PRO
يونيو '24
+8 804
في 20 قنوات
Get PRO
مايو '24
+3 204
في 15 قنوات
Get PRO
أبريل '24
+4 995
في 25 قنوات
Get PRO
مارس '24
+12 407
في 25 قنوات
Get PRO
فبراير '24
+5 439
في 21 قنوات
Get PRO
يناير '24
+3 721
في 18 قنوات
Get PRO
ديسمبر '23
+3 563
في 17 قنوات
Get PRO
نوفمبر '23
+2 752
في 20 قنوات
Get PRO
أكتوبر '23
+2 207
في 22 قنوات
Get PRO
سبتمبر '23
+2 728
في 10 قنوات
Get PRO
أغسطس '23
+914
في 13 قنوات
Get PRO
يوليو '23
+1 893
في 17 قنوات
Get PRO
يونيو '230
في 13 قنوات
Get PRO
مايو '23
+2 442
في 19 قنوات
Get PRO
أبريل '23
+8 274
في 0 قنوات
Get PRO
مارس '23
+12 146
في 0 قنوات
Get PRO
فبراير '23
+2 778
في 0 قنوات
Get PRO
يناير '230
في 0 قنوات
Get PRO
ديسمبر '220
في 0 قنوات
Get PRO
نوفمبر '220
في 0 قنوات
Get PRO
أكتوبر '22
+1 089
في 0 قنوات
Get PRO
سبتمبر '22
+4 748
في 0 قنوات
Get PRO
أغسطس '22
+5 120
في 0 قنوات
Get PRO
يوليو '22
+7 254
في 0 قنوات
Get PRO
يونيو '22
+3 640
في 0 قنوات
Get PRO
مايو '22
+6 470
في 0 قنوات
Get PRO
أبريل '22
+17 865
في 0 قنوات
Get PRO
مارس '22
+10 197
في 0 قنوات
Get PRO
فبراير '22
+6 576
في 0 قنوات
Get PRO
يناير '22
+244 687
في 0 قنوات
التاريخ
نمو المشتركين
الإشارات
القنوات
16 ديسمبر0
15 ديسمبر0
14 ديسمبر0
13 ديسمبر0
12 ديسمبر+168
11 ديسمبر0
10 ديسمبر0
09 ديسمبر0
08 ديسمبر0
07 ديسمبر0
06 ديسمبر0
05 ديسمبر+182
04 ديسمبر0
03 ديسمبر0
02 ديسمبر0
01 ديسمبر+337
منشورات القناة
ТУШ ТАЪБИРИ Инсон зоти борки, туш кўради. Ундоқ туш кўрибман, бундоқ туш кўрибман, таъбири нима бўлади деб сўраб-суриштириб юради. Униси у дейди, буниси бу дейди, барибир тушларнинг аниқ таъбири ечилмай қолаверади. Ота-боболаримиз даврида ундай бўлмаган. Улар бундай пайтда ёши улуғ илмли одамларга мурожаат қилишган. Абу Ҳомид Ғаззолий ҳазратларининг китобларида баён қилинишича, бир киши улуғ аллома Ибн Сириннинг олдиларига келиб, тушимда узугимдаги муҳр билан эркакларнинг оғизларини, аёлларнинг фаржларини муҳрлаётган эмишман, бунинг таъбири қандай бўлади, деб сўрайди. Ибн Сирин: “Сен рамазон кунлари оғизни ёпиш учун азон айтармидинг”, деб сўрайдилар. Ҳа, шундай қилардим дейди у. Чунки у муаззин эди. Бундан шундай мантиқ келиб чиқадики, оғизларнинг муҳрланиши ейиш-ичишдан тўхташ, фаржларнинг муҳрланиши эса жинсий алоқадан тийилишни англатади. Яна бир киши: “Тушимда тўнғизларнинг бўйинларига маржон тақаётганимни кўрдим” дейди. Ибн Сирин: “Ҳикматни ҳикмат аҳлига эмас, ҳикматдан бегона бўлган одамларга сочаётган экансан”, деб жавоб берадилар. Ушбу айтилганлардан мурод шуки, тушингиз таъбирини билгингиз келса, илмли, фозил кишилардан сўранг. Дуч келган одам ёки фолбинлардан эмас. Жуда бўлмаса ҳадисга кўра: “Яхши туш Раҳмондан, ёмон туш шайтондан” деб қўйинг, яна ҳам кўнглингиз тўлмаса, садақа қилинг, олам гулистон. “Саждада ором бор” китобидан @mehrob_uz

24 5973900

2
Намоз вақтлари: 17.12.2025 - Чоршанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Намоз вақтлари: 17.12.2025 - Чоршанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
26 749
3
Ҳидоят учун биргина сура кифоя Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳнинг ажойиб бир гапи бор: “Қуръонда бир сура бор. Каломуллоҳга оид фақатгина шу сура нозил қилиниб, бошқа сура туширилмаса ҳам, у инсоннинг ҳидоят, саодат топишига кифоя қиларди”, – дея Аср сурасини тафсир қилишга киришади. Аллоҳ таоло мазкур сурада: «Асрга қасамки, инсонлар зарарда, зиёнда, фалокатда, бахтсизликдадир. Фақатгина иймон келтириб, солиҳ амал қилганлар, ҳақни ва сабрни тавсия қилганлар ундай эмас», – дейди. @mehrob_uz
30 398
4
🍸 Ajoyib ta’mni his eting! Milliy Cola – Milliy Brend Sharqona ta'm! Kanalga aʼzo boʻlish: 👇 📲 https://t.me/joinchat/AAAAA
🍸 Ajoyib ta’mni his eting! Milliy Cola – Milliy Brend Sharqona ta'm! Kanalga aʼzo boʻlish: 👇 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg @mehrob_uz
32 269
5
«Бас, (эй инсонлар ва жинлар!) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасиз?!» Шу оят Ар-Раҳмон сурасида 31 марта такрорланг
«Бас, (эй инсонлар ва жинлар!) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасиз?!» Шу оят Ар-Раҳмон сурасида 31 марта такрорланган: – 8 марта Аллоҳ таоло яратган нарсалар нақадар ажиблигидан кейин; – 7 марта жаҳаннам ва унинг даҳшатлари, дўзах эшиклари ададидан кейин; – 8 марта аввалги жаннат васфи, унинг неъматлари, жаннат дарвозалари зикридан кейин; – 8 марта иккинчи жаннат васфи, унинг неъматлари ва дарвозалари зикридан кейин. Др. Аҳмад Исо МАЪСОРОВИЙ @mehrob_uz
36 355
6
#савол_жавоб Саждани узоқ қилиш мумкинми? ❓Савол: Фарз намозларини якка ҳолда ўқиганимда саждани узоқ қилишим мумкинми? 📨Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Намозда руку ва сажда тасбеҳларини уч мартадан айтиш суннат. Тоқ ҳолатда 5, 7, 9... қилиб кўпайтириш эса нур устига нурдир. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз руку қилса, уч марта “Субҳаана Раббиял азийм”, десин. Бу энг озидир. Сажда қилса, уч марта “Субҳаана Раббиял аъла”, десин. Бу энг озидир”, дедилар». Бу ҳукмлар ёлғиз намоз ўқувчилар учундир. Аммо имом “Тасбеҳлар сонини кўпайтираман”, деб жамоатдаги намозхонларни бездириб қўйиши мумкин эмас. Шунинг учун имом ҳадисда келган миқдордан оширмаслиги керак. У ҳам бўлса, тасбеҳларни уч мартадан айтишдир. Валлоҳу аълам. “Фатволар тўплами”дан @mehrob_uz
37 325
7
#архив Ўзингга нимани муносиб кўрасан? ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ✅Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram �
#архив Ўзингга нимани муносиб кўрасан? ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ✅Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
36 550
8
Мутолаанинг фойдалари 1. Уйқусизликдан қутилишга ёрдам беради. 2. Асабни тинчлантиради. 3. Дунёқарашни, тинглаш қобилиятини ривожлантиради. 4. Сўз бойлигини оширади. 5. Паришонхотирликнинг олдини олади. 6. Ижодкорликни ривожлантиради. 7. Хотира ва фикрлашни яхшилайди. 8. Ҳаётдаги мақсадни англашга ва қийинчиликларни енгишга ёрдам беради. 9. Кўп китоб ўқийдиган болалар дарсларни яхши ўзлаштиради. 10. Ота-оналарнинг фарзандлари билан биргаликда китоб ўқишлари ўзаро муносабатларни яхшилайди. 11. Китоб ўқийдиган инсонлар ҳаётда фаол бўлади. 12. Чет тилини ўрганишни осонлаштиради. ✅Яқинларингизга улашинг @mehrob_uz
37 215
9
Марям сураси 53-оят.mp3
33 492
10
53. Ва унга Ўз раҳматимиздан оғаси Ҳорунни Пайғамбар қилиб ҳадя этдик. Оғалари Ҳоруннинг Пайғамбар бўлишини Мусо алайҳиссалом
53. Ва унга Ўз раҳматимиздан оғаси Ҳорунни Пайғамбар қилиб ҳадя этдик. Оғалари Ҳоруннинг Пайғамбар бўлишини Мусо алайҳиссаломнинг ўзлари Аллоҳ таолога дуо қилиб сўраган эдилар. Энди Пайғамбарлар отаси Иброҳим алайҳиссаломнинг зурриётларидан яна бир сулола–арабларнинг отаси Исмоил алайҳиссалом ҳақида сўз боради: @mehrob_uz
35 054
11
Яхшиликнинг афзали кулфатга учраганга берилган ёрдамдир. Изоҳ. Одамларнинг бир-бирига ёрдам қўлини чўзиши инсоний табиатда мавжуд яхшилик қилиш эҳтиёжининг натижасидир. Кўзи очиқ одам сиздан йул сўради, йўлни кўрсатиб қўйдингиз, албатта, бу яхшилик. Кўзи ожиз одамнинг қўлидан ушлаб, йўлдан ўтказиб қўйдингиз, бу ҳам яхшилик, лекин яхшиликнинг афзалидир. Чунки айни вазиятда кўзи очиқ одамга нисбатан кўзи ожиз одамнинг кулфати каттароқдир.. “Унвонул баён”дан @mehrob_uz
35 302
12
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸 🤲 Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўл
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸 🤲 Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман. 🌷Амин йа роббал аламин! @mehrob_uz
92 258
13
Усмон розияллоҳу анҳунинг миллати Муҳаммад ибн Абдураҳмон раҳимаҳуллоҳ деди: «Куфада бир киши: “Усмон ибн Аффон яҳудий эди”, дер эди. Бу гапни эшитган Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ унинг уйига совчиликка бориб, унга: – Сенинг қизингга шарафли, бой-бадавлат, Аллоҳнинг Китобини ёд олган, сахий, Аллоҳдан қўрққани учун тун бўйи йиғлаб намоз ўқиб бедор бўлиб чиқадиган киши учун совчиликка келдим, – деди. Ҳалиги киши: – Бўлди, бўлди, розиман, – деди. Шунда Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳ: – Лекин унинг бир айби бор, – деди. Ҳалиги киши: – Қанақа айб? – деб сўради. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: – У яҳудий, – деди. Ҳалиги киши: – Субҳоналлоҳ! Кўра-била туриб қизимни яҳудийга узатишимни хоҳлаяпсизми? – деди. Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳ: – Қизингни бермайсанми? – деди. У одам: – Йўқ, – деди қатъий оҳангда. Шунда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қизларини яҳудийга узатган деб даъво қилар экансан. Сен бир қизинги яҳудийга раво кўрмаянсан-ку, у зот пайғамбар бўла туриб қандай қилиб икки қизларини яҳудийга берсинлар?! – деди. Ҳалиги киши: – Астағфируллоҳ, мен адашибман, Аллоҳга тинмай тавба қиламан, Раббим менинг гуноҳларимни кечирсин, – деб йиғлаб юборди». Хатиб Бағдодий, (“Тариху Бағдод”, 13-жилд, 364-бет). @mehrob_uz
47 055
14
Намоз вақтлари: 16.12.2025 - Сешанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Намоз вақтлари: 16.12.2025 - Сешанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
46 655
15
Мусибат хабари келганда истиржо айтинг ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ✅Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram �
Мусибат хабари келганда истиржо айтинг ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ✅Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
44 983
16
#саждаи_саҳв_масалалари МАСБУҚ САЖДАИ САҲВ САЛОМИНИ ОХИРГИ САЛОМ ДЕБ ЎЙЛАБ ТУРИБ КЕТИШИ Агар масбуқ имом билан бирга саждаи саҳв қилмасдан, тарк бўлган ракъатларини адо қилиш учун туриб кетса, намози дуруст ҳисобланади. Лекин ундан саждаи саҳв соқит бўлмайди. Яъни намоз охирида саждаи саҳв қилиши лозим бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 128-б; «Раддул муҳтор», 2-ж, 82-б.) ИМОМ САЛОМ БЕРГАЧ БИР ОЗДАН СЎНГ САЖДАИ САҲВ ҚИЛСА, МАСБУҚ НИМА ҚИЛАДИ? Бир имомга саждаи саҳв вожиб бўлди. Лекин сажда қилиш ёдидан кўтарилиб, икки томонга охирги саломни берди. Унга иқтидо қилган масбуқ тарк этилган ракъатларни адо қилиш учун ўрнидан турганидан сўнг имом ўз зиммасига саждаи саҳв вожиблиги ёдига тушиб қолди. Бу кўринишда имом дарҳол саждаи саҳв қилади. Агар масбуқ ўша ракъатнинг саждасини қилмаган бўлса, ортга қайтиб, имом билан бирга саждаи саҳвда шерик бўлади. Имом охирги саломни бергач, масбуқ туриб, қолган намозини адо қилади. Маълум бўлсинки, шу ишлар асносида масбуқнинг қилган қиём, қироат ва рукуъси гўё қилинмаган, деб тасаввур қилинади. Бироқ масбуқ ортга қайтиб, имом билан бирга саждаи саҳв қилмаса ҳам намози дуруст ҳисобланаверади. Лекин намоз охирида саждаи саҳв қилиши вожиб бўлади. Албатта, агар масбуқ ушбу ракъатнинг саждасини ҳам қилишга улгурган бўлса, ортига қайтмайди. Агар ортига қайтса, намози бузилади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 128-б.) МАСБУҚ ИМОМ БИЛАН БИРГА САЖДАИ САҲВ ҚИЛМАСА ВА ҚОЛДИРГАН РАКЪАТЛАРИДА САҲВ БЎЛСА Агар масбуқ имом билан бирга саждаи саҳв қилмаса ва ўрнидан туриб тарк қилган ракъатларини адо қилишда ундан бирор саҳв содир бўлса, намоз охирида бир маротаба саждаи саҳв қилмоқлиги етарлидир. Албатта, масбуқ саломни кутмасдан туриб кетса гуноҳкор бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 129-б.) МАСБУҚ ИМОМДАН АВВАЛ ЁКИ БАРОБАР САЛОМ БЕРСА Масбуқ киши имомдан аввал ёки имом билан баробар салом берса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 91-б.) МУСОФИР ИМОМНИНГ ОРТИДАГИ МУҚИМ, МАСБУҚ КАБИДИР Муқим киши мусофир имомнинг ортида тўрт ракъатли намозни ўқиса, имом салом бергандан сўнг у қолган икки ракъат намозини ўқиш учун туради. Бунда агар бирорта саҳв қилса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Саждаи саҳв борасида унинг ҳукми масбуқнинг ҳукми кабидир. Агар бир ракъатни топса, ўзининг уч ракъатини ўқиш вақтида, аввал икки ракъатни қироатсиз адо қилади ва охирги ракъатни қироат билан тугатади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 129-б.) ИМОМ САҲВ ҚИЛГАНДАН СЎНГ УНГА БЕТАҲОРАТЛИК ЕТСА ВА ЎЗ ЎРНИГА МАСБУҚНИ ҚЎЙСА Бирор имом намозда саҳв қилса, бундан сўнг унга бетаҳоратлик ҳам етса, имом сафдан бир масбуқни ўз ўрнига тайин қилади. Масбуқ эса саломгача намозни адо қилади, лекин салом бермайди. Салом бериш вақтида бирор мудрикни олдинга ўтказади, мудрик ўтиб, саждаи саҳв қилади сўнг ташаҳҳуд ва бошқаларни ўқиб салом беради. Масбуқ ҳам у билан бирга саждаи саҳв қилади. Саломдан кейин туриб намозини давом эттиради. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 129-б.) @mehrob_uz
43 698
17
Доктор Аҳмад Исо Маъсоровий деди: «Баъзи ориф зотлар айтадилар: "Сабр қилувчилар дунё ва охират яхшиликлари билан кетдилар. Ч
Доктор Аҳмад Исо Маъсоровий деди: «Баъзи ориф зотлар айтадилар: "Сабр қилувчилар дунё ва охират яхшиликлари билан кетдилар. Чунки улар Аллоҳ билан бирга бўлишга ноил бўлган эдилар. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "(Эй Муҳаммад!) Сиз Раббингизнинг ҳукмига сабр қилинг! Зотан, Сиз Бизнинг кўз ўнгимизда (ҳимоямизда)дирсиз!" (Тур сураси, 48-оят). "Иддатус собирийн (Собирлар саноғи)" китоби. @mehrob_uz
42 574
18
Икки куни бир хил ўтган зарардадир Англияда биринчи синфдан то университетнинг сўнгги босқичигача бўлган даврда ўқувчи ва тал
Икки куни бир хил ўтган зарардадир Англияда биринчи синфдан то университетнинг сўнгги босқичигача бўлган даврда ўқувчи ва талабаларнинг дарс китобларида 71 мингдан кўп сўз қўлланилар экан. Бу кўрсаткич Японияда 42 минг, Италияда 30 мингдан ортиқроқ, Туркияда эса 7–10 минг орасида экан. Одатда, бошланғич синф ўқувчилари “навбатчи сўзлар”ни кўп ишлатадилар: “Яхшимисиз?”, “келдим-кетдим”, “кўрдим”, “ўқидим”, “жавоб қайтаролмадим”, “ёздим-чиздим”, “раҳмат”, “соғ бўлинг”, “хайр” ва ҳоказо. Худди шу сўзларни университетнинг юқори босқич талабалари ҳам қўллайдилар. Бу нимадан дарак? Бу сўз бойлигимиз камлигидан, китоб ўқимаслгимиздан дарак. Ҳатто кўрган-кечирганларимиз воқеа-ҳодисаларни ҳам эплаб айтиб бера олмаймиз. Нега? Чунки мутолаадан йироқлашиб кетдик. 🔗 https://mehrob.uz/maqolalar/390 @mehrob_uz
48 530
19
АЛЛОҲ ҲАҚИДА ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ! ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ✅Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 You
АЛЛОҲ ҲАҚИДА ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ! ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ✅Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
45 060
20
Китоб ўқиш умрни узайтиради Китоб ўқиш ақлий салоҳиятимизни кучайтириб, тасаввуримизни бойитади. Олимлар бу мароқли машғулот умрни узайтирувчи восита эканини ҳам аниқлашди. АҚШнинг Йел университети олимлари мутолаа ва инсон умри узвийлигига оид тадқиқот ўтказишди. 12 йил давом этган илмий изланишда уч минг олти юзга яқин кекса қатнашди. Улар орасида чинакам китобсеварлар ҳам, китобни қўлига фақат уй йиғиштирда оладиганлар ҳам бор. Аниқланишича, мутолаани севадиган ва бу иш билан мунтазам шуғулланадиганлар бошқаларга нисбатан 2 йил кўпроқ умр кўрар экан. Ҳафтасига 3,5 соатини ва ундан кўпроқ вақтини ўқишга сарфлайдиган кексаларда ўлим хавфи бошқаларга нисбатан 20 фоизга кам бўлади. @mehrob_uz
54 016