fa
Feedback
Huquqiy axborot

Huquqiy axborot

رفتن به کانال در Telegram

Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

نمایش بیشتر
333 038
مشترکین
-21124 ساعت
+2 6827 روز
+10 78530 روز
آرشیو پست ها
Дастлабки синов билан боғлиқ қуйидагиларнинг қайси бири қонунчиликка номувофиқ?Anonymous voting
  • вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври дастлабки синов муддатига қўшилмайди
  • дастлабки синов даврида ходимга иш ҳақи тўланмайди
  • дастлабки синов даври меҳнат стажига киритилади
  • дастлабки синов муддати ташкилот раҳбарлари учун 6 ойдан ошмаслиги керак
0 votes
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Тадбиркорларга субсидиялар тақдим этилишини тизимли мониторинг қилиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (784-сон, 11.12.2025 й.) билан “Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар тақдим этилишини мониторинг қилиш, уларнинг самарадорлигини баҳолаш ҳамда асоссиз олинган ва мақсадсиз фойдаланилган субсидияларни қайтариб олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низомга кўра, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этишда уларни тақдим этадиган ташкилот томонидан тадбиркор эришиши лозим бўлган аниқ мақсадли кўрсаткичлар белгиланади. ✅ Тадбиркорга субсидиялар ажратилиши subsidiya.mf.uzплатформаси орқали мониторинг қилинади. 📙 Самарадорликни баҳолашда манбалардан қуйидаги кетма-кетликда фойдаланилади: ▪️ тадбиркорнинг молиявий, солиқ ҳисоботлари; ▪️ соҳавий идоралар ёки статистика идоралари маълумотлари; ▪️ қўллаб-қувватлаш чоралари натижалари юзасидан тадбиркор томонидан тақдим этилган маълумотлар. 🗒 Самарадорлик ҳар бир тадбиркор учун иқтисодий, молиявий (бюджет) ва ижтимоий мезонлар бўйича алоҳида баҳоланади. ⛔️ Тадбиркорга тақдим этилган субсидиялар қуйидаги ҳолларда қайтарилади: 🔸 субсидия шартномаси (битим) бўйича тадбиркор томонидан эришиш лозим бўлган аниқ мақсадли кўрсаткичлар бажарилмаганда; 🔸 маблағлардан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилгани аниқланганда; 🔸 тадбиркор томонидан тегишли ҳужжатлар ёки маълумотларни нотўғри ёхуд бузиб кўрсатиш ва асоссиз олингани ҳолатлари аниқланганда. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
02:10
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Автотранспортларга экологик стикерларни бериш тартиби белгиланди
Манба: ВМҚ–750-сон, 28.11.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
750.mp49.27 MB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Паралимпия терма жамоалари маркази ташкил этилади
📝 Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан паралимпия спорт турлари бўйича республика терма жамоаларини шакллантиришнинг қуйидаги янги тартиби жорий этилади: 🔹 паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларни шакллантиришда спортчиларнинг тегишли спорт мусобақаларидаги натижалари билан бирга спорт нормативларини бажариши натижаси ҳам инобатга олинади; 🔹 спорт терма жамоалари спорт нормативларига мувофиқ шакллантириладиган паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубоги ўтказилиши мажбурий ҳисобланмайди; 🔹“ERP-sport” электрон бошқарув тизимида паралимпия спорт турлари билан шуғулланаётган спортчиларнинг спорт натижалари киритиб борилади ва уларнинг спорт нормативларини бажариши устидан мониторинг юритиш учун зарур техник имкониятлар яратилади. 🏛 Шунингдек, Паралимпия терма жамоалари маркази ташкил этилади. ▶️ Паралимпия маркази Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Олимпия шаҳарчасига жойлаштирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
“Паралимпия спорт турларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (373-сон, 11.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар паралимпия спорт турларини (параенгил атлетика, парадзюдо, паратаэквондо, парасузиш, парапауэрлифтинг, параўқ отиш) янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан: 🔹 ногиронлиги бўлган шахсларнинг паралимпия спорт турларига қизиқишини ошириш ҳамда зарур шарт-шароитларни яратиш; 🔹 терма жамоалар учун спорт захирасини яратиш, иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция)нинг рақамлаштирилган тизимини жорий қилиш. 📝 Паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлашнинг қуйидаги такомиллаштирилган тартиби жорий этилади: 🔸 ногиронлиги бўлган шахсларнинг имконияти ва қизиқишига қараб, уларнинг бошқа соғлом спорт гуруҳларида ҳам шуғулланиши ҳамда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишига шароит яратилади; 🔸 ҳақиқий талабдан келиб чиқиб, ҳар бир ҳудудда айрим давлат спорт мактаблари паралимпия спорт турларига ихтисослаштирилади; 🔸 паралимпиячиларни тайёрлашда уларнинг ногиронлик тоифасини (классификациясини) барвақт аниқлаш амалиёти жорий этилади; 🔸 паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг пухта тайёргарлигини ташкил қилиш учун ҳар бир спорт тури бўйича алоҳида спорт базалари бириктирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади. 📌 Адвокат, унинг шаъни, қадр-қиммати ва касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади ва қонун билан муҳофаза қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ахборот технологиялари соҳаcида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Ахборот ва рақамли технологиялар соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–371-сон, 11.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси қуйидаги соҳаларда махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди: 🔹 ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси, рақамли технологиялар соҳаларида давлат назоратини амалга ошириш; 🔹 оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ҳамда улар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилиш; 🔹 болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш. 🔗 2027 йил 1 январгача қуйидаги имкониятларга эга “Рақамли назорат” платформаси ишга туширилади: 🔸 аҳоли истиқомат қилаётган, жумладан, олис ва чекка ҳудудлардаги рақамли технологиялар ва телекоммуникациялар соҳаларида кўрсатилаётган хизматларни мониторинг қилиш; 🔸 ахборот тизимлари, ресурслари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларида юзага келган узилиш ёки тўхталиш ҳолати бўйича тегишли чоралар кўриш; 🔸 жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар тезкор кўриб чиқилишини ташкил этиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми #Истеъмолчи_ҳуқуқлари 💵 Қонунчиликка кўра, сотувчи истеъмолчиларнинг қизиқишини ошириш, сотувни кўпайтириш мақсадида ўзи реализация қилаётган товарларга нисбатан рағбатлантирувчи акция ёки чегирмалар қўллаши мумкин. ✅ Бунда сотувчи товарнинг чегирма нархгача бўлган нархини кўрсатган тақдирда, чегирма ҳисобланади, акс ҳолда чегирма ҳисобланмайди ва товар нархини арзонлаштириш сифатида баҳоланади. 🗒 Чегирмада кўрсатилган чегирма нархгача бўлган нарх чегирма эълон қилингунга қадар охирги 30 кундаги энг паст нарх бўлиши лозим. ❌ Сотувчи сунъий равишда нархларни ошириб, кейинчалик арзонлаштирилган нархларни чегирма сифатида кўрсатиш орқали истеъмолчиларни чалғитиши тақиқланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
01:39
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади
Манба: ПҚ–364-сон, 28.11.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
364.mp47.19 MB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови миқдорлари белгиланди
Ҳукумат қарори (776-сон, 10.12.2025 й.) билан “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланди. 💸 Қарорга кўра, “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови ойига БҲМга нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланди: ✅ 2026 йил 1 январдан: ▪️ Тошкент шаҳрида – 30 фоиз; ▪️ вилоятлар марказларида – 25 фоиз; ▪️ республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразмнинг Урганч шаҳарларида – 15 фоиз; ▪️ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмнинг қолган туман (шаҳар)ларида – 10 фоиз; ✅ 2026 йил 1 сентябрдан: ▫️ Тошкент шаҳрида – 60 фоиз; ▫️ вилоятлар марказларида – 50 фоиз; ▫️ республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳарларида – 30 фоиз; ▫️ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида – 20 фоиз. ⌛️ Қарор билан тасдиқланган низомга, жорий ой учун тўлов мазкур ойнинг 10-санасидан кечикмасдан тўланади. Бунда сентябрь ойи учун тўлов 30-санага қадар амалга оширилади. ✔️ Ота-оналар тўловидан қуйидагилар озод этилади: 🔹 “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандлари (таълим олувчилар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида); 🔹 алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернат ўқувчилари; 🔹 етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, умумий ўрта таълим ташкилотларининг инклюзив синфларида таълим оладиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (778-сон, 10.12.2025 й.) билан “Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низом давлат қўриқхоналарининг буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомник, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудларида (экоҳудудлар) туристик сўқмоқларни ташкил қилиш тартибини белгилайди. 📝 Низомга кўра, балансда сақловчи туристик сўқмоқни ташкил қилиш учун тегишлилиги бўйича Туризм қўмитасининг ҳудудий бўлинмасига ариза билан мурожаат қилади. 📑 Аризага туристик сўқмоқ тўғрисида маълумотнома, харитаси, фото ва видео тасвирлар илова қилинади. ⏳ Ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида кўриб чиқилади. 📜 Ҳудудий бўлинма туристик сўқмоқнинг белгиланган талабларга жавоб беришини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиб, натижаси бўйича 2 нусхада далолатнома тузади. ⏭️ Туризм қўмитаси ҳудудий бўлинма томонидан юборилган ҳужжатларни 2 иш куни ичида кўриб чиқиб, туристик сўқмоқни Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритади. 🗒 Ягона реестрга киритилган туристик сўқмоқлар ташкил этилган ҳисобланади. ☑️ Балансда сақловчи туристик сўқмоқ реестрга киритилган кундан бошлаб 1 ой ичида унинг кириш нуқтасида паспорти ва харитаси ҳамда белгиланган ахборот белгиларини ўрнатади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
Ходим ҳақиқатда ишга қўйилганда иш берувчи иш бошланган кундан эътиборан қанча муддатда меҳнат шартномасини тузиши лозим?Anonymous voting
  • 3 кунлик муддатда
  • 5 кунлик муддатда
  • 1 ҳафталик муддатда
  • 10 кунлик муддатда
0 votes
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувлар бартараф этилади
📷 Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан босқичма-босқич назорат қилувчи органлар томонидан ушбу Фармонда кўрсатилган ҳолатлар бўйича тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувлар боди-камерадан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. ✅ 2026 йил 1 январдан: 🔸 импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг 9 ой (гўшт ва ҳўл мева-сабзавотларнинг 3 ой) давомида сотилмаганлиги ва қиймати БҲМнинг 500 бараваридан ортиқ бўлган ушбу маҳсулотлар қолдиқда турганлиги ҳолати сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун асос ҳисобланади; 🔸 кўчмас мулк объектлари ва қурилиш материаллари бўйича солиқ базаси ушбу товарларнинг бозор баҳосидан келиб чиқиб аниқланади; 🔸 Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахсларга электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи ва товарлар сотувчи чет эл юридик шахслари солиқ органида рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётгани аниқланиб, рўйхатдан ўтиш тўғрисида хабарнома юборилгандан кейин 30 кун ичида рўйхатдан ўтмаганда, ушбу юридик шахсларнинг Ўзбекистондаги фаолияти чекланади; 🔸 камерал солиқ текширувини ўтказишда солиқ органлари аниқлаган тафовутни асослаш учун солиқ тўловчилар томонидан қўшимча ҳужжатлар тақдим этилганда солиқ органлари томонидан уларнинг кўриб чиқилиши мажбурий ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан электрон тўловларни қабул қилиш учун ягона QR код жорий қилинади
🗒 Фармонга кўра, 2026 йил 1 январгача барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан электрон тўловларни қабул қилиш учун ягона QR код жорий қилинади. ✅ 2026 йил 1 январдан барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар томонидан банкларда генерация қилинган ягона QR код орқали электрон тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилади. 📜 Бунда 2026 йил 1 июлдан: 🔹 барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахсларда ягона QR кодли тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш ҳам мажбурий этиб белгиланади; 🔹 ягона QR кодлардан фойдаланилмаётганлиги савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади. 📙 2026 йил 1 январдан 1 та ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил турдаги товарларга мувофиқлик ва экологик сертификат 1 йилдан ошмаган муддатга 1 маротаба берилади. 📑 2026 йил 1 мартдан солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тажриба-синов тариқасида жорий этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Нақдсиз ҳисоб-китоблар оммалаштирилади
“Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–246-сон, 10.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, қуйидагилар 2030 йилгача яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан: 🔹 ялпи ички маҳсулотга нисбатан кузатилмайдиган иқтисодиёт улушини 1,3 бараварга қисқартириш; 🔹 савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида аҳоли томонидан тўловларни нақд пулсиз амалга ошириш улушини 75 фоизга етказиш. ✅ 2026 йил 1 апрелдан қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади: ▪️ давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар; ▪️ электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар; ▪️ алкоголь ва тамаки маҳсулотлари; ▪️ транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар; ▪️ қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар; ▪️ кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасининг мақоми белгиланди
Ҳукумат қарори (772-сон, 06.12.2025 й.) билан “Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низом Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасининг мақоми, асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Жамғарма фаолиятини бошқариш тартибини белгилайди. 📝 Низомга кўра, қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади, жумладан: 🔹 қишлоқ хўжалигини суғурта қилишни ташкил этиш ва бошқариш; 🔹 суғурта ҳодисаси юз берганда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларига етказилган зарарнинг қиймати қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаси доирасида тўланишини таъминлаш. 📙 Жамғарма ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга, жумладан: 🔸 суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш; 🔸 воситачилар, суғурта ва қайта суғурта брокерлари ҳамда суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари билан тегишли шартномалар тузиш. 🏛 Жамғарма фаолияти Жамғарманинг бошқарув кенгаши томонидан бошқарилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми
❗️ Интеллектуал фаолият натижалари рағбатлантирилади
Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
01:15
Video unavailableShow in Telegram
#Адлия_хабари
❗️ Давлат корхоналари фаолияти самарадорлиги оширилади
Манба: Ф–59-сон, 18.11.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
F-59.mp491.16 MB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Пахта етиштиришда интенсив агротехнологиялар кенг жорий этилади
“Пахтачилик ва ғаллачиликда ҳосилдорликни ошириш учун юқори самарадор интенсив агротехнологияларни қўллашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–350-сон, 09.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар 2026 йил учун асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгиланди, жумладан: 🔹 замонавий интенсив агротехнологияларни кенг жорий этиш натижасида ҳосилдорликни пахтачиликда 50 центнердан ошириш, ғаллачиликда 100 центнерга етказиш; 🔹 илм-фан ютуқлари ва устоз-шогирд анъаналарига асосланган янги тизимни жорий этиш орқали пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш. 🗒 2026 йил ҳосилидан бошлаб: 🔸 тупроқнинг 1 бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорликка (центнер/гектар) 0,7 коэффициентни қўллаган ҳолда пахта хомашёсини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Бунда: ▪️ имтиёзли кредитларнинг 0,6 коэффициентдан ошган қисми учун ликвидли гаров таъминоти тақдим этилади; 🔸 пахта етиштиришда агротехник тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, плёнка ва томизғичли шлангларни харид қилиш харажатлари имтиёзли кредитлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда: ▪️ имтиёзли кредитлар тижорат банклари орқали ҳар йили январь – август ойларида ажратилади; 🔸 йил давомида имтиёзли кредит лимитининг 50 фоизгача қисмидан фойдаланган пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига белгиланган тартибда сотилган пахта қийматининг 5 фоизи миқдорида субсидия ажратиш тизими жорий қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#Кун_тарихи 🗓 10 декабрь (1992 йил) Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган. Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир. Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...