ELTUZ
Open in Telegram
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Show more145 910
Subscribers
-24824 hours
-1 0477 days
-1 72730 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
December '25
December '25
+70
in 1 channels
November '25
+2 728
in 0 channels
Get PRO
October '25
+10 623
in 1 channels
Get PRO
September '25
+5 149
in 2 channels
Get PRO
August '25
+8 530
in 0 channels
Get PRO
July '25
+2 651
in 0 channels
Get PRO
June '25
+16 414
in 1 channels
Get PRO
May '25
+228
in 1 channels
Get PRO
April '250
in 0 channels
Get PRO
March '25
+24 667
in 1 channels
Get PRO
February '250
in 1 channels
Get PRO
January '25
+970
in 1 channels
Get PRO
December '24
+5 361
in 1 channels
Get PRO
November '24
+11 459
in 6 channels
Get PRO
October '24
+5 239
in 2 channels
Get PRO
September '24
+9 262
in 1 channels
Get PRO
August '24
+4 895
in 1 channels
Get PRO
July '24
+5 244
in 1 channels
Get PRO
June '24
+28 917
in 1 channels
Get PRO
May '24
+7 196
in 1 channels
Get PRO
April '24
+12 423
in 4 channels
Get PRO
March '24
+771
in 3 channels
Get PRO
February '24
+16 089
in 1 channels
Get PRO
January '24
+9 288
in 1 channels
Get PRO
December '23
+12 538
in 1 channels
Get PRO
November '23
+24 683
in 1 channels
Get PRO
October '23
+22 757
in 0 channels
Get PRO
September '23
+18 240
in 2 channels
Get PRO
August '23
+20 922
in 2 channels
Get PRO
July '230
in 0 channels
Get PRO
June '23
+103
in 0 channels
Get PRO
May '23
+1 847
in 1 channels
Get PRO
April '23
+1 832
in 0 channels
Get PRO
March '23
+200
in 0 channels
Get PRO
February '23
+329
in 0 channels
Get PRO
January '230
in 0 channels
Get PRO
December '220
in 0 channels
Get PRO
November '220
in 0 channels
Get PRO
October '22
+2 460
in 0 channels
Get PRO
September '22
+3 211
in 0 channels
Get PRO
August '22
+1 522
in 0 channels
Get PRO
July '22
+2 692
in 0 channels
Get PRO
June '22
+2 076
in 0 channels
Get PRO
May '22
+3 742
in 0 channels
Get PRO
April '22
+2 276
in 0 channels
Get PRO
March '22
+3 979
in 0 channels
Get PRO
February '22
+7 022
in 0 channels
Get PRO
January '22
+16 154
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 16 December | 0 | |||
| 15 December | 0 | |||
| 14 December | 0 | |||
| 13 December | 0 | |||
| 12 December | 0 | |||
| 11 December | 0 | |||
| 10 December | 0 | |||
| 09 December | 0 | |||
| 08 December | 0 | |||
| 07 December | 0 | |||
| 06 December | 0 | |||
| 05 December | 0 | |||
| 04 December | 0 | |||
| 03 December | 0 | |||
| 02 December | 0 | |||
| 01 December | +70 |
Channel Posts
⚡️Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган (табиб) Иқбол Салиев ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий ахборот
Халқ орасида табиблик билан шуғулланиб, “Био нур” соҳиби сифатида танилган И.Салиевнинг фаолияти қонунийлиги ўрганилганда 05.08.2020 йилда солиқ органларидан “Халқ табобати” фаолият тури бўйича рўйхатдан ўтган бўлсада, Ўзбекистон халқ табобати Ассоциацияси томонидан берилган гувоҳнома муддати 21.12.2024 йилда тугаганлиги маълум бўлган.
Унга нисбатан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган. Суд томонидан 2025 йил 10 январь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59⁵-моддаси (Халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисми билан, 7.500.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, унинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлганлиги инобатга олиниб, ИИО ходимлари томонидан расмий огоҳлантирилган.
Бироқ И.Салиев такроран ўз фаолиятини давом эттириб, видеороликларни ижтимоий тармоқларга жойлаб келганлиги аниқланиб, жорий йил 27 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИБ томонидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59⁵-моддаси 3-қисми (Халқ табобати соҳасида фаолият олиб бориш учун тегишли ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатиш ҳамда мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда тегишли тартибда суд органига юборилган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
17 545190
| 2 | ⚡️ЖАҲЛИ ЧИҚСА ШЕЪР ЁЗСИН СОЛИЙ
Катта энам (отамнинг онаси) Равшан момо боғчада ошчи эди. Шу боғчага энамни олдига борганимда боғча ховлисида бола кўтариб турган ҳайкални "монтаж" қилаëтган одамни кўриб рассомликка ҳавас қилгандим. Бу боғча мудири Сора опа ва журналист Қодир Матчоннинг "художник ўғли" Солий Қодир эди. Солий Кодиров.
Эсимни танибманки Хоразмда Солий Қодир деган рассом бор. Уни илк кўрганимда қандай тик оëқда бардам бақувват турган бўлса, бугун ҳам шундай.
Умуман, ҳайкалтарошлар бақувват одам бўлади. Соли оғага ҳайкалтарошлик ўргатган устоз Абдимўмин ака ҳам узоқ умр кўриб бардам-бақувват юрган.
Соли оғанинг отаси Қодир Матжон отамга журналистикани ўргатган устоз ҳисобланади.
Солий оға журналист ойдин зиëли оиласида туғилгани учун адабиëт, тарих ва шеъриятни энг етишкин мунаққидлар каби билади.
Ўзбекистон тарихидаги энг белгили шоир Мухаммад Солиҳ ўз адаши Солий Қодир билан дўст-қадрдон эскидан.
Шоир Матназар Абдулҳаким умрининг охиригача Солий Қодирни дўст деб қадрлади, мозор тошимни Солий ясасин деб васият ҳам қилди.
Матназар оға Солий Қодирга атаб ëзган шеърлари унинг китобларидан ўрин олган.
Матназар оға ҳам расм чизар ва агар Соли бу расмларни тан олмаса, у ҳам шеър ëзсин деб ҳазил қиларди. Шундай расмлардан бири иловада.
Мана шундай мукаммал "асар"
Чизди бугун мана Матназар.
У ишлади рассом мисоли
Жаҳли чиқса шеър ëзсин Соли.
Солий Қодир Ўзбекистон мустақил бўлсин деб СССР даврида курашган ботирлардан бири эканлигини кўпчилик билмайди.
Ўзбекистон мустақиллигини мақсад қилган Эрк демократик партиясининг Урганч шахар бўлими бошлиғи эди Солий Қодир.
Айнан унинг жиддий кураши билан дўсти Муҳаммад Солиҳ Хоразмда Каримовдан кўп овоз олиб президентлик сайловида вилоят миқëсида ғалаба қозонган эди.
Шу боис у ҳақида "Солий Қодир — ҳар ишга қодир!" дейишади.
Республика бўйлаб танловда айнан Солий оға ишлаган "Насриддин Афанди" ҳайкали биринчи ўринни олди. 1990 йили Лондондаги "Замон" галереяси Соли Қодирнинг "Депутат хотин" деган асарини кубизм намунаси ўлароқ намойиш қилди.
Ўзбекистонда бугун тирик яшаëтган ҳайкатарошлар Солий оғани ўта ҳурмат қилишади, талантига тан беришади.
Барча даврларнинг энг ëш, энг умидли, энг оқкўнгил ва энг некбин рассоми Солий Қодир бугун Урганчда "Кубизм" деган кўргазма очди.
Бориб кўринглар. Хоразмдаги бой-бадавлат одамлар бориб шундай элдоши борлигидан фахрланиб рассомни сийласин. Расмларини сотиб олсин. Олмасаям рассом чўнтагига пул солиб кетсин. Эл ўз элдошини қўлласа, манглайи оқаради. Бўлмаса чакида ҳалта билан урсанг ҳам оқармайди.
Мендан ойтш.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 26 434 |
| 3 | ⚡️ВАҚТ МАШИНАСИ: 16 декабрь - Ҳуқуқлар тўғрисидаги илк қонун қабул қилинди.
Ўзбекистон бир неча хонликларга бўлинган, инсон ҳуқуқлари хор қилинган ХVII асрда, аниқроғи, 1689 йил 16 декабрь – Буюк Британияда якка ҳокимликни йўқ қилиб, парламент устиворлигини ўрнатган ва инглиз фуқароларининг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаган ҳуқуқлар тўғрисидаги илк қонун (The Bill of Rights) қабул қилинди.
Бу қонун нафақат Буюк Британия тарихи, балки бутун замонавий демократия ва инсон ҳуқуқлари тарихи учун беқиёс аҳамиятга эга бўлган асосий ҳужжатлардан биридир. Шунингдек, бугунги кунда ҳам ўрта аср хонликлари каби авторитар ҳокимиятни мустаҳкамлашга уринаётган Марказий Осиё лидерлари учун ўрнак олишга арзийдиган қонундир. Унинг бугунги кун учун муҳимлигини яна бир қанча йўналишларда кўриш мумкин:
Парламент устунлиги
«Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билль» Англияда мутлақ монархия даврига нуқта қўйди. У бугунги кунда ҳам амал қилаётган қуйидаги асосий тамойилларни ўрнатди:
⁃ Қирол (ёки Қиролича) эндиликда Парламент розилигисиз қонунларни бекор қила олмайдиган, солиқ сола олмайдиган ёки доимий армия туза олмайдиган бўлди.
⁃ Қонун лойиҳаси Парламентга тегишли бўлиб қолди. Бу билан ҳокимиятнинг бир шахс (монарх) қўлида тўпланишига чек қўйилди ва ҳокимият тақсимоти тамойили мустаҳкамланди.
⁃ Парламент депутатларининг нутқ эркинлиги (дебатларда сўз эркинлиги) таъминланди, бу уларнинг масъулиятни ҳис қилган ҳолда ишлашига имкон берди.
Ҳар қандай замонавий демократик давлатда ҳокимият тақсимоти (Қонунчилик, Ижро этувчи ва Суд ҳокимияти) муҳим ҳисобланади. Билль айнан мана шу тақсимотнинг Европадаги илк муҳим асосларидан бири бўлган.
Инсон Ҳуқуқларининг мустаҳкамланиши
Гарчи Билль аввало Парламент ҳуқуқларини ҳимоя қилган бўлса-да, унда оддий фуқароларнинг ҳам муҳим ҳуқуқлари назарда тутилган:
• Ҳаддан ташқари шафқатсиз жазолардан ҳимоя: Қонунда «шафқатсиз ва ғайриоддий жазола» қўллаш тақиқланди.
• Адолатли суд жараёни: Судлар қиролича ва қиролнинг мустақил қароридан ҳоли бўлиши керак эди.
• Петиция ҳуқуқи: Фуқароларга монархга мурожаат қилиш (петиция топшириш) ҳуқуқи берилди.
«Шафқатсиз ва ғайриоддий жазолар»га қарши қонун бугунги кунда АҚШ Конституциясига (8-тузатиш) ва Европа Инсон Ҳуқуқлари Конвенциясига киритилган бўлиб, умуман дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари стандартларининг ажралмас қисмига айланган.
Ўзбекистон учун ўрнак бўлган қонун
«Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билль» инсоният тарихида ҳукумат ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларни расмийлаштирган муҳим ҳужжат сифатида эътироф этилади.
Бу ҳужжатда белгиланган ҳуқуқлар Европа ва ғарб давлатларининг жумладан Ўзбекистоннинг амалдаги Конституцияси учун ҳам ўрнак сифатида фойдаланилган, жумладан 1791 йилги АҚШ Конституциясига киритилган асосий тузатишлар Англияда 1989 йил қабул қилинган ҳужжатга асосланиб яратилди.
Шунингдек, бу қонун БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси (1948): ва бошқа халқаро ҳуқуқ меъёрларига ўз таъсирини ўтказган.
Хулоса қилиб айтганда, 1689 йилги "Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билль" ҳокимиятнинг қонун билан чекланиши, шахсий эркинликларнинг кафолатланиши ва сайланган вакиллик органининг устуворлиги тамойилларини ўрнатиб, барча замонавий демократик тузумларнинг тамал тошини қўйган ҳужжатлардан бири ҳисобланади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 26 612 |
| 4 | ⚡️ЧЕТ ЭЛЛИК ИНВЕСТОР ЎЗБЕКИСТОНГА ГИЁҲВАНД МОДДА ОЛИБ КИРДИ
Чет эллик инвестор Қурилиш материаллари савдоси баҳонасида ўзбекистонлик ҳамкорлари билан келишиб мамлакат ҳудудига наркотик моддалар олиб киришга уринди. Улар ушбу ҳамкорликни биринчи маротаба қилишмаган. Ҳамкорлик тажрибаси бўлган.
Самарқанд вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан мармар плиталар орасига яширилган 37 килодан ортиқ гиёҳвандлик моддалари аниқланд.
Тадбир давомида 1992 йилда туғилган чет эл фуқароси шунингдек, Самарқанд вилоятида яшовчи 1981 ва 1995 йилларда туғилган уч нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди.
Хорижлик «тадбиркор» гиёҳванд моддаларни мармар плиталар орасига яшириб, мамлакат ҳудудига олиб кирган, маҳаллий шериклар эса ушбу гиёҳванд моддаларни сотиб беришган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жами 37 кило 421 грамм «экстрацион опий» гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчилар ҳибсга олинган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 27 689 |
| 5 | ⚡️ЎҚИШ БАҲОНАСИДА ЧЕТГА «СУРИШ» ТРЕНДИ НЕГА ПАСАЙДИ?
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ёшлари орасида хорижда таълим олишга қизиқиш пасайиб бормоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-октябрь ойларида 26,4 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида хорижга чиққан бўлиб, бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан қарийб 19 фоизга камайган. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ушбу пасайиш тасодифий эмас, балки бир қатор ижтимоий-иқтисодий ва таълимий омиллар билан боғлиқ.
Расмий маълумотларга кўра, ўзбекистонлик талабалар асосан МДҲ ва Осиё мамлакатларини танламоқда.
Ёшларимиз Россия (5863 нафар), Тожикистон (5761) ва Қирғизистон (3835) етакчи ўринларда. Шунингдек, Жанубий Корея (3344), Туркия (2256), Хитой (1186), Қозоғистон (1014) каби давлатларга асосан ўқиш учун боришади.
Европа ва АҚШ каби йўналишларда эса кўрсаткичлар анча паст: Буюк Британия — 839, Германия — 366, АҚШ — 318 нафарни ташкил этади.
Бир қарашда, бу рақамлар ёшларнинг халқаро таълимга қизиқиши сақланиб қолганини кўрсатгандек туюлади. Аммо аслида хорижда ўқишнинг қимматлиги, мураккаблиги ва виза олишдаги қийинчиликлар кўплаб талабалар учун жиддий тўсиққа айланмоқда.
Масалан, Европа ёки АҚШда бир йиллик контракт пули ўртача 15-30 минг доллардан кам эмас. Бунга яшаш, суғурта, транспорт ва кундалик харажатларни қўшганда, умумий сумма кўплаб оилалар имкониятидан анча ошиб кетади. Ўзбек оилаларининг кўп қисми бир болани чет элда ўқитгандан кўра, уни ўша ерда ишчи сифатида ишлатиб, унга пул сарфламасдан, кам бўлса-да, даромад олишни афзал кўради.
Шу билан бирга, кўплаб талабалар хорижга ўқиш учун кетганидан сўнг таълимни тўлиқ якунлай олмаётгани ҳам сир эмас. Айниқса, Россия, Қозоғистон ва Жанубий Корея каби мамлакатларда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар орасида ўқишни ташлаб, ишга ва пул топишга қизиқиб кетиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Бунга асосий сабаб – иқтисодий қийинчилик. Контракт ва яшаш харажатларини қоплаш учун талабалар расман ёки норасмий ишлашга мажбур бўлади, натижада ўқиш иккинчи ўринга тушиб қолмоқда.
Аниқ мисол сифатида, Россияда таҳсил олаётган талабаларнинг катта қисми хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайди. Кундалик иш соатларининг кўплиги, дарс жадвалларига мос келмаслик ва чарчоқ сабабли таълимни ўзлаштира олмайди. Натижада айрим талабалар сессиядан ўта олмайди ёки ўқишни умуман ташлаб кетади. Жанубий Кореяда ҳам худди шундай ҳолатлар кузатилади: иш ҳақи анчайин яхши бўлгани учун талабалар ўқишдан кўра ишлашни афзал кўра бошлайди.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда ички таълим сифати ҳам, қабул квоталари ҳам анча ўсди. Ўқиш осон, арзон ва таълимнинг ҳар хил шакллари бор. Янги университетлар, хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари, қўшма таълим дастурлари ва грантлар сони кўпайди. Бу эса ёшлар учун хорижга чиқмасдан дипломли бўлиш имкони борлигини кўрсатмоқда. Шу сабабли кўплаб абитуриентлар қийин ва қиммат хорижий таълим ўрнига маҳаллий олийгоҳларни танламоқда.
Ўзбек талабаларининг хорижга ўқишга кетиши камайиши салбий ҳолат эмас. Аксинча, бу ёшларнинг реал имкониятларни тўғри баҳолай бошлагани, хорижда ўқишнинг нафақат имконият, балки катта молиявий ва психологик масъулият эканини англаётганини кўрсатади. Ички таълим тизимининг ривожланиши эса ушбу тенденциянинг энг асосий ижобий омилларидан бири бўлиб қолмоқдa.
@eltuz | 27 803 |
| 6 | ⚡️БИЗНЕСМЕН ВА КОРРУПЦИОНЕР БОШ ВРАЧГА СТОП БЕЛГИСИ КЎРСАТИЛМАДИ
Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида гўзаллик салони ишлаб турибди. Туққан хотинлар камерачи, ижарага олинган қиммат мошин, Мики Маус ва айиқчалар олдига чиқиб боришдан аввал аши салонда сочини жингалак қилиб, киприк улайди. Кринж.
«Раҳбар хусусий тадбиркордан каттагина улуш олмаганда гўзаллик салони касалхона ичида хўжалик ҳисоби деган ёзув билан сақлаб қолинмас эди. Касалхонада беморлар ортидан келаётганларга шароит йўқ. Реанимациядаги беморлар яқинларига кутиш учун махсус жой хам йўқ аммо гўзаллик салони эгаси ёнғин хавфсиздигини таъминловчи ҳовуз тепасига жойлаштириб қўйилди» – дейди ходимлар.
Умуман олганда, мамлакат бўйлаб роддоми бор барча касалхоналарда салон бор. Нима қилибди энди шунга? Лекин Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи катта маблағни ўзлаштириб, жавобгарликка тортилгач суд ҳукмидан кейин ҳам ўз лавозимида қолаётгани шубҳали. Бу борада вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва прокуратура нима дейди?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 30 645 |
| 7 | ⚡️ҚЎҚОНЛИК АПРС ИҚБОЛ ТАБИБ СУДГА БЕРИЛДИ
Халқ орасида апрс сифатида танилган Иқбол Солиев судга берилди. Бу ҳақда 16 декабрь куни Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Унинг апрслик фаолияти ўрганилганда 2020 йил августида солиқ органларидан «Халқ табобати» фаолият тури бўйича рўйхатдан ўтган бўлса-да, Ўзбекистон халқ табобати ассотциацияси томонидан берилган гувоҳнома муддати 2024 йил декабрида тугагани маълум бўлган.
Унга нисбатан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган. Суд томонидан 2025 йил 10 январь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-5-моддаси (халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисми билан 7,5 миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, унинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлгани инобатга олиниб, ИИО ходимлари томонидан расмий огоҳлантирилган.
Бироқ Иқбол Солиев такроран ўз фаолиятини давом эттириб, видеороликларни ижтимоий тармоқларга жойлаб келгани аниқланиб, 27 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИБ томонидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-5-моддаси 3-қисми (ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилиши) билан ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда тегишли тартибда суд органига юборилди.
Халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилиши базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда (8 миллион 240 минг сўмдан 12 миллион 360 минг сўмгача) жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Халқ табобати ассоциацияси раиси Рўзимуҳаммад Хонназаровдан муносабат кутамиз.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 30 321 |
| 8 | ⚡️«ҒОР ОДАМИНИНГ» ЙЎЛ УСТИДАГИ ҲУЖУМИ
Мустақиллик кўчасида Нексия 3 мошинни ҳайдаб кетаётган хотин Дамас шўпирининг қаҳрига учради.
Рулда хотин киши ўтирганини кўрган бу «ғор одамининг» духига дух қўшилди. Шартта дамасдан тушиб Нексияда ўтирган хотинга ҳужум қила кетди. Сўкиниб, депсиниб мошина балонини тепди.
Рулда ўтирган аёл ва унинг 11 яшар қизи мошинни қулфлаб қўйиб махлуқ ҳужумидан омон қодлишди.
«Аёл шўпр айбдор, қоидани бузгандир» дейилмасин. Агар қоидани бузган Нексия ичида хотин эмас эркак шўпр ўтирганда манови ИШИЖ соқол Дамасчи маймун ҳеч нарса қилолмасди. Кўриб кўрмаганга олиб, жуда бўлса бир сўкиниб сигнал чалиб йўлида давом этиб кетаверарди.
Омадсиз ва заиф эркаклар нафрат билан ғазабини хотин-қизларга кўрсатишдан завқ олади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 30 268 |
| 9 | ⚡️ЭЛЕКТРОН ТИЗИМ НИҚОБИДАГИ КОРРУПЦИЯ: МИНТРАНСДА «ДОЗВОЛ» КИМ УЧУН ИШЛАЯПТИ?
«Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз таҳририяти. Бу мурожаатни сиз орқали жамоатчиликка чиқармоқчимиз, чунки Транспорт вазирлигида йиллар давомида ислоҳот ниқоби остида яшаб келаётган бюрократия ва коррупцияли “дозвол” тизими бизни саргардон қиляпти.
Элтузда бу мавзу аввал ҳам кўтарилган. Ҳар сафар танқид чиққанидан кейин қисқа муддатли "силжиш” бўлади, айрим ўзгаришлар кўзга кўринади, лекин вақт ўтиб тизим яна ўша эски, чириб кетган коррупцион ҳолатига қайтади.
Сўнгги танқидий чиқишлардан кейин ишлатилган ва электрон тарзда базага юкланган дозволларни ўчириш жараёнида нисбатан адолатли тартиб жорий этилгандек эди. Таниш-билишсиз электрон юкланган дозволлар ўчирила бошлаганди. Аммо бу “адолат” ҳам узоққа чўзилмади.
Бугунга келиб, тепада таниши йўқ ташувчиларнинг электрон юклаган дозволини ўчириш бир ҳафтагача чўзиб юборилмоқда.
Бу эса аллақачон ботқоққа ботган логистика соҳасини янада ортга тортиб, хорижий ташувчилар билан рақобатда ютқазишимизга олиб келмоқда.
Энг катта муаммолардан бири – дозвол тизимига биринчи марта киришнинг ўзи коррупциялашган эшигига.
Янги юридик шахс ёки якка тадбиркор дозвол базасига Минтранс ходимлари шахсан регистрация қилиб бермагунча шахсий кабинетга кира олмайди. Тизим “электрон” деб аталади, аммо у автомат эмас. Ходим хоҳласа рўйхатдан ўтказади, хоҳламаса – йўқ. Бу ерда таниш-билиш ҳал қилувчи омилга айланган: таниши борлар истаган пайтда тизимга кириб кетади, таниши йўқлар эса расмий хат ёзиб, қонунга кўра 15 кун, баъзан бир ойлаб жавоб кутишга мажбур. Бизнес туриб қолади, шартномалар бузилади, мижозлар йўқолади. Бу бизга нисбатан очиқчасига иқтисодий босим эмасми?
Энг оғриқли масала – дозволлар йўқлиги. Айниқса, энг талабгир йўналишлар бўйича дозвол тополмайсиз. Масалан, ҳозир тизимда Озарбайжон дозволи умуман мавжуд эмас. 13 декабрь, шанба куни Озарбайжон электрон транзит дозволлари ҳеч кимга хабар берилмасдан, ими-жимида тарқатиб юборилди. Бу ҳақда ташувчиларнинг шахсий кабинетига бирорта ҳам хабар келмади. Худди шундай ҳолат 5 декабрь куни ҳам кузатилган.
Бошқа янгиликлар бўйича тизим орқали огоҳлантириш юборилади-ю, нега айнан Озарбайжон дозволлари ҳақида сукут сақланади? Атайин шундай қилишади.
Ҳудди шу мантиқсизлик Хитой дозволларида ҳам кўринди. Йил охирида, фақамт 10 декабрь куни Хитой дозволлари тақсимотдан чиқарилди.
Қозоғистон-Хитой чегарасида электрон навбат тизими бор ва 10 декабрь ҳолатига кўра, Хитойга ўтиш учун навбат 2026 йил 10 январгача етиб борган эди. Хитой дозволлари эса 31 январь 2026 йилгача амал қилади. Устига-устак, Хитойда январь ойи деярли тўлиқ дам олиш кунлари. Шундай экан, бу дозвол ким учун чиқарилди? Бу очиқчасига ҳисобот учун, “иш қилинди” деган кўриниш бериш учун амалга оширилган ҳожакўрсин тадбир эканини биламизку, вазир Махкамов?
Тизим тўлиқ автоматлаштирилиши, инсон омили бутунлай олиб ташланиши шарт. Ёки ҳеч бўлмаса, Минтранснинг ҳудудий органлари орқали очиқ ва шаффоф мурожаат қилиш механизми жорий этилиши керак.
Акс ҳолда, электрон деган ниқоб ортида яширинган коррупция логистикани чўктиришда давом этаверади. | 33 012 |
| 10 | ⚡️СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ СЕРВЕРЛАРИНИ КИМ ИШДАН ЧИҚАРДИ?
Тадбиркорларга жарима тайинлайдиган солиқ серверлари шу кеча-кундузда ишдан чиқди. Натижада, ҳисоботларни жўнатишда қийинчиликлар юзага келди.
«My.soliq.uz тизимида ишловчи серверлар бугун келаётган хисоботларни умуман кўтара олмай қолди» – дейди ходимлар.
Программалаш сохасида етакчи ўрин эгаллаган солиқ тизимига бюджетдан миллиардлаб пул сарфланган. Бироқ интернет платформа айни иш қайнаган пайтда қулади. Бу тартибсизлик ва коллапс қўмитани Қутбиев тарк этиши ортидан юз берди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 32 747 |
| 11 | ⚡️ҒИЖДУВОН АҲЛИНИ ИП ЙИГИРИШ ЦЕХИ ЗАҲАРЛАМОҚДА
Ғиждувон тумани Памуза маҳалласида жойдашган ип йигирув цехи ҳавони заҳарли тутунга тўлдириб аҳолини заҳарламоқда.
«Ҳаво бўғиқ, заҳар ютиб яшаяпмиз. Болалар аллергия, кексалар тинимсиз йўталади. Қўлмизда диагнозларимиз бор. Ҳаво заҳарлангани ҳақида СЭС хулосаси ҳам бор» – дейди маҳаллий аҳоли.
Тахминан 50 дан ортиқ кишида турли респиратор касалликлар аниқланди. Бироқ туман ҳокимлиги ҳам, вилоят Экология бошқармаси ҳам ҳолат бўйича ҳеч қандай чора кўрмаяпти.
Иддаоларга кўра, цех раҳбари Бухоро вилояти Экология бошқармаси раҳбари Жобир Тошев билан дўстона муносабатларда. Мутасаддилар сукутининг асл сабаби шу бўлиши мумкин.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 36 779 |
| 12 | ⚡️ЮЛДУЗ УСМОНОВА АЖРАШГАН ХОТИНЛАРНИ САЗОЙИ ҚИЛДИ
Ҳозир Умрада араб тўрпоқларини ялаб юрган тройной ҳожи эна Юлдуз Усмонованинг "Ажрашган хотинлар унитозга ўхшайди, истаган келиб сийиб кетоуради" деган гапи жамиятда диссонанс ҳосил қилди.
Ўзи камида икки марта эрдан ажраган ва қизиям уч марта эрдан ажраган Юлдуз Усмонова "ажрашган хотинни ҳамма ҳапа қилади" деган гапни ўз хаëтий тажрибасидан келиб чиқиб айтди.Чунки шу элни ичида юрибди — шилқимлик фитратига сингиб кеткан халқ.
Мана бир йил ичида иккки мингдан зиëд коп-котта ўзбек амакилар кўча-кўйда қизларни эмчагини ғижимлаб, кўтини эзғилагани учун беш суткадан ўтириб чиқишди. Автобус ва метро ичида, муюлишда, музей ва масжид ичида аши ишти қилишди йил бўйи ўзбек эркаклари. ҳҲатто Маккаий Мушаррафга борибам хотинлар кўтини эзғилаб Сауд қамағига тушган ўзбеклар бор. Яъни Юлдуз Усмонова қисман тўғри гапирди.
Ўзбеклар эрдан ажрашган хотинга суйкалай деб атай этигини кийиб кўчага чиқади. Аммо бу эркаклар ўз йўлида эрли хотин, ëш қизлар бўлса ҳам суюлиб секс шилқимлик қилаверади…
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 36 542 |
| 13 | ⚡️ИҚБОЛ ТАБИБ УСТИДАН ПРЕЗИДЕНТ АДМИНИСТРАЦИЯСИГА ШИКОЯТ НАФ БЕРАДИМИ?
Қўқон шаҳрида йиллар давомида «табиблик» билан шуғулланиб келган Иқбол Солиев устидан ногирон ва касалманд фуқаролар Президент администрацияга шикоят йўллашди.
Иқбол табиб фуқароларнинг ишончига кириб, реклама ва оммавий чиқишлар орқали даволаш ваъда қилади. Танқидчиларни қарғаб, яна шоу кўрсатишда давом этади.
Ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Иқбол табибдан моддий ва маънавий зарар кўрган беморларнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдирмоқда.
бартараф этилмаётган ижтимоий хавфли ҳолат, шунингдек нинг ҳаракатсизлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига мурожаат қилинди. Мурожаатда мазкур масала Президент Администрацияси даражасида алоҳида назоратга олиниши сўралган.
Қўқон шаҳар ИИБ аризаларга “жиноят аломати йўқ” мазмунида жавоб қайтармоқда. Кинначи "табиб" жазоланмаслигига амин бўлиб ўз рекламасини кучайтирмоқда.
Апрс табиб ва у билан шерикликда бўлиши мумкин давлат органлари ходимларини Президент Администрацияси даражасида алоҳида назоратга олиб, холис текширув белгилай оладими?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 39 733 |
| 14 | ⚡️ВAҚТ МАШИНАСИ: 15 декабр — Тошкентда жиҳозланган космик кема Венера сайёрасига мувафақиятли қўндирилди
1970 йил 15 декабрда Совет Иттифоқининг "Венера-7" космик аппарати тарихда биринчи марта бошқа сайёра — Венера юзасига муваффақиятли қўнди.
Ушбу миссия Ерга Венера атмосфераси ва юза шароити ҳақидаги дастлабки маълумотларни юборган дунёдаги биринчи воқеа бўлди.
Венера сайёрасига биринчи бўлиб муваффақиятли қўнган "Венера-7" автоматик станцияси лойиҳаларида Ўзбекистон мутахассисларининг ҳиссаси катта бўлган. Тошкент муҳандислари "Луна" ва "Венера" автоматик станциялари учун асбоб-ускуналар ва компонентларни ишлаб чиқишда қатнашганлар. Бу билан Ўзбекистон Халқаро космик дастурнинг пассив фони эмас, балки фаол иштирокчиси бўлган.
Ўзбекистон Фанлар академиясининг Астрономия институти Халқаро космик тадқиқотларининг муҳим илмий марказларидан бири эди.
Тошкентда жойлашган Конструкторлик Бюроси (КБ) космик алоқалар ва радиоастрономия учун муҳим ҳисса қўшган. Тошкент КБсида диаметри 10 метргача бўлган трансформацияланувчи (йиғилиб-очиладиган) антенналар яратилган. Бундай антенналар йиғилган ҳолда ракета-ташувчининг қопқоғига жойлаштирилиб, космосда очилган.
Бу ишлар СССР, АҚШ, Германия, Канада ва бошқа мамлакатлар иштирок этган халқаро "Радиоастрон"дастури каби йирик лойиҳалар доирасида амалга оширилган.
Шундай қилиб, 1970 йилда Тошкент нафақат астрономик кузатувлар маркази сифатида, балки космик аппаратлар ва алоқа тизимлари учун муҳим технологик компонентлар ишлаб чиқарувчи сифатида ҳам СССРнинг космик ютуқларига жиддий ҳисса қўшди.
Тошкент муҳандисларининг саъй ҳаракати натижасида «Венера-7" космик кемасининг сайёрага қўниши гарчи 23 дақиқа давом этган бўлса ҳам. сайёранинг юқори босими (90 атмосфера) ва юқори ҳароратига (475° C атрофида) дош берган ва маълумотларни ерга узатган.
Бу парвоз инсониятнинг бошқа сайёраларга қўниш саъй-ҳаракатларидаги муҳим босқич ҳисобланади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 38 561 |
| 15 | ⚡️ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЁТИ ЗЎР БЎЛИБ ЧИҚДИ
Тиббиёт ёмон бўлса ашинча чет эллик келиб Ўзбекистонда даволанармиди? Йил давомида 80 мингга яқин чет эллик ўзбек дўхтрлардан даво топди.
54 мингга яқин тожик, 14мингга яқин қирғиз, 7 мингга яқин қозоқ, 2 мингга яқин афғон қўшнилар келиб, давлениясини ўлчатиб укол қилдириб кетди.
Майли, энди, ҳафтада бир икки ўзбекни билмасвой дўхтрлар ўлдириб қўйса, дўхтрларни ўзи касал бўлса кинначи билан Иқбол апрсга борса бу дегани ҳаммаси шундай деганимаску, тўғрими?
Агар шундай бўлганда, ашинча тожик, қозоқ, қирғиз қора тортиб келармиди "дўхтиржон" деб?
Айниқса медсестрларни чертиб чертиб олишган. Бир-биридан гўзал, бир-биридан секси.
УЗД, рентген ва геморойни текширадиган ашинча темир-терсак олинган дўхтрхоналарга.
Хуллас, мен бу статистикага ишонаман. Бир йилда 80 минг иностранецни даволаган тиббиëт — бу ваашше зўр тиббиëт. Касал бўманглар.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 37 169 |
| 16 | ⚡️ҚИЙИН ВАЗИЯТГА ТУШГАНЛАР ҲАҚИДА
Урганчдаги ТВ АЛС шаҳар марказиидаги "Матбуот уйи"да жойлашганди. Бир куни ишга келсам, бинони минглаб одам ўраб олган. Одамларнинг қўлларида чамадон. Минг сўм тўласак чет элга ишга кетарканмиз" дея қатъий ишонишган. Энди "Матбуот уйи" 9 қават бино.
Қандайдир апрс фирма очиб шу бинодан офис олиб "Ким минг сўм тўласа Канада ва Австраиляга ишга юбораман ойлиги беш минг доллар" деб фейк эълон берган.
Яхшиям бу эълонни бизни канал бермаган. Чунки бу апрс одамларни пулини олиб, эртаси Қозоғистонга қочиб кетди.
"Қайин вазиятга тушган" одамлар бир ҳафтача дод вой қилиб юриб пули куйганига рози бўлиб қолишаверди. Алданганлар орасида олий маълумотли ўқитувчи, фан кандидати ҳатто врачлар ҳам бор эди.
Одам алданаëтганда миясидаги мантиқ тормозланиб қоларкан.
Лекин одамлар ҳар қандай эълон ва хабарга танқидий қарашни ўрганиши керак.
"Муаммоли ҳолатга тушиб қолган ўзбеклар" ТИВ ва элчихоналар кўмагида давлат ҳисобидан уйига қайтарилаëтганини тез-тез эшитамиз.
Кимдир "Билмай тўртта давлатни кесиб ўтиб, Сурияга бориб тўртта эрдан саккизта бача орттирган", кимдир билмай бачасини Мисрга диний ўқишга жойлайман деб педофил қўлига берган. Кимдир ҳар рейсига юз берар экан деб Дубайга жалаблик қилишга борса, эллик ҳам тўламагани учун" қийин ҳолатга тушган".
Давлат бу "қийин холатга тушган лўхларни "орқасида тургани" яхши. Лекин одамда масъулият ва қилган ишига жавибгарлик ҳисси ҳам бўлиши керак.
Ван вей тикет (бир томонга билет) олиб ашағларга бориб ўйнаб кулиб бўлгач "қийин аҳволга тушдим" дея консулликка заява қилиб қайтиш билетини текинга туширганлар ҳам ашинча.
Хуллас, Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонасига бир гуруҳ ўзбеклар Мьянмада "қийин аҳволга тушиб қолгани, иш берувчи билан моши пишмганини" рўкач қилиб ва ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Албатта саҳоватли давлат бу "қийин аҳволга тушган" саргардонларни едириб-ичириб, аллада азиз тўрвада майиз қилиб Ўзбекистонга қайтарди.
Булар икки ҳафта Ўзбекистонда онтарилиб ëтиб, яна Мьянмага қайтиб бориб "аши пулди бероуринг, ака. Биз рози" деб яна "қийин аҳволга" тушиб кетади.
Мендан ойтш.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 36 301 |
| 17 | ⚡️САУДИЯ АРАБИСТОНИ УКРАИНЛАРГА ЭШИК ОЧДИ
Биринчи январдан бошлаб украина ватандошлари Саудияда 90 кун визасиз юра олади. Лекин украиналик ва бошқалар ўзлари билан мана бу нарсалрни Саудия ҳудудига олиб киролмади:
1. "Лаҳми хинзир" яъни тўнғиз эти ва ëғи (сала);
2. Поддельная валюта. Сувенир фейк доллар;
3.Наркота;
4. Ҳайвон қонидан пишган егулик;
5. Кесак( кўт артишга);
6. Алкоголь;
7. Винони дистилляция қиладиган ускуна (самагон аппарат);
8. Кўп тиражда Қуръон китоби (иккита мумкин);
9. Сигарет рекламаси;
Динга қарши китоб
10. Бўш идиш;
11. Манекенлар;
12. Эски ва ямалган шиналар;
13. Янги йил арчаси;
14. Милтиқ, пистолет;
15. Бўмба ва радиоактив модда, ҳамда пиротехника;
16. Устига давлат герби туширилган товарлар;
17. Мускат ëнғоғи;
18. Қурбонлик қўй учун облигация ва купонлар;
19. Елкани массаж қиладиган прибор;
20. Мошн эшигини разблокировка қиладиган ускуна;
21. Вий-вий қиладиган сирена сигнал ускунаси;
22. Маскировка халат;
23. Ичи кўриниб турадиган шаффоф хотинлар плащи;
24. Ҳанжар, қилич ва ўткир учли пичоқлар;
25. Карбонат натрий;
26. Шприц шаклидаги ручка;
27. Устида ўз дўлатини байроғи расми туширилган товарлар;
28. Пайғамбар Муҳаммад С.А.В расми ва исми туширилган товарлар;
29. Машҳурлар расми ва исми туширилган товарлар;
30. Ëввойи ҳайвон терилари;
31. Эшик учун видеофонлар;
32. Ичини очсанг мусиқа чоладирғон поздравителний открыткалар;
33. Автомобиль антенаси;
34. Бромат калий;
35. Иккита глушители бор мошн;
36. Бургутли эмблема;
37. Овозни ўзгартирадиган прибор;
38. Таркибида симоби бор кечқурун ëниб турадиган оëқ кийим;
39. "Бай-бай" қилиб ликкиллаб турадиган одам қўли шаклидаги мошинга осадиган ўйинчоқ;
40. Электрон меҳроб —
Каабаий Мушаррафни модел қилиб ясалгани;
41. Олти қиррали ҳазрати Довуд С.А.В юлдузи;
42. Эски газеталар;
43. Рули ўнг тарафда бўлган мошн;
44. Эски пилта милтиқ;
45. Лазер указка;
46. Бодринг ва бақлажон шаклидаги ичида мотори бор ғириллайдиган массаж олатлари;
47. Нос ва қуритилган тамаки.
Бу нафақат украинлар, балки ҳамма учун қатъий қонун-қоида. Қоидани билмаслик жазодан қутқармайди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 36 187 |
| 18 | ⚡️РОССИЯНИНГ ПОМИДОР ОРТИЛГАН КЕМАГА ҲУЖУМИ
12 декабрь куни Россия ҳарбий кучлари Қора денгиз акваториясида Туркиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган кемасига ракета билан зарба берди.
Туркияга тегишли бўлган «Kuruoglu» савдо кемаси бортида бир неча манбаларга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, асосан помидор бўлган.
Хабарларда айтилишича, кема Россия Федерацияси Қуролли Кучлари учирган ракетанинг нишонига айланган. Оқибатда кеманинг корпусига зарар етди, лекин экипаж аъзолари орасида жиддий жабрланганлар йўқ.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ҳодиса юзасидан норозилик билдириб, бу ҳаракатни халқаро ҳуқуқни бузиш ва савдо кемаларининг хавфсизлигига таҳдид деб баҳолади. Расмий Анқара бу масалада Россиядан тезкор тушунтириш ва хавфсизлик кафолати талаб қилди.
Расмий Москва бу ҳодиса юзасидан аниқ ва очиқ изоҳ бермади. Айрим ҳарбий манбалар нишон «хато» олинганини тан олмоқда. Бироқ бу иддаолар ҳам ҳали расман тасдиқланмади.
Бундай «хато»лар халқаро муносабатлардаги кескинликни ошириб, озиқ-овқат етказиб бриш занжирларига салбий таъсир кўрсатади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 39 541 |
| 19 | ⚡️ГЕРМАНИЯДА РОЖДЕСТВО КУНИГА ТЕРАКТ РЕЖАЛАГАН БЕШ КИШИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Bild нашрининг ёзишича, гап уч нафар марокашлик, бир нафар мисрлик ва бир нафар суриялик шахслар ҳақида кетмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, улар автомобилда одамлар орасига бостириб боришни режалаштиришган. Теракт Баварияда амалга оширилиши кўзда тутилган.
Гуруҳ ичида мисрлик шахс диний жамоа етакчиси бўлгани ва қолганларни ҳужумга ундагани айтилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 39 676 |
| 20 | ⚡️Фарғонада хотинини тириклайин ёқиб юборган эркак 15 йилга қамалди
Фарғона вилоятида 36 ёшли эркак М.Т. хотини Ш.Т. ни кимсасиз жойга олиб бориб, уриб, тириклайин ёқиб юборган. У буни хотинининг хиёнати сабаб қилганини иддао қилган.
Тергов маълумотларига кўра, эркак узоқ вақт давомида рафиқаси билан рашк туфайли жанжаллашиб келган. Воқеа содир бўлган куни соат 12:00 атрофида эр-хотин ўртасида яна жанжал келиб чиққан. Айбланувчи аёлни уйдан куч билан олиб чиқиб, Матиз автомобилига итариб юборган, шундан сўнг бир литр бензин сотиб олиб, машинага олиб кирган.
У хотинини кимсасиз жойга олиб чиқиб, ўз жонига қасд қилиш нияти борлигини айтиб, онаси учун видео ёзиб беришини талаб қила бошлаган. Рад жавобини олгач, эркак жабрланувчини аёвсиз калтаклаган, ўзини эса ўткир жисм билан жароҳатланган. Шундан сўнг аёлини бензин сепиб, ёқиб юборган. Жабрланувчи ёнидан оқиб ўтаётган дарёга ўзини ташлаб, қочишга уринган. Аёлни шу атрофда ишлаётган деҳқонлар кўриб қолишган ва уни сувдан чиқариб, ёрдам беришган. Аммо кеч эди.
Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, бир неча кундан сўнг оғир куйиш оқибатида вафот этди.
Суд айбдор М.Т ни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди (Ўта шафқацизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Фарғонада эркак хотини ва икки нафар ёш боласини ўлдирганди. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланганди. Бухорода эр хотинини рашкдан буғиб ўлдирган эди. Эр 13 йил озодликдан маҳрум этилганди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 39 072 |
