en
Feedback
Huquqiy axborot

Huquqiy axborot

Open in Telegram

Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

Show more
333 171
Subscribers
+13224 hours
+2 3027 days
+11 43130 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
December '25
December '25
+16 961
in 20 channels
November '25
+26 322
in 34 channels
Get PRO
October '25
+18 662
in 25 channels
Get PRO
September '25
+44 087
in 33 channels
Get PRO
August '25
+50 111
in 27 channels
Get PRO
July '25
+37 789
in 16 channels
Get PRO
June '25
+45 123
in 22 channels
Get PRO
May '25
+40 903
in 35 channels
Get PRO
April '25
+42 037
in 50 channels
Get PRO
March '25
+48 698
in 33 channels
Get PRO
February '25
+477
in 57 channels
Get PRO
January '25
+64 647
in 34 channels
Get PRO
December '24
+93 708
in 64 channels
Get PRO
November '24
+75 104
in 42 channels
Get PRO
October '24
+107 801
in 37 channels
Get PRO
September '24
+73 763
in 40 channels
Get PRO
August '24
+73 367
in 41 channels
Get PRO
July '24
+59 482
in 86 channels
Get PRO
June '24
+10 266
in 32 channels
Get PRO
May '24
+2 695
in 66 channels
Get PRO
April '24
+962
in 50 channels
Get PRO
March '24
+335
in 63 channels
Get PRO
February '24
+663
in 57 channels
Get PRO
January '24
+1 980
in 52 channels
Get PRO
December '23
+5 270
in 62 channels
Get PRO
November '23
+10 326
in 77 channels
Get PRO
October '23
+14 728
in 70 channels
Get PRO
September '23
+27 860
in 80 channels
Get PRO
August '23
+678
in 133 channels
Get PRO
July '23
+5 982
in 63 channels
Get PRO
June '23
+58
in 56 channels
Get PRO
May '23
+5 057
in 65 channels
Get PRO
April '23
+2 584
in 0 channels
Get PRO
March '23
+2 324
in 0 channels
Get PRO
February '23
+362
in 0 channels
Get PRO
January '230
in 0 channels
Get PRO
December '220
in 0 channels
Get PRO
November '220
in 0 channels
Get PRO
October '22
+411
in 0 channels
Get PRO
September '22
+4 186
in 0 channels
Get PRO
August '22
+1 381
in 0 channels
Get PRO
July '22
+1 380
in 0 channels
Get PRO
June '22
+11 462
in 0 channels
Get PRO
May '22
+1 953
in 0 channels
Get PRO
April '22
+571
in 0 channels
Get PRO
March '22
+11 307
in 0 channels
Get PRO
February '22
+1 353
in 0 channels
Get PRO
January '22
+285 024
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
16 December+127
15 December+315
14 December+2 932
13 December+1 726
12 December+154
11 December+1 012
10 December+15
09 December+70
08 December+2 929
07 December0
06 December0
05 December+4 404
04 December+299
03 December+138
02 December+22
01 December+2 818
Channel Posts
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Тадбиркорлик соҳасидаги 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинади
⛔️ Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида Ҳукумат қарори билан қонунчиликдаги тадбиркорликка оид 1600 та мажбурий талаблар бекор қилинди. ✅ Таъкидлаш жоиз, бундай катта ҳажмдаги чекловларнинг бекор қилиниши илк бор амалга оширилмоқда. 📋 Хусусан, Ҳукумат қарори билан ветеринария хизмати назорати остидаги 1 568 та товар позицияси бўйича маҳсулотга мувофиқлик сертификати олиш, шунингдек, туризм хизматларини кўрсатишда мазкур фаолиятга хос бўлмаган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун фаолият турини амалга оширишда айрим ортиқча чекловлар билан боғлиқ жами 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинмоқда. ❗️ Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги импортни амалга оширишда товар қийматига қўйилган 5 000 АҚШ долларлик чеклов, туристларга уй-жойни 30 кунгача ижарага бериш, ёғочдан мебель тайёрлашга доир талаблар бекор қилинди. 📜 Бунинг натижасида, тадбиркорларга маъмурий органлар билан муносабатга киришишда ортиқча бюрократик тўсиқлар камайишига ва уларнинг харажатлари, вақти ва ресурси тежалишига эришилади. 📋 Қайд этиш жоизки, бугунги кунда Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрига 36 мингдан ортиқ мажбурий талаблар киритилган бўлиб, Адлия вазирлиги томонидан соҳалар кесимида доимий равишда тадбиркорларга қўшимча қулайлик яратиш ҳамда соҳадаги бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда. 📝 Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори (https://lex.uz/docs/7919147) Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

13 6251020

2
#Адлия_хабари ❗️ Нeга солиқ тўлаш кeрак? Яширин иқтисодиёт одамлар ҳаётига қандай таъсир қилади? Ягона QR код тизими нима? У
#Адлия_хабари ❗️ Нeга солиқ тўлаш кeрак? Яширин иқтисодиёт одамлар ҳаётига қандай таъсир қилади? Ягона QR код тизими нима? У ҳаётимизни енгиллаштирадими? Қайси тўлов турларида нақд пул муомаласидан тўлиқ воз кечилади? Ушбу саволларга «Сайилгоҳ» подкастининг навбатдаги сонида жавоб оласиз! Батафсил 👉https://youtu.be/_vwx7Gfeg5s Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
18 763
3
#адлиятв #жонлиэфир Онлайн фирибгарликдан қандай ҳимояланиш мумкин? ▪️ Онлайн фирибгарларнинг нишонига кимлар илинади? ▪️ Энг
#адлиятв #жонлиэфир Онлайн фирибгарликдан қандай ҳимояланиш мумкин? ▪️ Онлайн фирибгарларнинг нишонига кимлар илинади? ▪️ Энг кўп учрайдиган фирибгарлик усуллари қайсилар? ▪️ Шахсий маълумотларни қандай ҳимоялаш керак? ▪️ Банк карта ва онлайн тўловларда нималарга эътибор бериш лозим? ▪️ Шубҳали ҳаволалар ва қўнғироқлардан ҳимояланиш бўйича тавсиялар қандай? ▪️ Фирибгарлик қурбони бўлганлар қаерга мурожаат қилиши керак? 🔴 Шу ва бошқа барча саволларга жонли эфирда аниқ ва тушунарли жавоб оласиз! 🗓 Сана: 19 декабрь ⏰ Вақт: 12-00 📍 Жой: YouTube — Адлия ТВ Жонли эфир 📢 Қўшимча ҳуқуқий маслаҳатлар, амалиётдан мисоллар ва реал вазиятлар муҳокамаси — ҳаммаси шу эфирда! 📩 Саволларингизни @mehnatpodkast_bot орқали юборинг. Бундан ташқари эфир давомида ўзингизни қизиқтирган саволларни бевосита беришингиз мумкин! 🔴 Шу куни айнан Сиз учун муҳим саволларга жавоблар берилиши мумкин, эфирни ўтказиб юборманг! Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
22 435
4
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади Манба: Ф–68-сон, 28.11.2025 йил. Ка
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади Манба: Ф–68-сон, 28.11.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
22 383
5
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Электрон рецепт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартиби белгиланди “Электрон рецепт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3725-сон, 15.12.2025 й.). ✅ Низомга кўра, беморларга тайинланган дори воситалари тўғрисидаги маълумот электрон рецептга бевосита шифокор томонидан киритилади ҳамда электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқланади. 🏛 Электрон рецептга ўтказиладиган дори воситаларининг гуруҳларини шакллантириш мақсадида Cоғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Экспертлар кенгаши ташкил этилади. 🗒 Рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлашнинг 1-босқичида қуйидаги дори воситалари электрон рецепт асосида белгиланади: 🔹 антибиотиклар ва тизимли таъсир этувчи синтетик антибактериал дори воситалари; 🔹 тизимли таъсир этувчи гормонал дори воситалари. 📞 Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил қилинган 1003 қисқа рақамли “Call-марказ” орқали ётоқ режимида бўлган ва сурункали касалликка чалинган беморлар учун қуйидаги имкониятлар таъминланади, жумладан: ▪️ ўзлари бириктирилган оилавий шифокорга мурожаат қилиш; ▪️ даволаш курсини давом эттириш мақсадида ўз оилавий шифокорига (ёки тор соҳа мутахассисига) масофадан мурожаат қилиш орқали электрон рецепт олиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
24 643
6
#Биласизми 🚫 Қонунчиликка кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жум
#Биласизми 🚫 Қонунчиликка кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмаслиги белгиланган. ✅ Аммо, давлат фуқаролик хизматчисининг интизомий жавобгарликка тортилиши унга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилишини бекор қилмайди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
27 209
7
Voting
Ишнинг тугаши ва унинг кейинги куни бошланиши ўртасидаги ҳар кунги дам олиш давомийлиги неча соатдан кам бўлиши мумкин эмас?
29 473
8
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ U-20 Жаҳон чемпионати юқори савияда ташкил этилади “2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–376-сон, 15.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, 2027 йилда футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: 🔹 Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, уни юқори даражада ўтказиш; 🔹 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси талабларига мувофиқ зарур бўлган инфратузилмани яратиш; 🔹 Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва мухлисларига юқори даражадаги хизматларни кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиш. 🏛 Қарор билан 2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди. ✅ Шунингдек, Янги Тошкент ҳудудида барпо этилаётган “Янги Тошкент марказий футбол ўйингоҳи” ФИФА ва Осиё футбол конфедерациясининг нуфузли мусобақалар ўтказиш бўйича талабларига мослаштирилиши назорат қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
31 223
9
#Биласизми 🔰 IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатин
#Биласизми 🔰 IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харид қилиш учун БҲМнинг 25 бараваригача (10 млн 300 минг сўмгача) истеъмол кредитлари ажратилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
28 295
10
#Биласизми ❗️ Акциядорлик жамияти директорининг фидуциар мажбуриятлари аниқлаштирилди Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquq
#Биласизми ❗️ Акциядорлик жамияти директорининг фидуциар мажбуриятлари аниқлаштирилди Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
28 736
11
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Ички ишлар органларининг қўриқлаш соҳасидаги фаолияти самарали ташкил этилади Манба: ПҚ–360-сон
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Ички ишлар органларининг қўриқлаш соҳасидаги фаолияти самарали ташкил этилади Манба: ПҚ–360-сон, 28.11.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
30 020
12
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Тадбиркорлар билан мулоқотни ташкил қилишнинг янги тартиби жорий этилади ⏭️ Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг тадбиркорлар билан мулоқотини ташкил қилишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади: 🔹 раҳбарлар ҳар чоракда тасдиқланадиган режа-графиклар асосида ҳудудларда тадбиркорлар билан “Бизнес ҳамроҳ” марказларида учрашади; 🔹 режа-графиклар ҳар чоракда барча учун очиқ ҳолатда “Бизнес ҳамроҳ” электрон платформаси ва тегишли ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади; 🔹 платформадаги “Раҳбарлар билан мулоқот” модули орқали бир чорак давомида 1 та ҳудуддан камида 10 нафар тадбиркорнинг мурожаати йўналтирилган ташкилот раҳбарлари кейинги чорак учун мўлжалланган режа-графигига ушбу ҳудуддаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказишни киритади; 🔹 учрашувларда кўтарилган ва “Бизнес ҳамроҳ” марказининг “Call маркази”дан келиб тушган мурожаатлар платформа орқали “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот порталига киритилади. 🏛 “Бизнес ҳамроҳ” марказлари зарур функционал имкониятларга эга бўлган давлат хизматлари марказлари биноларига тўғридан-тўғри жойлаштирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
30 711
13
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ “Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси амалга оширилади “Тадбиркорлик субъектларига давлат, профессионал, консалтинг, молиявий, инжиниринг, маркетинг, медиа, IT ва операцион хизматларни комплекс кўрсатиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–375-сон, 13.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди: 🔹 1000 дан ортиқ давлат ва хусусий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатишни йўлга қўйиш орқали тадбиркорлар фаолиятига тўлақонли ҳамроҳлик қилиш тизимини жорий этиш; 🔹 тадбиркорлар масалалари ва муаммоларини эшитиш, муҳокама қилиш ва жойида ҳал қилишга мўлжалланган сифат жиҳатдан янги майдонча яратиш. 📝 Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан тадбиркорлик фаолиятига оид давлат хизматлари ва айрим хусусий хизматларни тадбиркорларга “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатиш бўйича “Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси амалга оширилади. 🗒 “Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси доирасида: 🔸 Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этиладиган масъулияти чекланган жамият томонидан бошқариладиган “Бизнес ҳамроҳ” марказлари фаолияти йўлга қўйилади; 🔸 дастлабки босқичда “Бизнес ҳамроҳ” марказлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар марказларида 1 тадан ташкил этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
26 652
14
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Даврий божхона тўловларини тўлаш графигини тўлдириш тартиби белгиланди “Даврий божхона тўловларини тўлаш графигини тўлдириш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3724-сон, 12.12.2025 й.). 🔰 Йўриқномага кўра, график декларацияловчи шахс томонидан қуйидаги ҳолларда божхона органига тақдим этилади: 🔹 товар(лар)ни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштиришда даврий божхона тўловларини ҳар ойда ёки йилнинг ҳар чорагида тўлаш маълум қилинган тақдирда; 🔹 божхона тўловларидан шартли озод этиш бўйича берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан вақтинча олиб киришнинг кейинги муддатида даврий божхона тўловларини тўлаш лозим бўлганда. 📝 БЙД қоғоз шаклда божхона органига тақдим этилган тақдирда график қоғоз шаклда 4 нусхадан иборат А4 форматдаги варақларда тақдим этилади ҳамда қуйидагича тақсимланади: ▪️ 1-нусха – божхона пости учун; ▪️ 2-нусха – декларацияловчи шахс учун; ▪️ 3- ва 4-нусхалар – декларант учун. ✅ Бунда, графикнинг ҳар бир нусхаси декларацияловчи шахс ва божхона органининг мансабдор шахси томонидан тасдиқланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
34 189
15
Voting
Қуйидагиларнинг қайси бири сувдан умумий фойдаланиш жумласига кирмайди? https://lex.uz/docs/7655343#7657234
32 953
16
#Биласизми 💸 Маҳалла ишида фаол иштирок этган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи
#Биласизми 💸 Маҳалла ишида фаол иштирок этган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
69 479
17
Voting
Дастлабки синов билан боғлиқ қуйидагиларнинг қайси бири қонунчиликка номувофиқ?
39 366
18
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Тадбиркорларга субсидиялар тақдим этилишини тизимли мониторинг қилиш тартиби белгиланди Ҳукумат қарори (784-сон, 11.12.2025 й.) билан “Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар тақдим этилишини мониторинг қилиш, уларнинг самарадорлигини баҳолаш ҳамда асоссиз олинган ва мақсадсиз фойдаланилган субсидияларни қайтариб олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низомга кўра, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этишда уларни тақдим этадиган ташкилот томонидан тадбиркор эришиши лозим бўлган аниқ мақсадли кўрсаткичлар белгиланади. ✅ Тадбиркорга субсидиялар ажратилиши “subsidiya.mf.uz” платформаси орқали мониторинг қилинади. 📙 Самарадорликни баҳолашда манбалардан қуйидаги кетма-кетликда фойдаланилади: ▪️ тадбиркорнинг молиявий, солиқ ҳисоботлари; ▪️ соҳавий идоралар ёки статистика идоралари маълумотлари; ▪️ қўллаб-қувватлаш чоралари натижалари юзасидан тадбиркор томонидан тақдим этилган маълумотлар. 🗒 Самарадорлик ҳар бир тадбиркор учун иқтисодий, молиявий (бюджет) ва ижтимоий мезонлар бўйича алоҳида баҳоланади. ⛔️ Тадбиркорга тақдим этилган субсидиялар қуйидаги ҳолларда қайтарилади: 🔸 субсидия шартномаси (битим) бўйича тадбиркор томонидан эришиш лозим бўлган аниқ мақсадли кўрсаткичлар бажарилмаганда; 🔸 маблағлардан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилгани аниқланганда; 🔸 тадбиркор томонидан тегишли ҳужжатлар ёки маълумотларни нотўғри ёхуд бузиб кўрсатиш ва асоссиз олингани ҳолатлари аниқланганда. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
43 270
19
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Автотранспортларга экологик стикерларни бериш тартиби белгиланди Манба: ВМҚ–750-сон, 28.11.2025
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Автотранспортларга экологик стикерларни бериш тартиби белгиланди Манба: ВМҚ–750-сон, 28.11.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
39 659
20
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Паралимпия терма жамоалари маркази ташкил этилади 📝 Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан паралимпия спорт турлари бўйича республика терма жамоаларини шакллантиришнинг қуйидаги янги тартиби жорий этилади: 🔹 паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларни шакллантиришда спортчиларнинг тегишли спорт мусобақаларидаги натижалари билан бирга спорт нормативларини бажариши натижаси ҳам инобатга олинади; 🔹 спорт терма жамоалари спорт нормативларига мувофиқ шакллантириладиган паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубоги ўтказилиши мажбурий ҳисобланмайди; 🔹“ERP-sport” электрон бошқарув тизимида паралимпия спорт турлари билан шуғулланаётган спортчиларнинг спорт натижалари киритиб борилади ва уларнинг спорт нормативларини бажариши устидан мониторинг юритиш учун зарур техник имкониятлар яратилади. 🏛 Шунингдек, Паралимпия терма жамоалари маркази ташкил этилади. ▶️ Паралимпия маркази Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Олимпия шаҳарчасига жойлаштирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
35 437