en
Feedback
Юрист блогер /расмий канал

Юрист блогер /расмий канал

Open in Telegram

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

Show more
63 935
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-80330 days
Posts Archive
❗️МУҲИМ РАҚАМЛАР ⚡️ БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА: ✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 271 000 сўм; ✅ базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм; ✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 471 000 сўм; ✅ ёшга доир энг кам пенсия – 918 000 сўм; ✅ ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 1 012 000 сўм; ✅ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 1 012 000 сўм; ✅ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 000 сўмдан) 1 012 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 1 012 000 сўм; ✅ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 820 000 сўм; ✅ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 820 000 сўм. ❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇     @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
55👍 18🔥 5🥴 4🤣 2
❗️ҲОКИМЛАРНИНГ ВАКОЛАТ ЧЕГАРАСИ ҚАЕРГАЧА ? ⚡️САВОЛ: Ҳокимларнинг ваколатларини чегараси белгиланган қандайдир қонун хужжати борми ? ⚡️ЖАВОБ: Конституциянинг 123-моддасида вилоят ва туман ҳокимларининг 3 та асосий вазифа ва ваколатлари белгиланган. Унга кўра вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг ваколатлари қуйидагилардан иборат: 1) ➖ Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларини, Олий Мажлис палаталарининг қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ҳамда фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг, юқори турувчи ҳокимларнинг ва тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини бажариш; 2) ➖ ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик жиҳатдан ривожлантиришни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш; 3) ➖ маҳаллий бюджетни шакллантириш хамда ижро этиш ва бўлди. Вилоят ва туман ҳокимларининг асосий ваколатлари манашулар. ❗️Тўғри "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида"ги 913-XII-сон қонуннинг 21 прим 1-моддасида ҳокимларнинг яна аллақанча ваколатлари санаб ўтилган, лекин у ваколатлар хам уларнинг юқоридаги 3 та асосий ваколатлари ДОИРАСИДА, яъни анашу ваколатларга тескари бўлмаган ваколатлар ҳисобланади. ✏️ Бу маълумотни ҳоким дўстларинга юбориб қўйинглар деярдиму, лекин дўстларингизни орасида ҳокимлар бўлмаса керак а)) ёки борми ишдан кейин ҳоким билан барда ўтирадиганлар 😁 ❗️САВОЛЛАР УЧУН👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇           @Yurist_Blogerr
Show all...
33🤣 18👍 16😁 5🔥 1👻 1
⚡️ МУҲИМ ❗️ОҒЗАКИ МУРОЖААТ ХАМ ЁЗМА АРИЗА ЎРНИГА ЎТАДИМИ ? ⚡️САВОЛ: Мен бир давлат органига мурожаат қилмоқчи эдим. Ўша мурожаатимни ёзма шаклда берганим яхшими ёки ишонч рақами орқали оғзаки йўлласам хам бўладими. Умуман олганда қайси шаклдаги мурожаатимнинг юридик кучи устунроқ ҳисобланади ? ⚡️ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилдаги ЎРҚ-445-сон Қонунининг 5-моддасига кўра, ➖ Фуқаролар давлат орган ва ташкилотларига 3 хил шаклда мурожаат қилишлари мумкин. Яъни оғзаки, ёзма ва электрон шаклда. Фуқаро давлат органига бу уч шаклнинг қайси бири орқали мурожаат қилишидан қатъий назар бу шаклларнинг барчаси бирдек юридик кучга эга ҳисобланади. ✏️ Демак, қайси шаклда мурожаат қилиш Сизга қулай бўлса Сиз ўша шаклда мурожаат қилишингиз мумкин. Оғзаки билан ёзмани юридик кучи эса айтиб ўтилганидек тенг (Тайсонга Тайсон). Фақат ёзма ариза берсангиз кўриб чиқамиз холос. Оғзаки мурожаатга вақтимиз йўқ, электрон аризага тоқатимиз йўқ дейишга ҳеч бир тизим ҳодимлари ҳақли эмас. Қўшимча саволлар учун👇         @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇            @Yurist_Blogerr
Show all...
👍 59 41🤣 11😁 3
❗️ОТА-ОНА ВОЯГА ЕТМАГАН ФАРЗАНДЛАРИНИ БОҚИШГА ВА УЛАРГА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БЕРИШГА МАЖБУР! 📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасига асосан, ➖ Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Бепул савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
65👍 9🔥 1
❗️ЯНГИ ҚАРОР ⚡️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ 📄 Ҳукуматнинг 30.09.2025 йил кунги 612-сон қарори билан “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларга кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низомга кўра “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида камбағал оилаларга қуйидагиларни сотиб олиш учун кредитлар ажратилади: ✅ ноутбук; ✅ тадбиркорликни бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари; ✅ кўчма дўкон, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситалар. ❗️Дастур доирасида кредит аризалари қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки, зарур ҳолларда, “маҳалла еттилиги” кўмаги асосида платформа орқали тақдим этилади. ✔️ Кредит олиш учун юборилган аризалар ўрганиб чиқилади ва ўрганиш якунлари бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган оилаларга сотиб олинаётган маҳсулот ёки бошқа воситаларни турига қараб 5 млн сўмдан 30 млн сўмгача хамда 5 йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратилади. Қўшимча саволлар учун👇         @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇            @Yurist_Blogerr
Show all...
👎 43 38🤔 4😁 2
❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШГА ОЙЛИК ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК ? 📃Қонунчилик талаби бўйича субсидия орқали уй-жой олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори: ➖ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 271 000 сўм)нинг 2,7 баравари (3 431 700 сўм)дан 8 баравари (10 168 000 сўм)гача; ✅ Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (3 431 700 сўм)дан 9,2 баравари (11 693 200 сўм)гача бўлиши талаб этилади. ✏️ Демак, субсидия орқали уй олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 3 431 700 сўмдан кам бўлмаслиги керак. ✏️ Маълумот учун: Эртага, яъни 2 октябрь куни соат 9:00 да уй-жой учун субсидияга аризалар қабули бошланади. Қўшимча саволлар учун👇         @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇            @Yurist_Blogerr
Show all...
27👎 11👍 5😁 2
❗️ДИҚҚАТ ❗️Ипотека кредити бўйича субсидия учун аризалар қабули 2 октябрдан яна бошланади ➖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2025 йил кунги соҳага оид ПФ–26-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида тақдим этилган субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 2-октябрь куни соат 09:00 да бошланиши маълум қилинди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳабар бермоқда. ❗️Талабгорлар қуйидаги усуллардан бирини танлаган ҳолда ариза топширишлари мумкин: ✅ Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали; ✅ Электрон тарзда "my.gov.uz" портали орқали 👉 https://my.gov.uz/oz/service/325 👈 ушбу ҳавола бўлимга ўтиб; ✅ "MyGov" мобил иловаси орқали. ✏️ Вазирлик берган маълумотда ушбу субсидия учун аризалар қабули "хабарномаларнинг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан" қайта очилиши назарда тутилмоқда. Бу нима дегани? Бу дегани, — аризалар қабули бошланиши билан 1 ёки 2 соатда тугаши мумкин, бу сафарги лимит аввалгидан анча камроқ, агар субсидия орқали уй-жойдан умид қилиб турганлар бўлса анашу вақт оралиғида ҳаракатини қилиб қолмаса шу билан кейинги йилни кутишларига тўғри келади деган маънони билдиради.. ❗️САВОЛЛАР УЧУН👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇           @Yurist_Blogerr
Show all...
52👍 3👏 3🔥 2😁 1😢 1
❗️НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ 1 012 000 СЎМДАН КАМ БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК 📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига асосан, 2025 йил 1 июлдан бошлаб: ➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб; ➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб; ➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори эса – ойига 1 012 000 сўм этиб белгиланган. ❗️Демак, ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори 1 012 000 сўмдан кам бўлмаслиги керак Бепул савол-жавоб 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
36😢 10👏 8🤣 3
❗️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЎҚИЁТГАН АЪЗОЛАРИНИ КОНТРАКТ ПУЛЛАРИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарорига кўра, ➖ камбағал оилалар реестрига киритилган ва олий таълимда таҳсил олаётган хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларини контракт тўловини маълум қисми тўлаб берилади. ❓Контракт тўлови айнан қандай шахсларга тўланади ? ✅ Контракт тўлови камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизлар ва уларнинг олий таълимда ўқиётган фарзандларидан бирига тўланади ❓Бу имтиёздан фойдаланаман деган шахслар олий таълимнинг қандай йўналишида ўқиётган бўлиши керак ? ✅ Талабгорлар бакалавриат ёки магистратура йўналишининг кундузги шаклида таълим олаётган бўлиши керак. ❓Талабгор хотин-қизлар бу имтиёздан фойдаланиш учун неча ёшда бўлиши керак ? ✅ Юқоридаги қарор талаби бўйича бундай имконият 30 ёшдан ошган хотин-қизларга берилади. Уларнинг фарзандлари учун эса ёш чегараси қарорда кўрсатилмаган. ❓Талабгорлардан қандай хужжатлар талаб қилинади ? ✅ Талабгорларнинг олий таълимга ўқишга кирганлиги бўйича олий таълим ташкилоти буйруғи хамда тўлов-контракт шартномаси талаб этилади. ❓Контрактнинг қанча қисми тўлаб берилади ? ✅ Контрактнинг 50 фоизигача, лекин БХМнинг 50 баравари (20 600 000 сўм)дан ошмаган миқдорда тўлаб берилади. Қўшимча саволлар учун 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
53👍 4
🇷🇺 ⚖️ Мы хотим, чтобы юр. помощь была доступна каждому. Расскажите, что вам нужно — и мы создадим сервис с ИИ именно для вас. 📊 2 минуты → и вы уже помогли улучшить будущее. 👉 Пройти опрос: [@tuzuk_connect_bot] --- 🇺🇿 ⚖️ Biz yuridik yordam hammaga ochiq bo‘lishini istaymiz. Sizning fikringiz bilan servisni aynan siz uchun qulay qilamiz. 📊 Atigi 2 daqiqa. 👉 So‘rovnoma: @tuzuk_connect_bot
Show all...
15👍 15
❗️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР РЕЕСТРИГА КИРИТИЛГАН ВА ИЖАРАДА ЯШОВЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 1 125 000 СЎМГАЧА ИЖАРА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ 📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра, ➖ Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизларни ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача, Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 баравари (1 236 000 сўм)гача миқдордаги қисми компенсация шаклида тўлаб берилади. ✅ Мазкур ёрдам бўйича маблағлар ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман ёки шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тузилган тураржой ижараси тўғрисидаги шартномага мувофиқ тўланади. Қўшимча саволлар учун 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
30👍 20😭 3🥰 2😁 1
❗️ҲОДИМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚАЁТГАНИДА УНГА ТАЪТИЛ ПУЛИ ҚАЧОН ТЎЛАНИШИ КЕРАК ? ⚡️САВОЛ; Меҳнат таътилига чиқаётган ҳодим учун таътил пули қачон берилиши керак ? ⚡️ЖАВОБ; Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади. ➖ Ҳодимнинг ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади. ✏️ Юқоридаги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳодим меҳнат таътилига чиқаётганида унга таътил вақти учун тўлов олдиндан амалга оширилиши керак. Бу нормада истисно ҳолатлар йўқ. Айтайлик, амалда ишлаб турган ҳодим ойнинг 15-санасидан меҳнат таътилига чиқишга ариза берган бўлса, таътил пули унга таътилга чиқишдан олдинги охирги иш куни яъни, ўша ойнинг 14-санасидан кечиктирмай, агар ўша 14-сана дам олиш куни бўлса ундан олдинги иш кунида тўланиши керак. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
45👍 20🤔 4👎 1
⚡️МУҲИМ ❗️ҲОМИЛАДОР ЁКИ БОЛАСИ БОРЛИГИ САБАБЛИ АЁЛЛАРНИ ИШДАН БЎШАТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ ! 📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасига асосан, ➖Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга. ❗️Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади. Савол юбориш  👇   @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                 @Yurist_Blogerr
Show all...
👍 36 23👏 7😨 1
❗️АЙРИМ ОТА ЁКИ ОНАЛАРГА БОЛАЛАРИНИНГ БОҒЧА ТЎЛОВИ УЧУН ҲАР ОЙДА 618 000 СЎМГАЧА ПУЛ БЕРИЛАДИ 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2025 йил куни 484-сон қарорига асосан, ➖расмий банд бўлган ва Камбағал оилалар реестрига киритилган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланганлик юзасидан моддий ёрдам бериб борилади. ✅ Карорда кўрсатилишича, ҳар ойлик моддий ёрдамнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваригача (618 000 сўм)ни ташкил қилади. ❗️САВОЛЛАР УЧУН👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇           @Yurist_Blogerr
Show all...
43👍 13👎 5🤨 2
❗️АДВОКАТУРА ТЎҒРИСИДА КОНСТИТУЦИЯДА НИМА ДЕЙИЛГАН ? ✅ Жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланади. ➖ Адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади. Адвокат, унинг шаъни, қадр-қиммати ва касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади ва қонун билан муҳофаза қилинади. 📄 Асос: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 141-142-моддалари. ❗️САВОЛЛАР УЧУН👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇           @Yurist_Blogerr
Show all...
18👍 17
❗️МАЪНАВИЙ ЗАРАР НИМА? ✅ Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида у бошидан кечирган маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик вҳ..) азоблар тушунилади. 📃 Фуқаролик кодекси 1022-моддасига кўра, ➖ маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади. ✅ Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда фуқаролик суди томонидан баҳоланади. ❗️Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади. Бепул савол-жавоб👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
18👍 10🔥 3
❗️ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТМАСДАН ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ! 📄 МЖтК нинг 176-моддасига кўра, ➖ тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари (2 060 000 сўм)дан етти бараваригача (2 884 000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ✅ Шунингдек, юқоридаги моддада биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ЎТТИЗ КУН ИЧИДА солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаган ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган бўлса, ҳуқуқбузарлик нарсаларини мусодара қилмасдан жавобгарликдан озод этилади. ❗️САВОЛЛАР УЧУН👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇           @Yurist_Blogerr
Show all...
star reaction 1 25👎 5🔥 3👍 1
❗️ҲОДИМЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИГА НИМАЛАР КИРАДИ ? 📄 Меҳнат кодексининг 22-моддасига асосан, Ҳодимлар: 🟢 меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига риоя этиши; 🟢 меҳнат шартномаси билан ўз зиммасига юклатилган меҳнат мажбуриятларини виждонан бажариши; 🟢 ички меҳнат тартибига риоя этиши; 🟢 меҳнат интизомига риоя этиши; 🟢 белгиланган меҳнат нормаларини бажариши; 🟢 меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига, технология интизомига, меҳнат хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя этиши; 🟢 иш берувчининг мол-мулкига (шу жумладан учинчи шахсларнинг иш берувчида турган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиши; 🟢 иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини Меҳнат кодексида белгиланган тартибда ва доирада қоплаши; 🟢 инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, иш берувчининг мол-мулки (шу жумладан учинчи шахсларнинг иш берувчида бўлган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) бут сақланишига таҳдид соладиган вазият юзага келганлиги тўғрисида иш берувчига ёки бевосита раҳбарга дарҳол хабар қилиши; 🟢 бошқа ходимларнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни содир этмаслиги шарт. ❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇     @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
31👍 7🤣 3🥴 1
⚡️ МУҲИМ ❗️ЁШЛАРГА ЧОРВАЧИЛИК, БАЛИҚЧИЛИК ВА ПАРРАНДАЧИЛИК БИЛАН ШУҒИЛЛАНИШИНИ УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган низомда, ➖ "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси асосида чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун — 1 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга хамда 33 миллион сўмгача гаровсиз, агар талабгор кичик тадбиркорлик субъекти бўлса 225 000 000 сўмгача миқдорда гаров хужжатларига асосан имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкинлиги белгиланган. ✅ Мазкур кредитлар 14 фоизлик ставкада ва айтиб ўтилганидек ҳоким ёрдамчиларининг ижобий тавсияси асосида берилади ❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇     @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
23👍 8
❗️ЁШЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ ? 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарорига кўра, «Ёшлар дафтари»га 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги: ✅ оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган; ✅ Оиланинг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган; ✅ Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган; ✅ боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган; ✅ ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган; ✅ ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз; ✅ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; ✅ фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; ✅ жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган; ✅ ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; ✅ юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган; ✅ зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган; ✅ «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган; ✅ ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган; ✅ даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар; ✅ жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган; ✅ муайян яшаш жойига эга бўлмаган; ✅ психологик маслаҳатга муҳтож; ✅ никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила; ✅ деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган; ✅ ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади. ❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇     @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
32