Юрист блогер /расмий канал
Open in Telegram
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Show more63 935
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-80330 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
November '25
November '250
in 0 channels
October '250
in 0 channels
Get PRO
September '250
in 1 channels
Get PRO
August '250
in 2 channels
Get PRO
July '250
in 0 channels
Get PRO
June '250
in 0 channels
Get PRO
May '250
in 1 channels
Get PRO
April '250
in 1 channels
Get PRO
March '250
in 0 channels
Get PRO
February '250
in 0 channels
Get PRO
January '25
+269
in 1 channels
Get PRO
December '24
+150
in 0 channels
Get PRO
November '24
+51
in 0 channels
Get PRO
October '240
in 2 channels
Get PRO
September '24
+85
in 0 channels
Get PRO
August '24
+51
in 0 channels
Get PRO
July '240
in 0 channels
Get PRO
June '24
+3 592
in 2 channels
Get PRO
May '24
+24 408
in 0 channels
Get PRO
April '24
+29 255
in 4 channels
Get PRO
March '24
+3
in 2 channels
Get PRO
February '24
+11
in 1 channels
Get PRO
January '24
+303
in 0 channels
Get PRO
December '23
+111
in 4 channels
Get PRO
November '23
+74
in 0 channels
Get PRO
October '23
+30 265
in 11 channels
Get PRO
September '23
+661
in 2 channels
Get PRO
August '23
+1 775
in 3 channels
Get PRO
July '23
+3 143
in 1 channels
Get PRO
June '23
+451
in 1 channels
Get PRO
May '23
+8 417
in 8 channels
Get PRO
April '23
+4 299
in 0 channels
Get PRO
March '23
+1 082
in 0 channels
Get PRO
February '23
+1 221
in 0 channels
Get PRO
January '230
in 0 channels
Get PRO
December '220
in 0 channels
Get PRO
November '220
in 0 channels
Get PRO
October '22
+628
in 0 channels
Get PRO
September '22
+1 956
in 0 channels
Get PRO
August '22
+1 211
in 0 channels
Get PRO
July '22
+948
in 0 channels
Get PRO
June '22
+4 754
in 0 channels
Get PRO
May '22
+7 508
in 0 channels
Get PRO
April '22
+7 747
in 0 channels
Get PRO
March '22
+4 678
in 0 channels
Get PRO
February '22
+17 943
in 0 channels
Get PRO
January '22
+81 666
in 0 channels
Channel Posts
00:15
⚡️"Диетолог"ни айтганини е еганини ема деган видеоролик шекилли))
👉 @Yurist_Blogerr
11 0453750
| 2 | ❗️КИМЛАРГА ВАСИЙ, КИМЛАРГА ЭСА ҲОМИЙ ТАЙИНЛАНИШИНИ БИЛАСИЗМИ ?
⚡️САВОЛ:
Васийлик ва ҳомийлик деган жумлани кўп эшитамиз, лекин ҳар доим хам эътибор беравермаймиз. Савол шуки, қонунчилик бўйича кимларга васий, кимларга эса ҳомий тайинланиши мумкин. Бу икки атамани бир-биридан фарқи нимада ўзи ?
⚡️ЖАВОБ:
Ҳукуматнинг 2024 йилда қабул қилинган 893-сон қарори билан тасдиқланган тегишли низомга кўра,
➖ Васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, ҳомийлик эса ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болалар ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий, шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади.
✏️ Вояга етмаганларга тайинланадиган васий хам, ҳомий хам аслида бир хил вазифани бажаради. Бу икки атамани бир-биридан асосий фарқи эса, васий 14 ёшдан ошган болаларга, ҳомий эса 14 ёшга тўлмаганларга нисбатан тайинланмаслигида. Агар 14 ёшга тўлмаган бола 14 ёшга тўладиган бўлса унга васийлик қилиб келаётган шахс автоматик равишда уни ҳомийсига айланади.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr | 12 648 |
| 3 | ⚡️ДИҚҚАТ
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИ КИМГА БЕРИШ ЁКИ БЕРМАСЛИК МАСАЛАСИНИ МАХАЛЛА ХОДИМЛАРИ ҲАЛ ҚИЛА ОЛМАЙДИ
✏️ Кўпчилик фуқаролар болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пулини олишда маҳалла ҳодимлари асосий масалани ҳал қилади деб ўйлайди, лекин ҳозирги кунда вазият мутлақо бошқача ҳолатда.
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш ёхуд тайинлашни рад этиш «Ягона реестр» АТ орқали автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади деб белгиланган. Айнан манашу электрон тизим қандай оилаларга болалар нафақасини тайинлаш ёки тайинламаслик масаласини инсон омилисиз автоматлаштирилган ҳолатда аниқлайди демоқда Юрист_ЖМА.
Батафсил видеода: 👉 https://youtu.be/IceEwKT0-xI?si=tAhlLTL2bpsff642 👈
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr | 37 763 |
| 4 | Мопед ва скутер ҳайдовчиларига “A” ва “B” тоифадаги “права” учун мажбурий назарий дарслар бекор қилинади
2026 йилдан Ўзбекистонда йўл ҳаракати тизимидаги муҳим ўзгаришлар кучга кириши кутилмоқда. Бу янгиликлар айниқса, мопед ва скутер ҳайдовчилари учун катта енгиллик ва қулайликлар яратади. Янги тартиб Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган бўлиб, у ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш, автомактабларда ўқиш ва жарима баллари тизимини қамраб олади.
Масалан, 1 январдан “A1” кичик тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилиши айтилмоқда. Талабгорлар энди курсга қатнашмай имтиҳон топшириши мумкин. 20 талик тест саволидан камида 16 тасига тўғри жавоб берганлар гувоҳнома ололади. “A”, “B”, “C”, “D” тоифалари эгалари ҳам “A1” мототранспортларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.
1 февралдан эса “A” ва “B” тоифали номзодлар назарий машғулотларни мустақил ўзлаштириши мумкин. Бу уларга вақт ва маблағни тежаш имконини беради, курсда гуруҳ тўлишини кутмасдан, ўзларига қулай пайтда онлайн ёки офлайн ўқий олишади.
1 апрелдан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш мақсадида жарима баллари тизимида ҳам янги босқич бошланиши кутиляпти. Яъни, эндиликда камераларда қайд этилган қоидабузарликлар учун баллар транспортни бошқарган шахсгагина ёзилади.
Бепул маслаҳат олиш👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr | 21 161 |
| 5 | ❗️АЛИМЕНТГА АРИЗАНИ ҚАЙСИ ҲУДУДДАГИ СУДГА БЕРИШ КЕРАК ?
⚡️САВОЛ:
Мен турмуш ўртоғим билан анча вақтдан бери бирга яшамайман. У бошқа шаҳарда, мен эса бошқа туманда яшайман. Саволим шуки, мен уни алиментга берадиган бўлсам аризани ўзим яшаб турган тумандаги судга беришим мумкинми ёки у яшайдиган ҳудуддаги судга беришим керакми ?
⚡️ЖАВОБ:
Фуқаролик процессуал кодексининг 34-моддасига асосан,
➖ алимент ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш ҳақидаги ва майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик ёхуд боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар даъвогар томонидан ўзи яшаб турган жойдаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин деб кўрсатилган.
✏️ Биламизки кўплаб масалаларда ариза жавобгар жойлашган ердаги судга берилади, лекин юқорида кўрсатилганидек алимент ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича даъволар ўзингиз яшаб келаётган ҳудуддаги судга берилиши мумкинлигини қонунчилик рад қилмайди.
Бепул маслаҳат олиш👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr | 15 308 |
| 6 | ⚡️ДОРИХОНАЧИЛАР УЧУН НОХУШ ХАБАР
❗️ЭНДИ ДОРИХОНАЛАРНИ ФАОЛИЯТИ ЯШИРИН РАВИШДА "СИРЛИ МИЖОЗ" ОРҚАЛИ ЎРГАНИЛАДИ
➖ Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2025 йил кунги 667-сон қарори билан соҳага оид тегишли низом тасдиқланди.
📄 Низом истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида дори воситаларини ва тиббий буюмларни дорихоналар томонидан чакана реализация қилиш тартибига амал қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш (тиббий диагностика, муолажа, дори буюриш) фаолиятини назорат қилишда “сирли мижоз” тадбирини ўтказиш тартибини белгилайди.
➖ “Сирли мижоз” тадбирини дорихонада ўтказишда “сирли мижоз” аввал дорихона фаолиятини обдан кузатиб, сўнгра аудио ёки видеокузатув мосламаларидан яширин фойдаланилган ҳолда харидор сифатида дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиб олиш учун дорихоналарга киради ва одатий харидорлар сифатида дори-дармонларнинг нархини сўрайди ва ҳоказо хамда якунда ўзини миссиясини бажаради.
✏️ Бу соҳадан қисман ҳабардорлар шу ергача ўқиб бу нима эканлигини билиб бўлишди. Бу кўплаб дорихоначилар учун ҳақиқий нохуш хабар, лекин оддий фуқаролар, яъни истеъмолчилар учун ижобий жараён. Нега деганда ҳозирги кунда кўплаб дорихоналар истеъмолчиларга дори воситаларини сотаётганида истеъмолчининг соғлигини эмас, асосан ўз бизнесларини ўйлайдиган бўлиб қолган. Оддий мисол, Сиз исталган дорихонага кириб исталган жойим оғрияпти деб дори сўранг, улар Сизга минг хил дори тавсия қилишади. Агар шеригингиз бўлса унга хам сўранг, унга хам бир ярим минг хил дори тавсия қилади. Айтмайдики, Сизлар аввал врач кўригига бориб текширувдан ўтишларинг керак деб. Роппа-роса ўн етти ярим билан ўн саккиз яримни оралиғидаги ёшдаги сотувчи қизлар ёки шу ёшдаги йигитлар 40 йиллик малакага эга бўлган врачларни ёзган дориларини ўрнига таркиби бир хил деб бошқа дорини тавсия хам қилиб юбораверади. Ана энди амалда хам хаммаси қарорда белгиланганидек кетса юқоридаги "сирли мижоз"лар анашунақаларни овлайди...
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr | 31 303 |
| 7 | ❗️МУҲИМ
✔️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулк солиғи бўйича қанақа имтиёзга эга ?
⚡️САВОЛ:
2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулк солиғини тўламаслиги мумкинми ?
⚡️ЖАВОБ:
Тўламаслиги мумкин, фақат тўлиқ миқдорда эмас.
📄 Солиқ кодексининг 421-моддасида, ➖ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади деб кўрсатилган.
✏️ Маълумот учун: ушбу имтиёздан оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахс борлиги учун унинг оила аъзолари эмас, ўша ногиронлиги бўлган шахс ўзини эгалигида бўлган мол-мулкка нисбатан мазкур имтиёздан фойдаланиши мумкин. Ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида ва ногиронлиги бўлган шахснинг номида бўлган турар жойга нисбатан татбиқ этилади
Қўшимча саволлар учун👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr | 28 034 |
| 8 | ❗️МУҲИМ
⚡️ОТА-ОНА 3 ОЙДАН ОРТИҚ МУДДАТГА ЧЕТ ЭЛГА КЕТАЁТГАН БЎЛСА ФАРЗАНДИГА ВАСИЙ ЁКИ ҲОМИЙ ТАЙИНЛАШИ ШАРТ
⚡️САВОЛ:
Мен ёлғиз онаман. Яқинда ишлаш учун узоқроқ муддатга чет элга чиқишим керак. Бир нафар 5 ёшли фарзандимни онамга ташлаб кетмоқчиман. Саволим шуки, мен фарзандимни онамга шунчаки ташлаб кетсам бўлаверадими ёки онамни васий этиб расмийлаштиришим керакми ?
⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 4 илова қилиб келтирилган низомга асосан,
➖ Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриши шарт қилиб белгиланган.
✏️ Демак Сиз агар чет элга 3 ойдан ортиқ муддатга кетаётган бўлсангиз онангизни фарзандингизга васий этиб тайинлаб кетишингиз керак. Бу жараён нафақат қонунчиликка итоат, балки фарзандингизни ҳуқуқий ҳимояси учун хам мухим хисобланади. Чунки болага тайинланган васий боланинг манфаатларини алохида ишончномасиз хам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr | 41 528 |
| 9 | ❗️КИМЛАР ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒИЛЛАНИШИ МУМКИН ЭМАС?
📃 "Педагогнинг мақоми тўғрисида" ги ЎРҚ-901-сон қонунга кўра, қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди:
➖қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;
➖қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
➖педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар;
➖психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар.
❗️Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr | 24 234 |
| 10 | ❗️ДИҚҚАТ
⚡️ Фарзандини ноқонуний равишда диний таълим олишга жалб қилган ота-оналар жавобгарликка тортилади!
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра,
➖ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш, —уларга нисбатан БҲМнинг 5 бараваридан 10 баравари (4 120 000)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr | 28 721 |
| 11 | ▪️МУҲИМ
❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАРГА 2 542 000 СЎМ НОРМАТИВ ДАРОМАД ЁЗИЛАДИ
⚡️САВОЛ;
Мен ижтимоий нафақа олиш учун Солиқ органига тўлов қилиб ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатига киритилсам, шунда менга ҳар ойлик қанча норматив даромад ёзилади ?
⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда,
➖ ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 271 000 сўм)нинг икки баравари (2 542 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади деб белгиланган.
✏️ Яъни, Сиз ўзингизни банд қилиш орқали ҳар ойда манашу 2 542 000 сўм даромад топаётган шахсга айланасиз. Сиз ўзини ўзи банд қилганликдаги фаолиятингиз натижасида амалда қанча даромад топаётганингиздан қатъий назар Сизни бир ойлик норматив даромадингиз манашу суммага тенглаштирилади.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr | 49 928 |
| 12 | ❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 1 648 000 СЎМГАЧА БИР МАРТАЛИК ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛАДИ
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга иккинчи илова қилиб келтирилган рўйхатга кўра,
➖Боқувчиси бўлмаган хотин-қизларга "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 4 барвари (1 648 000 сўм) гача миқдорда бир марталик моддий ёрдам пули берилиши назарда тутилган.
❗️Ушбу бир марталик ёрдам пулини олиш учун бирламчи мурожаат хотин-қизлар фаоли орқали юборилади.
Қўшимча саволлар учун👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr | 39 622 |
| 13 | ❗️АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИ ЧЕТГА ЧИҚИШИНИ ЧЕКЛАНИШИ БЎЙИЧА АЙРИМ МАСАЛАЛАР
📄 258-II-сон Қонун билан, давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.
❓Қандай қилиб чекловни олиб ташлаш мумкин ?
✅ Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади.
❓Чекловдан қутилиш учун алиментни олдиндан қанча муддат учун тўлаш керак ?
✅ Ҳукуматнинг 06.10.2018 йилдаги 808-сон қарорига асосан, алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак. Агар болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.
❓Алимент тўловчи гаров эвазига чекловдан қутилиши учун ўша гаровнинг қиймати қанча бўлиши керак ?
✅ Гаров қиймати БҲМнинг 250 баравари (103 000 000 сўм)дан кам бўлмаслиги лозим.
❓Қандай нарсалар гаров бўлиши мумкин ?
✅ Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.
❓Гаров эвазига человдан чиқиш учун ариза қаерга берилади ?
✅ Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr | 34 196 |
| 14 | ⚡️Муҳим
❗️ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУХТОЖ БОЛАГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСГА ҲАР ОЙДА 820 000 СЎМДАН НАФАҚА ТЎЛАНАДИ
📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан,
➖ Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.
✅ Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
📄 Президентнинг 02.06.2025 йил кунги 91-сон Фармонига кўра,
➖ ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 820 000 сўмни ташкил қилмоқда.
Қўшимча саволлар учун👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr | 34 452 |
| 15 | ⚡️МУҲИМ
❗️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА КИЙИМ-КЕЧАК СОТИБ ОЛИШЛАРИ УЧУН ВАУЧЕР ШАКЛИДА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ
📃 Президентнинг 30.01.2025 йилдаги ПФ-17-сон фармонига асосан,
✅ Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун:
➖ озиқ-овқат учун — бир чоракда бир марта ва БҲМнинг 1 баравари миқдорида;
➖ кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар хариди учун — бир йилда икки марта хамда БҲМнинг 5 баравари миқдорида моддий ёрдам ажратилади.
❗️Озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилиш учун маблағлар тегишли қийматдаги (1 ёки 5 БҲМ) ваучер шаклида ажратилади.
❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr | 38 225 |
| 16 | ❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛАЁТГАН ОИЛА МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИНИ ХАМ ОЛИШИ МУМКИНМИ ?
⚡️САВОЛ:
Кам таъминланган оила бир вақтда болалар нафақасини хам, моддий ёрдамни хам олиб юрса бўладими ?
⚡️ЖАВОБ:
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, бир вақтда бундай нафақаларни хар иккисини олиш мумкин эмас дейилган норма йўқ бироқ, бу нафақаларни тайинлаш шартларини ўзи болалар нафақаси ва моддий ёрдамни бир вақтда олиб бўлмаслигини англатади. Масалан, юқоридаги низомга кўра болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади. Моддий ёрдам нафақаси эса, болалари бўлмаган ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган ва якка-ёлғиз кексаларга тайинланади. Манашу икки қарама-қаршиликнинг ўзи бу икки нафақани бир вақтда олиб бўлмаслигини англатади. Яъни, болалари 18 ёшга тўлмаган оила моддий ёрдамни ололмайди, болалари 18 ёшдан катталар ёки болалари бўлмаган якка-ёлғиз яшовчилар болалар нафақасини ололмайди.
✏️ Умуман олганда бу каби нафақаларни биттасини олиш муаммо бўлиб турган пайтда иккитасини битта қилиб олиш мантиққаям баланс бермайди шекилли ўзи а..
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr | 36 711 |
| 17 | ❗️ҲЕЧ НАРСА ИНСОННИ КАМСИТИШ УЧУН АСОС БЎЛИШИ МУМКИН ЭМАС
📄 Конституциянинг 26-моддасига кўра,
➖ Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас.
✔️ Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.
❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr | 32 055 |
| 18 | ❗️ЭРКАК ВА АЁЛЛАР ТЕНГ ҲУҚУҚЛИ "Оиладачи"💃🕺
⚡️САВОЛ:
Менга эркак ва аёллар тенг ҳуқуқли деган нормани топиб беринглар илтимос!
⚡️ЖАВОБ:
Фуқаро бундай кескин савол беришига қараганда кеча уйда тенглик билан боғлиқ муаммо бўлган шекилли а? Ха майли..
📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасида, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди деб кўрсатилган.
✏️ Ана энди ҳурматли фуқаро бу маълумотни керакли инсонингизни личкасига ташлаб, кечаги муаммони охирига етказиб қўйсангиз бўлади. Фақат жуда чуқурлашиб кетманглар! Нормада жамиятдаги тенглик ҳақида гап боради. Оилада тенглик бўлиши учун дунёни бошқаттан қуриб чиқиш керак..
❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr | 33 984 |
| 19 | ❗️ЭНДИЛИКДА КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРДАН ҚАРЗДОРЛИГИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 462-сон қарорига асосан,
➖ Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш учун Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга мавсумий тарзда бир йилда икки мартагача ва БҲМнинг 5 баравари(2 060 000 сўм)гача бўлган миқдорда моддий ёрдам ажратилиши кўрсатилган. Қарор асосида бу миқдор маҳаллий манбалар ҳисобидан янада кўпайтирилиши хам мумкин.
✅ Қарорда мазкур маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига шартномага мувофиқ тўғридан-тўғри ўтказиб берилиши белгиланган.
❗️Асосий талаб: Оиланинг камбағал оилалар реестрида бўлиши.
➖ Бу имтиёздан фойдаланиш учун талаб этиладиган хужжат нима ?
✅ Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун эҳтиёжманд оиланинг коммунал хизматлардан қарздорлиги борлигини тасдиқловчи хужжат нусҳаси талаб этилади.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr | 45 113 |
| 20 | ❗️ДИҚҚАТ
⚡️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА КЎМИР СОТИБ ОЛИШЛАРИ УЧУН 1 236 000 СЎМГАЧА ПУЛ АЖРАТИЛАДИ
📄Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарорига асосан,
➖Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга куз-қиш мавсумида уларнинг кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари сотиб олишлари учун уларга БХМнинг 2 бараваригача, табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда БҲМнинг 3 баравари ( 1 236 000 сўм)гача миқдорида моддий ёрдам ажратилиши назарда тутилган.
✅ Ушбу ёрдам туридан фойдаланиш учун оила камбағал оилалар рўйхатида бўлиши хамда ёрдам олувчи яшаётган маҳалла табиий газ таъминоти билан таъминланмаган бўлиши лозим.
✏️ Биз имтиёзлардан фойдаланиш учун Сизларга энг керакли бўлган нарса, яъни ҳуқуқий асосини келтириб берамиз. Имтиёздан фойдаланиш учун эса Сизлар шу асос орқали ўзларинг ҳаракат қилишларинга тўғри келади. Бир ҳолатни билингки, имтиёз Сизни излаб уйингизга бормайди. Сиз уни излаб боришингиз керак.
❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr | 52 051 |
