Huquqiy axborot
Open in Telegram
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Show more333 007
Subscribers
-21124 hours
+2 6827 days
+10 78530 days
Posts Archive
Photo unavailableShow in Telegram
#Конституция_куни
📙 Конституцияга кўра, озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.
⛔️ Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Адлия_хабари
❗️Конституция куни муносабати билан неча кун дам оламиз?🔰 Конституция куни арафасида қуйидаги кунлар дам олинади: 🔹 6 декабрь (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни; 🔹 7 декабрь (якшанба) – дам олиш куни; 🔹8 декабрь (душанба) – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
❗️ "Келажак учун" истиқболли ташаббуслар форумида иштирок этинг📝 Форум 3 босқичдан иборат: 👉 1-босқичда ташаббускорлар, шу жумладан, хориждаги ватандошларимиз kelajakuchun.gov.uz крауд-платформасига кириб, One-ID орқали рўйхатдан ўтади. ✍️ 5 та устувор йўналишдан бирини танлаб, таклифи мазмунини ёзади. 📜 Ҳар бир фуқаро 5 тагача ташаббус йўллаши ҳамда жамоа бўлиб қатнашиши мумкин. 👉 2-босқичда юборилган ташаббуслар экспертлар томонидан ўрганиб чиқилади. Энг муҳим деб топилган ташаббуслар кейинги босқичга ўтказилади. 👉 3-босқичда муаллифлар ўз ташаббусларини Менторлар кенгаши экспертларига тақдимот қилади. Энг долзарб деб топилган ташаббуслар "Топ–50" ҳамда "Топ–10" тарзида сараланади. 📋 Ғолиб деб топилган 10 та энг илғор ташаббуc Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимот қилинади. 💸 Якунда маъқулланган ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилади. Уларнинг муаллифлари моддий рағбатлантирилиб, лойиҳалари давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
01:14
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ошириладиМанба: Ҳукумат қарори (727-сон, 17.11.2025 йил). Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
727.mp490.22 MB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “ЯММТ” ИДАК орқали иш берувчиларга тижорий хизматлар кўрсатиладиҲукумат қарори (763-сон, 03.12.2025 й.) билан “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди. 🔰 Регламентга кўра, талабгорлар “ЯММТ” ИДАК орқали кўрсатиладиган тижорий электрон хизматлардан ўз хоҳишига кўра ихтиёрий фойдаланишлари мумкин. ⛔️ Бунда меҳнат фаолиятига оид маълумотларни “ЯММТ” ИДАКга иш берувчиларнинг ўзи томонидан бепул равишда шакллантирилиши чекланмайди. ✅ “ЯММТ” ИДАК дирекцияси (ваколатли орган) томонидан талабгорларга қуйидаги тижорий электрон хизматлар кўрсатилади: 🔹 ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақидаги маълумотларни “ЯММТ” ИДАКга киритиш; 🔹 ходимларининг аввалги иш жой(лар)и тўғрисида меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни “ЯММТ” ИДАКга киритиш орқали электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш; 🔹 “ЯММТ” ИДАКда ташкилотнинг тузилмасини шакллантириш. 📝 Талабгор электрон тижорий хизматлардан фойдаланиш учун ўрнатилган тартибда ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади ва сўровнома тўлдиради. ⏳ Ваколатли орган 3 иш кунида сўровномани кўриб чиқади. 🗒 Шундан сўнг, тегишли ҳужжатлар талабларга мувофиқ бўлганда, “ЯММТ” ИДАКда меҳнат фаолиятига оид электрон маълумотларни шакллантирилади ва QR-кодли маълумотнома расмийлаштирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Адлия_хабари
❗️ Ҳуқуқий тарғибот аълочилари аниқландиЖамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотларнинг бир гуруҳ ходимлари ҳамда жамоатчилик фаоллари “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони асосида таъсис этилган. ✅ Кўкрак нишони Конституция куни арафасида тантанали равишда ўз эгаларига топширилади. 💵 Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
❗️ “Конституция кўчаси”га марҳамат!❕Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Тошкент шаҳрининг “Сайилгоҳ” кўчаси ва барча ҳудудларнинг марказий кўчаларида “Конституция кўчаси” ташкил этилади. 🔘 Тадбир доирасида: ➖ фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида тегишли давлат ташкилотлари томонидан “Конституция бурчаклари” ташкил этилади; ➖ таниқли санъаткорлар иштирокида концерт, кўнгилочар-маданий ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади; ➖ совринли викториналар ўтказилади; ➖ сайёр қабуллар ташкил этилади. 🗓 Тошкент шаҳридаги тадбир “Сайилгоҳ” кўчасида 2025 йилнинг 5 декабрь куни соат 11:00 да бошланади. Барча юртдошларимизни “Конституция кўчаси”да ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз! Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳалари молиявий қўллаб-қувватланади📝 Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан “НAMROН” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури (Дастур) доирасида хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги қўшимча инструментлар жорий этилади: 🔹 тижорат банклари томонидан таъсисчилари таркибида аёллар улуши 50 фоиз ва ундан юқорини ташкил қилган ва (ёки) раҳбари аёл киши бўлган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг камида 10 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 10 фоиз пункт юқори ставкагача БҲМнинг 25 минг бараваригача миқдорда кредит ажратиш; 🔹 “Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси” АЖ томонидан тижорат банклари кредитларининг 70 фоизигача бўлган қисмига кафолат (кафиллик) тақдим этиш. ✅ Дастур доирасида: 🔸 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур Фармонда назарда тутилган маблағларни Компанияга йўналтириш учун “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга Марказий банкнинг асосий ставкасида 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратади; 🔸 Компания кредитларни молиялаштириш учун маблағларни тижорат банкларига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз пункт юқори ставкагача 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилдан ошмаган муддатга жойлаштиради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Хотин-қизларнинг касб-ҳунар ўрганиш имкониятлари кенгайтирилади“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–240-сон, 03.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, қуйидагилар ушбу Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди: 🔹 маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари (Марказлар) фаолиятини кенгайтириш; 🔹 2026–2027 йилларда “HAMROH” хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси” МЧЖ (Компания) томонидан: ▪️ 6 минг нафар хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун 2 трлн сўм йўналтириш; ▪️ 2,8 минг нафар хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш; ▪️ 2 минг нафар хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятига ҳамроҳлик қилиш асосида кўмаклашиш. 🏛 Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ташкил этилган Марказлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри оила ва хотин-қизлар бошқармалари томонидан тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касбга ўқитиш каби фаолиятларни ташкил этиш учун ижарага берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Адлия_хабари
❗️ Умуммиллий Конституция имтиҳони: қатнашчиларнинг Конституцияни билиш даражаси ўрта ҳисобда 68 фоизни ташкил этди🖥 Имтиҳонда жами 250 мингдан зиёд фуқаролар иштирок этди (шундан 35 фоизи – эркаклар, 65 фоизи – аёллар). 🔰 Иштирокчиларнинг: ▪️ 90 фоизини ёшлар ташкил этди. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи 55 ёшли Ш. Абдурахмонов энг ёши катта иштирокчи бўлди. ❗️ Республика бўйича барча иштирокчиларнинг ўртача кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этди (20 та саволдан 14 та тўғри жавоб). ✅ Иштирокчиларнинг учдан бир қисми имтиҳонда аъло натижани қайд этди (17 та тўғри жавоб). 6,5 фоиз иштирокчи барча саволга тўғри жавоб берди. 📌 Финал босқич натижаларига кўра қуйидагилар ғолиб деб топилди: 1-ўрин - Рахматов Мизроб Мажитович (Тошкент шаҳри); 2-ўрин - Жўраев Қобилжон Олимжонович (Бухоро вилояти); 3-ўрин - Норбутаева Чарос Юсуповна (Қашқадарё вилояти). Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми
⚠️ Қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни республикадан божсиз олиб чиқишнинг миқдорий нормалари қуйидагича белгиланган:
🔸 гуруч – 3 кгдан кўп бўлмаган;
🔸 нон-булка маҳсулотлари – 5 кгдан кўп бўлмаган;
🔸 гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари – 2 кгдан кўп бўлмаган;
🔸 шакар – 2 кгдан кўп бўлмаган;
🔸 ўсимлик ёғи – 2 кгдан кўп бўлмаган;
🔸 янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлар ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар – 40 кгдан кўп бўлмаган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми
⚡️ Қонунчиликка кўра, истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозим.
✔️ Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.
⚖️ Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
01:22
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби белгиландиМанба: Ҳукумат қарори (720-сон, 20.11.2025 йил). Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
720.mp4121.35 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми #Экологик_ҳуқуқлар
📘 Конституцияга кўра, мулкдор ўзига тегишли мол-мулкдан ўз хоҳишича фойдаланади.
✅ Аммо, мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.
❗️Шунингдек, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдир.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Қуйидагилардан қайси бири инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади?Anonymous voting
- Пенсия ва нафақалар
- Базавий ҳисоблаш миқдори
- Иш ҳақи ҳисоблашнинг базавий миқдори
- Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Қурилиш чиқиндиларини қайта ишлаш ва утилизация қилиш ташкил этилади📙 Қарорга кўра, 2026 йил 1 февралдан: 🔸 буюртмачилар ва ишлаб чиқарувчиларга тегишлилиги бўйича қурилиш объекти ва ишлаб чиқариш корхоналарида хавфлилиги аниқланган, муомаладан чиқаришга мажбурий кўрсатма берилган қурилиш материалларини қурилиш чиқиндиларини қайта ишлашга ихтисослашган корхоналар ёки чиқинди полигонларига шартнома доирасида юбориш мажбурияти юкланади; 🔸 Қурилиш назорати инспекцияси ва Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан мазкур мажбуриятни бажаришни талаб қилиш бўйича бериладиган мажбурий кўрсатмалар Экология қўмитасининг Ситуацион марказига интеграция қилинади. 📜 2026 йил 1 июндан қурилиш чиқиндиларини такрорий фойдаланиш, қайта ишлаш ёки утилизация қилишга йўналтиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади: 🔹 қурилиш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда қурилиш жараёнида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндилари ҳажмини ва уларни тўплаш жойларини белгилаш, шунингдек, улар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича лойиҳавий ечимлар назарда тутилиши мажбурий ҳисобланади; 🔹 қурилиш чиқиндиларининг атмосфера ҳавосига таъсирининг олдини олиш мақсадида буюртмачи томонидан амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ чанг ва ёқимсиз ҳидларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Қурилиш материалларининг хавфсизлигини назорат қилиш кучайтирилади📝 Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан: 🔹 қурилиш материаллари соҳасида фаолият олиб бораётган ёш олимлар учун белгиланган тартибда хорижий илмий стажировка танлови эълон қилинади; 🔹 2026–2028 йиллар учун умумий молиялаштириш ҳажми 30 млрд сўмлик илмий лойиҳалар танловлари эълон қилинади. ⏭️ 2026 йил 1 мартдан: 🔸 “Техник тартибга солиш” ва “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимларининг ўзаро интеграцияси доирасида хавфсизлиги номувофиқ деб топилган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларининг электрон реестри юритилади; 🔸 электрон реестр маълумотлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан қурилиш объектларида ўтказиладиган назорат тадбирлари натижаларида олинадиган маълумотларни интеграция қилиш орқали шакллантирилади; 🔸 “Техник тартибга солиш” ва “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимларидаги қурилиш материалларининг электрон реестрида ишлаб чиқарган қурилиш материалларининг хавфсизлиги номувофиқ деб топилган корхоналар давлат харидларида иштирок этиши тақиқланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Қурилиш материаллари саноати ривожлантирилади“Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–365-сон, 01.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш доирасидаги асосий вазифалар этиб белгиланди, жумладан: 🔹 ишлаб чиқариш ҳажмини 62 трлн сўмга етказиш; 🔹 қурилиш саноати корхоналарининг экспорт салоҳиятини ошириш ва экспорт ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказиш учун зарур шароитларни яратиш; 🔹 экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда қурилишда улардан фойдаланишни босқичма-босқич йўлга қўйиш. ⏭️ Қарорга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган ишлаб чиқарувчи корхоналар вакилларининг Афғонистон ҳудудига “Термиз” автойўл ўтказиш пункти орқали Давлат чегарасидан хавфсиз ўтиб қайтишларини таъминлайди. ☑️ 2026 йил 1 июлдан шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш ваколатига эга ташкилотлар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказишда уларнинг қурилишда фойдаланиладиган қурилиш материаллари ҳажмининг камида 25 фоизини экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материаллари ташкил этишига оид талабни текшириш амалиёти жорий қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби белгиландиҲукумат қарори (754-сон, 01.12.2025 й.) билан “Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низом ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларнинг шахсини электрон техник воситалар, шу жумладан, планшет орқали аниқлаш тартибини белгилайди. 📑 Ходимлар қуйидаги ҳолларда фуқароларни тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки “Е-патруль” тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин: 🔹 шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлганда; 🔹 шахсни содир этилган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлганда; 🔹 қонунга мувофиқ шахсни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлганда. 📜 Ходим шахсга уни тўхтатганлик ҳамда ундан шахсини аниқлаш талаб этилаётгани сабаблари ва асосларини тушунтириб бериши шарт. 🔗 Фуқароларнинг шахсига доир маълумотлари планшет орқали “Е-патруль” тизимига тўғри киритилишига патруль-пост хизмати ходими масъул ҳисобланади. ⛔️ Ходим “Е-патруль” тизимидаги шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этилмаслиги ҳамда ушбу маълумотлардан ғаразли мақсадларда фойдаланилмаслик учун жавобгардир. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми
💰 Қонунчиликка кўра, меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимлари 200 нафардан ортиқ бўлган пахта-тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари томонидан ташкил этилган боғчаларга оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган шартларда Давлат бюджетидан субсидия ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
