Mehrob.uz
الذهاب إلى القناة على Telegram
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
إظهار المزيد234 765
المشتركون
-24424 ساعات
-1 1927 أيام
+6 94430 أيام
أرشيف المشاركات
Ҳўлу қуруқ баробар ёнади
Имом Бухорий ва Имом Термизий раҳимаҳумаллоҳ Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Аллоҳ ҳудудида қоим банда билан мазкур ҳудудларни бузувчи кимсанинг мисоли бир кемага бўлиниб жойлашган қавмга ўхшайди. Уларнинг баъзиларига кеманинг тепа қисмидан, баъзиларига эса пастки қисмидан жой тегди. Пастда жойлашганлар сув ичмоқчи бўлсалар, тепадагиларга мурожаат қилишарди. Кейин улар шундай дейишди: “Ўзимиз учун шу ердан бир тешик очиб олсак, тепадагиларни ҳам қийнаб ўтирмасдик”. Агар тепадагилар уларни ўз билганларига ташлаб қўйишса, барчалари ҳалок бўлишади. Агар пастдагиларнинг қўлидан тутиб қолишса, ўзлари ҳам, улар ҳам омон қолишади».
Ушбу ҳадисда шахсий гуноҳ учун омма азобланиши, яна амри маъруф ва наҳйи мункарни тарк қилганлик учун уқубатга дучор бўлиш хабари бор.
@mehrob_uz
❤ 230😢 101👍 67🔥 12🕊 11💯 7
#Тафсир
Аллоҳдан қодир бўлгунингизча қўрқинг
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّ مِنْ أَزْوَاجِكُمْ وَأَوْلَادِكُمْ عَدُوًّا لَّكُمْ فَاحْذَرُوهُمْ ۚ وَإِن تَعْفُوا وَتَصْفَحُوا وَتَغْفِرُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ ﴿١٤﴾ إِنَّمَا أَمْوَالُكُمْ وَأَوْلَادُكُمْ فِتْنَةٌ ۚ وَاللَّهُ عِندَهُ أَجْرٌ عَظِيمٌ ﴿١٥﴾ فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ وَاسْمَعُوا وَأَطِيعُوا وَأَنفِقُوا خَيْرًا لِّأَنفُسِكُمْ ۗ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ ﴿١٦﴾
“Эй иймон келтирганлар! Албатта, жуфтларингиздан ва болаларингиздан сизга душман бор, бас, улардан ҳазир бўлинг. Агар афв этсангиз, кўнгилга олмасангиз ва айбларини кечирсангиз, бас, албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдил Зотдир. Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас. Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бор. Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг ва (амрини) тингланг, итоат ва инфоқ қилинг – ўзингизга яхши бўлади. Кимки нафсининг қизғанчиқлигидан сақланса, ана ўшалар нажот топувчилардир” (Тағобун сураси, 14–16-оятлар).
Тағобун сурасининг 14-ояти нозил бўлишига ушбу воқеа сабаб бўлган: «Бир гуруҳ маккалик мўминлар Мадинага ҳижрат қилмоқчи бўлганларида, уларнинг хотин ва бола-чақалари: “Бизларни ташлаб қаёққа борасиз?” дея тўсиқ бўлишади. Кейинроқ Мадинага ҳижрат қилиб боришганида аввалроқ ҳижрат қилиб кетганларнинг динда илғор бўлиб кетганини кўришади. Шунда улар ўзларини ҳижратдан тўсган оила аъзоларига иқоб қилмоқчи бўлганларида Аллоҳ таоло: “Агар афв этсангиз, кўнгилга олмасангиз ва айбларини кечирсангиз, бас, албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдил Зотдир” оятини нозил қилиб, уларни бу ишдан қайтарган».
🔗 https://mehrob.uz/maqolalar/389
@mehrob_uz
❤ 282👍 73😢 43🎉 4🕊 4💯 2
Photo unavailableShow in Telegram
#иқтибос
Олимларнинг кўнглини олмоқ ақлни ўстиради, жоҳилларнинг тилини топмоқ тинчлик келтиради.
✅Яқинларингизга улишинг
@mehrob_uz
❤ 207👍 129💯 32🔥 10👏 7😢 7🎉 5🕊 2😱 1
«Мухадрам» деб кимга айтилади?
“Мухадрам” деб ярим умрини жоҳилиятда, ярим умрини Исломда яшаган кишига айтилади. У саҳобаларни кўрганми ёки йўқми – фарқи йўқ.
Имом Жавҳарий айтади: “Мухадрам деб ҳам жоҳилият, ҳам Исломда яшаган Лабид каби шоирларга ҳам айтилади”.
Муҳаддислар истилоҳида эса, “мухадрам” – жоҳилият замонини кўрган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётликларида яшаган тобеиндир. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмагани учун саҳобий эмас.
Ибн Салоҳ айтади: “Тобеинлардан мухадрамлар жоҳилият замони ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида яшаганлардир. Улар мусулмон бўлишган, лекин саҳобий бўлмаганлар” .
Ҳадис олимларининг якдил фикрига кўра, мухадрамлар саҳобий эмасдирлар. Балки улар катта тобеинлардан ҳисобланади. Уларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоятлари мурсал саналади.
Имом Муслим улардан йигирма нафарини санаган. Имом Ҳоким айтади: “Муслим билан Ҳажжож ўз дастхати ила ёзганларини ўқидимки, жоҳилият замонини кўрган, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан учрашмаган, лекин у зотдан кейин саҳобалар билан бир замонда яшаган кишиларни зикр қилибди”.
Ҳофиз Абу Амр ибн Салоҳ мухадрамларга яна икки кишини қўшган. Кейин Ҳофиз Ироқий “Ат-тақйид ва ийзоҳ” китобида яна йигирма кишини қўшган.
Мухадрамларнинг адади қирқ икки кишига етган. Булар тўғрисида Ибн Ажамий Ҳалабий алоҳида рисола ёзиб, уни “Тазкиратут толиб ал-муаллам биман юқолу иннаҳу мухадрам” деб номлаган. У ҳам мухадрамларга бир қанча кишиларни қўшган. Шунда уларнинг сони эркак ва аёллардан иборат бир юз қирқ кишига етган.
Мухадрамлардан Увайс ибн Омир Қараний, Аҳзоб ибн Усайд Абу Руҳм Самъий, Аҳмад ибн Қайс ибн Муовия, Асвад ибн Язид Нахаъий, Холид ибн Умайр Адавий Басрий, Рибъий ибн Ҳирош Кўфий, Руфайъ ибн Меҳрон, Шурайҳ ибн Ҳоний Ҳорисийларни мисол қилиб келтириш мумкин.
@mehrob_uz
❤ 192👍 49🔥 15🕊 8👏 1🎉 1😍 1
56:31
Video unavailableShow in Telegram
#Маърифий_суҳбат
ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ ҲАҚИДАГИ СУҲБАТ
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 09.01.2025 ISLOM AHKOMLARI.mp4120.54 MB
👍 88❤ 61👏 10🕊 2🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
50. Ва уларга Ўз раҳматимиздан ҳадя этдик ҳамда уларга ростгўй ва олий тил бердик.
Яъни, биз уларга–Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқуб алайҳимуссаломларга Ўз раҳматимизни–илм, маърифат, амал, мол-дунё, хуллас, икки дунё саодатини ато этдик.
«...ҳамда уларга ростгўй ва олий тил бердик».
Улар даъватларида содиқ–ростгўй бўлдилар. Тиллари доимо олий–устун эди. Кишилар уларнинг оғзидан чиққан гапларни жон деб тинглайдиган ва уларга амал қиладиган бўлдилар.
Кейинги оятларда Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғиллари Исҳоқалайҳиссалом дан бўлган зурриётлари Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломлар қиссаси зикр этилади:
@mehrob_uz
❤ 153👍 46😢 8🕊 5😍 2
«Аллоҳ таоло сизларни беҳуда яратмади. Ишларингизнинг ҳеч бири беҳуда кетмайди. Ким Аллоҳнинг раҳматидан йироқ бўлса, у зиёнга учрайди ва кенглиги осмонлару Ердай бўлган Жаннатдан маҳрум бўлади. Кўп нарса эвазига оз нарсани, боқийнинг эвазига фонийни, тинчликнинг эвазига хавф-хатарни сотиб олади...»
Умар ибн АБДУЛАЗИЗ раҳимаҳуллоҳ
@mehrob_uz
❤ 270👍 73😢 49🕊 23💯 22😍 1
00:11
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🪴💐🪴💐🪴💐
Аллоҳ Таоло сизни ўз паноҳида асрасин!
🤲 🤲 🤲
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
AQMbqbbQ9N_gXEJ3V_qj5BhslMFGn8IrZID_n_Rw3t4ZbnSb_GJ6gglJa4G_iri.mp46.60 MB
❤ 214👍 45🕊 10😍 10🔥 6🤩 1
Бир киши: «Аёллар пойабзалга ўхшайди. Ўзингга муносибини топсанг, алмаштириб олаверасан», деди. Ёнидагилар ўша ерда ўтирган бир ҳаким зотдан: «Бу гапга нима дейсиз?» дейишди. Шунда ҳаким зот: «Бу кишининг сўзи тўғри. Ўзини оёқ деб билган киши аёл кишини пойабзал ҳисоблайди. Аммо ўзини шоҳ деб билган киши учун аёл киши тождир. Бу кишини маломат қилманглар, лекин унга ўзини ким деб билаётганини билдириб қўйинглар», деди.
@mehrob_uz
❤ 472👏 228👍 207🔥 32💯 26🕊 20🤩 16😢 14😱 7
02:37
Video unavailableShow in Telegram
"ЖАННАТ ТАЛАШГАН" АКА-УКАЛАР
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 2. Jannat talashgan aka-ukalar.mp421.14 MB
❤ 215👍 63😢 49👏 13🕊 6
Энг гўзал ҳадя
Эҳтиром – мўмин жамиятга тортиқ этиши мумкин бўлган энг гўзал ҳадядир. Чунки одобни сотиб олиб ҳам, сотиб юбориб ҳам бўлмайди. У ўзини шакллантирган қалбга тобедир.
Тилласини йўқотган фақир эмас. Ахлоқи ва одобини йўқотган фақирдир.
Ўзгалар билан яхши муносабатда бўлишнинг айби йўқ. Лекин яхшилик қилишга қодир бўлмаслик айбдир.
Ака-укаларингга суянчиқ, опа-сингилларингга ёрдамчи, дўстларингга вафодор, қўшниларингга яхшилик қилувчи бўл.
Дунё фонийдир. Барча унда мусофир. Яхши ният яхшиликларни келтиради. Сабаби ниятлар қадар – неъматлар берилади. Шундай экан қалбингни эзгуликларга тўлдир. Шунда Аллоҳ ишингни ўнглайди.
Қалбингни нафрат, хасад, таъма каби иллатлардан фориғ тут. Кечиримли, марҳаматли, ҳуснизон бўл.
Ҳаёт – марҳамат билан яшашга ҳақли лаҳзалардир. У табассум, пок қалб ва олийжанобликдан иборат.
@mehrob_uz
❤ 275👍 73🕊 21😢 12👏 3🤩 2😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
🔴 Жума мавъизасини жонли эфир орқали кузатинг
КАТТАЛАРГА ҲУРМАТ - ОЛИЙ ҚАДРИЯТ
YOUTUBE' 👇
https://youtube.com/live/XgG6SXlHJ1E?feature=share
INSTAGRAM👇
https://www.instagram.com/mehrob.uz/live/17874920391457351
❤ 144👍 47🔥 5🎉 5🕊 4😱 2
Repost from TgId: 1401273985
Photo unavailableShow in Telegram
Жума фазилатли кун
Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади.
✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV B UZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet ✅Яқинларингизга улашинг! 🌐 Instagram |🌐 Telegram
❤ 205👍 40🕊 10😱 3👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
🕊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
❤ 227👍 46🕊 12😍 2🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
❤ 71👍 18🎉 1🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
❤ 70👍 19🕊 2😍 1
