ru
Feedback
Rasul Kusherbayev

Rasul Kusherbayev

Открыть в Telegram

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayevYoutube.com/@rasul.kusherbayevtiktok.com/@rasul.kusherbayevFacebook.com/r.kusherbayevTwitter.com/R_Kusherbayev

Больше
201 023
Подписчики
+1 09124 часа
+1877 дней
-2 53930 день
Архив постов
00:27
Видео недоступноПоказать в Telegram
Жанубий Кореяда ўзбекча гапирадиган полициячини фикрларини бир эшитинг Унинг айтишича, айрим ўзбеклар Жанубий Кореяда ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқараркан. 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
AQPRuhWiTS5ysXH8XdoA0C9VeGju_uDLZWUx7I9NEh5yfRuIkDdT8xIC076WrlM.mp44.34 MB
👍 126👏 14🔥 10😢 8😱 3👌 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қирғизистон таълим вазири маст ҳолда машина бошқаргани учун лавозимидан озод этилди Қирғизистон президенти Садир Жапаров фан ва таълим вазири Бактиёр Орозовни лавозимидан озод этди. Президент матбуот хизматига кўра, қарорга амалдорнинг давлат хизматчиси этикаси талабларига риоя қилмагани сабаб бўлган. Қирғизистон ОАВларининг ёзишича, Бактиёр Орозов ишдан олинганидан бир кун олдин маст ҳолда автомобил бошқаргани вақтида қўлга олинган. Ушбу ҳолат жамоатчилик орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлган. 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
👏 148👍 49🤯 5👎 2👌 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Россияда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ёши чекланиши мумкин Россияда ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни фақат 16 ёшдан бошлаб рухсат этиш таклифи илгари сурилди. Ташаббускор Россия жамоатчилик палатасига кўра, бу чора болалар ва ўсмирларни зарарли ахборотлар, кибербуллинг ҳамда руҳий босимдан ҳимоя қилишга қаратилган. Қайд этилишича, сўнгги йилларда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган салбий контент, тажовузкорлик ва манипуляция ҳолатлари ўсмирлар саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли, мутахассислар ёш чекловини жорий этиш орқали назоратни кучайтиришни таклиф қилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
👍 112🔥 10👏 7😢 4🙏 1
Жаҳон банки “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга 100 млн доллар ажратади Ўзбекистонда тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари янада такомиллаштирилмоқда. Жаҳон банки томонидан “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга ажратилаётган 100 миллион долларлик имтиёзли кредит FINGROW лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилиб, кичик ва ўрта бизнес учун кредит кафолатлари ҳамда хусусий капиталга чиқиш имкониятларини кенгайтиради. Мазкур лойиҳа нафақат кредит ресурсларига киришни енгиллаштиради, балки юқори ўсиш салоҳиятига эга корхоналарга менторлик ва ҳамроҳлик қилиш орқали уларнинг бизнесини кенгайтиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, қўшимча равишда 500 миллион долларгача хусусий капитал жалб этиш режаси тадбиркорлик муҳитини янада фаоллаштириб, иқтисодиётда барқарор ўсишни таъминлашга қаратилган. Манба 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
👎 40😱 19🔥 3👏 3👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️АҚШ 39 та давлат учун виза чекловларини жорий қилди Дональд Трамп фармонига кўра, АҚШга тўлиқ ёки қисман виза чекловлари қўлланиладиган давлатлар сони 39 тага етди. Тўлиқ чекловлар: Буркина-Фасо, Мали, Нигер, Жанубий Судан, Сурия, шунингдек Фаластин маъмурияти ҳужжатлари эгалари. Аввалдан чекловда бўлган давлатлар (Афғонистон, Эрон, Ливия, Сомали ва бошқалар) учун тақиқ сақланди. Қисман чекловлар: Бурунди, Куба, Того, Венесуэла ҳамда Ангола, Нигерия, Сенегал, Танзания ва яна қатор давлатлар. Туркманистон учун ноиммигрант визаларга чеклов бекор қилинди, аммо миграция визалари бўйича тақиқ қолди. 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
👎 55👏 18👌 3👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Тошкентга кириш чекланмайди Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар нотўғри талқин қилинмоқда. Пойтахтга кириш нуқталарида ташкил этилаётган тураргоҳлар шаҳарга кириш ёки автомобиль ҳаракатини чеклашни назарда тутмайди. Ушбу тураргоҳлар фақат қўшимча ихтиёрий қулайлик бўлиб, ҳайдовчилар истагига кўра автомобилни қолдириб, жамоат транспортидан фойдаланиши мумкин. 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
👏 188👍 43👎 28🔥 8😢 7👌 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Тожикистонда электрон сигареталар тўлиқ тақиқланади Тожикистонда вейпларни ишлатиш, ишлаб чиқариш ва сотиш қонунан тақиқланади. Тегишли қонунни ишлаб чиқиш бўйича топшириқни Миллий мажлис раиси Рустам Эмомали берди. Қарор миллат генофондини, айниқса ёшлар ва ўсмирлар саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган. Мутахассислар вейплар нафас йўллари, юрак-қон томир ва онкологик касалликларга олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда. 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
star reaction 1👍 204👏 17🔥 5👎 4😢 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Тошкентда сунъий кўллар, сояли сайр кўчалари ва янги боғлар барпо этилади Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилишича, 3 ой ичида пойтахтнинг 4 та ҳудудида сунъий кўл ва ҳавзалар қуриш лойиҳалари тайёрланиб, ишлар бошланади. 1 июнгача ҳар бир туманда 3 тадан 5 кмлик сояли сайр кўчалари фойдаланишга топширилади. Ҳар 10 та маҳалла учун 1 тадан яшил боғ барпо этиш дастури йўлга қўйилади. 2026 йилда шаҳарда 18,5 км канал қирғоқлари мустаҳкамланиб, уларда сайилгоҳ ва яшил ҳудудлар ташкил этилади. 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
👍 434👏 34🔥 26👎 16🤯 15👌 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
“ҚазТрансОйл” Қирғизистонга нефть етказиб беришни оширади, Ўзбекистонга транзитни тиклайди Компания йил охиригача Қирғизистонга 30 минг тонна, декабрь ойида эса Ўзбекистонга 35 минг тонна нефть транзитини амалга оширишни режалаштирмоқда. Жами етказиб бериш ҳажми — 65 минг тонна. Нефть магистрал қувурлар орқали “Шағир” пунктигача, кейин темир йўл цистерналарида ташилади. 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
👍 98👏 10🔥 3
00:17
Видео недоступноПоказать в Telegram
🔥 Тошкентда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Заковат Интеллектуал олимпиаданинг финал босқичи ўтказилмоқда Олимпиадада «Заковат», «Брейн-ринг», «Эрудит-квартет», шахмат, шашка каби ўйинлар бўлиб ўтади. Ҳозирча «Эрудит-квартет» ўйинининг финали якунланиб, Бухоро давлат тиббиёт институти ғолибликни қўлга киритди. Ғолиб жамоа 100 млн сўм мукофот билан тақдирланди. Фан ва технологиялар университети иккинчи (60 млн сўм), Урганч давлат университети учинчи ўринни (40 млн сўм) қўлга киритди. Интеллектуал олимпиаднинг умумий соврин жамғармаси 5,4 миллиард сўмни ташкил қилади. 4,5 миллиард сўм Президент совғаси сифатида 1-3-ўринлар эгаллаган жамоаларга топширилади. Бундан ташқари, турнирнинг 6 та йўналишда ғолиб жамоалар учун жами 900 миллион сўмлик соврин жамғармаси ажратилган. Видеода: Ўзбекистон миллий университетини мағлуб этиб, финалга чиққан Тошкент давлат тиббиёт университети жамоаси хурсандчилиги. 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
IMG_5839.MOV5.96 MB
👍 75👎 9🔥 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Алишер Султонов лавозимидан олинди Президент фармони билан Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимидан озод этилди. 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
👍 382👏 41🔥 38👎 17👌 7🤯 3
⚡️ Toshkentdagi tibbiyot oliygohi — Profi University — talabalarni xalqaro standartlar asosida tayyorlaydi. Ta’lim jarayoni yetakchi xorijiy universitetlar bilan hamkorlikda tashkil etilgan bo‘lib, talabalar xalqaro miqyosda talab yuqori bo‘lgan zamonaviy tibbiy bilim va amaliy ko‘nikmalarga ega bo‘ladilar. Profi University’da talabalar faqat bilim emas, balki xalqaro tibbiyot madaniyatini — kasbiy etika, klinik fikrlash va shifokor-bemor o‘rtasidagi muloqot tamoyillarini ham o‘zlashtiradilar. @profiuniversity
Показать все...
👍 46👎 41😢 5😱 4🔥 2🙏 2👌 2
00:55
Видео недоступноПоказать в Telegram
7.04 MB
👎 96🔥 16👍 13👏 4🤯 1😢 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган. У жасадни машинасига юклаб, турмуш ўртоғини чақирган ва эр-хотин Matiz’да 35 км узоқликдаги Фарҳод каналига ташлаб юборган. ⚖️ Ҳодиса 2025 йил 11 декабр куни содир бўлган. Жабрланувчи ўз вақтида тиббий ёрдам олмагани оқибатида вафот этган. Гумонланувчи 12 декабрь куни ушланиб, қамоққа олинган. Унга нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 👉@r_kusherbayev
Показать все...
😢 167😱 63🤯 24👍 16👏 4👌 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси импорт қилишни бошлади Тожикистон ҳозирда Ўзбекистондан суткасига 2 млн кВт·соатгача электр энергияси қабул қилмоқда. Имкониятлар кенгайса, етказиб бериш ҳажмини ошириш режалаштирилган. Шунингдек, Қозоғистон ва Туркманистондан электр энергияси етказиб бериш бўйича дастлабки келишувларга эришилган, техник масалалар муҳокама қилинмоқда. Тожикистоннинг Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизимига тўлиқ қўшилиши 2026 йил I чорагида кутилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
👎 365👍 67😢 21👏 7🤯 3🙏 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Бугун Президент Юнусободга боради Президент Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни пойтахтнинг Юнусобод туманида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишади ҳамда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади. 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
👍 230🔥 60👏 24👎 14🤯 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Chery гибрид бизнес-класс седани — Arrizo 8 Hybrid Битта автомобилда самарадорлик, хавфсизлик ва премиум қулайлик. Асосий афзалликлари: 🔹 Ёқилғи сарфи — 3,9 л / 100 км 🔹 Юриш масофаси — 1400+ км 🔹 Электр режимида — 125 км 🔹 19 дақиқада 80% гача тезкор қувватлаш 🔹 10 та хавфсизлик ёстиқчаси 🔹 12 та Premium Sony аудио тизими 🔹 Вентиляция ва иситиш функцияли олдинги ўриндиқлар 🔹 Кафолат — 7 йил ёки 200 000 км Батафсил маълумот учун: +998555000655 Реклама
Показать все...
👏 51👎 11🔥 6👌 6
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️9,2 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида давлат харидларида 9,2 млрд сўмдан ортиқ маблағлар билан боғлиқ қонунбузилишлар фош этилди.
Қонунбузилишлар қуйидаги ташкилотлар харидларида аниқланди: ➖ Наманган: Маҳаллалар уюшмасининг Мингбулоқ тумани бўлими — 376 млн сўм; ➖ Қашқадарё: Ғузор туман ободонлаштириш бошқармаси — 1,2 млрд сўм, “Шаҳрисабз туман йўллардан фойдаланиш” УК — 491 млн сўм; ➖ Қорақалпоғистон: Шуманой тумани ободонлаштириш бошқармаси — 28 млн сўм, Нукус “Мурувват” аёллар интернат уйи — 893 млн сўм, “Ўздаверлойиҳа” институти ҳудудий бўлинмаси — 1 млрд сўмдан ортиқ; ➖ Самарқанд: Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази — 215 млн сўм; ➖ Сирдарё: Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси — 180 млн сўм; ➖ Сурхондарё: Суд-тиббий экспертиза маркази филиали — 120 млн сўм, Ангор туман МТБ — 1,8 млрд сўмга яқин, Термиз туман МТБ — 50 млн сўм; ➖ Хоразм: Хива ихтисослаштирилган интернат уйи — 1,9 млрд сўм; ➖ Тошкент вилояти: “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ — 3 та харид, 1 млрд сўмдан ортиқ.
⚖️ Текширувлар давомида «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилгани, яъни савдоларда рақобатни чекловчи ҳаракатлар мавжудлиги аниқланди. Натижада буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилди. Қонунбузилишларни бартараф этиш ва такрорланмаслиги учун мажбурий кўрсатмалар берилди. 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
🤯 61👏 17🔥 7😱 6👍 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Хитой Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилишда Ўзбекистонни ортда қолдирди 2025 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, Қозоғистонга мева ва сабзавот етказиб беришда Хитой етакчига айланди. Ҳисобот даврида Хитойдан импорт 39 фоизга ошиб, 181,7 млн долларни ташкил этган. Шу билан бирга, Ўзбекистондан етказиб бериш 12 фоизга камайиб, 128,6 млн долларга тушган. Натижада Хитой Қозоғистон бозорида асосий етказиб берувчи сифатида Ўзбекистон ўрнини эгаллади. Экспорт ҳажмининг ошиши Хитойдан картошка ва узум импортининг кескин кўпайиши билан изоҳланмоқда. Хитой ва Ўзбекистон улуши Қозоғистонга кириб келаётган барча мева-сабзавот импортининг қарийб 55 фоизини ташкил этади. 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
👎 156👏 27👍 14😱 7😢 6🔥 4🙏 3👌 1
01:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
❗️Сиднейда отишма пайтида қуролни тортиб олган шахс қаҳрамонга айланди Сиднейнинг Бонди-Бич пляжидаги отишмада 43 ёшли Аҳмад ал-Аҳмад ҳужумчилардан бирининг қуролини тортиб олиб, кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолди. У елкаси ва қўлидан жароҳат олиб, операция қилинган. Унинг жасорати Австралия ва халқаро миқёсда эътироф этилди. АҚШ президенти Доналд Трамп уни «жуда жасур инсон» деб атади. 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
IMG_3939.mp424.07 MB
👍 346🔥 34👏 19👎 10