Отабек Артиков
Открыть в Telegram
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️ 💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot 🎼Playlist: @Artikov_Otabek @TENTAK 😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Больше27 757
Подписчики
-524 часа
-1877 дней
+5 14030 день
Архив постов
Ҳар хил вилоят ҳокимлари бор, шахсий кузатувларимдан шуни тушундимки тармоқларда энг кўп кўринадиган вилоят ҳокими бу Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев экан, энг кам кўриниш берадигани эса Хоразм вилояти Жўрабек Раҳимов.
Энг кўп шов-шув бўладигани Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов, энг "скромный"си Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов.
Тренд гаплар Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовда, хуллас ҳар бир вилоят ҳокимининг ўз ўрни бор медияда.
Шу муносабат билан бир сўровнома ўтказиб, энг фаол вилоят ҳокимини аниқлаб олсаммикан нима дейсизлар?
🇺🇿@Otabek
👍 230🔥 22😁 20👏 11😡 9💯 8🕊 1🏆 1
00:16
Видео недоступноПоказать в Telegram
Инсон миясиз ҳам яшай олади, нафақат яшай олади, ҳатто бир туман раҳбари бўлиб ишлаши ҳам мумкин масалан...
🇺🇿@Otabek
1.51 MB
😁 255💯 39🔥 10🏆 6😢 5
"Қатағонга учраган Шаҳрихондаги тандирларга бошпана берамиз."
Ҳурмат билан Қашқадарёлик тандирсеварлар...
🇺🇿@Otabek
😁 208👍 20😢 9
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тандир йиллардан қўрқмайди ома, анжанди Шаҳрихондаги ҳокимидан қўрқади.
Тандирмен...
🇺🇿@Otabek
😁 183😡 19❤🔥 5🔥 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Мижозлари додлаб юрган iМарат деган қурилиш компания раҳбари, аҳоли мурожаатини чиқарган Daryo.uz нашри ҳамда мухбири Отабек Қўлдошевга нисбатан шундай ҳақоратомуз история қўйибди.
Бирга бир урушиб ўлгудек калтак еб, кейин сўкиб қочиб уйига бекиниб оладиганлар эсимга тушди...
🇺🇿@Otabek
😁 135😡 29💯 9🔥 7😢 2
00:41
Видео недоступноПоказать в Telegram
Аслида танасида камчилиги бор одам ногирон эмас, соппа-соғ бўла туриб боқимандалик қилаётганлар мен учун ногирон.
Боқимандаларни юзига шапалоқ тортиб юборадиган видео...
🇺🇿@Otabek
SaveVid_Net_AQNMGlXumxGXpjJWQp1HKFkDIJdw_YKuVL3LjFgvyYG477NH36h.mp416.66 MB
👍 123😢 78🔥 7🫡 7❤🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ахборот майдонида ўз сўзига, ўз ўрни ҳамда ўз аудиториясига эга бўлган энг муҳим ва нуфузли ва ишончли блоглар рўйхатини тақдим этамиз.
Энг сўнгги янгиликлар, долзарб таҳлиллар ва ишончли фактлардан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз — қуйидаги ҳаволани босинг:
👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy
😡 14👍 13
◽️Пул олмайдиган жарроҳ дегани бу менга;
◽️Тишламайдиган бўри.
◽️3 та бола туққан бокира қиз.
◽️Шпагат оча оладиган илон.
◽️Тезкор тошбақа.
◽️Буғоз буқа.
◽️Иссиқ музқаймоқ.
◽️2 метрлик пакана.
◽️Ашуласиз индийский кино дегандек эшитилади...
🇺🇿@Otabek
Фото недоступноПоказать в Telegram
Операция қилиш учун пул сўраган жарроҳ қўлга олинибди.
Ия, пул сўрмайдиган жарроҳлар ҳам борми бу ҳаётда?😁
Давлат шифохонасида операцияни бепулга қиладиган духтир борлигини шу пайтгача шахсан мен эшитмаганман.
Пул олмайдиган жарроҳ бу ўзга сайёраликларга ўхшайди, борлигини ҳамма билади, аммо ҳеч ким кўрмаган...
🇺🇿@Otabek
😁 215💯 69👍 21😢 8🔥 2
Агар чет элликлар ўзга сайёраликларни топиб олишса ундан замонавий технологияларни ўрганиш пайига тушади.
Агар ўзимизни қора кўзлар ўзга сайёраликни топиб олса, биринчи бўлиб унга мажбурлаб нос чектириб кўришади. Агар худо уриб ўзга сайёралик ўрғочи ва камига чиройли бўлса бир иттариб, туғдириб насл олиб ҳам кўришади. Ажойиб одамларимиз бор..
🇺🇿@Otabek
😁 216💯 37😢 5😍 2👍 1
00:16
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ачинарлиси бизни одамлар Роботдан ҳам қандай мақсадли фойдаланишни билмайди.
Қўлига автомат бериб қўйсанг у билан ёнғоқ чақишга тушади...
🇺🇿@Otabek
3.35 MB
😁 152😢 31💯 21😡 5😭 3👍 2👏 2😍 1
Бугун бир журналдан мухбирлар келишди.
"Ёритиш истагида келдик" деди, чиройли кутиб олиб, шаҳарчани айлантириб юргандим, шифохонани тафтиш қиламиз деди, унга ҳам майли дедим.
Мухбир касалхонага кириши билан ниқобни ечиб, ўзидан жуда катта одам ясаб олиб шифохонадаги ҳамшираларга бақира бошлади, тишимни-тишимга қўйиб чидаб турдим, биттасига сакради, иккинчисига сакради, учинчи ходимага сакраганди сабрим тугаб бақириб касалхонадан лаш-луши билан ҳайдаб чиқардим.
Мухбирми, журналистми бошқами ҳеч ким ҳеч қайси қонун унга ходимларга овоз тонини кўтариб бақиришига рухсат бермайди.
Журналистик фаолиятимга тўсқинлик қилдингиз деб жавраб-жавраб кетди, қачон муомала қилишни ўрганса ўшанда келади.
ОАВ вакили ҳар доим ҳурмат сақлаган ҳолда гаплашиши керак, сўз эркинлигини таъминлаш важи уни истаган одами билан исталган оҳангда гаплашиш ваколатини бермайди, мен агар оҳангимни кўтарсам ростдан чидай олишмайди.
Рамкангизда қолинг, осон яшайсиз..
🇺🇿@Otabek
👍 239💯 24👏 21😁 12🔥 6🫡 3🤝 2😢 1🕊 1
Ушбу танқид юзасидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Қурилиш бўлими кеча келиб аҳоли билан гаплашибди. Бошқарув компанияси аҳоли билан тўғридан-тўғри шартнома қилмай туриб қандай қарздорлик келиб чиққани масаласи очиқ қолди, аммо 2026-йилнинг январ ойи биринчи иш кунларида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Қурилиш бўлими аҳоли билан йиғилиш ўтказиб, бошқарув компанияси масаласи кўрилишига ҳамда унгача сохта қарздорлик судга оширилмайди деб ваъда бериб кетишди.
Назоратга олишгани учун раҳмат, ваъдаларида туришса ҳали раҳматимиз кўп...
🇺🇿@Otabek
👍 99💯 1😡 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Юртимизда “Мен донорман” ҳафталиги бошланибди
1–5 декабрь кунлари юртимиз бўйлаб қон топшириш марказларида эзгулик акцияси ўтказилар экан.
Бу савобли ишга ҳаммани таклиф қилиб қоламан, ўзим ҳам албатта қон бераман.
Бўйим почти 2 метр, бу Алпомишникидек жасаддан нақ 2 канистр қон чиқади.
Менга деса сув тортадиган 20лик моторни тайёрлаб туринглар ўзим бориб қон бериб келаман, фақат жичча муаммо бор, мени қоним кимга қуйилса сразу танқидчи бўлиб қолади валлаҳу...
Қон беришга боринглар донордошлар...
🇺🇿@Otabek
😁 116👍 46🔥 13
Фото недоступноПоказать в Telegram
2018-йилда бутун умрга футболдан четлатилган Бабаян бутун умр ўтиб футболга қайтиб келди.
У энди “Андижон” футбол клубининг бош мураббийи лавозимида фаолият юритади.
🇺🇿@Otabek
😁 318😢 16😡 15🕊 5
Қашқадарё вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси юқоридаги танқидларим учун расмий муносабат берибди.
Биринчидан мен қуруқ фойдасиз монолог жамланган расмий муносабат эмас конкрет амалий ёрдам сўраганман.
Муносабатда эса
"Бошқарув ташкилотини танлаш, уни фаолиятини назорат қилиш, белгиланган муддатда ҳисоботларини эшитиш, бошқарув ташкилоти фаолияти юзасида қарор қабул қилиш мулкдорларнинг умумий йиғилиши ваколатига кириши белгилаб қўйилган. Агар мулкдорлари кенгаши бошқарув ташкилотини фаолиятини қониқарсиз деб баҳоласа ушбу ҳудудга бошқа бошқарув ташкилотини танлаш бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан очиқ танлов эълон қилиниб, мулкдорларнинг умумий йиғилиши қарори билан талабгорлар ичидан энг кўп овоз олган бошқарув ташкилоти танлаб олинади. ⚖️Мазкур қонуннинг 16-моддасида эса умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун жойлар мулкдорлари мажбурий бадалларининг ёки тўловларининг миқдори умумий йиғилиш қарори билан белгиланади."деб ўзларингни сувдан қуруқ олиб чиқиб, хонадон эгалари бўлган мулкдорларни ўзига юкни ағадриб қўйибсизлар. Хўш сизлар ўргандик деб муносабат берибсизлар энди гапларингга жавоб бериб ўша бошқарув компанияси қайси хонадон билан қачон қай тартибда шартнома тузганини кўрдингларми, шахсан менга ҳеч ким шартнома кўтариб келмаган (бунақа аҳмоқона нархли шартнома кўтариб келган тақдирда ҳам кетимни артиб аптига отардим) йиғилиш баёни қилингандир қоғозда амалда бирор марта бирор тирик одам келиб хонадон эгалари билан учрашиб нарх белгиланмаган, қолаверса биз бу компанияни танламаганмиз, ўзидан ўзи бошқарув компанияга асос солди ва хонадонларни таркибига киритиб қўйди. Менга еган-емаган муносабат бериб жинимни қўзитманглар, келиб жойида ростакамига ўрганиб, қилинмаган иш учун судга оширилган ҳужжатларни бекор қилдириб беринглар. Мен Бошқарув компаниясига адвокатлик қилиб, ҳамма айбни хонадон эгаларига ағдариб кетинглар демадим. Ўрганиб чиқилмоқда дебсизлар, ўрганаётган бошқармаларингга айтинглар ўрганишни мурожаатчи билан гаплашишдан бошласин, қуруқ гап билан аврашдан эмас... 🇺🇿@Otabek
🔥 93👍 38💯 25👏 5😡 1
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Қурилиш бўлими ҳали ҳам ушбу масала юзасидан бирор ижобий иш қилмай турган бир вақтда бошқарув компанияси юзлаб хонадонларни қарздор сифатида мажбурий ундирув учун судга оширган.
Ҳамма хонадон эгаларини йиғиб, тўдалаб бошқарув компанияси билан қўшиб ҳалигача бундай компаниялар фаолиятини тартибга солмаган, назорат қилмаган сизларни ҳам судга берсамку томошани зўри бўларди...
Ахийри шундай қиламан ҳам, индамай қараб турибман қани қайси масъул бирор ижобий ечим қилар экан деб, бу ширкатдан тилларинг қисиқ бўлмаса албатта ечим қиласизлар, қилмасанглар ўзим онгли равишда тушунганимча иш тутаман кейин...
🇺🇿@Otabek
👍 119💯 14👏 5🔥 1🤝 1
Показать все...
Энди савол сизларга ҳурматли билимдонлар ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги қурилиш бўлими масъуллари;
"Рашид обод профессионал бошқарув компанияси" (мен тилга олган ширкат) подъездларни мана шундай аҳволда қолдиргани учун квадрати учун 1000 сўмдан тўлайликми ё ҳаводан кашф қилган миллионлаб қарздорлигини тўлайликми?
Иштаҳангиз бўғилмаса суратларда давом этавераман. Аслида мана шундай қаровсиз қолиб ахлатхонага айланиб кетган подъездлар учун қарздорлик ўйлаб топган валломатларни бошини мана шу тешикка тиқсак текинга тушмасмидими бизга?
Бу суратларни кўрган одам буни кўп қаватли уйнинг подъезди эмас, бирор қаровсиз эски шийпонни дуч келган одам чичиб, деворга кетини артиб кетадиган ташландиқ ҳожатхонаси деб ўйлайди.
Уруш бўлаётган Украинада ҳам бу даражада бомба тушиб вайрон бўлган жойлар йўқ.
Шу учун комплексингизга тегишли фақат соққа йиғиб, аҳолига сунъий қарздорлик ёзиб судма-суд одамларни оввора қиладиган бу каби бошқарув компанияларингизни ё йиғиштиринглар ёки инсофлироғига алиштириб, сунъий қарздорликларни охирига етиб беринглар.
Йўқса айтганимдек миямдаги жин шамол бошланди кейин бунақа ахлати чиқиб ётган ҳамма домни тўфонли давомий сериали бошланади...
🇺🇿@Otabek
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги қурилиш бўлими кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи компания (ширкат)лар фаолиятини тафтиш қилиб туринглар, баъзи ширкатлар аҳоли яшаш уйларига ҳеч қандай хизмат кўрсатмай, аҳоли билан нархни келишмай туриб оғзига келган нархни белгилаб олган, ичиб кайфда калласига келган орзусидаги рақамни нарх сифатида белгилаган менимча.
Компания хонадонларнинг ҳар квадрат метри учун 1000 сўм ва ундан ортиқ суммадан ҳисоблаб сунъий қарздорлик ясаган домларни асл аҳволини тез орада эълон қиламан.(Маълумот учун Навоий вилоятида метр квадрат учун 300 сўм нарх белгиланган)
Ширкатлар бу халқ хизматкори, улар халқдан йиғадиган пулни аввал қайси қилган буюк иши учун ундираётганини ҳисобини бериш керак.
Мен билган ширкат эса одамлар ўзи бехабар уларга қарздорлик ёзиб судга ундириш учун хат ҳам чиқарган (зўра ҳеч иш қилмай туриб аҳолини судга бериш😁)
Хабарингиз бўлмаса суриштириб хабардор бўлиб, аҳоли норозилиги олдини олинглар.
Хабарингиз бўлиб индамай юрган бўлсангиз демак кимдир бу текинтомоқларга кришоват қилиб билган номаъқулчилигингни еявер деб қўйган.
Мен фуқаролик мажбуриятларим бўлган мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортмайман, аммо мен қилинмаган иш учун каррасига оширилган нархда пул тўламайман ҳам.
Миямни ичида жин шамол бошланмай туриб, бунақа ширкатларни йиғиштириб олинглар, йўқса кейин бошланадиган чанг-тўзон тошкент об-ҳавосидан ҳам ёмонроқ бўлади.
🇺🇿@Otabek
