ru
Feedback
Отабек Артиков

Отабек Артиков

Открыть в Telegram

ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️ 💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot 🎼Playlist: @Artikov_Otabek @TENTAK 😊 www.instagram.com/Artikoffuz

Больше
27 757
Подписчики
-524 часа
-1877 дней
+5 14030 день
Архив постов
Эркак айтдими бажаради, бажармадими демак у ҳазиллашган... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
star reaction 1😁 274💯 16 8😡 3🔥 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Вазир ака шўттамисиз? 🇺🇿@Otabek
Показать все...
😁 141😡 12😢 7😭 3👏 2🕊 1
Ўзини авлиё, пайғамбар, ҳамма касални бир силаб даволайдиган табиб, сеҳр-жоду илмини эгаллаган сеҳргар мерлин-у, башоратчи ванга, иссиқ-совуқчи бало-баттар дейдиган жамийки шарлатан, лўттивозларни бир вагонга жойлаб ёнимга жўнатинглар ОМБОРХОНАга қамаб кал боксёр билан жун калласига уриб даволайман... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
😁 105👍 4
01:22
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўзини иккинчи Нуҳ деб атаган Ганалик Эбо Ноаҳ 25-декабрда дунёни сув босишидан огоҳлантириб 250 мингга яқин дарахтни кесиб ундан 8 та ковчег типидаги кема ясашни режа қилибди. (15 кун ичида бунча дарахтни қандай кесиши ва ундан кема ясашга улгуриш улгурмаслиги алоҳида масала) Гана тропик ўрмонзор ҳисобланади, Гана умумий майдонинг 38 фоизи дарахтзор, аммо сўнгги йилларда Эбога ўхшаган Эбоанлар ҳисобига дарахтлар жуда кўп кесилмоқда (яқинда тошкентдек бўлиб қолса ажабмас) энди бу одам нега дунёни сув босишидан хавотир олаётганига келсак; Ганада муссон ёмғирлари кузатилади, ёмғир жуда кўп ёғади шу сабаб ҳам у дунёни сув босади деган фикрда бўлса керак. Лекин бу Эбо ока дарахтларни кесмаслиги керак эди. Бу Ноаҳга тушунтиринглар ноаҳуй керак бунақа аҳмоқона ишлар? Агар бизда шунча дарахтни кесганида бу братни жамоатчилик ватан хоинига чиқариб, бутун дунёга экологияни асрайман деб сомса тандирларни буздирган ҳокимдан ҳам баттар шарманда бўлар эди. 25-декабрда бутун дунёни сув босади деб ишонаётганлар билан 1 миллион доллардан баҳс ўйнайман, сув босмайди жаққа-жовоб. Агар сув босмаса сизлар менга шунча пулни берасизлар, мободо қиёмат бўлиб сув босса ўша пулни мен сизларга бераман бўладими айнанайлар? 🇺🇿@Otabek
Показать все...
6.53 MB
😁 165👍 5❤‍🔥 3😡 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Иби ўлай манови иётсиз нима деёпти? 🇺🇿@Otabek
Показать все...
😁 167😡 58😭 12👏 3🕊 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қашқадарё вилоятидаги барча амалдаги туман(шаҳар) ҳокимлари, ҳамда вилоят ҳокими битта суратда. Яна қайси вилоят ҳокимлиги ушбу челленджга қўшилади? 🇺🇿@Otabek
Показать все...
👍 106🔥 16😡 13😁 10👏 7
"Больничный"ни тўлиқ онлайн шаклга ўтказиш керак ва "задний" число билан очилмайдиган қилиш керак. Кўп йиллаб бир курсида қимирламай ишлаб туллак бўлиб, айёр тулки билан шайтонни очередга қўйиб, патини юлиб қоқадиган баъзи раҳбарлар ишида бирор ишкал чиқса секингина задний число билан больничный очтириб, суддан тиклаб ишига қайтиб келаверади. Асос у ўша вақтда ишда эмас даволанишда бўлган деб. Баъзи порахўр шифокорларга пулини берсанг 1 йил орқага қайтариб ҳам больничный очиб бераверади. Агар бу тизим тўлиқ онлайн бўлса кўпгина ифлосликларни олди олинади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда тўлиқ рақамлаштириш кетаётган бир вақтда буни ҳисобга олинглар, динозаврлар давридан қолган сассиқ кирлаб кетган яғир дафтарлардан воз кечиб рақамли тизимга ўтинглар бир эшелон савобга қоласизлар... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
🔥 129👍 80💯 36😁 5🫡 4👏 3🤝 3😡 2
Янги йил ҳаром, Наврўз ҳаром дейдиган чала миялар 1000 кишилик тўй қилиб исрофгарчилик қилади лекин уни ҳаром демайди. Ўзи қилган иш тўғрию бошқаларники хато, асл муаммо шунда. Ҳеч бир дин инсонларни ҳуқуқларини чеклаш, уларни ажратиш, ўзига ўхшамаганларни камситиш ва таҳқирлашга бошламайди, Ислом дини ҳам. Агар дин деб туриб бошқаларнинг шахсий даҳлсизлигига даҳл қилаётган бўлишса унда бу дин эмас террор бўлади. 🇺🇿@Otabek
Показать все...
🔥 115👍 61💯 25👏 5😡 4😁 3🫡 3
Булар бир қарасанг "LABUBU" билан урушади, Ёки Қорбобо ва арча билан урушади, бир қарасанг Наврўз байрами-ю сумалак қозон билан урушади. Урушишга одам тополмаса мазҳаб талашиб бир-бири билан ҳам урушади. Нега шунчаки осон яшашга ҳаракат қилмай ҳамма нарсадан иллат излайсизлар? Христианларга тегишли милодий 571 йилни муқаддас рақам ясаб юрганларингга (аслида бу исломий тақвим бўлмаса ҳам) кўндик одамларни эътиқодини муҳокама қилишларингга ҳам кўндик. Кўзни каттароқ очинглар ҳатто ислом ватани бўлган Арабистонда ҳам одамлар толерантлашиб бораётганда нега сизлар ҳали ҳамон ҳамма нарсадан муаммо излайсизлар? Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллатлар яшайди, турли дин вакиллари яшайди умуман олганда бу каби оммавий байрамларни динга боғлиқлик жойи йўқ, тинч юртда, осойишталикда одамлар бошқаларга моддий, маънавий, жисмоний ва жинсий зарар етказмайдиган байрамни нишонлаб хурсандчилик қилса нима қипти? Сизга ёқмаса ана байрамни нишонламанг, аммо одамларга руҳий босим ўтказманглар илтимос. Ҳатто араблар ҳам Ҳеллоуин байрамигача нишонлайди хўш шу билан уларнинг дини ўзгариб қолдими? Илтимос ўзи қисқагина ҳаётни ҳам ҳар хил муаммолар билан мураккаблаштирманглар, озгина бағрикенг бўлинглар... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
star reaction 1👍 204💯 42👏 6😁 3😡 3🫡 2🤝 1
00:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
Биринчи зарбада шашончаларигача... Байрамларга диний тус бериб, одамларнинг танловини ҳурмат қилмайдиган мана бу каби радиккаларни ҳеч қачон тушунмаганман. Кетида ғарб шими ва футболкаси, қўлида ўрис кувалдасини ушлаган бу одам қайси мия билан янги йил байрами тимсолларига зарба бераётгани тушунарсиз, энг қизиғи бу ишларини ғарб чиқарган телефонда тасвирга олиб, яҳудийларга тегишли бўлган инстаграм тармоғидаги саҳифасига жойлаган. Бошқа дин вакилларини кийими, телефони, тармоғи керак лекин байрами керак эмас. Мантиқ энасини чотига кириб ётибди... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
3.05 MB
😁 168💯 56👍 18😭 14😡 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Чоршамбини гапи, пайшамбига тўғри кемаяптику. Давлат ходимини устидан кулиш бу давлатни устидан кулиш деганларни ўзи бутун бошли энергетика вазирини масхара қиляптику? Ё вазир давлат ходими эмасмикан а?😄 🇺🇿@Otabek
Показать все...
😁 133👍 24😭 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Шу хабар шу ерда туриб турсинда... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
👍 74😁 51😡 6😭 2🤝 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Оҳангарон "губернатори" ишдан кетди. Оҳангарон туман губернатори э узр ҳокими лавозимида ишлаб келган Мадиримов Дониёр Маматсалиевич вазифасидан озод қилинибди. Братни ўрнига Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Норқобилов Бахромжон Тураевич Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланибди. Жаноб собиқ ҳоким изоҳ талаб қилганда изоҳ бериш керакда, айтгандимку кейин қора хўрозни қонлатиб ўқитсанглар ҳам фойдаси бўлмайди деб. Оббо меней, оббо меней... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
😁 120👍 11🕊 2😭 1
Юрт мадҳияси бефарқ одам учун шунчаки қўлни кўксига қўйиб уйқусираб ўтириладиган зерикарли мусиқа. Чемпион учун шоҳсупадаги фахр. Чегарадаги аскар учун жанговор руҳ. Мусофир учун юрт соғинчи. Ватанпарвар учун эса энг яхши мотивация. Юрт мадҳияси кимга қандай таъсир қилиши у одам рўйхатнинг қайси қаторида туришига боғлиқ. 10-декабр Ўзбекистон давлат мадҳияси қабул қилинган кун. Мадҳиямиз эшитганда зерикиб уйқусирайдиганлар эмас, шоҳсупасидагилар фахри бўлиб қолсин🫡 🇺🇿@Otabek
Показать все...
🫡 145👍 55🔥 16😁 5❤‍🔥 1😢 1
Маҳалламизда бир уруш ветерани бўларди, ҳаммага "Мен урушда немисларни ундай қилганман, немисларни бундай қилганман" деб эртак ўқиб юрарди, кейин билсак тоға урушга борган кунлари думбаларидан ўқ еб, кетни оғриғига чидай олмай шу билан уруш тугагунча госпиталда "Вой кўтим" деб ётиб кейин уйга қайтган эканлар. Хуллас ҳамма ўзининг ҳикоясида ўзи бош қаҳрамон... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
😁 174🔥 7💯 7😡 4 1🕊 1😭 1
Менам қариганимда ҳаммага Каримов менга неварасини бермоқчи бўлган, куёв қиламан деган лекин мен йўқ деганман деб ҳаммани алдаб ўзимни хурсанд қилиб алжираб юраман... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
😁 208😭 8😡 3😍 2 1🤝 1
01:01
Видео недоступноПоказать в Telegram
Қонунчилик палатасида миллатлараро муносабатлар бўйича қўмита раисининг ахбороти эшитилипти. Хозир хоҳлаган марказ жойингга бориб, русча бўладими, инглизча бўладими гапирсанг, аниқ тушунадиган одам чиқади. Бизда биров “она тилингда гапирма” демайди, ўшанақа дейдиганлар кўчамиз бошидаги Эшмат амакини носвойини епти. Маҳалладаям, бозордаям одамлар ўзига қайси тил ёқса, ўша тилда саломлашади. Асосийси ҳамма бир-бирини ҳурмат қилса бўлди. 🇺🇿@Otabek
Показать все...
+SARIYEV.mp411.16 MB
👍 77👏 4😢 3🔥 2❤‍🔥 1🕊 1💯 1🫡 1
00:21
Видео недоступноПоказать в Telegram
Коррупцияга мойилликни аниқлаш учун ходимлар энди диагностика қилинар экан. Пора олишга мойиллиги борлигини иштонини ечиб текширасизларми ёки, оғзига бармоқ тиқибми? 🇺🇿@Otabek
Показать все...
6.63 MB
😁 175🔥 4👍 2😭 2
Биз порқхўрларга ўлим жазосини қўллай олмаймиз, унча сонли қабрларга еримиз етмайди... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
😁 277💯 61😢 28👍 9🔥 3🫡 1😡 1
Европалашаётган Арабистон араблашиб кетаётган Ўзбекистондаги қатламга қандай таъсир қилиши қизиқ? 🇺🇿@Otabek
Показать все...
😁 95💯 15👍 4😡 4🔥 3😢 2