davletovuz
Открыть в Telegram
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Больше79 201
Подписчики
+2424 часа
-947 дней
+7930 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
Янги йилни янги уйда кутиб олинг
Халқ банки эндиликда нафақат доимий даромадга эга, балки ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга ҳам бирламчи бозордан уй-жой сотиб олишда ипотека кредитини йиллик 17% билан тақдим этмоқда.
Шартлари:
➖ муддати – 20 йил (6 ой имтиёзли давр)
➖ бошланғич тўлов – 15%*
➖ йиллик фоизи – 17%
*Ўзини ўзи банд қилганлар учун – Тошкент шаҳрида уй-жой қийматининг 15%, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 20%.Кредит миқдори: 📍 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн. сўмгача 📍 Тошкент шаҳри учун – 420 млн. сўмгача Батафсил: xb.uz | Реклама
Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 млн долларлик кредит ажратади
➖Ўзбекистоннинг 16 та туман ва шаҳарида аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш дастури учун 250 миллион АҚШ доллари ажратилади. Унга кўра, Янгийўл ва Марғилон шаҳарлари, Қўнғирот, Чимбой, Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Яккабоғ, Хатирчи, Чортоқ, Булунғур, Сирдарё, Денов, Қува, Шовот ва Ҳазорасп туманларида инфратузилмани ривожлантириш, аниқроғи йўллар, сув таъминоти ва оқава сув тизими, жамоат транспорти, мактаблар, поликлиникалар ҳамда истироҳат боғлари қурилади.
➖Жаҳон банки Ўзбекистон учун 250 млн доллар миқдоридаги кредитни маъқуллади. У таълим кредитларини молиялаштириш тизимини қўллаб-қувватлашга қаратилган EduImkon дастурига йўналтирилади. Дастур доирасида 3 йил ичида 600 минг ёшлар учун таълим кредитларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш кутилмоқда.
01:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
Хивадаги тайёр туристик объектлар — сотувда (13 та объект бир жойда)
Хоразм вилояти, Хива шаҳридаги “Arda Xiva” туризм маркази ҳудудида жойлашган, меҳмонхона бизнеси учун тайёр 13 та хизмат кўрсатиш объекти сотувга чиқарилди. Бу — туризм оқими юқори бўлган ҳудудда тайёр бизнесга кириб бориш учун жуда қулай имконият! Комплекс таркибида: меҳмон уйлари, савдо дўконлари ва ресторан бинолари мавжуд — яъни бизнес учун тайёр инфраструктура мавжуд.
Манзил: Хоразм вилояти, Хива шаҳри, “Arda Xiva” туризм маркази.
❗️Энг муҳим томони — Асакабанк орқали қулай молиялаштириш имконияти бор: бошланғич тўлов: 15% дан 30% гача, муддат — 7 йилдан 10 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси — 10% дан 18% гача.
Агар сиз меҳмонхона/хостел, ресторан, савдо нуқталари, ёки туризмга хизмат кўрсатувчи бизнес очишни режа қилган бўлсангиз — бу таклифни албатта кўриб чиқинг.
Батафсил маълумот: +998781476402 ёки +998977763202 рақамларига ҳозироқ қўнғироқ қилинг.
Мавжуд 13 та хизмат кўрсатиш обектлари ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.
Telegram |Instagram| Facebook| Youtube | Реклама
24.48 MB
“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий этилади, аввалига антибиотиклар мажбурий бўлади
Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов туман (шаҳар)лари ҳудудида “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилади. Тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ҳамда гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий бўлишини назарда тутувчи биринчи босқич белгиланади — Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Фото недоступноПоказать в Telegram
АҚШнинг Род-Айленд штати, Провиденс шаҳрида жойлашган Браун университети ҳудудида содир бўлган фожиали отишма оқибатида ўзбекистонлик талаба Муҳаммадазиз Умурзоқов ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
“Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги ваколатхоналари вакиллари марҳумнинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб, АҚШнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда барча масалалар юзасидан яқиндан иш олиб бормоқда”, дейилади хабарда.
Марҳум университетнинг биринчи курсида, нейрожарроҳликка ўқиётган бўлган.
00:27
Видео недоступноПоказать в Telegram
Аастралиянинг Сиднейидаги пляжда одамлар ўққа тутилди. Полициянинг сўнгги маълумотларига кўра, 9 киши ҳалок бўлиб, ўндан ортиқ киши яраланган. Ҳужум қилганлардан бири ўлдирилган, иккинчиси қўлга олинган. Жиноятчиларнинг бирини оддий одам қуролсизлантирган.
IMG_2085.MP42.39 MB
Хивадаги замонавий меҳмонхона ва савдо мажмуаси сотувга қўйилди
Mikrokreditbank таъсисчилигидаги MKB Kasana Invest буюртмаси асосида қурилган объект аукционга чиқарилди. Мажмуа тўлиқ қулайликлар билан жиҳозланган бўлиб, майдони: 0,56 гектар.
Объект таркибида қуйидагилар ҳам киради:
• “Арда Турон” меҳмонхонаси
• 2 қаватли, 260 кишига мўлжалланган
• 35 та 4 кишилик ва 60 та 2 кишилик хоналар мавжуд
Батафсил маълумотлар билан е-аукцион платформаси орқали танишиш мумкин.
Қўшимча маълумот учун:
📞 77 793 0012
📞 77 798 0012
Объект манзили:
📍 Хива шаҳри, “Говук” кўли бўйи
Веб-сайт | MAVRID | Инстаграм | Youtube | Колл-марказ
Реклама
Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик – 2026» халқаро мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилишида иштирок этди
Рим шаҳрида Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик – 2026» халқаро мукофоти ҳакамлар ҳайъатининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди.
2026 йил мукофот совриндорлари қуйидагилар бўлди: Рим Папаси Франциск, имом Аҳмад ал-Таййиб, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ва Нельсон Мандела.
Жорий йилда танловда иштирок этган шахслар ва ташкилотлар ўз ҳамжамиятларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатаётган, инсонпарварлик қадриятларини амалда тарғиб этаётган кучли номзодлар сифатида эътироф этилди.
Саида Мирзиёева ҳакамлар ҳайъати аъзолари билан биргаликда мукофот совриндорларини саралаш жараёнида иштирок этганидан мамнун эканини билдириб, қабул қилинган жамоавий қарорлар жаҳонда ўзаро англашув ва конструктив мулоқотни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» халқаро мукофоти тинчлик, инсон ҳуқуқлари, динлараро ва маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2019 йили таъсис этилган.
IMG_1366.MP431.34 MB
Янги йил тадбирлари муносабати билан пойтахтнинг айрим марказий кўчалари транспорт учун ёпилмоқда
➖ 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 15 январгача Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдонида:
✅Зарафшон кўчасининг “Hyatt Regency Ташкент” меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
✅Истиқлол кўчасининг А.Темур шоҳ ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
✅Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача.
➖2025 йил 17 декабрдан 2026 йил 5 январгача Тарас Шевченко гастрономик-туризм кўчасида:
✅Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача;
✅Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача.
Фото недоступноПоказать в Telegram
Xon Saroy компаниясидан Янги йил акцияси
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган Muhabbat Shahri лойиҳасидан хонадонларни квадрат метрини
✅ 100% тўловда 9 млн 950 минг сўмдан бошлаб харид қилишингиз мумкин.
Лойиҳа ҳудудида:
Хусусий боғча
Икки қаватли автотураргоҳ
24/7 кузатув камералари
Спорт майдончаси
Болалар ўйингоҳи
Эко ҳудуд режалаштирилган
📞 Батафсил маълумот олиш
71 200 74 00 | Telegram
Реклама
Криминология тадқиқот институти томонидан ички ишлар органларига нисбатан жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган социологик тадқиқот ўтказилмоқда экан.
Фото недоступноПоказать в Telegram
20 миллиард долларга оз қолар экан
2025 йилнинг январь—ноябрь ойларида халқаро пул ўтказмалари орқали Ўзбекистонга 17,3 млрд доллар миқдорида валюта келиб тушган. Бу 2024 йилнинг ушбу даврига нисбатан 25 фоиз ёки 3,5 млрд долларга кўп.
Шунингдек, мамлакатимиздан 2,4 млрд доллар чиқиб кетган. Ушбу кўрсаткич 157 млн долларга камайди.
Фото недоступноПоказать в Telegram
Корзинка совға картаси – корпоратив совғалар учун замонавий ечим
Компаниялар ўз жамоаси ва ҳамкорлари учун фойдали совға танлашда Корзинка совға картасидан фойдаланишни афзал кўрмоқда. Бу карта исталган эҳтиёжга мос келадиган, универсал танловдир.
Афзалликлари:
➖ Фойдаланиш қулайлиги
Карта эгаси ўзига зарур маҳсулотларни мустақил танлаб харид қилиши мумкин.
➖ Турли номиналдаги вариантлар
Бюджетга мос суммани танлаш имконияти мавжуд.
➖ Замонавий дизайн
Корпоратив совғага мос, тартибли ва дидли кўриниш.
Батафсил маълумот учун: +998 78 777 14 14
Реклама
Саида Мирзиёева Рим Папаси Лев XIV билан учрашди
Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» халқаро мукофоти ҳакамлар ҳайъати йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Рим Папаси Лев XIV билан учрашди.
Учрашувда мукофотнинг маданиятлараро ва динлараро англашувни ривожлантиришга қаратилган фаолияти муҳокама қилинди. Ўзбекистонда турли конфессия вакиллари, жумладан католиклар ҳам тотувлик ва бағрикенглик муҳитида яшаётгани қайд этилди.
Томонлар ишончни мустаҳкамлаш ва инсонпарварлик қадриятларини илгари суришга қаратилган халқаро лойиҳалар устида ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.
Манба
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистонда IELTS имтиҳони бўйича юқори натижалар сони ортмоқда. 2020–2025 йиллар давомида 5,5 ва ундан юқори балл олган ёшлар 245,7 минг нафарга етди.
Шунингдек, 8,5–9 балл (C2 даража) қайд этганлар сони ҳам сезиларли ошган. 2020 йилга нисбатан бундай натижага эришган ёшлар сони 47 баробарга кўпайган, улар орасида 9 балл олганлар 68 нафарни ташкил қилади.
Бу маълумот Ёшлар ишлари агентлиги, Британия Кенгаши, АҚШ элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилаётган “Ўқув марказлари форуми” доирасида эълон қилинди.
Фото недоступноПоказать в Telegram
“Метан заправка”лардаги чекловлар:
➖Тошкент шаҳрида 78 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти тонгги соат 06:00 дан кечки соат 23:00 га қадар;
➖Андижон вилоятида 143 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти тонгги соат 05:00 дан кечки соат 17:00 га қадар;
➖Наманган вилоятида 134 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти тонгги соат 05:00 дан кечки соат 17:00 га қадар;
➖Фарғона вилоятида 173 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти тонгги соат 06:00 дан кечки соат 18:00 га қадар этиб белгиланди.
Фото недоступноПоказать в Telegram
Байрам завқини InfinBlack билан ҳис қилинг
Йил охирида чиқимларнинг кўпайиши табиий. InfinBlack бу харажатларнинг барчасини молиявий томондан енгиллаштиради.
Картада 100 миллион сўмгача кредит лимити мавжуд. Шу лимит ёрдамида катта харидларни ҳам бемалол режалаштириш мумкин. Шунингдек, 50 кунгача фоизсиз давр байрам югур-югурларига кетган харажатларни кейинроқ тўлаш имконини бериб, молиявий босимни камайтиради.
InfinBlack’ни расмийлаштириш жараёни тўлиқ рақамлаштирилган. Карта InfinBANK мобил иловаси орқали бир неча дақиқада расмийлаштирилади.
Реклама
00:49
Видео недоступноПоказать в Telegram
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, овқат тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган, иситиш тизими тўлиқ электрлаштирилган, марказлашган иситиш тизими ва табиий газ тармоқларига уланмаган кўп қаватли уйлар, ётоқхоналар ҳамда газлаштирилмаган ҳудудларда яшовчи маиший истеъмолчиларга (улар субсидияланадиган нархлардаги суюлтирилган газ, кўмир ёки табиий газдан фойдаланмаган тақдирда) ойлик истеъмол ҳажмига қараб иситиш мавсумида 2000 кВт·соатгача ва иситиш мавсумидан ташқари 1000 кВт·соатгача электр энергияси учун 50 фоизгача чегирма қўллаш назарда тутилмоқда. Бу борада тегишли таклифлар тайёрланган.
Бундан ташқари, электр энергиясидан фойдаланишнинг соатбай тарифлари жорий қилиниши кутилмоқда.
IMG_1730.MOV4.12 MB
01:54
Видео недоступноПоказать в Telegram
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов:
“Лукойл”га нисбатан жорий қилинган санкциялар масаласида OFAC [АҚШ Молия вазирлигининг Ташқи активларни назорат қилиш бошқармаси] билан ишлаяпмиз.
IMG_1719.MOV9.76 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
Пора берганлар пора олганлардан кўп. 211-моддани қўллаш кўпинча кайфиятга, кампанияга ва “каттакон”ларга, яъни инсон омилига боғлиқ амалиёт бўлиб қолган. Бундай статистика амалдорларимизга одамларнинг ўзини айбдор қилишга, қўл билан бигиз қилиб кўрсатишга ҳам яхши.
Биз коррупцияга қарши курашишнинг шундай кўламидамизки, ҳозир пора берганни жазолаш, жазолаганда ҳам пора берганлар бир хил кўриш самарасиз амалиёт ҳисобланади.
