fa
Feedback
ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

رفتن به کانال در Telegram

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган! Манба: Savollar.islom.uz | Islom.uz Савол йўллаш! 👉 Savollar.islom.uz Реклама: @Reklamauchun_manzil

نمایش بیشتر
155 982
مشترکین
-12624 ساعت
-8747 روز
-3 70630 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
🔺♦️🔺🔺 визангиз бўлса Саудия Aрабистонига сафар қилинг! Виза билан 990$ ажойиб имконият! Устоз Рустамжон домла билан тарихий, унутилмас саёҳат! Фақат бугун учун котта чегирма! 24-сентябр кунига Тошкент-Мадина тўғридан тўғри парвоз! Шошилинг! 6 та жой учун! 14 кунлик сафар Саёҳат хизматлари: • Расмий виза • Бориш ва келиш учун авиабилетлар • Мадина ва Макка шахарларида мехмонхоналар • 2-3 маҳал иссиқ таом • Малакали Гид хизмати • Транспорт хизмати • Кутиб олиш / кузатиш • Совға: 5Л Зам, сумка, нимча ва бейжик Саёҳат дастури: 📌 Мадина: • Масжид Aн-НAБAВИЙ • Қубо масжиди • Уҳуд тоғи • Қиблатайн масжиди • Хурмо боғи • Етти масжид • Жаннатул Бақьи қабристони 📌 Макка: • Арофат тоғи • Хиро ғори • Савр ғори • Мино водийси • Муздалифа • Жамарот • Жин масжиди • Жаннатул Муьалла қабристони • Қизил денгиз саёҳати • Ражиҳий ташрифи ва кечки зиёфат Мурожаат учун: +99895-455-55-53 +99888-455-55-53
نمایش همه...
247👍 77🥰 10🕊 9🎉 6😍 4👌 2
ОЛИЙ ДАРАЖАЛАРНИ ТАЛАБ ЭТИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО اللّهمّ إنّي أسألك خير المسألك و خير الدّعاء و خير النّجاح و خير العمل و خير الثواب و خير الحياة و خير الممات، و ثبّتني و ثقل موازيني و حقق إيماني وارفع درجتي و تقبّل صلاتي واغفر خطيئتي و أسألك الدّرجات العلي من الجنّة، آمين. Ўқилиши: Алло˜ҳумма инний ас‘алука хойрол мас‘алати, ва хойрод дуъа˜, ва хойрон нажа˜ҳ, ва хойрол ъамал, ва хойрос сава˜б, ва хойрол хая˜ти, ва хойрол мама˜т, ва саббитни ва саққил мава˜зийний ва ҳаққиқ ийма˜ний, варфаъ дарожатий, ва тақоббал сола˜тий вағфир хотый‘атий ва ас‘алукад дарожа˜тал ъула˜ минал жаннаҳ, а˜мийн. Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан сўрашликнинг яхшисини, дуонинг, нажотнинг, амалнинг, савобнинг, хаёт ҳамда ўлимнинг яхшисини сўрайман, мени собит қадам қил, торозиларимни оғир қил, имонимни мустаҳкам қил, даражамни кўтар, намозимни қабул эт, хатоларимни кечир, Сендан жаннатда олий даражаларни сўрайман, омийн. Ал-Мустадрок 1 ж. 701 – бет. 1911 – р, Тобароний Муъжамул авсат 6 ж. 214 – бет. 6218 – р, Тобароний Муъжамул кабир 23 ж. 316 – бет. 717 – рақам ривояти. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------- АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
نمایش همه...
205👍 28😢 8😍 4🥰 3🤩 3
​​САБРНИНГ ФОЙДАЛАРИ: 1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради. 2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилишга ва қўполликнинг олдини олишга ёрдам беради. 3. Сабр ғазабни қўзғайдиган нарсалар содир бўлганда ўзини тутиб олишга ёрдам беради. 4. Сабр хавф туғилганда ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради. 5. Сабр тамагирлик қўзийдиган вазиятларда ўзини ўнглаб олишда асқотади. 6. Сабр моддий ва маънавий яхшиликларга эришиш йўлидаги жисмоний ва руҳий аламларга чидашда ёрдам беради. 7. Сабр иймон баркамоллиги ва Ислом гўзаллиги далилидир. 8. Сабр қалбда ҳидоят ҳолис қилишга ёрдам беради. 9. Сабрнинг самараси Аллоҳ таолонинг ва одамларнинг муҳаббатидир. 10. Сабр ер юзида тамкин топиш сабабчисидир. 11. Сабр жаннатга эришиш ва дўзахдан қутулишдир. 12. Сабр Аллоҳ таоло билан бирга бўлишдир. 13. Сабр қиёмат кунидаги катта қўрқинчдан омонликдир. 14. Сабр мардлик ва яхши оқибатнинг аломатидир. 15. Сабр Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракотидир. "Рухий тарбия" китобидан ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------- АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
نمایش همه...
287👍 49😢 8🎉 5🥰 4🕊 2😍 2
ОҒРИҚНИ КЕТКАЗАДИГАН ДУОЛАР Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бетоб зиёратига борганларида ёки у зотнинг олдиларига бетоб келса, қуйидаги дуони айтардилар: “Азҳибил баъса. Роббан наси. Ашфи анташ шафи, ла шифаа илла шифаука шифаан ла юғодиру сaқоман”. Маъноси: “Эй инсонларнинг Робби, ёмонликни кетказ. Шифо бер. Сен шифо бергувчисан. Дарду аламни қолдирмайдиган малҳамни Сен бергувчисан” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Пайғамбар алайҳиссалом Маймуна бинти Убай розияллоҳу анҳога бундай деб айтдилар: “Ўнг қўлингни сенга оғриқ бераётган жойга қўй ва уч марта айт: “Бисмиллаҳ. Аллоҳумма давини бидавайка. Вашфини бишифаика. Baaғнини бифазлика амман Сивака. Ваҳдир анни азака”. Маъноси: “Аллоҳнинг исми билан сўрайман. Эй Аллоҳ! Давоинг билан менга шифо бер. Шифоинг билан мени давола. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан мени беҳожат қил. Мендан азиятингни узоқ қил, кетказгил". Расулуллоҳ алайҳиссалом Маймуна розияллоҳу анҳога яна айтдилар: “Қўлингни оғриғинг бўлаётган ерга қўйва уч марта айт: “Бисмиллаҳ. Азҳиб анний шарра ма ажиду. Бидаъвати набиййикат тоййибил мубарокал мискийна индика. Бисмиллаҳ”. Маъноси: “Аллоҳнинг исми билан сўрайман. Эй Аллоҳ! Мендаги ёмон дардларни мендан кетказ. Ўзингнинг яхши, муборак ва мискин пайғамбаринг дуоси орқали Сенинг исми билан сўрайман" (Ибн Асокир ривояти). Пайғамбар алайҳиссалом безгак ва барча касалликларда асҳобларига қуйидаги дуони ўқишни ўргатардилар: “Наъузу биллаҳил ъазийм мин кулли ирқин наъаарин ва мин шарри ҳаррин нари". Маъноси: “Буюк Аллоҳнинг исми ила юқори қон босимидан ва ўт балосидан паноҳида асрашини сўраймиз" (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти). «Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------- АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
نمایش همه...
402👍 50🥰 6🕊 6🎉 5😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
🔺♦️🔺🔺 визангиз бўлса Саудия Aрабистонига сафар қилинг! Виза билан 990$ ажойиб имконият! Устоз Рустамжон домла билан тарихий, унутилмас саёҳат! Фақат бугун учун котта чегирма! 17-сентябр кунига Тошкент-Мадина тўғридан тўғри парвоз! Эртага эрталаб регистрация! Шошилинг! 6 та жой учун! 14 кунлик сафар Саёҳат хизматлари: • Расмий виза • Бориш ва келиш учун авиабилетлар • Мадина ва Макка шахарларида мехмонхоналар • 2-3 маҳал иссиқ таом • Малакали Гид хизмати • Транспорт хизмати • Кутиб олиш / кузатиш • Совға: 5Л Зам, сумка, нимча ва бейжик Саёҳат дастури: 📌 Мадина: • Масжид Aн-НAБAВИЙ • Қубо масжиди • Уҳуд тоғи • Қиблатайн масжиди • Хурмо боғи • Етти масжид • Жаннатул Бақьи қабристони 📌 Макка: • Арофат тоғи • Хиро ғори • Савр ғори • Мино водийси • Муздалифа • Жамарот • Жин масжиди • Жаннатул Муьалла қабристони • Қизил денгиз саёҳати • Ражиҳий ташрифи ва кечки зиёфат Мурожаат учун: +99895-455-55-53 +99888-455-55-53
نمایش همه...
225👍 53🥰 8🎉 6🕊 5😍 5💋 3😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
ДЎЗАХДАН ОЗОД БЎЛИШ ДУОСИ 1201. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким тонгда уйғониб, «Аллоҳим Албатта, биз тонг оттирдик. Ўзингни гувоҳ қилиб ва Аршингни кўтариб турганларни, фаришталарингни, ҳамма махлуқотларингни шоҳид қилиб дуо қиламиз. Сен Ўзингдан бошқа илоҳи маъбуд йўқ Зотсан. Фақат Ўзинг борсан, шеригинг йўқ. Муҳаммад Сенинг банданг ва Расулингдир», деса, албатта, Аллоҳ ўша куни унинг тўртдан бирини дўзахдан озод қилади. Ким икки марта айтса, ярмини дўзахдан озод қилади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ ўша куни уни дўзахдан озод қилади. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги банданинг дўзахдан озод қилиниши ҳақидаги маънони уламоларимиз, мазкур шахснинг ўша куни қилган гуноҳларининг кечирилиши, дея тушунтирганлар. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------- АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
نمایش همه...
258👍 54🕊 6😍 5😢 4🤩 2
​​КИЙИМГА ПЕШОБ ТЕККАНИГА ШУБҲА ҚИЛИНСА САВОЛ: Кийимига пешоб текканига шубҳа қилинса-ю, лекин мазкур кийимда намоз ўқилса, кейин, ўқиб бўлингандан сўнг кийимига пешоб теккани аниқланса нима қилинади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Илло, товуқники худди икки чиқиш йўлидан чиқадиган нарсалар, қон ва ароқ каби оғир нажосатдир. Бу жумлада оғир нажосатлар ҳақида сўз бормоқда. Нажаслиги қатъий далил билан собит бўлган нарса «оғир нажосат» ҳисобланади. Бунга оққан қон, гўштини еб бўлмайдиган ҳайвонларнинг тезаги ва пешоби, агар таом емайдиган даражада кичик бўлса ҳам, ароқ, ҳавода тезак ташламайдиган уй ўрдаги ва ғози ҳамда товуққа ўхшаш паррандаларнинг тезаги, ўлимтикнинг гўшти ва териси, итнинг тезаги, йиртқичларнинг тезаги ва сўлаги, оғизни тўлдириб чиққан қусуқ, одамдан чиқиб, таҳоратни синдирадиган нарсалар киради. Ундан дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир. Ушбу миқдоргача бўлган оғир нажосат билан намоз ўқиса, жоиз. Ундан ортганда ўқиб бўлмайди. Оз миқдордаги нажосатдан сақланиш қийин бўлгани учун рухсат берилган. Дирҳамнинг оғирлиги 2,975 грамм. Игнанинг учига ўхшаш бўлиб сачраган пешоб ҳеч нарса эмас. Сиз ушбу маълумотларни ўрганасиз. Кийимингиздаги пешоб бир кафт миқдоридан оз бўлса, ҳечқиси йўқ. Ундан кўп бўлса, намозни тоза кийимда бошқатдан ўқийсиз. Валлоҳу аълам. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
نمایش همه...
381👍 106🥰 6🕊 6😍 3🤩 2
#Дуо КЕНГ ҚАМРОВЛИ ДУО اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأُلُكَ مِنَ الْخَيْرِ كُلِّهِ عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ مَا عَمِلْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمُ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الشَرِّ كُلِّهِ عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ مَا عَمِلْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمُ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأُلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَألَكَ عَبْدُكَ وَ نَبِيُّكَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا عَاذَ بِهِ عَبْدُكَ وَ نَبِيُّكَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأُلُكَ الْجَنَّةَ وَمَا قَرَّبَ إِلَيْهَا مِنْ قَوْلٍ أَوْ عَمَلٍ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ النار وَمَا قَرَّبَ إِلَيْهَا مِنْ قَوْلٍ أَوْ عَمَلٍ، وَأَسْأَلُكَ أَنْ تَجْعَلَ كُلَّ قَضَاءٍ قَضَيْتَهُ لِي خَيْرًا. Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алука минал хойри куллиҳи ъаажилиҳи ва ажилиҳи маа ъамилту минҳу ва маа лам аълам, ва аъуузубика минаш-шарри куллиҳи ъаажилиҳи ва ажилиҳи маа ъамилту минҳу ва маа лам аълам. Аллоҳумма иннии ас‘алука мин хойри маа са‘алака ъабдука ва набиййука. Ва аъуузубика мин шарри маа ъааза биҳи ъабдука ва набиййука. Аллоҳумма инний ас‘алукал-жанната ва маа қорроба алайҳаа мин қовлин ав фиълин. Ва аъуузубика минаннаари ва маа қорроба алайҳаа мин қовлин ав фиълин. Ва ас‘алука ан тажъала кулла қозоин қозойтаҳу лий хойрон”. Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан тез келадиган ва аста-секин келадиган, мен билган ва билмаган барча яхшиликларни сўрайман. Кутилмаганда тез келадиган ва аста-секин келадиган, мен билган ва билмаган барча ёмонликлардан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан набиййинг ва расулинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўраган барча яхшиликларни сўрайман. Сендан набиййинг ва расулинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам паноҳ тилаган барча ёмонликлардан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан жаннатни ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амалларни сўрайман. Сендан жаҳаннам ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амаллардан паноҳ тилайман. Менга битилган ҳар қазо ва қадарингни хайрли қилишингни сўрайман”. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------- АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
نمایش همه...
225👍 41🕊 5🥰 4🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Дуо ФОЙДАСИЗ ИЛМДАН ВА ҚЎРҚМАЙДИГАН ҚАЛБДАН ПАНОҲ ТИЛАШ ДУОСИ اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِن عِلْمٍ لَا يَنْفَعُ وَمِنْ قَلْبِ لَا يَخْشَعُ وَمِنْ نَفْسِ لَاتَشْبَعُ وَمِنْ دَعْوَةِ لَا يُسْتَجَابَ لَهَا. Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика мин ъилмин лаа янфаъу ва мин қолбин лаа яхшаъу ва мин нафсин лаа ташбаъу ва мин даъватин лаа йустажааба лаҳ”. Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан фойда бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан, қабул бўлмайдиган дуодан паноҳ тилайман”. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------- АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
نمایش همه...
164👍 39😢 9🕊 5🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
Зикр... ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати. • Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш. • Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш. • Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш. • Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш. • Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------- АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
نمایش همه...
521👍 104🥰 18🤩 8🎉 7🕊 7😍 5
Photo unavailableShow in Telegram
♦️🔺♦️🔺🔺 визангиз бўлса Саудия Aрабистонига сафар қилинг! Виза билан 1150$ ажойиб имконият! Комфорт пакет! ❗️12-Рабиъул аввал куни Мадинайи мунаваррада бўлишлик бахти! 🤗 Устоз Рустамжон домла билан тарихий, унутилмас саёҳат! Фақат бугун учун котта чегирма! 3-сентябр кунига Тошкент-Мадина тўғридан тўғри парвоз! Эртага эрталаб регистрация! Шошилинг! 6 та жой учун! 😀 14 кунлик сафар Саёҳат хизматлари: • Расмий виза • Бориш ва келиш учун авиабилетлар • Мадина ва Макка шахарларида мехмонхоналар • 2-3 маҳал иссиқ таом • Малакали Гид хизмати • Транспорт хизмати • Кутиб олиш / кузатиш • Совға: 5Л Зам, сумка, нимча ва бейжик Саёҳат дастури: 📌 Мадина: • Масжид Aн-НAБAВИЙ • Қубо масжиди • Уҳуд тоғи • Қиблатайн масжиди • Хурмо боғи • Етти масжид • Жаннатул Бақьи қабристони 📌 Макка: • Арофат тоғи • Хиро ғори • Савр ғори • Мино водийси • Муздалифа • Жамарот • Жин масжиди • Жаннатул Муьалла қабристони • Қизил денгиз саёҳати • Ражиҳий ташрифи ва кечки зиёфат Мурожаат учун: +99895-455-55-53 +99888-455-55-53
نمایش همه...
star reaction 1 347👍 90🥰 13🏆 10🕊 9😍 4🎉 2
НЕГА ДУОЛАРИМИЗ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИ? Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳдан “Менга дуо қи­линглар, ижобат қиламан” ояти хусусида сўраб, биз дуо қила­миз–у, ижобат бўлмайди, дейишганида у киши: “Қалбларингиз ўн­та нарсадан ўлган”, деди: 1. Аллоҳни танийсизлар-у, ҳаққини адо қилмайсизлар. 2. Аллоҳнинг китобини ўқийсизлар-у, лекин унга амал қил­майсизлар. 3. Иблисни душман деб даъво қиласизлар, аммо уни дўст қи­либ оласизлар. 4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришни даъво қиласизлар, лекин у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари ва суннатларини тарк қиласизлар. 5. Жаннатни яхши кўришни даъво қиласизлар, аммо унга кириш учун амал қилмайсизлар. 6. Дўзахдан қўрқишни даъво қиласизлар, лекин гуноҳлардан тўхтамайсизлар. 7. Ўлим ҳақ деб даъво қиласизлар, бироқ унга тайёргарлик кўрмайсизлар. 8. Бошқаларнинг айби билан машғул бўласизлар, аммо ўз айбингизни сезмайсизлар. 9. Аллоҳнинг ризқини ейсизлар-да, унга шукр қилмайсизлар. 10. Ўликларингизни дафн қиласизлар-у, ундан ибрат олмай­сизлар. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------- АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
نمایش همه...
star reaction 1 232👍 65😢 50🥰 5🤩 4🕊 3😍 1
​​​​АЁЛ ОТАСИЗ ГЎДАКНИ ТАРБИЯ ҚИЛА ОЛАДИ... Бир аёл эрига овозини баланд кўтарди. Эри бундан ғазабланиб, Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига шикоят қилиш учун борди. Уйларига етиб бориб, энди эшикни тақиллатмоқчи бўлганида, уй ичидан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг аёллари баланд овозда у зотга гапираётганини эшитди. Бу хонадонда ҳам шу аҳвол экан, ортимга қайта қолай, деб энди қайтмоқчи бўлганда, ичкаридан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу чиқиб қолдилар-да: «Ҳой, менда бирор-бир юмушинг бормиди?!» деб сўрадилар. Ҳалиги одам: «Ҳа, ҳузурингизга аёлимдан шикоят қилиб келгандим. Қарасам, сизда ҳам меникидек аҳвол экан», деди. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Кийимларимни ювса, ётоғимни ҳозирласа, фарзандларимни тарбия қилса, уйимни озода тутса, ваҳоланки, бу ишларни Аллоҳ таоло унга буюрмаган. Лекин аёлим буларнинг ҳаммасини эҳсон, фазилат, мурувват тариқасида ихлос билан бажаради. Шундай экан, овозини баланд кўтарса, бунга чидамаслигим, бардош бермаслигим керакми?!» дедилар. Эй, саййидимиз Форуқ, жинлару шайтонлар сизнинг ҳайбатингиздан қўрқиб, сиз юрган йўлдан қочиб, бошқа йўлдан юрарди. Аммо сиз шу қадар ҳайбат, виқор соҳиби бўлсангиз ҳам эркакларга аёлига нисбатан қандай мулойим бўлиши кераклиги ҳақида таълим беряпсиз. Ҳой эркаклар, аёлнинг сабрини енгил санаманг. Бағрида тўққиз ой кўтариб юрган ҳомиласини тўлғоқ азобига дучор бўлиб ва унга бардош бериб дунёга келтирган аёл, сизни қалбидан чиқариб юборишга қодирдир. Аёл биргина сабрнинг ўзи билан кўп изтиробларга бардош бера олади. Шундай экан, аёлларни қандай ҳурмат қилишни ўрганайлик. Аёл киши жамиятнинг ярмини дунёга келтириб, тарбия қиладиган хилқатдир. Аёл ўзини севадиган кишининг ёнида сукут сақлаб турган бўлса, айтадиган гаплари ёш кўринишида кўзларидан томади. Аёл шундай хилқатки, бошида сизга яқинлашишга қўрқади, кунлар ўтиб ундан узоқлашсангиз йиғлайди. Аёл шундай хилқатки, унинг қалбини камдан-кам эркак тушуна олади. Аёл киши сиздан амру маҳол нарсани сўрамайди. Балки ўзига меҳр бериб, эътибор қаратишингизни сўрайди. Аёл: ё улкан макр ёки улкан муҳаббат. Агар биз аёлга нисбатан макр ишлатсак, у ҳам бизга макр ишлатади, аксинча, агар уни севсак, у ҳам бизни севади. Аёл киши ўзи иситмалаб, жони оғриб турган бўлса-да, сизга дори тайёрлаб беради. Аёл киши ўзи сиқилиб турган бўлса-да, сизга таскин, тасалли беради. Аёл киши ўзи чарчаб, хориб турган бўлса-да, сиз билан тун бўйи бедор бўлади. Аёл шундай хилқатки, танимаган кишиси учун ҳам маҳзун бўлаверади. Аёл шундай хилқатки, у билан худди гўдакларга муомала қилгандек муносабатда бўлишингизни ёқтиради. Агар эркак аёл кишининг ғам-андуҳларини кўтаришга қурби етмаса, унинг қалб эшигини чертмасин. Ишга кетаётганингизда аёлингизни қўлидан бўса олиб кетинг. То қайтгунингизча ўзгача ҳиссиётлар оғушида юрсин. Бу ишни ҳар куни такрор қилингки, ўзини сизга ато қилинган Аллоҳнинг неъмати деб билсин. Аёл киши ҳар қанча қўпол бўлса ҳам унинг қалби меҳр-шафқатга лиммо-лим бўлади. Аёлнинг эркалигини ва рашкини фақатгина уни чин дилдан севган инсонгина кўтара олади. Аёл хиёнатдан, яқинларини йўқотишдан қўрқади. Яхши кўрган инсонини йўқотиб қўйса, уни унутиши қийин бўлади. Аёл отасиз гўдакни тарбия қила олади, лекин эркак онасиз гўдакни тарбия қила олмайди. Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон Муҳаррир: Хуршид Маъруф ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------- АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
نمایش همه...
393👍 81😢 27🤩 6🎉 4🕊 4😍 1
​​УЙИМИЗГА ШАЙТОН КИРМАСИН ДЕСАК: ▪️Ибодатларга лоқайд бўлмаслигимиз керак. Аёллар намозларини қолдирмасликлари лозим, эркаклар эса уйларида нафл намозлар ҳам ўқиб туришлари керак. ▪️Уйимизда зикрлар қилинсин. Кунлик Қуръондан вазифаларимиз бўлиши керак. Буларни жиддий татбиқ қилиш лозим. ▪️Уйимиз илм билан машғул инсонларнинг уйи бўлиши керак: қанча ҳадис ўқилди, қанча ҳадис ёдланди, қайси суралар ўқилди ва тафсирлар ўқишнинг аҳамияти катта. Илмсиз, жоҳил инсон шайтондан қандай қилиб ҳимояланолсин?! Уйимизда ҳафталик , ойлик дарслар бўлиши керак. Эшикларимизни илм шайдоларига очишимиз, китоблар мутоала қилишимиз керак. ▪️Телевизор, компьютер каби жиҳозларга сарфлайдиган вақтимизни чегаралашимиз лозим. Уларни жиддий назорат қилиб фойдаланиш керак. ▪️Уйимизга келадиган меҳмонларнинг қандай инсонлигига аҳамият беришимиз керак, келганлар уйимизга фитна олиб келишига йўл қўймаслигимиз керак. ▪️Уй зиндон каби бўлмаслиги керак, шариатимизга уйғун бўлган жойларда сайр қилиш ва дам олиш учун имконият яратиш керак. ▪️Илмий ва шаръий мажлисларга қатнашиб туриш керак. ▪️Уйларимиз эшиги қариндошларга ҳар доим очиқ бўлиши керак. ▪️Солиҳ инсонларни, илм аҳилларини оила аъзолармизнинг улардан ўрнак олишлари ва уларнинг насиҳатларини эшитишлари учун уйимизга чақириб туришимиз керак. ▪️Уйларимизда ит боқмаслигимиз ва жонли нарсаларнинг расмлари бўлмаслиги керак. ▪️Уй аҳли ҳеч бўлмаганда йилда бир марта Бақара сурасини ўқишлари керак. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди», дедилар». (Термизий ривоят қилган). 📚 «Қиблагоҳ уйлар». Шайх Нуриддин Йилдиз Таржимон Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------- АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
نمایش همه...
423👍 77🕊 11🥰 10😍 7🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
♦️♦️🔺🔺 визангиз бўлса Саудия Aрабистонига сафар қилинг! Виза билан 850$ ажойиб имконият! Устоз Рустамжон домла билан тарихий, унутилмас саёҳат! Фақат бугун учун котта чегирма! 28-август кунига Тошкент-Мадина тўғридан тўғри парвоз! Бугун кечаси регистрация! Шошилинг! 8 та жой учун! 14 кунлик сафар Саёҳат хизматлари: • Расмий виза • Бориш ва келиш учун авиабилетлар • Мадина ва Макка шахарларида мехмонхоналар • 2-3 маҳал иссиқ таом • Малакали Гид хизмати • Транспорт хизмати • Кутиб олиш / кузатиш • Совға: 5Л Зам, сумка, нимча ва бейжик Саёҳат дастури: 📌 Мадина: • Масжид Aн-НAБAВИЙ • Қубо масжиди • Уҳуд тоғи • Қиблатайн масжиди • Хурмо боғи • Етти масжид • Жаннатул Бақьи қабристони 📌 Макка: • Арофат тоғи • Хиро ғори • Савр ғори • Мино водийси • Муздалифа • Жамарот • Жин масжиди • Жаннатул Муьалла қабристони • Қизил денгиз саёҳати • Ражиҳий ташрифи ва кечки зиёфат Мурожаат учун: +99895-455-55-53 +99888-455-55-53
نمایش همه...
252👍 66🕊 10😍 10😢 3
ДАНГАСАЛИКДАН ҚУТИЛИШ ДУОСИ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Ким бир кунда юз марта "Ла илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деса, (унинг ажри) ўн қул озод қилганга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ëзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Шу калимани ундан кўп айтган одамдан бошқа ҳеч ким бундан афзалроқ амал қила олмайди» (Имом Бухоpuй ва Имом Муслим ривояти). Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу дуони ўқиган одамнинг шайтондан омонда бўлишини айтганлар, чунки инсон шайтон туфайли дангаса бўлади... Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан дангасаликдан паноҳ сўраб қуйидаги дуони ўқиганлар: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ والْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا َوالْمَمَاتِ Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, қариб хор бўлишдан, бахилликдан, қабр азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ беришингни сўрайман» (Имом Муслим ривояти). ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------- АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
نمایش همه...
205👍 33🕊 6🥰 2🤩 1
​​ТАРИХ ҲАҚИДА @Shayx_Muxlislariuz САВОЛ: Ассалому алайкум! Мусулмонликни даво қилган киши Пайғамбаримизни ўз Ота онасини танигандек таниши зарур! Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар, 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 634-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни мадинада 63 ёшда вафот этганлар. 99 та исмлари бор шундан 4 тасини албатта билишимиз керак. 1-Муҳаммад 2-Мустафо 3-Маҳмуд 4-Аҳмад. Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган. Расулуллоҳ аёлларининг исмлари: Хадича бинти Ҳувайлит Савдо бинти Зама Оиша бинти Абу Бакр Ҳафса бинти Умар Зайнаб бинти Ҳузайма Умму Салама бинти Абу Умайя Зайнаб бинти Жахш Жувайриа бинти Ҳорис Умму Ҳабиба бинти Абу Суфон Сафия бинти Ҳуяй Маймуна бинти Ҳорис (чўри) Мориа Қибтия 13-(чўри)Райҳона Пайғамбаримизнинг оталарининг исми Абдуллоҳ. Оналарининг исми Омина. Додаларининг исми Абдулмутталиб (Шайба ) гта амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўИмасларидан аввал вафот этган, 4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари: Абу толиб (мушрик бўлган) Ҳамза (мўмин бўлган) Аббос (мўмин бўлган) Абу Лаҳаб (мушрик бўлган). 6 та аммалари бўлган: София Умму Ҳаким Арво Барра Отика Умайма Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил. Қизларининг исми: Умму кулсум Руқайя Зайнаб Фотима Ўғилларининг исми: 1-Қосим 2-Абдуллоҳ 3-Иброҳим фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, голган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар Таҳминан 33 минг сахобалари бўлган, улардан 10 таси (ашараи мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар: Абу Бакр Сиддиқ Умар ибн Ҳаттоб Усмон ибн Аффон Али ибн абу Толиб Абдураҳмон ибн Авф Зубайр ибн Аввом Талҳатул Убайдуллоҳ Саад ибн аби Ваққос Абу убайда ибн Жарроҳ Саид ибн Зайд.. Бу малумот тўғрими? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! “Мусулмонликни даво қилган киши Пайғамбаримизни ўз Ота онасини танигандек таниши зарур!” - бу гапда муболаға қилиб юборилган. Қолгани тўғри. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505 ✅ Манба
نمایش همه...
337👍 18🤩 4🕊 4🎉 3
​​Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни кўпайтиришнинг кўплаб самаралари бор: – хатоларнинг беркитилиши; – амалларга ривож берилиши; – даражаларнинг юксалтирилиши; – гуноҳларнинг кечирилиши; – салавот йўлловчининг ҳақига истиғфор айтилиши; – «қийрот» (Аллоҳга маълум бўлган миқдор) мислидек ажр ёзилиши; – ажри тугал бўлиши; – барча салавотини у зотга тўлиқ қилган киши учун дунё ва охират ишига кифоя қилиниши; – хатоларнинг ўчирилиши; – қул озод қилганлик фазлига эришиш; – даҳшатлардан нажот топиш; – унинг айтган салавотига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гувоҳлик беришлари; – шафоат, Аллоҳ таолонинг розилиги ҳамда раҳмати вожиб бўлиши; – Аллоҳнинг ғазабидан омонлик; – Аршнинг соясига кириш; – амал тарозиси оғир келиши; – ҳавзга эришиб, қиёмат чанқоқлигидан омонда бўлиш; – дўзахдан озод бўлиш; – Сиротдан ўтиш; – ўлимидан олдин жаннатдаги ўрнини кўриш; – жаннатда жуфтлари кўп бўлиши; – йигирмата ғазотдан ортиқ савобга эга бўлиш; – йўқсилга садақа қилиш мақомига эришилади; – у билан маънавий тозалик ва покликка етилади; – салавотнинг баракасидан мол кўпаяди; – у туфайли юзта, балки ундан ҳам кўп эҳтиёж раво бўлади; – салавот ибодат ва Аллоҳ таолога энг севикли амаллардан биридир; – салавот мажлисларни зийнатлайди; – салавот фақирликни, танг турмушни даф қилади; – салавот билан яхшилик ўринлари изланади; – салавот айтувчи яхшиликларга энг лойиқ бўлади; – салавот билан айтувчининг ўзи, фарзанди ва унинг болалари ҳам манфаат кўради; – кимнинг амал саҳифасида салавот савоби бўлса, у Аллоҳ таолога ва Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга севикли бўлади; – салавот нурдир; – салавот душманларга қарши мадад бўлади; – салавот қалбни мунофиқликдан ва занглашдан пок қилади; – салавот инсонларнинг муҳаббатларини жалб этади; – салавот тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришни юзага чиқаради («Қавлул бадиъ» китобида келтирган). ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------- АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
نمایش همه...
266👍 45🥰 5💋 1
01:06
Video unavailableShow in Telegram
ШАЙТОННИ ИҒВОСИГА АЛДАНМАНГ! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Instagram | Youtube | Telegram ☝️ДЎСТЛАРИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17637
نمایش همه...
21.84 MB
star reaction 1 160👍 84😢 13🥰 8🤩 2🕊 2😍 2
“ФОТИҲА” СУРАСИНИ ЎҚИБ СУВ ИЧИШНИНГ ФОЙДАСИ Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади. Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди. Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади. Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади. Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас. Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради. Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг. Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди. Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят). Араб тилида “و”  “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар. Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди. Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади. Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз. «Оят ва шифо» китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------- АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
نمایش همه...
star reaction 1 591👍 111🕊 9🥰 8🤩 5🎉 3😢 2👌 2😍 2