Muxlis.uz
رفتن به کانال در Telegram
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий канали. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!
نمایش بیشتر20 302
مشترکین
-1124 ساعت
+537 روز
+4830 روز
آرشیو پست ها
00:14
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳайрли тонг қалбидаги Аллоҳга бўлган ишқи уйқусидан кучлироқ бўлган мўмин, мўминаларим.
Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизларим.
Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.
Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Лаа илаҳа иллаллоҳ
Аллоҳу Акбар
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
IMG_0085.MOV5.09 MB
💯 11👍 10❤ 7🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
АЛЛОҲГА ОШИҚ ҚАЛБ...
— Таҳорат нима?
— Намозга тайёргарлик... У Зотнинг ҳузурида қалбинг ва жисминг пок бўлмаса тура олмайсан. Ҳар икки поклик учун таҳорат лозим. Жисм таҳорати сув билан олинади.
— Қалбники-чи?
— Ишқ билан.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤ 22👍 8👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
#duo #ulov
УЛОВ МИНГАНДА
Набий алайҳиссалом уловларига ўрнашиб олсалар 3 марта такбир айтиб, ушбу дуони ўқирдилар:
سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِيْنَ وَإِنَّا إلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ. اللهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ فِي سَفَرِنَا هَذَا البِرَّ وَالتَّقْوَى وَمِنَ العَمَلِ مَا تَرْضَى اللهُمَّ هَوِّنْ عَلَيْنَا سَفَرَنَا هَذَا وَاطْوِعَنَّا بُعْدَهُ. اللهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالخَلِيْفَةُ فِي الأَهْلِ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفَرِ وَكَآبَةِ الْمَنْظَرِ وَسُوءِ الْمُنْقَلَبِ فِي الْمَالِ وَالأَهْلِ
"Субҳаналлазий саххора лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн ва инна ила Роббина ламунқолибун. Аллоҳумма инна насъалука фий сафарина ҳаза ал-бирро ваттақва ва минал ъамали ма тарзо, Аллоҳумма ҳаввин ъалайна сафарана ҳаза ватви ъанна буъдаҳу, Аллоҳумма антас соҳибу фиссафари валхалийфату фил аҳли. Аллоҳумма инний аъузу бика мин ваъсааис сафари ва каобатил манзари ва су‘ил мунқолаби фил мали вал аҳли".
♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤ 20👍 12🔥 2👏 2
00:13
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
IMG_3797.MP46.96 KB
❤ 27👍 12
Photo unavailableShow in Telegram
АЛЛОҲГА ОШИҚ ҚАЛБ...
— Таҳорат нима?
— Намозга тайёргарлик... У Зотнинг ҳузурида қалбинг ва жисминг пок бўлмаса тура олмайсан. Ҳар икки поклик учун таҳорат лозим. Жисм таҳорати сув билан олинади.
— Қалбники-чи?
— Ишқ билан.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤ 22👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
#xotirjam_nafs
ШОШИЛМАНГ! ҲАЛИ ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ...
Бамбук дарахтини экиб, бир йил кутасиз, лекин ҳеч нарса унмайди. Икки йил ўтса ҳам ҳеч нарса кўринмайди.
Учинчи йил келади, уни парваришлашда, суғоришда, зараркунанда ҳашоратлардан ҳимоя қилишда давом этасиз. Аммо у ўсмай тураверади.
Ичингизда уни "таг-томири билан ердан суғириб ташласаммикин" деб ўйлайсиз, лекин тўртинчи йили ҳам кутишга қарор қиласиз.
Аммо яна ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Шунда ўзингизга савол берасиз: "Нега шунча ҳаракат қилсам ҳам ўсмаяпти? Ахир ҳаммасини тўғри қилдимку?!".
Бешинчи йили эса кутилмаганда у ўса бошлайди. Ҳар куни 3 қарич ўсиб, 1 ойда бўйи 90 қаричга етади.
Бамбук дарахти худди биз яшаётган ҳаётга ўхшайди! Бир ишни тўғри бажарсангиз-у самарасини кўрмасангиз, уни тарк этишга шошилманг, сабр қилинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Қандай амал Аллоҳ учун энг севимли?", деб сўрашганда "Оз бўлса ҳам, давомлиси", деб жавоб берганлар (Имом Термизий ривояти).
✏️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤ 57👏 15👍 10🔥 6💯 2
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":
1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).
Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!
♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
@AlQuranuz – Kahf surasi - Shayx Alijon qori.mp343.94 MB
❤ 24👍 2
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ
1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ
2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ
3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ
4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ
5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"
اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ
6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ
7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ
8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤ 33👍 5
00:15
Video unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).
✅ Салавот айтсангиз...
🌷Ғам-ташвишлар кетади...
🌹Гуноҳлар мағфират қилинади...
🌷Қалблар юмшайди...
🌹Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
🌷Дуолар ижобат бўлади...
🌹Касалликларга шифо бўлади...
🌷Шафоатга муяссар бўлинади...
🌹Фақирлик кетади...
🌷Руҳ покланади...
🌹Жон беришда енгиллик бўлади...
🌷Қабрда роҳат ва нур бўлади...
🌹Сиротдан осон ўтилади...
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
IMG_1951.MP42.90 MB
❤ 20👍 4🎉 3
Photo unavailableShow in Telegram
АЛЛОҲГА ОШИҚ ҚАЛБ...
— Таҳорат нима?
— Намозга тайёргарлик... У Зотнинг ҳузурида қалбинг ва жисминг пок бўлмаса тура олмайсан. Ҳар икки поклик учун таҳорат лозим. Жисм таҳорати сув билан олинади.
— Қалбники-чи?
— Ишқ билан.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤ 20🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
#juma_muborak
🌙 ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!
♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤ 35👍 7🔥 4🎉 2💯 1
00:25
Video unavailableShow in Telegram
#rizq #umr
☝️ИККИ НАРСАНИНГ ҒАМИНИ ҚИЛМАНГ!
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
♻️ УЛАШИНГ
IMG_4199.MOV4.85 MB
👍 25❤ 16🔥 3🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
#zikr
ЗИКРНИНГ 33 ФОЙДАСИ (2-қисм)
18. Зикрдан бошқа ҳар вақт ва ҳар жойда қилинадиган бошқа ибодат йўқ;
19. зикр шукрнинг бошидир;
20. қалб қаттиқлигини кетказади;
21. Аллоҳнинг изни ила неъматларни чақиради, азобларни даф этади;
22. Аллоҳ таоло фаришталарга зокир бандалари билан мақтанади;
23. давомли зикр қайтариш нафл ибодат ўрнига ўтади;
24. бошқа ибодатларга катта ёрдамчи бўлади;
25. қалбдан барча дунёвий қўрқувларни кетказади;
26. олдинроқ қилишга тоқати етмаган ишларни бажариши учун бандага куч беради;
27. зокирнинг содиқлар билан бирга тирилишига умид қилинади;
28. банда билан жаҳаннам ўртасида девор бўлади;
29. қийинни осонлаштиради, фақирни бой қилади;
30. фаришталар зокир учун истиғфор айтишади;
31. Аллоҳни кўп зикр қилиш мунофиқликдан муҳофазаланишдир;
32. ҳеч бир солиҳ амалда бўлмаган лаззат бор;
33. уйда, кўчада зикрни кўп қилиш банданинг қиёматда гувоҳларини кўпайтиради. Чунки ер юзи у кунда зокирга гувоҳлик беради.
1-қисм
✍️ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
https://t.me/+ajV5bmGwT6gxMjgy
❤ 33👍 3🔥 3🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
#savol #namoz #sajda
❓БОШ КИЙИМДА САЖДА ҚИЛГАНДА
📨 САВОЛ: Баъзан совуқлиги учун намозда бош кийим кийиб ўқийман. Саволим шуки сажда вақти пешона ерга тегиши керакми ёки пешонани бош кийиб ёпиб турган ҳолда сажда қилса бўлаверадими? Яъни ҳаво совуқ бўлгани учун бош кийимимни қош устигача ёпаман.
✍ ЖАВОБ: Пешона очиқ бўлсин. Бошидаги бош кийимга сажда қилинса, макруҳлик билан адо бўлади.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍 28❤ 11
Photo unavailableShow in Telegram
#hadis #rizq #halol
РИЗҚИНГИЗ УЧУН ҲАРАКАТ ҚИЛИНГ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Гуноҳлар ичида шундайлари борки, унга фақат ҳалол ризқ топиш мақсадида қилинган ҳаракатгина каффорат бўлади", деганлар (Имом Табароний ривояти).
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло ризқ беради, деб, касб қилишдан қўлларингизни тортманглар, Аллоҳ таоло тилла тангаларни осмондан ёғдирмайди".
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍 30❤ 16💯 6🔥 2😁 1
00:17
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бу хаётда...
Гоҳида сизни хафа қилишади.
Гоҳида хавфга солишади.
Гоҳида туҳмат қилишади.
Гоҳида холатингизни тушунишмайди.
Гоҳида зулм қилишади.
Гоҳида қаҳр қилишади.
Гоҳида касал бўласиз.
Гоҳида фақир бўласиз...
Бу хаёт сўқмоқларидир... Лекин сиз махзун бўлманг. Чунки қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам - аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлари албатта келади... Муҳими иймон, ишонч қалбларимизни тарк этмасин.
Тонгга етдик, Алҳамдулиллаҳ...
Кун давомидаги ишларингизда Аллох мададкор бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
IMG_1814.MP41.49 MB
❤ 41👍 9🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
АЛЛОҲГА ОШИҚ ҚАЛБ...
— Таҳорат нима?
— Намозга тайёргарлик... У Зотнинг ҳузурида қалбинг ва жисминг пок бўлмаса тура олмайсан. Ҳар икки поклик учун таҳорат лозим. Жисм таҳорати сув билан олинади.
— Қалбники-чи?
— Ишқ билан.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤ 21👍 5
#duo
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни агар бирор иш хурсанд қилса:
الْحَمْدُ ِللهِ الذى بِنِعْمَتِهِ تَتِمُّ الصَّالِحَاتُ
“Алҳамду лиллаҳиллазий биниъматиҳи татиммус солиҳат” (Солиҳ нарсаларни мукаммал қилиш ила неъматлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтардилар.
Агар бирор ёмон кўрадиган ишлари содир бўлса:
الْحَمْدُ للهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ
“Алҳамду лиллаҳи ъала кулли ҳаал” (Ҳар бир ҳолатда Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтардилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤ 35👍 11🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
🤲 ДУОИМ СЕНИ ҚУВОНТИРДИМИ?
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳрлари ортиб турганини кўрган вақтимда у зотга: "Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга мен учун дуо қилинг!", дедим. У зот алайҳиссалом: "Аллоҳим, Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкораю махфий гуноҳларини мағфират қилгин!" деб дуо қилдилар.
Оиша розияллоҳу анҳо жуда хурсанд бўлиб, кула бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуоим сени қувонтириб юбордими?" дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо: "Ахир қандай қилиб дуоингиз қувонтирмасин, албатта хурсанд бўлдим!" дедилар.
У зот алайҳиссалом: "Аллоҳга қасамки, ушбу дуони умматим учун ҳар намозимда сўрайман", дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤ 67😢 41👍 9👏 4😭 3🔥 1🤯 1
