es
Feedback
Burchak | Rasmiy kanal

Burchak | Rasmiy kanal

Ir al canal en Telegram

@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin

Mostrar más
327 419
Suscriptores
+7 36124 horas
+111 1777 días
+56 53430 días
Archivo de publicaciones
Photo unavailableShow in Telegram
Топ-10: баъзи давлат раҳбарларининг таҳминий бойлиги. Энг бойлардан учтаси собиқ Совет далатлари раҳбарлари экан. Эслатма: B - миллиард доллар, М - миллион доллар ҳисобида. INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Қозоғистонда мол гўшти экспорти чекланди Янги қоидалар гўштни ЕОИИ мамлакатларига ҳам, учинчи мамлакатларга, жумладан Ўзбекистонга ҳам экспорт қилишга тааллуқли. INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
👍 2 1👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
Хитой Исроилни "ўйин қилмаслик"ка чақирди 🇨🇳🇮🇱🇹🇼 Хитой Исроилни огоҳлантирди: “Тайван — кесиб ўтиб бўлмайдиган қизил чизиқ” Хитойнинг Исроилдаги элчихонаси расмий баёнот билан чиқиб, Тайван масаласи Хитой учун “қизил чизиқ” эканини таъкидлади. Баёнотда Исроил “нотўғри ҳаракатларини тўғрилаш”га чақирилди.
Пекин огоҳлантиришича, агар Исроил Тайван билан расмий ёки ҳарбий алоқаларни давом эттирса, бу Хитой–Исроил муносабатларига жиддий зарар етказиши мумкин. Разведка маълумотларига кўра, Исроил айни пайтгача Тайванга фуқаролик дастурлари ниқоби остида ёрдам кўрсатиб келган. Хусусан, ракета мудофааси, саноат компонентлари ва технологиялар бўйича тажриба улашилгани айтилмоқда. Шунингдек, Тайван мудофаа вазири ўринбосари 2025 йил сентябрь ойида Исроилга ташриф буюриб, ушбу ҳамкорликни янада мувофиқлаштиргани ҳақида хабарлар бор.
INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
2👏 1
00:13
Video unavailableShow in Telegram
🚓ЭНДИ ТЮНИНГ ҚИЛИНГАН Патруль МАШИНАЛАРИНИ ТОШКЕНТ КЎЧАЛАРИДА КЎРИШИНГИЗ МУМКИН Бошқача кўринаркан, GTA ўйинларида кўрганимиздек бирга бир INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
4.71 MB
🤣 6
Photo unavailableShow in Telegram
Мана ўша под-Москвада тожик миллатига мансуб 10 ёшли болани ўлдирган рус нацисти 😡 У қотилликни содир этиб ижтимоий тармоқларга селфи қилиб тарқатган Хамма жим, хамма сукутда, айниқса рус ОАВси, агар бу ишни бошқа миллат вакили қилганида борми, бутун ОАВ жар солар эди... INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
😡 19🤬 16 1
+18! Кадрлар. Кеча Россияда мактабда юз берган аянчли воқеа кўплаб саволларни ўртага ташлади. Бошқа миллат вакили бўлгани учун ўлдирилган ёш (Тоджик миллатли) бола… Ҳали ҳам фарзандини тирик деб ўйлаб, ундан хабар кутаётган она… Бу ҳолатни кўриб, кўпчилигимизда бир оғриқли хулоса пайдо бўлади: биз ҳам секин-аста пропаганда қурбонига айланиб бораётгандекмиз. Чунки очиқ айтиш керак — агар бу қабиҳ жиноятни Марказий Осиёлик содир этганида эди, ўзимиздаги ва ташқи ахборот майдонида бу воқеа тинмасдан, кескин ва аёвсиз ёритилар эди. Миллат, келиб чиқиш, умумлаштиришлар бош мавзуга айланган бўларди. Аммо бу сафар — сукут. Бу сафар — мавзу тезда ёпилди. Афсуски, бошқаларнинг иккиюзлама ёндашуви бизга тасир этгандек. INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
5.24 MB
8.62 MB
17.41 MB
😡 23😢 13
Photo unavailableShow in Telegram
🇧🇾🇻🇪 Лукашенко Мадуро учун кафолат берди: "У гиёҳванд моддалар истеъмолчиси эмас — буни аниқ биламан." INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
🤣 2
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇸🇻🇪️ АҚШ Президенти Доналд Трамп Николас Мадуро ҳукуматини хорижий террорчи ташкилот деб эълон қилди ва нефть танкерлари учун Венесуэлани тўлиқ қамал қилди. Энди АҚШ ҳарбийлари Венесуэлага келаётган ёки унинг портларидан чиқаётган ҳар қандай нефть танкерини ушлаб туришга мажбур бўлади. INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
😡 15 1
🇦🇷🇮🇳 Лео Месси Ҳиндистоннинг энг бойларидан бири бўлган Анант Амбанини уйида меҳмон бўлди. INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
🤣 37👎 12😱 5 2😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
Россия YouTube’ни тўлиқ блоклашга тайёрланмоқда Россия Давлат думаси вакили YouTube платформаси мамлакатда ярим йил ёки бир йил ичида тўлиқ блокланишини очиқ маълум қилди. INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
5🤣 3
Photo unavailableShow in Telegram
Украинага пул ва қурол-яроғ билан ёрдам бериш мажбуриятини 15 та давлат олди, — Мудофаа вазири Шмигаль
Германия 2026 йилда ҳарбий ёрдам учун 11,5 млрд евро ажратади. 🇬🇧 Буюк Британия Россиянинг музлатилган активлари, ўз бюджети ва ҳамкорлар маблағлари ҳисобидан 600 млн фунт стерлинг миқдорида Украина ҲҲМ (ҳаво ҳужумидан мудофаа) имкониятларини кучайтиради. 🇨🇦 Канада дронлар учун қўшимча 30 млн Канада доллари ажратади. 🇳🇱 Нидерландия учувчисиз учиш аппаратлари (БПЛА) учун 700 млн евро ажратишга ваъда берди. 🇲🇪 Черногория, 🇩🇰 Дания ва 🇳🇿 Янги Зеландия НАТО иттифоқчиларига АҚШдан Украина учун қурол харид қилиш имконини берувчи PURL ташаббусига ўз ҳиссасини қўшади. 🇪🇪 Эстония IT-коалицияга 9 млн евро миқдорида ҳисса қўшади. 🇱🇹 Литва 2026 йилда Украинага ҳарбий ёрдам учун 200 млн евродан ортиқ маблағ ажратади, 🇱🇻 Латвия эса ёрдамни ЯИМнинг камида 0,25 фоизи — тахминан 110 млн евро даражасида давом эттиради. 🇱🇺 Люксембург Украина қўллаб-қувватлови учун 100 млн евро, шунингдек PURL доирасида 15 млн доллар ажратади. 🇳🇴 Норвегия умумий ҳисобда тахминан 7 млрд долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишни ваъда қилди. 🇵🇹 Португалия — БПЛА учун 10 млн евро. 🇵🇱 Польша 155 мм артиллерия снарядларини етказиб беради, 🇨🇿 Чехия эса 760 минг дона артиллерия снарядларини етказиб беришни молиялаштиради.
INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
👎 10👍 6 2
00:36
Video unavailableShow in Telegram
Бугун Берлин кўчаларида оилалар ва болалар Ғазо тинч аҳолиси билан ҳамжиҳатлик билдириб маршда иштирок этди. Улар фаластинликларни ҳимоя қилишни ва азоб-уқубатларга барҳам беришни талаб қилди. INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
16_12_2025_—_Berlin_A_lantern_march_fills_the_streets_as_families.mp410.77 MB
32🥰 6
Photo unavailableShow in Telegram
Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси бўлди ФИФА 16 декабр куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида The Best мукофотларини топшириш маросимини ўтказди. «ПСЖ» футболчиси Усмон Дембеле йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
👏 12 2👍 1
00:57
Video unavailableShow in Telegram
БУГУН 17-ДЕКАБРЬ. ГЎЗАЛ ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН! 💐🕊 ​​Ҳидлайдиган ифорингиз ➖ Жаннатники, Суянадиган деворингиз ➖ Каъбаники➖🕋 Атрофингиз Аллоҳнинг севган бандалари ила тўла,💐 Кўнгилдан қилган барча дуоларингиз қабул бўлсин!🕊 Аллоҳ сизни шу даражада севсинки, илк сўзи: «Бандам, сендан розиман» бўлсин! 🌺 Кунингиз хайрли, барокатли, фойдали ва манфаатли ўтсин!! Яқинларга  ҳам  улашинг! INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
IMG_5367.MP420.51 MB
4
01:25
Video unavailableShow in Telegram
🇰🇿 Қозоғистонда бир эркак кўлда музлаб қолган икки оққушни ўлимдан қутқариб қолди. Торсикбай кўлида урғочи оққуш музга ёпишиб қолган ва учиб кета олмаган, унинг содиқ ҳамроҳи эса ёнида қолиб, бирга ўлишга тайёр бўлган. Шу яқин орадаги қишлоқда яшайдиган Бауржан Жакупов оққушларни қутқариб, уларни соғайиш учун уйига олиб кетган. У қутқарган оққушлари билан уйида гитара чалиб қўшиқ айтаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кўплаб олқишларга сазовор бўлди. INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
IMG_2825.MOV7.48 MB
👏 90 21👍 9🔥 2😢 1
00:25
Video unavailableShow in Telegram
Сионистлар фаластинликлардан "кетишни" сўрашмоқда. Аммо ҳаммада савол бор: Нега улар ўзлари Фаластинни тарк этмайдилар? Шунинг учун Пирс Морганнинг саволи Дан Данонни жим қилди: Агар қайта жойлаштириш "нормал" бўлса, нима учун исроилликлар Исроилни тарк этиб, Ғазоликларни у ерда яшашга қўйиб беришмайди? INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
video_2025-12-16_11-42-42.mp47.32 MB
🔥 19👍 11😡 4 2🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️🇨🇳 Хитой энди ўзининг биринчи ядровий авиаташувчи кемасини қурмоқда Хитой ўзининг биринчи ядровий двигателли авиаташувчиси - 004-турдаги кема қуриш устида ишламоқда, унинг қурилиш ишлари 2025-йилда Далиан кемасозлик заводида кўзга ташланади INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
😡 6 2
00:42
Video unavailableShow in Telegram
🇹🇷 Tуркия президенти Режеп Таййип Эрдоған 15 декабр — Бутунжаҳон туркий тиллари куни муносабати билан Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг “Гўзал Туркистон” шеъридан парча ўқиди. INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
2.mp45.15 MB
👍 20 19🔥 5
Photo unavailableShow in Telegram
Президент: шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланиши керак Йиғилишда мутасаддилар Тошкент шаҳрини экологияси барқарор 300 та шаҳар қаторига олиб чиқиш бўйича тинимсиз изланиш олиб бориши кераклиги таъкидланди. Уч ой ичида пойтахтнинг 4 та қисмида сунъий кўл ва ҳавзалар қуриш лойиҳаларини тайёрлаб, ишларни бошлаш топширилди. 1 июнгача ҳар бир туманда 5 километрли 3 тадан сояли сайр кўчалари фойдаланишга топширилиши керак. Ҳар 10 та маҳалла учун 1 тадан яшил боғ барпо қилиш бўйича алоҳида дастур бошланади. INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент: шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланиши керак Йиғилишда мутасаддилар Тошкент шаҳрини экологияси барқарор 300 та шаҳар қаторига олиб чиқиш бўйича тинимсиз изланиш олиб бориши кераклиги таъкидланди. Уч ой ичида пойтахтнинг 4 та қисмида сунъий кўл ва ҳавзалар қуриш лойиҳаларини тайёрлаб, ишларни бошлаш топширилди. 1 июнгача ҳар бир туманда 5 километрли 3 тадан сояли сайр кўчалари фойдаланишга топширилиши керак. Ҳар 10 та маҳалла учун 1 тадан яшил боғ барпо қилиш бўйича алоҳида дастур бошланади. INSTAGRAM | TELEGRAM
Mostrar todo...
👍 189👏 8 6😱 2