Rost24 | Расмий канал
Open in Telegram
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Show more39 700
Subscribers
-6324 hours
-2827 days
-78530 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
December '25
December '25
+30
in 0 channels
November '25
+947
in 0 channels
Get PRO
October '25
+1 705
in 1 channels
Get PRO
September '25
+24 089
in 0 channels
Get PRO
August '25
+7 989
in 1 channels
Get PRO
July '25
+12 778
in 1 channels
Get PRO
June '25
+18 259
in 1 channels
Get PRO
May '25
+11 817
in 4 channels
Get PRO
April '25
+13
in 13 channels
Get PRO
March '25
+15 842
in 3 channels
Get PRO
February '25
+15 943
in 10 channels
Get PRO
January '25
+3 217
in 12 channels
Get PRO
December '24
+16 529
in 8 channels
Get PRO
November '24
+13 730
in 8 channels
Get PRO
October '24
+14 609
in 8 channels
Get PRO
September '24
+2 328
in 2 channels
Get PRO
August '24
+4 750
in 1 channels
Get PRO
July '24
+6 534
in 0 channels
Get PRO
June '24
+2 514
in 0 channels
Get PRO
May '24
+5 792
in 2 channels
Get PRO
April '24
+5 455
in 15 channels
Get PRO
March '24
+9 385
in 0 channels
Get PRO
February '24
+3 293
in 0 channels
Get PRO
January '24
+2 039
in 2 channels
Get PRO
December '23
+7 820
in 1 channels
Get PRO
November '23
+13 669
in 1 channels
Get PRO
October '23
+120
in 1 channels
Get PRO
September '23
+70
in 11 channels
Get PRO
August '23
+147
in 2 channels
Get PRO
July '23
+23
in 4 channels
Get PRO
June '230
in 0 channels
Get PRO
May '23
+2
in 11 channels
Get PRO
April '23
+3
in 0 channels
Get PRO
March '230
in 0 channels
Get PRO
February '23
+49 699
in 0 channels
Get PRO
January '230
in 0 channels
Get PRO
December '220
in 0 channels
Get PRO
November '220
in 0 channels
Get PRO
October '22
+169
in 0 channels
Get PRO
September '22
+1 832
in 0 channels
Get PRO
August '22
+4 621
in 0 channels
Get PRO
July '22
+8 401
in 0 channels
Get PRO
June '22
+8 486
in 0 channels
Get PRO
May '22
+6 776
in 0 channels
Get PRO
April '22
+7 596
in 0 channels
Get PRO
March '22
+6 466
in 0 channels
Get PRO
February '22
+14 775
in 0 channels
Get PRO
January '22
+17 531
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 17 December | +6 | |||
| 16 December | 0 | |||
| 15 December | 0 | |||
| 14 December | 0 | |||
| 13 December | 0 | |||
| 12 December | 0 | |||
| 11 December | +2 | |||
| 10 December | +8 | |||
| 09 December | +3 | |||
| 08 December | 0 | |||
| 07 December | 0 | |||
| 06 December | 0 | |||
| 05 December | +2 | |||
| 04 December | 0 | |||
| 03 December | 0 | |||
| 02 December | +9 | |||
| 01 December | 0 |
Channel Posts
⚡️Иқбол табиб қамалди
Иқбол табиб номи билан машҳур бўлган Иқбол Солиев устидан тушган бир қанча аризаларга кўра, И.Солиев фаолиятининг қонунийлиги ўрганилганда, "Халқ табобати" фаолият тури бўйича солиқ органларида 05.08.2020 йилда рўйхатдан ўтган бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси томонидан берилган гувоҳноманинг амал қилиш муддати 21.12.2024 йилда тугаганлиги аниқланган эди.
Шу сабабли, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган ва у МЖтКнинг 59-5-моддаси 1-қисми (халқ табобати соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳамда ушбу хизматларни оммавий тарғиб қилиш) билан жавобгарликка тортилиб, 7,5 млн сўм жарима жазоси тайинланган.
Бироқ, И.Солиев огоҳлантиришларга қарамасдан, фаолиятини қайта давом эттириб, ижтимоий тармоқларга видеолар жойлаштиргани оқибатида, 27 ноябрь куни унга нисбатан МЖтКнинг 59-5-моддаси 3-қисми бўйича материаллар қайта расмийлаштирилиб, судга юборилган.
Фарғона вилояти Суди Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун суд қарори билан Иқбол Солиев МЖтКнинг 59-5-моддаси (халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
2 110307
| 2 | ⚡️Президент қарорини тескари талқин қилиш қанча ходимнинг ишдан бўшатилишига сабаб бўлди?
Ўзбекистондаги барча “Баркамол авлод” республика болалар мактаби ва Республика ўқувчи-ёшлар маркази раҳбарларига ариза ёздириб, айнан – “ўз ихтиёрига кўра” ариза ёздириб, ишдан бўшатиб чиқишган. Кеча, 16 декабрь санасида бутун республикадаги ташкилот директорлари ишдан бўшашган. Бунга эса, Президент қарори асос қилиб кўрсатилган.
Меҳнат кодексининг 156-моддасига кўра, ташкилот мулкдори алмашганда, ташкилот қайта ташкил этилганда, унинг идоравий бўйсуниши ўзгарганда меҳнат шартномасининг амал қилиши давом этади. Ташкилот қайта ташкил этилганда меҳнат муносабатлари автоматик равишда бекор қилинмайди. Бундай ҳолда ҳеч кимга мажбурлаб ариза ёздириш мумкин эмас. Бу қонунчиликка зид.
Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2452
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor | 5 256 |
| 3 | ⚡️Тошкентга кириш чекланмайди
Президент матбуот хизмати ижтиомий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган “пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шаҳарга киришда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади”, мазмунидаги хабарларга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, пойтахтга кириш нуқталарида ташкил этилаётган тураргоҳлар меҳмонларга шаҳарга киришни чеклаш ёки автомобиль ҳаракатини тақиқлашни назарда тутмайди.
Мазкур тураргоҳлар Тошкентга келаётган фуқаролар учун қўшимча ихтиёрий танлов ва қулайлик сифатида жорий этилмоқда. Яъни, ҳайдовчилар ўз истагига кўра автомобилини ушбу жойларда қолдириб, қулай жамоат транспорти орқали ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади, дейилади хабарда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor | 6 080 |
| 4 | ⚡️ИИБ ходими уриб юбориб, дарёга ташлаган марҳумнинг жасади ҳамон топилмади, сув оқимини тўсишга нима халақит бермоқда?
2025 йил 11 декабр куни содир бўлган ҳодисада Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор ходими маст ҳолда Nexia 3 автомобилида пиёдани уриб юборгач, уни касалхонага олиб боргани айтилмоқда. Бу ҳақда rost24.uz га марҳумнинг ўз шахсини ошкор қилишни истамаган яқинларидан бири маълум қилди.
Шу ердан ўтаётган йўловчилардан бири жабрланувчини машинага жойлашга ёрдамлашиб юборган.
Кейинчалик йўловчи жабрланувчини кўтарганида йигит нафас олаётган бўлганини айтган. У жабрланувчининг ҳодисада эзилиб кетган телефонини йўлдан топиб, сим-картасини ўзининг телефонига қўйган ва эркакнинг яқинларига бу ҳақда хабар берган. Бу пайтда у эркакнинг тирик эканлигини, уриб юборган шахс уни шифохонага олиб кетганини ва машинанинг давлат рақамини айтган.
Маълум бўлишича, уриб юборган шахс беморни шифохона ёнигача олиб борган, аммо ичкарига олиб кирмасдан, телефон қилиб хотинини чақирган, аёл етиб келгач, эркакни хотинига тегишли Матиз автомобилига ўтказиб, уни Сирдарёнинг икки тарафга айрилиб оқадиган Фарҳод каналига ташлаб юборган, у каналга ташланган пайтида тирик бўлган бўлиши мумкин.
Айтиш мумкинки, жабрланувчи ўз вақтида тиббий ёрдам олмагани оқибатида вафот этган.
Айни пайтда марҳумнинг жасади топилмаяпти. Марҳумнинг оила аъзолари жасадни топиш учун Ангрендан ўндан ошиқ ғаввосларни жалб қилишган, давлат томонидан барча замонавий техникалар, вертолётлар ёрдамида қидирув ўтказилмоқда, аммо сув кўплиги ва сувнинг икки томонга айрилган жойига ташлангани туфайли иккала томондан ҳам қидиришга тўғри келинаётгани учун жасад 5 кундан буён ҳамон топилмаган. Марҳумнинг оила аъзолари сувни тўсиш учун бир қанча жойларга мурожаат қилишган, аммо бундан натижа чиқмагани айтилмоқда.
Марҳумнинг яқинлари томонидан иддао қилинаётган мазкур маълумотлар юзасидан мутасадди ташкилотлардан расмий муносабат кутиб қоламиз.
Маълумот учун, гумонланувчи 12 декабрь куни ушланиб, қамоққа олинган. Унга нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аммо, унга бу ишда шерикчилик қилган гумонланувчининг аёли нега қамоққа олинмагани ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor | 5 562 |
| 5 | ⚡️Энди Тошкентга машинада келган меҳмонлар шаҳарга жамоат транспортида киради
Энди Тошкент шаҳрига келаётган меҳмонлар автомобилини шаҳар ташқарисидаги тураргоҳларда қолдириб, шаҳарга жамоат транспортида кириши мумкин бўлади. Бу ҳақда бугун, 16 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва келгуси йилга янги марраларни белгилаб олишга бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Декабрнинг бошида Тошкент шаҳрида транспорт бошқарувини такомиллаштириш ва тирбандликни камайтириш бўйича алоҳида қарор имзоланган. Энди йирик мегаполислар каби пойтахтда ҳам транспорт тизимини ягона ёндашув асосида бошқарадиган марказ фаолияти йўлга қўйилади. Бу марказ ҳар бир кўча, ҳар бир чорраҳада транспорт ва пиёдалар оқимини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиб, тирбандлик ва йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш билан шуғулланади.
Келаси йили пойтахтга киришдаги 2 та назорат пости шаҳар ташқарисига кўчади, 3 таси реконструкция қилинади. Бу ерларда камида 3,5 мингта юк ва 5,5 мингта енгил автомобиль учун тураргоҳлар ҳамда аҳоли учун кемпинглар барпо этилади.
Бу нуқталарга жамоат транспорти тармоғи боғланади. Пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шу ерда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади.
Шаҳар ҳокимлигига келгуси йилда ягона бошқарув тизимига эга светофорлар билан жиҳозланган 100 та “ақлли” чорраҳани йўлга қўйиш, тадбиркорлар билан 30 мингта автомобиль тўхташ жойи қуриб, 300 та бекатни реконструкция қилиш, 40 километр пиёда ва 20 километр велойўлаклар қуриш, 100 километр йўлни таъмирлаб, Юнусобод ва Яшнободда йўл ўтказгич ва туннель барпо этиш топширилган. Шунингдек, келгуси йилда 200 та электробус олиб келиш вазифаси қўйилган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor | 7 029 |
| 6 | ⚡️Тошкент шаҳар кенгашига орттириб бажарилган даромаднинг маҳаллий бюджетга қайтариладиган қисмидан 20 фоизини туманларга тақсимлаш ҳуқуқи берилади
Пойтахтга киришдаги мавжуд назорат постларининг иккитаси шаҳар ташқарисига кўчирилади, яна учтаси эса реконструкция қилинади. Ушбу ҳудудларда камида 3,5 мингта юк автомобили ва 5,5 мингта енгил автомобил учун мўлжалланган тураргоҳлар, шунингдек, аҳоли ва меҳмонлар учун кемпинглар ташкил этилади.
Назорат нуқталари жамоат транспорти тармоғи билан боғланиб, пойтахтга келувчилар ўз автомобилларини шу ерда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспорти орқали шаҳарга кириш имконига эга бўлади.
Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳрида туман ҳокимлари эндиликда ҳар йили ўз маблағлари ҳисобидан биттадан мактаб, болалар боғчаси ва спорт иншоотини қуришга масъул бўлади. Қўшимча равишда, инвестиция дастурлари доирасида 15 та мактаб ва боғча ҳамда 11 та спорт объекти барпо этилади. Айни пайтда пойтахтда 75 та мактаб ва боғча, шунингдек, 23 та спорт объектига эҳтиёж мавжудлиги қайд этилди.
Шунингдек, маҳаллий молия ва бошқарув соҳасида ҳам янги ваколатлар жорий этилади. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига орттириб бажарилган даромаднинг маҳаллий бюджетга қайтариладиган қисмидан 20 фоизини туманларга тақсимлаш ҳуқуқи берилади. Тошкент шаҳар ва туман ҳокимларига маҳаллий кенгашлар билан келишган ҳолда бўш маблағларни депозитга жойлаштиришга рухсат этилади.
Бундан ташқари, «Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши режалаштирилган. 2026 йилдан эса Тошкент шаҳрида «маҳалла еттилиги» тўлиқ шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтказилади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor | 6 128 |
| 7 | ⚡️Алишер Султонов президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимидан кетди
Президентнинг фармони билан, Алишер Саидаббосович Султонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимидан озод этилди. Алишер Султонов шу йилнинг 14 июлида Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимига тайинланганди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган эди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor | 6 551 |
| 8 | ⚡️Вазирлик биноси сотилди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги биноси e-auksion сайтида сотилди. Шайхонтоҳур тумани Абай кўчаси 6-уй манзилда жойлашган мазкур маъмурий бино салкам 182,5 млрд сўмга сотилган. Харидор – “O‘zshahar qurilish invest” МЧЖга сотилди.
“O‘zshahar qurilish invest” МЧЖ таъсисчиси сифатида, ҳужжатларда Қодиров Нуриддин Тўйчиевич кўрсатилган. У МЧЖга 100% улуш билан эгалик қилади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Янги Тошкентга кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Вазирлик Янги Тошкентга аллақачон кўчиб ўтдими? Бу ҳақда ҳозирча бирор расмий хабар йўқ.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor | 6 534 |
| 9 | ⚡️Қозоғистонда одамлар совуқдан ҳалок бўляпти
Қозоғистоннинг Ғарбий-Қозоғистон вилоятида уч киши совуқдан ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
Ғарбий Қозоғистон вилояти Ички ишлар департаменти матбуот хизматининг маълумотига кўра, кеча, 15 декабрь куни уч нафар бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилган. Жумладан, Жанибек туманидан 57 ёшли, Бокеёрда туманидан 25 ёшли ҳамда Қазталов туманидан 35 ёшли эркаклар совуқ уриши оқибатида вафот этган.
Яна бир нафар — Оқжайиқ туманида яшовчи 54 ёшли эркак тирик ҳолда топилган, бироқ унинг қўл-оёқларини совуқ урган. Ҳозирда у Уралск шаҳрига олиб кетилмоқда.
Бугунги кунда яна бир киши бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда. У — Жанибек туманида яшовчи 59 ёшли фуқаро бўлиб, 13 декабрь куни соат 21:00 атрофида Бухор Куйгелдин қишлоқ округи ҳудудидаги қишловдан чиқиб кетган.
Уни қидириш ишлари қутқарувчилар, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда маҳаллий ҳокимлик вакиллари томонидан олиб борилмоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor | 6 507 |
| 10 | ⚡️Вояга етмаган болаларга ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолати аниқланди
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor | 6 973 |
| 11 | ⚡️Қишда иссиқсиз, ишсиз ва жавобсиз қолдикми?
Республикада ҳаво ифлосланиши муаммоси мавжуд. Биргина бизда эмас, бошқа давлатларда ҳам бу муаммо кузатилди. Бундан ҳамманинг хабари бор, албатта. Бунга ҳеч ким эътироз қилмайди. Гулистонда газ баллони портлади — кутилмаган фожиа. Бунга ҳам баҳс йўқ. Аммо шу воқеалардан кейин бошланган “ҳаракатлар”ни кўриб, одамда бир эмас, ўнлаб саволлар туғилади.
Айрим ҳудудларда тандир ёқиш тақиқланди, ҳатто тандирлар оммавий синдириб ташланди. Айрим жойларда газ баллони ишлатиш тақиқланмоқда. Яна бошқа туманларда эса гўёки “иситиш воситаси йўқ — муаммо ҳам йўқ” деган шиор билан иш тутиляпти, шекилли.
Энди табиий савол:
Қишнинг қақшаган совуғида одамлар қандай қилиб жон сақласин?
Қандай исинсин? Қандай овқат пиширсин? Боласини қандай иссиқ хонада ухлатсин?
Тадбиркорлар-чи? У нимани ёқсин? Нимада ишласин? Нима иш билан нон топсин? Ёки тадбиркорлик ҳам ҳавони ифлослантириш деб ҳисобланадими?
Энг қизиғи, бу қарорларнинг аксари “тепадан берилган топшириқ” деган баҳона билан изоҳланяпти. Лекин шу топшириқни ўқиш, тушуниш ва ақл билан бажариш деган тушунча ҳам бор-ку?
Бир жойда газ баллони портлади, деб бутун республикага “ёқма, ишлатма, нафас олма” деган буйруқ тарқатиш қайси мантиққа сиғади? Ёки маҳаллий идоралар учун энг осон иш — тақиқ қўйиш, энг қийин иш эса — ечим топишми?
Аҳолига хавфсизликни тушунтириш ўрнига, қўрқитиш. Назорат қилиш ўрнига, жазолаш. Муаммони ҳал қилиш ўрнига, уни кўрмаслик. Натижа эса иситиш тизимисиз уйлар, ишсиз тадбиркорлар ва жавобсиз саволлар.
Шунда яна битта оғриқли савол туғилади:
Бу қарорларни қабул қилаётганлар қилган ишидан уяладими Ёки кимдир чиқиб: “Тўхтанглар, бу йўл нотўғри”, деб айтадими?
Ахир хавфсизлик тақиқ билан эмас, ақл билан таъминланади. Қишни эса қарорлар билан эмас, иссиқлик билан енгиб ўтиш мумкин. Президентнинг топшириғини хато тушунган мутасаддиларга аслида нима қилиш кераклигини тушунтириб қўйиш керакка ўхшайди, бўлмаса улар аҳолини қийин аҳволга солишда ва неча йиллик ислоҳотларни йўққа чиқариб, аҳоли норозилигига сабаб бўлади.
Эслатма ўрнида, 13 декабрь куни Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида бир оиланинг уч аъзоси – фуқаро ва унинг 14 ҳамда 10 ёшли икки набираси қўлбола иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor | 6 190 |
| 12 | #Рост_ҳикматлар
Қалблар гулларга ўхшайди. Уларни ҳам куч билан очишнинг имкони йўқ. Уларнинг очилиши ва гўзал бўй кўрсатиши учун меҳр, илиқлик ҳамда сабр зарурдир.
✍️Мавлоно Румий
❄️ Кунингиз хайрли ўтсин!
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor | 7 952 |
| 13 | Euronews ва CNN телеканаллари халқаро “Маърифат акс-садоси” лойиҳаси доирасида Ўзбекистоннинг ўн нафар буюк шахсиятига бағишланган видеороликлар туркумининг бўлажак намойишини эълон қилди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor | 6 972 |
| 14 | ⚡️Жаҳон банки ўзбекистонликлар шароитини яхшилаш учун 250 млн доллар ажратди
Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон учун 250 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш пакетини тасдиқлади. Ушбу маблағлар “Шаҳарларда яшаш ва унумдорликни ошириш учун қулай шароитлар яратиш” (Livable and Productive Cities Program — LPCP) дастури доирасида йўналтирилади.
Қайд этилишича, молиялаштириш мамлакатнинг 16 та туман ва шаҳрида аҳоли ҳамда бизнес учун муниципал инфратузилма ва хизматларни ривожлантиришга хизмат қилади. Ҳозирда Ўзбекистондаги 37 миллион аҳолининг ярмидан кўпи шаҳарларда яшайди, 2050 йилга бориб бу кўрсаткич 60 фоиздан ошиши кутилмоқда. Урбанизация жараёнининг жадаллашуви шаҳарларни режалаштириш ва бошқариш, инфратузилма ҳамда коммунал хизматларни такомиллаштириш заруратини юзага келтирмоқда.
Маълум қилинишича, шаҳарларнинг назоратсиз ўсиши, эскирган инфратузилма, сув таъминоти ва канализация хизматларидан фойдаланиш имкониятларининг чекланганлиги аҳоли турмуш сифати ва бизнес унумдорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ушбу муаммолар табиий-иқлимий фавқулодда ҳолатлар таъсирида янада кучаймоқда.
Мазкур масалаларга ечим топиш мақсадида ҳукумат 2025 йилда ҳудудларни жадал комплекс ривожлантириш давлат дастурини ишга туширган. Дастур жами 3,6 миллион аҳоли яшайдиган 16 та стратегик муҳим туман ва шаҳарни қамраб олади.
Дастур доирасида Янгийўл ва Марғилон шаҳарлари, шунингдек, Қўнғирот, Чимбой, Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Яккабоғ, Хатирчи, Чортоқ, Булунғур, Сирдарё, Денов, Қува, Шовот ва Ҳазорасп туманларида инфратузилмани ривожлантириш режалаштирилган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor | 5 978 |
| 15 | Voting Каналимизда қайси мавзулар кўпроқ ёритилсин? | 1 357 |
| 16 | ⚡️Бекободда ИИБ ходими пиёдани ўлдириб, жасадни дарёга ташлаб юборди
Бекобод туманида ИИБ ЖҚБ ходими оғир йўл-транспорт ҳодисасини содир қилгани айтилмоқда. Жорий йилнинг 11 декабрь куни Бекободнинг «Қорақуйли» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Қорасув–Бўка–Бекобод» автойўлида содир бўлган ҳодиса оқибатида 43 ёшли жабрланувчи вафот этган.
Хабарларга кўра, ИИБнинг Жиноят қидируви бўлимида хизмат қилувчи ходим Nexia-3 русумли шахсий автомашинасини бошқариб келаётган вақтда пиёдани уриб юборган.
Оқибатда жабрланувчи ҳодиса жойида вафот этган. Гумондор эса, жиноят изларини яшириш мақсадида марҳумнинг жасадини Сирдарёга оқизиб юборган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor | 6 806 |
| 17 | ⚡️Хўжайлида бир оиланинг 3 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
Қиш мавсуми келиб, ҳаво бироз совиши билан, ҳар йилгидек яна ис гази билан заҳарланиш ҳолатлари кўпая бошлади.
13 декабрь куни Қорақалпоғистондаги Хўжайли тумани Саманкўл АПЖ, Қамишсали аҳоли пунктида ижарада яшаб келаётган оила ис газидан заҳарланган. Маълумотларга кўра, бу ерда икки нафар фарзанди билан яшаб келаётган фуқаро А.Ж. уйни иситиш учун қўлбола иситиш печидан фойдаланиб, уни газ тармоғига улаган.
Оқибатда, хонадон аъзолари газ ёнишидан ҳосил бўлган ис газидан кучли заҳарланиб, фуқаро А.Ж. ҳамда унинг фарзандлари — 2011 йилда туғилган А.С. (8-синф ўқувчиси) ва 2015 йилда туғилган А.Қ. (4-синф ўқувчиси) ҳодиса жойида вафот этган.
"Ҳодиса жойига тергов-оператив гуруҳ аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Б. Торебеков, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи А. Даулетов, туман ҳокими Ж. Ермашев, туман прокурори А. Халимов, ИИБ, Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда Газ таъминоти корхонаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ зудлик билан етиб бориб, ҳодиса юзасидан ўрганиш ва кўздан кечириш ишларини амалга оширди", дейилади туман матбуот хизматининг хабарида.
Туман ҳокимлиги марҳумларнинг оиласига ижтимоий ёрдам кўрсатаётганини маълум қилган.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳодиса юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Айбдор шахсларга нисбатан бир қатор хизмат текширувлари бошланган.
Олиб борилаётган ишлар жараёни ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали қўшимча маълумот бериб борилиши хабар қилинган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor | 11 796 |
| 18 | ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ВА БМТНИНГ ЦИВИЛИЗАЦИЯЛАР АЛЬЯНСИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
Жидда шаҳрида амалга оширилган расмий сафар доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро ҳамкорликни кенгайтириш йўлида муҳим қадам ташлаб, БМТнинг Цивилизациялар альянси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.
📌📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor | 6 404 |
| 19 | ⚡️Сўмга қайтиш: ўзбекистонликлар нима учун пулларини долларда йиғишдан воз кечяпти?
Ўзбекистонда долларлашувнинг табиий даражаси кейинги беш йилда барқарор равишда тушиб бормоқда. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган тадқиқотда келтирилган.
Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда миллий валютага ишонч ошиши натижасида аҳоли ва бизнеснинг долларда омонат сақлаш эҳтиёжи сезиларли даражада пасайган.
MVP (Minimum variance portfolio) модели асосида ҳисобланганда, 2020 йил бошида 24,5 фоизни ташкил этган табиий долларлашув даражаси 2025 йил октябрига келиб 17,8 фоизгача камайган. Учинчи йиллик силжиш даври бўйича аниқланган узоқ муддатли табиий даража эса 19,3 фоизни ташкил этмоқда. Бу натижалар аҳоли ва тадбиркорларнинг миллий валютадаги омонатларга қайтиб, долларда жамғаришни қисқартирганини кўрсатади.
Долларлашувни пасайтирган асосий омил
Тадқиқотда инфляция барқарорлиги долларлашувни пасайтирган асосий омил сифатида қайд этилган. Миллий валюта қадрини сақлаб туриш имконияти ошгани аҳоли ишончини мустаҳкамлаган. Ўтган йиллардаги юқори инфляция ва доимий қадрсизланиш тажрибаси натижасида долларлашув юқори бўлган бўлса, сўнгги даврда валюта курсининг нисбатан барқарорлашуви бу тенденцияни ўзгартирган.
Шу билан бирга, алмашув курси тебранувчанлиги ошган бўлса-да, 2025 йилда нархларнинг кескин ўсиши кузатилмагани аҳолига миллий валютада омонат сақлашда қўшимча ишонч берган. Талаб қилиб олингунча депозитларда долларлашув ҳали ҳам юқори бўлиб турганига қарамай, муддатли депозитларда вазият кескин ўзгарган: 2019 йилда 48,2 фоизни ташкил этган юридик шахслар омонатларидаги доллар улуши 2025 йил ноябрига келиб 20,5 фоизгача тушган. Жисмоний шахсларда эса ушбу кўрсаткич 32,6 фоиздан 22,5 фоизга пасайган.
ХВЖнинг регионал ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон учун 2019-йилда долларлашувнинг табиий даражаси 16,5 фоиз деб баҳоланган. Жорий кўрсаткичлар ана шу мослашув нуқтасига яқинлашиб бораётгани аҳоли пул-кредит сиёсатини барқарор қабул қилаётганидан далолат беради.
Марказий банк хулосасига кўра, долларда омонат сақлаш эҳтиёжининг камайиши макроиқтисодий барқарорликка хизмат қилади, чунки депозитлар таркибининг миллий валютага яқинлашиши монетар сиёсат таъсирини кучайтиради.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor | 6 251 |
| 20 | Voting Каналимизда қайси мавзулар кўпроқ ёритилсин? | 7 059 |
