en
Feedback
davletovuz

davletovuz

Open in Telegram

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Show more
79 208
Subscribers
+2424 hours
-947 days
+7930 days
Posts Archive
Рақобат қўмитаси нодавлат таълим марказларини огоҳлантирди Рақобат қўмитаси нодавлат таълим хизматлари соҳасида аҳолидан келиб тушаётган эътирозлар юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда. Таҳлиллар натижасига кўра, 2024–2025 йиллар давомида нодавлат таълим хизматлари бўйича 1 200 га яқин мурожаат қабул қилинган. Уларнинг асосий қисми: ➖“NEWTON ACADEMY”, “NewTone school”; ➖“MyTeacher” онлайн инглиз тили курси; ➖“Prep.uz” онлайн рус тили курси; ➖“Бадавлат аёл” лойиҳаси; ➖“Qadam Education” ўқув маркази; ➖“Lerna”, “Skillbox”, “Geekbrains”; ➖“Interno Edu” МЧЖ; ➖“Englify” МЧЖ; ➖“Niyat Education”; ➖“Sevenedu” онлайн тил маркази каби ўқув марказлари ва онлайн таълим платформалари фаолиятига тааллуқли экани аниқланган. Мурожаатлар таҳлилига кўра, қатор нодавлат таълим хизматларида таълим сифати қониқарсизлиги, кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундирилиши, шартнома шартлари ва пулни қайтариш тартиби бўйича етарли маълумот берилмаслиги каби ҳолатлар кузатилмоқда. Шунингдек, “Uzum Nasiya”, "Shaffof moliya”, “Paylater” ва бошқа муддатли тўлов платформалари орқали тузилган шартномаларни бекор қилишда қийинчиликлар юзага келаётгани, рекламада берилган ваъдалар амалда бажарилмаётгани ҳақида ҳам эътирозлар билдирилган. Қўмита юқоридаги каби таълим марказларини қонунчиликка, лицензия талабларига, шу жумладан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя этишга чақирган ҳолда, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик назарда тутилганлигини эслатиб ўтади.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли лойиҳасининг умумий қиймати 4,7 млрд АҚШ долларини ташкил этади. Маблағнинг 2,3 млрд доллари Хитой томонидан 35 йиллик кредит сифатида Қўшма лойиҳа компаниясига ажратилади. Қолган 2,3 млрд доллар устав капиталига киритилиб, улушлар қуйидагича тақсимланади: Хитой — 51%, Қирғизистон ва Ўзбекистон — ҳар бири 24,5%. Лойиҳа минтақадаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири ҳисобланади. Темир йўл учун 50 та кўприк ва 29 та тоннел қурилиши режалаштирилган. Йўналишнинг қарийб 40% қисми тоннеллар ва кўприклар орқали ўтади.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Chery Arrizo 8 Hybrid – бизнес-класс учун ишончли седан Chery Arrizo 8 Hybrid хавфсизлик ва премиум қулайликни уйғунлаштирган замонавий автомобилдир. Шаҳар ичида 125 км гача электр режимида сокин ҳаракатланади, узоқ сафарда эса 3,9 л / 100 км ёқилғи сарфи билан 1400+ км масофани босиб ўта олади. Бошқа қулайликлари: • 19 дақиқада 80% гача тезкор қувватланиш; • 10 та хавфсизлик ёстиқчаси; • 12 та Premium Sony аудио тизими; • Вентиляция ва иситиш функцияли олдинги ўринлиқлар. Автомобил учун кафолат муддати 7 йил ёки 200 000 км. Батафсил маълумот ва тест-драйв учун: +998 55 500 06 55 Реклама
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Савдо-саноат палатаси яна долзарб масалалар юзасидан тадбиркорлар ва соҳа масъуллари билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Унда уй-жой бозори, нақдсиз ҳисоб-китоблар ва электр таъминоти бўйича долзарб саволларга жавоблар бериляпти. Барчасини жонли эфирда кузатиш ва савол йўллаб матасаддилардан жавоблар олиш мумкин. Жонли эфир ҳаволаси.
Show all...
АҚШ президенти Дональд Трамп фармонига мувофиқ тўлиқ ва қисман виза чекловлари ўрнатилган давлатлар сони 39 тага кенгайтирилди. Буркина-Фасо, Мали, Нигер, Жанубий Судан ва Сурия фуқароларига нисбатан тўлиқ виза чекловлари жорий этилди. Фаластин маъмурияти томонидан берилган ҳужжатлар эгалари учун ҳам АҚШга кириш чекланди. Бунгача амалда бўлган Афғонистон, Мьянма (Бирма), Чад, Конго Республикаси, Экваториал Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ва Яман учун визага оид тўлиқ чекловлар сақлаб қолинди. Илгари қисман чекловлар қўлланган Лаос ва Сьерра-Леоне фуқароларига нисбатан тўлиқ чекловлар киритилди. Бурунди, Куба, Того ва Венесуэла фуқаролари учун эса қисман чекловлар амалда қолдирилди. Туркманистонга ноиммигрант визалари бўйича тақиқ бекор қилинди, бироқ миграция мақсадида киришга чеклов сақланиб қолди. Бундан ташқари, Ангола, Антигуа ва Барбуда, Бенин, Кот-д’Ивуар, Доминика, Габон, Гамбия, Малави, Мавритания, Нигерия, Сенегал, Танзания, Тонга, Замбия ва Зимбабве фуқароларига нисбатан қисман кириш чекловлари жорий этилди.
Show all...
Тошкент шаҳрида: ➖халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига орттириб бажарилган даромаднинг маҳаллий бюджетга қайтариладиган қисмидан 20 фоизини туманларга тақсимлаш ваколати берилади. ➖Тошкент шаҳар ва туман ҳокимларига маҳаллий кенгашлар билан келишган ҳолда бўш маблағларни депозитга қўйишга рухсат этилади. ➖«Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида»ги қонун қабул қилинади. ➖2026 йилдан Тошкент шаҳрида янги тизим жорий қилинади — «маҳалла еттилиги» тўлиқ шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтади.
Show all...
Тошкент шаҳрида туман ҳокимлари эндиликда ўзлари маблағ жалб қилиб, ҳар йили биттадан мактаб, боғча ва спорт объектини қуриши керак бўлади. Қолган 15 тадан мактаб ва боғча ҳамда 11 та спорт объекти инвестиция дастури доирасида қуриб берилади. Президентнинг қайд этишича, бугунги кунда пойтахтда 75 тадан мактаб ва боғча, 23 та спорт объектига эҳтиёж бор.
Show all...
01:21
Video unavailableShow in Telegram
“Агробанк” томонидан ташкил қилинган AI500 — Hackathon мусобақаси ғолиблари аниқланди AI500! — сунъий интеллект йўналишидаги энг йирик мусобақалардан бири бўлиб, унда минглаб ғоялар реал лойиҳаларга айланиш учун рақобатлашди. 2 500+ иштирокчи 1 345 та жамоа ва лойиҳа Финал 13 декабр куни Агробанк бош офисида бўлиб ўтди. Ушбу муҳим кунда 50 та жамоа, 182 нафар иштирокчи ўз лойиҳаларини ҳакамлар ҳайъати, тажрибали менторлар ҳамда банк вакиллари олдида муваффақиятли ҳимоя қилди. Финалда финтех йўналишида 21%, қишлоқ хўжалиги йўналишида 18%, медтехника йўналишида 14%, шунингдек, экология ва бизнес йўналишлари ҳамда иш самарадорлигини ошириш бўйича бир қанча лойиҳалар қатнашди. AI500! бир нарсани аниқ кўрсатди: мамлакатда кўлам бор, ғоялар бор ва уларни ҳаётга татбиқ этишга тайёр ёшлар бор.
Show all...
IMG_7118.MP464.32 MB
Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимидан озод этилди.
Show all...
Тошкентда соврин жамғармаси 5 млрд сўмдан ошадиган Интеллектуал олимпиада финал босқичи ўтказилмоқда Тошкентда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Интеллектуал олимпиаданинг финал босқичи ўтказилмоқда. Олимпиада «Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга қаратилган. Интеллектуал олимпиада доирасида турли интеллектуал ўйинлар — «Заковат», «Брейн-ринг», «Эрудит-квартет», шахмат, шашка ва шахсий ўйинлар бўлиб ўтади. Ҳозиргача Интеллектуал олимпиада доирасидаги «Эрудит-квартет» ўйинининг финали якунланиб, унда Бухоро давлат тиббиёт институти ғолибликни қўлга киритди. Ғолиб жамоа 100 млн сўм мукофот билан тақдирланди. Фан ва технологиялар университети иккинчи (60 млн сўм), Урганч давлат университети учинчи ўринни (40 млн сўм) қўлга киритди. Интеллектуал олимпиадада умумий соврин жамғармаси 5 миллиард 400 миллион сўмни ташкил этади. Шундан 4,5 миллиард сўм Президент совғаси сифатида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган олий таълим муассасасига топширилади. Бундан ташқари, турнирнинг 6 та йўналишда ғолиб жамоалар учун жами 900 миллион сўмлик соврин жамғармаси ажратилган. Заковат ўйинида ғолиб жамоалар: 1-ўрин - 100 миллион сўм, 2-ўрин - 60 миллион сўм, 3-ўрин - 40 миллион сўм. Брейн-ринг ўйинида ғолиб жамоалар: 1-ўрин - 100 миллион сўм, 2-ўрин - 60 миллион сўм, 3-ўрин - 40 миллион сўм. Шахсий ўйин, шахмат ва шашка ўйинларида ғолиб бўлган иштирокчилар учун ҳам ҳар хил миқдорда совринлар ажратилган. Интеллектуал олимпиада ғолиблари ва совриндорларига чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ёки магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олиш имкониятлари ҳам берилган. Манба
Show all...
IMG_1457.MP43.05 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Шайхонтоҳур тумани Абай кўчаси 6-уй манзилда жойлашган маъмурий биноси қарийб 182,5 млрд сўмга “O‘zshahar qurilish invest” МЧЖга сотилди. “O‘zshahar qurilish invest” МЧЖнинг 100% улуш билан таъсисчиси сифатида Қодиров Нуриддин Тўйчиевич кўрсатилган. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Янги Тошкентга кўчиб ўтиши керак эди.
Show all...
00:26
Video unavailableShow in Telegram
📣 Агробанкдан бюджет ташкилотлари ходимлари учун янги акция! 🎁 2026 йил 25 февралга қадар Агробанкнинг Uzcard картасига "Арзон" кредитни расмийлаштиринг ва 5 та Chevrolet Onix автомобилларидан бирини ютиб олинг! 📗 Акция ойлик иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари бўлган бюджет ташкилотлари тизими ходимлари учун амал қилади. 🔗 Батафсил: agrobank.uz | Реклама
Show all...
IMG_0963.MP419.11 MB
Шавкат Мирзиёев бугун пойтахтнинг Юнусобод туманини айланади.
Show all...
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида Ўзбекистон Республикасига олиб киришда (импорт қилишда) импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари қўлланиладиган товарлар рўйхати 55 тадан 70 тага кўпайтирилибди. Янги рўйхатга кийим-кечак, пойабзал, сумка-чемоданлар, уй-рўзғор ва ошхона буюмлари, шиша ва керамика маҳсулотлари, заргарлик ва бижутерия, шунингдек кўзойнак ва бошқа оптик товарлар қўшилган. Рўйхатдан қаҳва “0” фоизлик ставка билан ўрин олган. Қаҳвага нисбатан бошқа қарор билан жорий этилган “0” %лик божхона ставкаси жорий йил охирида тугаши керак эди.
Show all...
7912240.pdf2.97 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Ipoteka Bank OTP Group мамлакатдаги энг йирик лойиҳа доирасида уй-жойни молиялаштиради 14 декабрь куни Ipoteka Bank OTP Group ва Sharq Баҳори ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандум доирасида банк Янги Тошкент ҳудудида жойлашган Sharq Bahori турар жой мажмуасидаги хонадонларни харид қилиш учун ипотека дастурини ишга туширмоқда. Кредит ставкаси — 18 фоиз қурилиш даврида ҳам, у якунлангандан сўнг ҳам амал қилади ва бу Ipoteka Bank OTP Group маҳсулоти шартларига тўлиқ мос келади. Мазкур ипотека дастури Янги Тошкент лойиҳаси доирасида мамлакатдаги энг йирик шаҳарсозлик ташаббуси бўлиб, 22 000 гектар ҳудудни ривожлантириш ва 10 000 та хонадон қурилишини назарда тутади. Sharq Баҳори Янги Тошкент доирасида фойдаланишга топширилаётган илк турар жой лойиҳаларидан бири бўлиб, келгусида шаҳарни комплекс ривожлантириш учун масштабланувчи модель сифатида кўрилмоқда. Лойиҳа 260 та блок, 13 879 та турар жой ва 1 121 та тижорат объектини ўз ичига олиб, умумий қурилиш майдони 1,8 млн кв. метрни ташкил этади. Банк ушбу лойиҳани масъулиятли молиялаштириш тамойилларига амал қилган ҳолда, мижозларнинг узоқ муддатли фаровонлиги, шаҳар муҳитининг барқарор ривожи ва оилалар келажаги ҳақида стратегик ғамхўрлик асосида амалга оширмоқда. Видео - https://www.youtube.com/watch?v=2rH5xazrVJw Facebook | Instagram | LinkedIn | Telegram | YouTube | Реклама
Show all...
Ўзбекистонда “тартибга солиш қумдони” ҳуқуқий режими доирасида чет эл компанияларининг акциялари, облигациялари ва бошқа қимматли қоғозлар билан савдо қилишга рухсат берилиши мумкин.
Show all...
Зўравонликка қарши кураш қонун билан чекланиб қолмаслиги керак Саида Мирзиёева аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши кураш масаласига бағишланган учрашув ҳақида ижтимоий тармоқларда фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Марказий Осиёда оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган илк давлат ҳисобланади. Шунингдек, болаларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун жавобгарлик ҳам кучайтирилган. Бироқ, Саида Мирзиёеванинг фикрига кўра, қабул қилинган қонунлар билан чекланиб қолмаслик зарур. Зўравонлик ҳолатларига нисбатан тезкор ва самарали чора кўриш тизимини ишлаб чиқиш муҳим. “Кўпинча ҳақиқий аҳвол кўзга кўринмайди, кўп нарса яширилади. Биз ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан, таъна-маломатга қолишдан, обрўйимиз тўкилишидан қўрқамиз, танқидни қабул қилолмаймиз.”, — дея қайд этди у. Саида Мирзиёева барча масъул раҳбарларни бу мулоқотдан тегишли хулосалар чиқаришга чақирди. Унинг таъкидлашича, зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фақат сўзда эмас, амалий ҳаракатларда намоён бўлиши лозим.
Show all...
03:06
Video unavailableShow in Telegram
Болалар контентини ривожлантириш маркази янги даражага чиқмоқда. Ўйлаб қарасам, шу пайтгача биронта ҳам ўзбек мультфильмига саундтрек тайёрланмаган экан. Бу балки "Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси"нинг Ўзбекистондаги 3D форматда ишланган илк тўлиқ метражли анимацион фильм экани билан ҳам боғлиқдир. Нима бўлган тақдирдаям, муз ўрнидан кўчгани, аста-секин бўлса-да, халқаро даражалар томон интилаётганимиз қувонарли. Фильм сюжетиСеҳрландия номли фантастик оламда содир бўладиган ҳодисалар, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги кураш, дўстлик, қаҳрамонлик ҳамда қўрқувни енгиш мавзуларини қамраб олар экан. 25 декабрь куни премьерага болаларимизни олиб тушайлик. Қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, саундтрекни сифатли форматда томоша қилинг: https://www.youtube.com/watch?v=Kzjt6YyGGps
Show all...
саундтрек.MP437.09 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Субсидиянинг сўрови бўлади Ҳукумат тадбиркорларга ажратилаётган субсидияларни мониторинг қилади, самарадорлик мезонларига жавоб бермаса бюджетга қайтаради. Самарадорлик иқтисодий, молиявий ва ижтимоий мезонлар асосида баҳоланади. Ҳукумат қарорига кўра, тадбиркорга тақдим этилган субсидиялар субсидия шартномасида назарда тутилган аниқ мақсадли кўрсаткичлар бажарилмаган, маблағлардан мақсадсиз ёки самарасиз фойдаланилган, шунингдек тегишли ҳужжатлар ва маълумотлар нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган ҳолларда қайтарилади. Шунингдек, субсидиялар асоссиз олингани аниқланса, белгиланган тартибда давлат бюджетига ундирилади. Тадбиркорларга ажратиладиган субсидиялар “subsidiya.mf.uz” платформаси орқали мониторинг қилинади.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Янги йилни янги уйда кутиб олинг Халқ банки эндиликда нафақат доимий даромадга эга, балки ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга ҳам бирламчи бозордан уй-жой сотиб олишда ипотека кредитини йиллик 17% билан тақдим этмоқда. Шартлари: ➖ муддати – 20 йил (6 ой имтиёзли давр) ➖ бошланғич тўлов – 15%* ➖ йиллик фоизи – 17%
*Ўзини ўзи банд қилганлар учун – Тошкент шаҳрида уй-жой қийматининг 15%, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 20%.
Кредит миқдори: 📍 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн. сўмгача 📍 Тошкент шаҳри учун – 420 млн. сўмгача Батафсил: xb.uz | Реклама
Show all...