Davlat Test Markazi
Open in Telegram
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27 🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг! Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз! ✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot 💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Show more71 978
Subscribers
-20224 hours
-1 2367 days
-6 46430 days
Posts Archive
❗️Январ, Феврал, Март, Апрел ойларида бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлари саналари!
🗓 ЯНВАР
Рўйхатга олиш: 26-декабр 2025-йилгача
Тўлов қилиш: 27-декабр 2025-йилгача
Тест синовлари: 17–18-январ
Фанлар: биология, физика ва тарих
🗓 ЯНВАР – ФЕВРАЛ
Рўйхатга олиш: 9-январгача
Тўлов қилиш: 10-январгача
Тест синовлари: 31-январ ва 1-феврал
Фанлар: она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт
🗓 ФЕВРАЛ
Рўйхатга олиш: 30-январгача
Тўлов қилиш: 31-январгача
Тест синовлари: 21–22-феврал
Фанлар: математика, кимё ва география
🗓 МАРТ
Рўйхатга олиш: 6-мартгача
Тўлов қилиш: 7-мартгача
Тест синовлари: 28–29-март
Фанлар: биология, физика ва тарих
🗓 АПРЕЛ
Рўйхатга олиш: 3-апрелгача
Тўлов қилиш: 4-апрелгача
Тест синовлари: 25–26-апрел
Фанлар: она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт
ДИҚҚАТ!
Графикда белгиланган саналарга давлат тадбирларининг тўғри келиши, талабгорлар сонининг ошиши муносабати билан ўзгартириш киритилиши мумкин.
💳 Нархи: 556 200 сўм
БИР ЯРИМ БАЗАВИЙ ҲИСОБЛАШ МИҚДОРИНИНГ 90 ФОИЗИ
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
❤ 17⚡ 2
Repost from TgId: 1517625254
Japan digital universityda qabul boshlandi !
🍁 Oltin kuz oxirlayotgan bir pallada Japan Digital University o'z tarixidagi yana bir sahifani ochishga tayyor. O'z kelajagini Yaponiya bilan bog'lamoqchi bo'lgan yoshlar, bizda 2026-2027-o'quv yili uchun qabul rasman ochildi !
✅ Biz sizga taklif etamiz :
-Universitetni bitirgandan so'ng Yaponiyada IT sohasida ish bilan ta'minlashda ko'mak
-O'zbekistonda turib Yaponiya universitetlari diplomini qo'lga kiritish
-O'qish davrida Yaponiyada amaliyot qilish
-Yapon tili va IT bilimlari
📚 JDUda siz quyidagi soha yo'nalishlari bo'yicha tahsil olish imkoniyatiga egasiz :
"IT menejment" fakulteti :
Muhandis dasturchi
Grafik dizayn
Sun'iy intellekt
Kiberxavfsizlik
👉 Hujjat topshirish uchun
📞 71-200-05-95
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Web site
❤ 2👍 1🔥 1
⚡️Гуруҳ назоратчилари диққатига!
Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ташкил этиладиган тест синовларида гуруҳ назоратчиси сифатида иштирок этиш учун биринчи танловга рўйхатга олиш бошланди.
🗓 Рўйхатдан ўтиш 11-декабрдан 22-декабрга қадар давом этади.
Мазкур танловда 2025–2026-ўқув йилида олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонларида гуруҳ назоратчиси сифатида иштирок этган ва бино раҳбари томонидан фаолияти ижобий баҳоланган талабгорлар иштирок эта олади.
Танловда иштирок этиш учун агентликнинг my.uzbmb.uz сайтида рўйхатдан ўтиш лозим.
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
❤ 20👍 5
⚡️Расман: Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади
2025/2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1–4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади. Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.
2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани сабабли, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
❤ 30👍 16🔥 7👎 3
❗️Давлат ОТМлари ўртасида қишки ўқишни кўчириш 20 декабрдан бошланади
Қишки ўқишни кўчиришда фақат давлат олий таълим муассасалари ўртасида ва қуйидаги икки узрли сабаб асосида ўқишни кўчиришга рухсат берилади:
➖ талаба оила қурган тақдирда, турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш истагида бўлса;
➖ давлат органлари ходимининг иш жойи ўзгарганда, унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлса (бу ҳолда тегишли вазирлик/идора раҳбарининг тавсия хати талаб этилади).
Аризалар 20 декабрдан 20 январгача ҳудудий ишчи гуруҳларга офлайн шаклда топширилади. Онлайн ариза қабул қилинмайди, сайт орқали тўлдириш кўзда тутилмаган.
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
❤ 19👍 6
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Наманганда таълим соҳасида “бункер” фош этилди
Наманган шаҳрида мактаб директори ўринбосари, Наманган ДТУ ходимлари ва уларнинг ҳамкорлари ўқитувчиларга аттестация тестларини масофадан туриб ечиб бериш орқали пора олгани аниқланди.
Тезкор тадбирда “бункер” сифатида ишлатилган хонадондан 12 нафар ўқитувчи, ноутбуклар, яширин камералар, эшитиш мосламалари, Wi-Fi роутерлар ва бошқа техника топилди.
Айбдорлар ўқитувчилардан натижани “ижобий чиқариб бериш” учун 1300–1500 доллардан талаб қилиб, жами 25 минг доллар тўплагани маълум бўлди.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
❤ 29😁 11🤔 3🔥 2🤬 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️🇰🇬🇹🇲😀🇺🇿 Эндиликда Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон дипломлари ушбу давлатлар ҳудудида тўғридан-тўғри тан олиниши мумкин
Марказий Осиё давлатлари олий таълим дипломларини ўзаро тан олиш бўйича келишув имзолади.
Ушбу ҳужжатга кўра:
— Эндиликда битирувчилар минтақа давлатларида бемалол ишлаши, амалиёт ўташи ва ўқишни давом эттириши мумкин. — Тўрт давлат (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон) барча иштирокчи мамлакатлар дипломларини қабул қилади. — Қозоғистон эса фақат QS, THE ёки ARWU рейтингларида биринчи 1000 таликка кирган ОТМ дипломларини тан олади.Эслатиб ўтамиз, Душанбеда бўлиб ўтган МДҲ саммитида Президент Шавкат Мирзиёев давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва дипломлар ҳамда малака дастурларини ўзаро тан олиш ташаббусини илгари сурган эди. Сафимизга қўшилинг! 👉 @davlattestmarkazi 👈
👍 35❤ 18🔥 9😁 4👏 3👎 1🤓 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Талабалар ижара тўловининг бир қисмини онлайн қайтариб олиши мумкин
Энди ижарада яшайдиган талабалар ойлик ижара тўловининг бир қисмини онлайн тарзда қайтариб олишлари мумкин — университет ёки банкка бориш шарт эмас.
Бунда:
1️⃣ my.gov.uz порталига киринг; 2️⃣ “Давлат ОТМ талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш” хизматини танланг; 3️⃣ Ҳужжат талаб этилмайди — тизим автоматик текширувни амалга оширади.Агар ариза маъқулланса: ➖ Тошкентдаги талабалар — БҲМнинг 1 баравари (412.000); ➖ Вилоятдаги талабалар — БҲМнинг 0.5 баравари (206.000) миқдорда тўловни қайта олади. 🗓 Аризалар ҳар ойнинг 1–7 кунлари қабул қилинади. Сафимизга қўшилинг! 👉 @davlattestmarkazi 👈
❤ 24
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Президент қарори: Камида 15 йил стажга эга тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракти тўлаб берилади
Президентнинг янги қарорига кўра, давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил ишлаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун қўллаб-қувватлов чораси жорий этилади.
2026 йил 1 январдан бошлаб, уларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларидаги йиллик контракт тўловининг 30 фоизи, аммо 6 млн 180 минг сўмдан ошмаган қисми қоплаб берилади.
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
❤ 39👍 12🔥 7👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
Чет тилларини ўрганиш учун субсидия ажратилади
Эндиликда ёшлар чет тилларини «2+6» дастури орқали субсидия асосида ўрганиши мумкин. Бунда 14–30 ёшдаги йигит-қизларга инглиз, немис, француз, япон, корейс, хитой тилларини ўрганишлари учун субсидия ажратилади.
➖ Дастурга кўра, биринчи 2 ой тўлов ўқувчи томонидан амалга оширилади, кейинги 6 ой учун тўловлар давоматга мутаносиб равишда давлат томонидан қоплаб берилади.
➖ Субсидия миқдори (ойига максимал) Тошкент шаҳрида 824 минг сўм (БҲМ × 2) гача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида 618 минг сўм (БҲМ × 1,5) гача, туман ва шаҳарларда 412 минг сўм (БҲМ × 1) гача қоплаб берилади.
➖ Асосий шартлари: ариза берувчи минимал кўрсаткичга мос миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши лозим. Ариза берувчи фақат битта тил бўйича субсидия олиши мумкин.
➖ Дастур доирасида ҳар йили 20 минг нафаргача, 2025–2030 йиллар давомида 100 минг нафаргача ёшга субсидия ажратилади.
Яқинларга юбориб қўйинг!
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
❤ 32👍 8
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Миллий сертификат натижаларжнинг кириш имтиҳонида абитуриентга берадиган бали
Умуман олганда қуйидагича ҳисоблашингиз мумкин, сертификатингизда умумий баллга нисбатан фоиз кўрсаткичи p% бўлса:
✅ Математика 1-блок фан бўлганда:
Балл=93×p%+11
✅ Математика 2-блок фан бўлганда:
Балл=63×p%+11
Яқинларга юбориб қўйинг!
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
❤ 38🔥 8😁 3👍 2⚡ 1
Photo unavailableShow in Telegram
Чет тилларини ўрганиш учун субсидия ажратилади
Эндиликда ёшлар чет тилларини «2+6» дастури орқали субсидия асосида ўрганиши мумкин. Бунда 14–30 ёшдаги йигит-қизларга инглиз, немис, француз, япон, корейс, хитой тилларини ўрганишлари учун субсидия ажратилади.
➖ Дастурга кўра, биринчи 2 ой тўлов ўқувчи томонидан амалга оширилади, кейинги 6 ой учун тўловлар давоматга мутаносиб равишда давлат томонидан қоплаб берилади.
➖ Субсидия миқдори (ойига максимал) Тошкент шаҳрида 824 минг сўм (БҲМ × 2) гача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида 618 минг сўм (БҲМ × 1,5) гача, туман ва шаҳарларда 412 минг сўм (БҲМ × 1) гача қоплаб берилади.
➖ Асосий шартлари: ариза берувчи минимал кўрсаткичга мос миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши лозим. Ариза берувчи фақат битта тил бўйича субсидия олиши мумкин.
➖ Дастур доирасида ҳар йили 20 минг нафаргача, 2025–2030 йиллар давомида 100 минг нафаргача ёшга субсидия ажратилади.
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
❤ 29🔥 3⚡ 1
Photo unavailableShow in Telegram
🚨 GENERAL ENGLISH — 30 KUN Har kun NATIJA sari!
👨🏫 Teacher Bobur (IELTS 8.5) bilan
⚡️ Intensiv darslar
🎁 Bonuslar
🗣 Amaliy mashg‘ulotlar
📆 Demo darslar: 18–19 oktyabr
🕘 SOAT — 21:00 ⏰
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+EVylHQmMzZ02ZjJi
https://t.me/+EVylHQmMzZ02ZjJi
https://t.me/+EVylHQmMzZ02ZjJi
❤ 10😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Мактабларга 6 кунлик кузги таътил берилади
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Таътил 9 ноябрга қадар давом этади. II чорак дарслари 10 ноябрдан бошланади
— Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
👍 22❤ 13🤬 5🔥 3😁 1😭 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️2024 йилда энг кўп даромад олган хусусий университетлар маълум бўлди
📊 Маълумотларга кўра, 2024-йилда нодавлат олий таълим муассасалари орасида Тошкент кимё халқаро университети (TIU) рекорд натижа қайд этган — университетнинг жами даромади 1,5 трлн сўмдан ошган, соф фойдаси эса 1,4 трлн сўмдан зиёд бўлган.
🔹 Central Asian University (собиқ Akfa University) эса 2024-йилда 103,4 млрд сўм даромад қилган, аммо йилни -29 млрд сўм зарар билан якунлаган.
Мутахассислар таъкидлашича, ушбу рақамлар университетларнинг тўлиқ молиявий кўрсаткичларини ифода этмайди, чунки фойданинг маълум қисми бизнесга қайта инвестиция қилинади
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
❤ 25👍 6👎 5🔥 2
❗️2026 йил учун докторантура ва стажёр-тадқиқотчилик квоталари тасдиқланди
Олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шакллари — стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантура учун 2026 йил қабул квоталари тасдиқланди.
📅 Ҳужжатлар қабули 2025 йил 5 ноябргача давом этади.
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
2026-yil kvotasi.pdf1.78 MB
❤ 20👏 7
❗️3-4 курс талабалари мактабларда педагогик фаолият олиб боришлари мумкин
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра, 2024 йил 20 майдаги буйруқ ва давлат таълим стандартларига киритилган ўзгаришлар асосида қатор йўналишларда таҳсил олаётган талабалар мактабларда педагогик фаолият олиб бориши мумкин.
Улар қуйидаги бакалавриат йўналишлари талабалари ва битирувчилари:
➖ Математика;
➖ Амалий математика;
➖ Физика;
➖ Кимё;
➖ Биология;
➖ География;
➖ Тарих.
Ушбу йўналишларда 3–4-босқичда таҳсил олаётганлар ва битирувчилар умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим муассасаларида дарс бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
3-4 kurs.pdf0.86 KB
❤ 37👍 9🤬 3🌚 2👎 1
B2 сертификатига эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчиларига умумий ўрта таълим муассасаларида ишлашга рухсат бериш керакми?Anonymous voting
- Йўқ, сертификатсиз ишлашга рухсат берилмаслиги керак
- Ҳа, вақтинчалик (кўпи билан шу ўқув йилида) рухсат берилиши керак
- 2-3 йилдан сўнг С1 сертификати талабини жорий қилиш лозим
❤ 32👎 16😁 8👏 7🔥 2⚡ 1
⚡️Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари учун 1 320 та давлат гранти тасдиқланди
Давлат комиссияси баёнига мувофиқ 2025/2026-ўқув йили учун республикада фаолият кўрсатаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига 1 320 та давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди.
2025-йил 29-сентябрдан 5-октябрга қадар (5-октябр тўловнинг охирги куни) муайян хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ёшлар учун мазкур баён билан тасдиқланган давлат буюртмаси параметрларига (талабаликка тавсия этилган олий таълим ташкилоти ва таълим йўналиши бўйича) абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.
Рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун 2025-йил 12-октябрга қадар тест синовлари ўтказилади.
Эслатма: рўйхатдан ўтган абитуриентлардан Президентнинг 2019-йил 14-майдаги ПҚ–4319-сон (14.05.2019-й.) қарорига мувофиқ белгиланган миқдордаги тўлов ундирилади.
Ўтказилган тест синовлари натижасига кўра абитуриентларнинг тўплаган баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантирилиб, белгиланган тартибда расмийлаштириш учун 2025-йил 17-октябрга қадар тегишли олий таълим ташкилотларига етказилади.
Шунингдек, ушбу танловда 2025/2026-ўқув йилига давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун рўйхатдан ўтиб, кириш имтиҳонларида иштирок этган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга ҳам тўплаган баллари билан фанлар мажмуаси ва таълим тили мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига танловда иштирок этиш имконияти берилди.
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
nodavlat va xorijiy 1320 grant.pdf5.27 KB
❤ 34
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Магистратурага қўшимча қабул очилади
2025/2026-ўқув йили учун белгиланган асосий квоталардан ташқари, магистратурага киролмаган абитуриентлар учун қўшимча қабул имконияти яратилади.
⚖️ Қўшимча қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Тўлов-контракт миқдори эса ҳар бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олийгоҳлар томонидан мустақил белгиланади.
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
❤ 13👍 7🔥 1
