Mehrob.uz
Open in Telegram
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Show more234 765
Subscribers
-24424 hours
-1 1927 days
+6 94430 days
Posts Archive
01:02
Video unavailableShow in Telegram
Мусибат хабари келганда истиржо айтинг
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 7.mp49.84 MB
❤ 114😢 57👍 46🕊 9🔥 3
#саждаи_саҳв_масалалари
МАСБУҚ САЖДАИ САҲВ САЛОМИНИ ОХИРГИ САЛОМ ДЕБ ЎЙЛАБ ТУРИБ КЕТИШИ
Агар масбуқ имом билан бирга саждаи саҳв қилмасдан, тарк бўлган ракъатларини адо қилиш учун туриб кетса, намози дуруст ҳисобланади. Лекин ундан саждаи саҳв соқит бўлмайди. Яъни намоз охирида саждаи саҳв қилиши лозим бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 128-б; «Раддул муҳтор», 2-ж, 82-б.)
ИМОМ САЛОМ БЕРГАЧ БИР ОЗДАН СЎНГ САЖДАИ САҲВ ҚИЛСА, МАСБУҚ НИМА ҚИЛАДИ?
Бир имомга саждаи саҳв вожиб бўлди. Лекин сажда қилиш ёдидан кўтарилиб, икки томонга охирги саломни берди. Унга иқтидо қилган масбуқ тарк этилган ракъатларни адо қилиш учун ўрнидан турганидан сўнг имом ўз зиммасига саждаи саҳв вожиблиги ёдига тушиб қолди. Бу кўринишда имом дарҳол саждаи саҳв қилади. Агар масбуқ ўша ракъатнинг саждасини қилмаган бўлса, ортга қайтиб, имом билан бирга саждаи саҳвда шерик бўлади. Имом охирги саломни бергач, масбуқ туриб, қолган намозини адо қилади.
Маълум бўлсинки, шу ишлар асносида масбуқнинг қилган қиём, қироат ва рукуъси гўё қилинмаган, деб тасаввур қилинади. Бироқ масбуқ ортга қайтиб, имом билан бирга саждаи саҳв қилмаса ҳам намози дуруст ҳисобланаверади. Лекин намоз охирида саждаи саҳв қилиши вожиб бўлади. Албатта, агар масбуқ ушбу ракъатнинг саждасини ҳам қилишга улгурган бўлса, ортига қайтмайди. Агар ортига қайтса, намози бузилади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 128-б.)
МАСБУҚ ИМОМ БИЛАН БИРГА САЖДАИ САҲВ ҚИЛМАСА ВА ҚОЛДИРГАН РАКЪАТЛАРИДА САҲВ БЎЛСА
Агар масбуқ имом билан бирга саждаи саҳв қилмаса ва ўрнидан туриб тарк қилган ракъатларини адо қилишда ундан бирор саҳв содир бўлса, намоз охирида бир маротаба саждаи саҳв қилмоқлиги етарлидир. Албатта, масбуқ саломни кутмасдан туриб кетса гуноҳкор бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 129-б.)
МАСБУҚ ИМОМДАН АВВАЛ ЁКИ БАРОБАР САЛОМ БЕРСА
Масбуқ киши имомдан аввал ёки имом билан баробар салом берса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 91-б.)
МУСОФИР ИМОМНИНГ ОРТИДАГИ МУҚИМ, МАСБУҚ КАБИДИР
Муқим киши мусофир имомнинг ортида тўрт ракъатли намозни ўқиса, имом салом бергандан сўнг у қолган икки ракъат намозини ўқиш учун туради.
Бунда агар бирорта саҳв қилса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Саждаи саҳв борасида унинг ҳукми масбуқнинг ҳукми кабидир. Агар бир ракъатни топса, ўзининг уч ракъатини ўқиш вақтида, аввал икки ракъатни қироатсиз адо қилади ва охирги ракъатни қироат билан тугатади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 129-б.)
ИМОМ САҲВ ҚИЛГАНДАН СЎНГ УНГА БЕТАҲОРАТЛИК ЕТСА ВА ЎЗ ЎРНИГА МАСБУҚНИ ҚЎЙСА
Бирор имом намозда саҳв қилса, бундан сўнг унга бетаҳоратлик ҳам етса, имом сафдан бир масбуқни ўз ўрнига тайин қилади. Масбуқ эса саломгача намозни адо қилади, лекин салом бермайди. Салом бериш вақтида бирор мудрикни олдинга ўтказади, мудрик ўтиб, саждаи саҳв қилади сўнг ташаҳҳуд ва бошқаларни ўқиб салом беради. Масбуқ ҳам у билан бирга саждаи саҳв қилади. Саломдан кейин туриб намозини давом эттиради. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 129-б.)
@mehrob_uz
❤ 122👍 49🔥 6🕊 6😍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Доктор Аҳмад Исо Маъсоровий деди:
«Баъзи ориф зотлар айтадилар: "Сабр қилувчилар дунё ва охират яхшиликлари билан кетдилар. Чунки улар Аллоҳ билан бирга бўлишга ноил бўлган эдилар.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "(Эй Муҳаммад!) Сиз Раббингизнинг ҳукмига сабр қилинг! Зотан, Сиз Бизнинг кўз ўнгимизда
(ҳимоямизда)дирсиз!" (Тур сураси, 48-оят).
"Иддатус собирийн (Собирлар саноғи)" китоби.
@mehrob_uz
❤ 210👍 63🕊 14👏 8😢 5🔥 4😍 3😱 1🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
Икки куни бир хил ўтган зарардадир
Англияда биринчи синфдан то университетнинг сўнгги босқичигача бўлган даврда ўқувчи ва талабаларнинг дарс китобларида 71 мингдан кўп сўз қўлланилар экан. Бу кўрсаткич Японияда 42 минг, Италияда 30 мингдан ортиқроқ, Туркияда эса 7–10 минг орасида экан.
Одатда, бошланғич синф ўқувчилари “навбатчи сўзлар”ни кўп ишлатадилар: “Яхшимисиз?”, “келдим-кетдим”, “кўрдим”, “ўқидим”, “жавоб қайтаролмадим”, “ёздим-чиздим”, “раҳмат”, “соғ бўлинг”, “хайр” ва ҳоказо. Худди шу сўзларни университетнинг юқори босқич талабалари ҳам қўллайдилар.
Бу нимадан дарак? Бу сўз бойлигимиз камлигидан, китоб ўқимаслгимиздан дарак. Ҳатто кўрган-кечирганларимиз воқеа-ҳодисаларни ҳам эплаб айтиб бера олмаймиз. Нега? Чунки мутолаадан йироқлашиб кетдик.
🔗 https://mehrob.uz/maqolalar/390
@mehrob_uz
❤ 216👍 106😢 59💯 42🔥 12🕊 4😱 3😍 2👏 1
01:04
Video unavailableShow in Telegram
АЛЛОҲ ҲАҚИДА ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 3. “Shayton nima uchun lain boʻlgan edi.mp47.94 MB
❤ 198👍 77🔥 14💯 12🕊 5😢 4😍 2
Китоб ўқиш умрни узайтиради
Китоб ўқиш ақлий салоҳиятимизни кучайтириб, тасаввуримизни бойитади. Олимлар бу мароқли машғулот умрни узайтирувчи восита эканини ҳам аниқлашди.
АҚШнинг Йел университети олимлари мутолаа ва инсон умри узвийлигига оид тадқиқот ўтказишди. 12 йил давом этган илмий изланишда уч минг олти юзга яқин кекса қатнашди. Улар орасида чинакам китобсеварлар ҳам, китобни қўлига фақат уй йиғиштирда оладиганлар ҳам бор.
Аниқланишича, мутолаани севадиган ва бу иш билан мунтазам шуғулланадиганлар бошқаларга нисбатан 2 йил кўпроқ умр кўрар экан. Ҳафтасига 3,5 соатини ва ундан кўпроқ вақтини ўқишга сарфлайдиган кексаларда ўлим хавфи бошқаларга нисбатан 20 фоизга кам бўлади.
@mehrob_uz
❤ 226👍 96👏 13🔥 8🕊 8
Photo unavailableShow in Telegram
52. Биз унга Турнинг ўнг томонидан нидо қилдик ва муножот учун Ўзимизни яқинлаштирдик.
Яъни, Биз Мусога Тур тоғининг ўнг томонидан нидо қилдик. Нидо қандай тарзда бўлганининг тафсили бошқа сураларда баён қилинди. Бу сураи каримада эса, сиёққа мос равишда бир эслатма шаклида келтирилмоқда, холос.
«...ва муножот учун Ўзимизни яқинлаштирдик».
Яъни, Мусо алайҳиссаломни инсониятга муножот қилиш учун ўзимизга яқинлаштирдик. У билан фаришта воситасисиз, бевосита мулоқот қилиш учун шундай қилдик.
Бу эса, ўз навбатида, Мусо алайҳиссаломнинг Аллоҳ таоло томонидан қанчалик лутфу марҳаматга сазовор бўлганликларини яққол кўрсатади.
@mehrob_uz
👍 104❤ 97🕊 14👏 4
Repost from TgId: 1401273985
Photo unavailableShow in Telegram
Садақани имкон қадар куннинг аввалида адо этинг
Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақани эртароқ қилинглар, шунда бало-офат уни ҳатлаб ўта олмайди», деганлар.
Демак, садақа бало-офат қаршисида катта тўғон сингари бўлади. Балолар унинг устидан ўтиб кета олмайди.
Бир ривоятда: «Садақа бало-офат турларидан етмиштасини қайтаради. Уларнинг энг енгили – мохов ва пес касаллигидир», дейилган.
✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV B UZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet ✅Яқинларингизга улашинг! 🌐 Instagram |🌐 Telegram
❤ 142👍 55🕊 10🔥 6👏 3
00:25
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🌼🍁❄️☘️❄️🍂🌼
Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин! 🤲
💮🌸💮🌳💮🌸💮
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Каналга аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
7b3f9ec7cfd8701b7a4c27eec519b277_720w.mp42.82 MB
❤ 194👍 56🕊 9😍 4
«Ўлган куним, тобутим елкага олинган онда менда бу дунё дарди бор эди деб ўйламанг, йиғламанг мен учун. “Аттанг, кетди бечора” деманг, шайтоннинг тузоғига тушасиз. Аслида шу тузоққа тушганда аттанг дейиш, нола тортиш керак. Жанозамни кўрганингизда “айрилиқ, айрилиқ” деманг, менинг қовушажак замоним асли мана шу. Мени қабрга қўйсалар, алвидо айтишга чоғланманг, қабр жаннатнинг бир пардасидир. Мозор сизга зиндон бўлиб кўринар балки, лекин аслида жоннинг зиндондан қутулгани шудир».
Жалолиддин РУМИЙ,
"Девони кабир".
@mehrob_uz
❤ 601😢 445👍 118💯 46🕊 20😍 19🔥 11👏 10
Photo unavailableShow in Telegram
ТАЪЗИЯ
إنّا لله وإنّا إليهِ رَاجعُون
«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»
Устозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларида mehrob.uz ижодий жамоаси етук аллома, фазилатли Шайх, машҳур мутасаввиф муршид Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратларининг вафоти муносабати билан алломанинг оила аъзоларига, барча яқинларига ва шогирдларига чуқур таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳум алломанинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин, қабрларини жаннат боғчаларидан айласин, охиратлари обод бўлсин! Ҳақларига қилинаётган барча хайрли дуоларни ижобат айласин!
Фазилатли Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг аҳли оилалари, фарзандлари ва ёр-биродарларига, барча мўмин-мусулмонлар, минглаб шогирд ва мухлислари номидан ҳамдардлик изҳор қиламиз.
* * *
Мавлоно Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари 1953 йили Ҳиндистоннинг шимолий-ғарбидаги Панжоб вилоятида таваллуд топганлар.
Аллома илк диний таълимни падари бузрукворлари ҳамда акаларидан олганлар. Қуръони каримни тўлиқ ёд олганлар, Ҳадисга доир илмни «Жомия реҳмания жаҳания мандий» тасаввуф мактабида, Мўлтондаги «Жомия улумия» мадрасаларида ўрганганлар, ҳазрати Ҳожи Ғулом Ҳабибнинг ҳузурида илм олганлар.
1967–1971 йилларда Панжоб дорилфунунини тамомлаганлар, 1976 йили муҳандислик ихтисослигида ҳам таҳсил олиб, Покистоннинг нуфузли саноат корхоналарида ишлаганлар.
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари тасаввуф пешволаридан бўлиб, етмишдан ортиқ мамлакатларда набавий суннатни татбиқ қилиш борасида илмий-маърифий фаолият олиб борганлар, кўплаб асарлари чоп этилган.
У кишининг бир неча китоблари ўзбек тилига ҳам ўгирилган.
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нашбандий ҳазратлари шу пайтгача Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги «ал-Фақир» номли маъҳаднинг ректори лавозимида хизмат қилиб келаётган эдилар.
@mehrob_uz
😢 565❤ 245👍 34🕊 15👏 4
Жазо соқит қилинишига сабаб қилиб қўйилган ишлар
Дунёда баъзи бир ишлар борки, Аллоҳ таоло бу ишларни гуноҳкор бандалардан дўзах азобини соқит қилишга сабаб қилиб қўйган. Булар:
1. Тавба.
Қилган гуноҳларига астойдил тавба қилган ва иймонга келиб солиҳ ишларни қилган инсонларга жаннат ваъдаси берилган. Зеро, тавба қилиш деганда маъсиятларни тарк қилиб таоатга қайтиш тушунилади.
“Илло, иймон келтириб, эзгу ишларни қилган зотларгина (бундан мустаснодир). Бас, улар жаннатга кирурлар ва уларга бирор нарсада ноҳақлик қилинмас” (Марям сураси, 60-оят).
2. Истиғфор.
Аллоҳ таоло истиғфор айтган бандаларни азобламаслигини хабар берган:
“Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмас” (Анфол сураси, 33-оят).
“Мағфират сўраш, яъни гуноҳларнинг зараридан сақлашни ва уларни бекитишни сўраб ёлвориш – истиғфор дейилади”.
Қуйидаги калималар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим берган энг машҳур истиғфорлардан бири ҳисобланади:
Ўқилиши: «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»,
Маъноси: “Аллоҳдан мағфират сўрайман, Ундан ўзга илоҳ йўқдир, У абадий барҳаёт ва бутун борлиқни тутиб тургувчидир, Унга тавба қиламан”.
3. Яхши ишлар.
Аллоҳ таоло яхши ишлар ёмонликларни кетказишини айтган: “Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир” (Ҳуд сураси, 114-оят).
4. Дунёвий мусибатлар.
Дунёда мўмин киши бирор мусибатга учраса, шу мусибатлари сабабли Аллоҳ таоло унинг олдин қилган хатоларини ювиб юборади.
Абу Ҳурайра ва Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминга бирор касалликми, кулфатми, ғамми, ташвишми, хафаликми етса, ҳатто тикан кириб оғритса ҳам, албатта, Аллоҳ хатоларига каффорот қилади”, - дедилар”. Аҳмад ривоят қилган.
5. Мўминларнинг тириклигида ва вафотидан кейин орқасидан истиғфор айтишлари:
“Улардан кейин (дунёга) келганлар: “Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга (нисбатан) қалбларимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан”, – дерлар” (Ҳашр сураси, 10-оят).
6. Ўлимидан кейин унинг номидан садақа ё ҳаж қилиш каби ишлар:
Инсон вафотидан сўнг унинг ортидан у учун қилинган садақанинг савоби тегишига ушбу ҳадис далилдир:
Бизларга Ибн Журайж хабар берди у Икриманинг шундай деяётганини эшитган экан: “Бизга Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо хабар берди: “Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг онаси вафот этди. Ўша пайт у онасининг ёнида эмас эди. Шунда у: “Эй Аллоҳнинг Расули, онам вафот этди, мен унинг ёнида йўқ эдим, агар мен унинг номидан бирор нарса садақа қилсам унга наф берадими?” – деди. У зот: “Ҳа”, – дедилар. Шунда у: “Мен сизни гувоҳ қиламанки, мевали боғим унинг номидан садақадир”, – деди”. Бухорий ривоят қилган.
7. Шафоат қилувчиларнинг шафоати:
Шафоат қилувчиларнинг шафоатларига сазовор бўлиш сабабидан ҳам Аллоҳ таоло бандадан дўзах азобини соқит қилади.
8. Шафоатсиз ҳам, энг меҳрибон Зот Аллоҳ таолонинг авф этиши.
«Эътиқод дурдонлари» китобидан.
@mehrob_uz
❤ 274👍 54😢 27🕊 6😍 2
ҚИШ – МЎМИННИНГ БАҲОРИ
Ҳар бир фаслнинг ўзига хос жиҳатлари бўлгани каби қишнинг ҳам инсон ҳаётида ўз ўрни бор. Қишда ақл эгалари учун ибратлар кўп. Бу фасл хайр-барака ва яхшиликлар мавсумидир. Ҳар бир мўмин-мусулмон ундан унумли ва оқилона фойдаланиши керак.
Қуръони каримда “қиш” сўзи бир марта келган: «Яъни уларга қишда (Яманга) ва ёзда (Шомга) сафар қилишни қулай қилиб қўйгани учун мана шу Уй (Каъба)нинг Парвардигорига ибодат қилсинлар!» (Қурайш сураси, 2–3-оятлар).
Ўтган улуғлар йилни иккига бўлиб, ярмини ёз, ярмини қиш билан ўлчашарди. Қиш фаслида осмондан қору ёмғирлар ёғиб, одамларнинг ризқи кенг бўлишига сабаб бўлади. Мусулмоннинг ҳаётида қиш ҳам баҳорга айланади. Деҳқон баҳорда ерга уруғ қадагани сингари, мўминлар ҳам қишда охирати учун захира жамғаради.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир”, дедилар». Имом Байҳақий эса: “Кечаси узоқ, унда қоим бўлади. Кундузи қисқа, унда рўза тутади”, дедилар» лафзини зиёда қилган (Имом Аҳмад ривояти).
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қиш – обидларнинг ўлжасидир» (Абу Нуайм ривояти).
Демак, бу мавсум бошқа фаслларга нисбатан савобли амалларни кўп қилиб олишга имкон яратиши билан бирга, синов ичра синов фасли ҳамдир. Ундан унумли фойдаланиб, имтиҳондан ўтиш учун кўпроқ захира тўплайлик.
@mehrob_uz
❤ 277👍 77😢 32🕊 15👏 9🔥 4💯 2
00:33
Video unavailableShow in Telegram
Одамларни масхара қилиш ёмон иллат
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 2. Odamlarni masxara qilish.mp43.83 MB
❤ 144👍 51🔥 15😢 13💯 9🕊 3
Photo unavailableShow in Telegram
51. Китобда Мусони эсла. Албатта, у танлаб олинган набий ва Расул эди.
Эй Муҳаммад, илоҳий Китоб–Қуръонда Мусо алайҳиссаломнинг қиссасини эсла. У Аллоҳ таоло томонидан танлаб олинган банда: ҳам набий ва ҳам Расул эди. Биз Аллоҳ томонидан бандаларга етказиш учун кўрсатмалар олган шахсни Пайғамбар деб одатланиб қолганмиз. Аслида эса, Пайғамбарлик моҳият жиҳатидан икки турлидир. Бир турларига «набий», бошқаларига «Расул» дейилади. Набийлар Аллоҳдан ваҳий келган, бироқ китоб берилмаган, шунингдек, даъватлари кенг оммага эмас, ўзлари учунгина кифоя қилган зотлардир. Расул Аллоҳ томонидан ваҳий берилган, даъватлари кенг оммага мўлжалланган зот ҳисобланадилар. Мусо алайҳиссалом ушбу икки сифатни ўзларида мужассам қилган Пайғамбарлардан биридирлар.
@mehrob_uz
❤ 186👍 56💯 11🕊 5👏 4
Раҳмат ва марҳамат туйғуси
Набий алайҳиссалом саҳобаларни ҳайвонларга зулм қилмаслик борасида огоҳлантириб, бундай деганлар: «Сиздан олдинги даврларда бир пайғамбар қўшини билан бир ердан бошқа бир ерга кетиб борар экан, йўлда ғужғон чумолилар устидан ўтдилар. Чумолилар уларнинг оёқларини тишлаб олгач, пайғамбар уларнинг инларини ёқишга буюрди. Аллоҳ Ўз набийсига ваҳий қилиб: “Сен Аллоҳга тасбеҳ айтаётган умматлардан бир умматни ёқдинг...” – деди».
Расули акрам алайҳиссалом саҳобаларига таълим берган шафқат ва марҳамат туйғуси шудир.
@mehrob_uz
❤ 224👍 70😢 50🔥 9💯 6🕊 5
00:11
Video unavailableShow in Telegram
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☘️
Уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
🍃 🎋 🌷 🎋 🍃 🎋 🌷 🍃
✅ Каналга аъзо бўлинг📲
t.me/mehrob_uz
AQPg78yW8118ByndYhhTNbF4ZZgzk_kVNhEWTWUNJ4P3D3YeMfMsEafkUgMg9xbodQZx5w3Pwgyqe.mp41.60 MB
❤ 171👍 60🔥 8🕊 7😍 5👏 1💯 1
