ch
Feedback
Асанов формати

Асанов формати

前往频道在 Telegram

Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

显示更多
12 899
订阅者
-624 小时
-397
-13030
帖子存档
Шу йил бир ғалати иш бўлди. Европада бўлиши режалаштирилаётган бир конференцияга таклиф қилиндим. Ўзлари таклиф қилганига қарамай, саралаш босқичидан ўтишни таклиф қилишди. Рози бўлиб, саралашдан ўтдим. Ундан кейин бизда пул йўқ, ўз ҳисобингиздан келасиз дейишди. Бунга ҳам рози бўлиб, фақат виза олиш учун таклиф хати сўрадим. Аммо шундан сўнг ташкилотчиларнинг муносабати ўзгариб қолди. Академик ёзишмаларнинг ўзига яраша одоби бор — ҳатто муаммо чиққанда ҳам маълум чиройли қолиплар ёрдамида, ҳурмат сақлаб мулоқот олиб борилади. Бу конференция ташкилотчилари эса кутилмаган даражада қўпол хатлар ёза бошлади. Хатларнинг мазмуни: аслида Ўзбекистонда тузук эксперт йўқ, хилма-хиллик учун чақиряпмиз, шунга жон денглар, дегандай. Қизиғи, тадбир унақа катта, жиддий эмас эди, мавзуси ҳам Ўзбекистон эди. Бу ҳолат менга Европа академиясида ҳали ҳам Осиёга колониал ёндашув сақланиб қолаётганини кўрсатгандай бўлди. Бу қай даражада кенг тарқалган — одатий ҳолми ёки мен учраб қолдимми, билмадим, лекин бошқалардан ҳам эшитганман: ўзбекистонлик, умуман осиёлик, африкалик олимлар етарли тайёргарликка эга эмас деб, европалик ва америкаликлардан пастроқ баҳолаш, уларга йўлкира ва меҳмонхона харажати тўлаб берилмаса ҳам, "таклиф қилганимизга жон десин, Европани кўриб кетяпти" қабилида муносабатда бўлиш учраб туради. Аслида қанақа бўлиши керак? Биринчидан, ҳаммага тенг муносабатда бўлиш керак; кучли, кучсиз олимлар бўлиши мумкин, лекин тадбирга чақирилдими, барчага ҳурмат кўрсатилади, ҳурмат кўрсатишга арзимайдиган даражада кучсиз ҳисоблайсанми — чақирма. Қолаверса, мавзунинг ўзи Ўзбекистон бўлиб турса, бунда ўзбекистонлик олимлар алоҳида қадрланиши керак — улар Оксфордни, Гарвардни битирмаган бўлиши мумкин, замонавий назарий ёндашувлардан бехабар бўлиши мумкин, лекин мавзуни ичкаридан биладиган, чуқур тушунадиган мутахассислар сифатида европалик ҳамкасбларига кўп янги материал бериши мумкин. Бундай олимлар инсайдерлар дейилади ва қадрланади. @AsanovEldar
显示全部...
👍 173 38🔥 30😁 6
Маънавият, анъанавий қадриятлар аслида капитализм билан тўқнаш келяпти. Иқтисодчи эмасман, иқтисодий атамаларда тушунтириб бера олмайман. Аммо баъзи кузатувларим бор. Миллий қадриятлар давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Биринчидан, бу фақат одамларнинг ахлоқини, либосини, ўзаро муносабатларини назорат қилиш эмас — иқтисодий жиҳатлари ҳам бор. Яъни анъаналар ижтимоий сиёсатга ёрдам беради, жамият барқарорлигига хизмат қилади. Бошқа томондан эса, ҳатто давлат қўллаб-қувватлови билан ҳам миллий қадриятлар секинлик билан чеккага суриб чиқарилмоқда, таъсирини йўқотмоқда. Бунинг сабаби фақат одамлар чириган Ғарб таъсирида "бузилиб" кетаётганида эмас: яна иқтисодий сабаблар бор. 100—200 йил олдин иш берган оилавий қўллаб-қувватлов, жипслашиб, ҳаммани иш, уй-жой ва турмуш билан таъминлаш (хотин топиб бериш ҳам ёшларни жуда кўп қийинчиликлардан халос қилади аслида) борган сари қийин бўлиб бормоқда: уйлар қимматлашмоқда, тўйлар қимматлашмоқда, қуда тарафнинг талаблари ортиб бормоқда ва ҳ.к. Бунақа шароитда олдинги анъанавий қадриятлар иш бермай қолмоқда. Одамлар, бир томондан, таҳдид олдида янада жипслашиб, қадриятларни асрашга интилмоқда, бошқа томондан, ҳаётини ва қадриятларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлмоқда. Айниқса Ўзбекистон пойтахтида бу жараёнлар яққол кўзга ташланади — шаҳар шароитида қуда-андачилик тўлиқ йўқ бўлиш ўрнига янги босқичларга чиқиб кетиб, миллий турмуш тарзининг капитализм билан ажиб қоришиқлари пайдо бўлмоқда. @AsanovEldar
显示全部...
👍 28 8🆒 5💯 3
01:37
视频不可用在 Telegram 中显示
Бизнинг мамлакатимизда инсон қадрланади Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик фақат ахлоқий ё маданий қадриятмас, Конституциявий норма. Асосий Қомусимизда фуқаролар ирқи, миллати, тили, динидан қатъи назар тенг экани, ҳар бир миллат ўз тилини, маданиятини, асраш ва ривожлантириш ҳуқуқига эга экани аниқ ёзилган. Қонунчилик палатасида Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси Қ.Сариевнинг ахбороти эшитилди. “Миллий тикланиш” ДП лидери Алишер Қодиров ахборотга муносабат билдириб, умумий ватан ғояси Ўзбекистонда тарихан шаклланиб келганини айтяпти. Шу Қонунчилик палатасидаям 2024 йилдаги сайловдан кейин турли миллат вакиллари улуши 12,5 фоизга етганиям шу сиёсатнинг мантиқий давоми. Президент Мирзиёевнинг “инсон қадри учун” ғояси ким бўлишингдан қатъи назар, бу юрт сени эшитишга, ишонишга ва масъулиятли лавозимда кўришга тайёр эканини кўрсатади.
显示全部...
+ALisher Qodirov.mp420.36 MB
👍 14💯 5🔥 2 1
Маънавиятнинг иқтисодий асослари Ҳа, озгина диққат тортадиган сарлавҳа ўйладим. Аслида гап бошқачароқ нарса ҳақида. Биз баъзан "маънавият", баъзан "миллий қадриятлар" деб атайдиган, кўпинча мавҳум ва ўзгарувчан ахлоқий ва ижтимоий амалиётлар йиғиндиси фақатгина ёш авлодни катта авлод измида тутиб туриш ва жамиятда сокинликни таъминлашга қаратилмаган. Унинг баъзи иқтисодий тарафлариям бор. Фақат биздамас — дунё халқларида ўзи шунга ўхшаган ахлоқий+ижтимоий-иқтисодий мувозанатни ушлайдиган, ёш авлодга билим ва мерос ўтказадиган тизимлар мавжуд. Мана "ўзбекчилик"даги классик йўлни эсга олайлик. Ўғил болаларга яхши хотин топиб, уйлантирилади, қизларга яхши эр топиб, бериб юборилади. Бу — ёш оилани максимал хавфсиз ва ишончли яратиш стратегияси: катталар тажрибаси ишлатиляпти, қудалар билан алоқалар йўлга қўйиляпти, ёш оила уй-жой билан таъминланяпти (кўчада қолмаяпти). Болаларни амаллаб ўқитиб, ишли қилиб, олдиндан уй-жой билан таъминлаб қўйиш — бу тизимдан кўзланган мақсад, яъни ёш авлодни эсон-омон, ижтимоий хавфсиз шаклда катта ҳаётга мослаштириб юбориш. Бутун оила ресурслари тўпланиб, ҳар бир фарзандга навбатма-навбат келажак таъминлаб берилади. Идеалда шунақа бўлиши керак. Ҳамма оила ҳам бу ишларни идеал уддалай олмайди. Қолаверса, ҳозирги замонда бу анъанавий тизим модерн тизим билан тўқнаш келиб, мослаша олмаяпти: қаердадир ёш авлод эркинлик хоҳлайди ("ўзим топиб тегаман", "ўзим топиб уйланаман"), қаердадир капитализм қийинчиликлари ҳамма ўғилларни олдиндан уй билан таъминлаб қўйиш ёки ҳаммани ўқитиш имконини бермайди. Модерн, анъанадан узилиш жамиятда янги тизимлар шаклланишига олиб келади. Бу, бир томондан, шахсга кўпроқ эркинлик беради, бошқа томондан, ёшларни ҳаммасини нолдан бошлашга мажбур қилади: эркин одамман деб, ўз ҳаётини ўзи қуриб, бир ерга жамланган оилавий кўмак ва ресурслардан маҳрум бўлиб, бир умр ижарада яшаш одатий ҳол бўлиб қолади. @AsanovEldar
显示全部...
🔥 33👍 17 9😢 4
照片不可用在 Telegram 中显示
Qurultoy подкасти ва унинг жамоаси "Юксалиш" ҳаракати томонидан "Орамиздаги қаҳрамонлар" мукофоти билан тақдирланди. Бу эътироф билан подкаст устида ишлаб келаётган бутун жамоани чин қалбимдан табриклайман. Албатта, ҳар қандай эътироф ёқимли ва мотивация берувчи ҳодисадир. Энг камида бекорга ишламаяпмиз, кимдир бизни тинглаяпти ва қадрлаяпти деган ишонч ҳосил бўлади. Бундан ташқари, ҳаракатга, мукофот таъсисчиларига миннатдорлик билдирмоқчиман. Бизни мукофотлагани учун эмас. Умуман, яхши ўйланган, кичик бўлсаям, эътироф экан бу мукофот. Мукофотланганларнинг аксарияти — медиада, глобалроқ майдонда доимам кўзга кўринмайдиган ишлар учун: кимдир маҳаллага ёрдам берган, кимдир қизчани чўкишдан қутқариб қолган, кимдир автобусга пичоқ билан кирган одамни зарарсизлантирган, яна кимдир ортиқча пиарсиз фойдали лойиҳалар қиляпти, кимдир табиатни асрашга ҳисса қўшяпти... Биз ёзадиган, ўқийдиган тарих одатда катта воқеаларни акс эттиради. Кичик ҳамжамиятлар учун муҳим бундай воқеалар эса доим ҳам ёритилмайди, етарлича эътироф этилмайди. Уларни эътироф этиб, тарихга муҳрлаб қўядиган мукофотлар, матнлар, фильмлар, журналистик материаллар бўлиши — жуда яхши иш. @AsanovEldar
显示全部...
🔥 47 23🎉 14❤‍🔥 2
Qurultoy'га ниҳоят устоз Бахтиёр Каримовни таклиф қилдик. У кишини кўпроқ файласуф сифатида билишади, лекин ўзи бешта университетда беш хил соҳа бўйича ўқиган. Ҳозир ҳам докторантурада адашмасам. Ака узоқ йиллардан буён ўрта турк тили устида ишлайди. Барча туркий халқлар учун тушунарли ягона тил стандартини яратиш ғояси кўпдан буён бор ва кўп олим-зиёлилар томонидан илгари сурилган. Бахтиёр аканинг лойиҳаси ёндашуви билан фарқ қилади — математик формулалар ёрдамида ўрта статистик лексемалар ва грамматик категориялар ажратиб олиниб, тил стандарти деб қабул қилинади. Бу амалиётда қандай ишлашини билмадим, лекин лойиҳа сифатида жуда қизиқ. Батафсил подкастда: https://www.youtube.com/watch?v=16Old442v_M @AsanovEldar
显示全部...
👏 21💯 6❤‍🔥 2😍 2
Qurultoy'га ниҳоят устоз Бахтиёр Каримовни таклиф қилдик. У кишини кўпроқ файласуф сифатида билишади, лекин ўзи бешта университетда беш хил соҳа бўйича ўқиган. Ҳозир ҳам докторантурада адашмасам.
显示全部...
Юқоридаги постни хулосаласак. Охирги 20 йилда Покистон маданий иқтисодда улкан сакраш амалга ошириб, Жануби-Шарқий Осиёнинг кўзга кўринган брендларини яратди; бугунги кунда Покистон мусиқаси ҳинд мусиқа саноатига нисбатан техник жиҳатдан илғор, креативлик ва оригиналлик жиҳатдан устун, машҳурлик бўйича анча олдинлаб кетган. Мустақил саноат эмас, Болливуд фильмларининг бўлаги деб қараладиган ҳинд мусиқаси на халқаро суперхитлар, на машҳур исмлар томонидан Покистонга тенглаша олмайди. Бундай шароитда Ҳиндистонда кимдир Покистонни рақиб, ҳатто ғоявий душман деб кўрса, лекин аслида продюсерлар, санъаткорлар ичида ҳамкорлик излаб юрганлари оз эмас: покистонлик қўшиқчилар концерт қўйишга ёки қўшма альбомлар ёзишга тез-тез чақириб турилади. Ҳарқалай, Ҳиндистон Покистонга таклиф қиладиган кўп нарса бор — 1 млрд аудитория, Болливуд пули ва продюсерлик тизимлари ва ҳ.к. АҚШда туғилиб-ўсган покистонлик хонанда Али Сетҳини ҳам Мумбаидаги студиялардан бирига ишлашга чақиришган эди. Аммо Ҳиндистонда покистонлик санъаткорларни чеклаш сиёсати, экстремистик гуруҳларнинг "студияни ёқиб юборамиз" деган таҳдиди бу режаларнинг амалга ошишига йўл қўймади. Бу воқеа Алини Ҳиндистон—Покистон муносабатлари ҳақида ўйлантириб қўйди ва у бир-бирига қардош, бир-бирига талпинадиган, аммо ҳеч умумий тил топа олмай, ихтилофларда юрадиган икки қўшни давлат, чегаралар бўлиб қўйган муҳаббат ҳақида бир қўшиқ яратди. Бундай муҳаббат образини у тасаввуфдан топди. Қўшиқда сиёсат, чегаралар ҳақида гапирилмайди, клипда кўрсатилмайди, лекин образлар тилида айнан шу назарда тутилади. Шу тариқа Pasoori номли қўшиқ вужудга келди. Али Сетҳи ўзи ғазалхонлик жанрида ишлайди, шунингдек, қавволий мактабидан ўтган, лекин айни пайтда уларни поп ва хипхоп билан уйғунлаштириб келади; буларнинг бари қўшиқда акс этган. Шунингдек, Алининг қўшиқдаги ҳамкори — Ша Гилл панжобий тилидаги парчаларни қўшган. Ажабтовур микс ҳосил бўлган — қавволий услубида ғазал айтиляпти, буёқда поп ритмлари, озроқ панжобий фольклор эшитилиб қолади. Клип қўшиқни янада бойитган — ҳиндавий раққоса аёл, замонавий ажабтовур мода бўйича кийинган ёшлар, турк боғламаси, квир-санъат (аёллар рақсини ижро қилаётган эркаклар) ва ҳ.к. Покистон учун кутилмаган хилма-хиллик. Натижа — Pasoori Coke Studio'нинг энг муваффақиятли композициясига айланди, YouTube'да 910 млн марта кўрилди, Spotify'да жаҳон топ3 лигига кирди, Ҳиндистонда суперхитга айланди. Вазият шу даражага етдики, Ҳиндистонда қўшиқни турли платформаларда блоклаш ҳаракати бошлаб юборилди. Лекин фойда қилмади — нафақат Ҳиндистонда, балки Европада, Австралияда ҳинд-покистон диаспораси бирлашиб, фестиваллар уюштириб, қўшиқни бирга куйлади. У икки давлатнинг маданий умумийлиги рамзига ва бирлашув чақириғига айланди. Умуман, Покистон миллий маданий меросни қандай қилиб креатив ёндашиб замонавийлаштириш, долзарблаштириш, минтақавий ва халқаро брендга айлантириш мумкинлигини кўрсатиб берди. @AsanovEldar
显示全部...
👍 21 6👏 3
照片不可用在 Telegram 中显示
Ўзбекистон яна бир глобал ассоциацияга қўшилди Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) Халқаро Литий Ассоциациясига аъзо бўлди. Бу ҳақда ТМК матбуот хизмати хабар қилди. Халқаро Литий Ассоциацияси — бугунги кунда 70 дан ортиқ дунё литиё саноатининг етакчи компанияларини бирлаштирган нуфузли ташкилот бўлиб, унинг аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган литий ҳажми жаҳон бозорининг 85 фоизини ташкил этади. Ассоциацияга аъзолик нима беради? Европанинг йирик халқаро юридик ташкилотларидан бири — CMS билан доимий ҳамкорлик; Ассоциациянинг бозор таҳлиллари орқали халқаро тенденцияларни мунтазам кузатиб бориш; “Education Subcommittee” доирасида соҳа мутахассислари учун малака ошириш дастурлари ва халқаро тренингларда иштирок этиш имкониятлари.
显示全部...
👍 12 3🔥 2👌 1
Бу постдан сўнг Ҳиндистон ва Покистон ҳақидаги қарашларингиз ўзгариб кетади. Ҳиндистон — дунёвий демократик давлат, Покистон — диний давлат, жамият муҳофазакор, ҳар замонда кимдир синглисини "ғурур" туфайли ўлдиргани, кимдир Қуръонни ҳақорат қилишда айблаб калтаклангани ҳақида хабарлар чиқиб туради; қолаверса, мамлакатда қачон қарама ҳарбий тўнтариш, ҳарбий диктатура, эски раҳбарлар устидан суд, чекка вилоятларда террорчи гуруҳларга қарши кураш... Ҳиндистон Болливуд орқали олийжаноб, ўз юртини қўшни давлатнинг хуружларидан ҳимоя қилаётган ҳарбийлар образини яратади; "Вир ва Зара" сингари фильмлар орқали эса қўшни қардош халқ билан бирлашиш ғояларини илгари сураётган томон сифатида гавдаланади. Лекин охирги йилларда вазият тубдан ўзгариб кетди. Покистон охирги ўн йилликларда маданиятини ривожлантириб бормоқда. Legend of Maula Jatt, Umro Ayyar каби маҳаллий блокбастерлар катта касса тўплаб, Покистон фильмларини маҳаллий бозорда Болливуд рақобатчисига айлантирди; Карачи маҳаллий мода пойтахтига айланди; Coke Studio эса Coca Cola компанияси тарихидаги энг муваффақиятли лойиҳа ҳисобланади. 2008 йилда иш бошлаган Coke Studio Покистонда фолк қўшиқчилари, ёш поп-ижрочилар, мумтоз ғазалнавислик мактабларига минбар, пул ва студиялар тақдим қилди; покистонлик санъаткорлар Болливудникидан қолишмайдиган технологиялар ва маркетинг инструментларига эга бўлди; турли-туман жанрлар, шахслар майдонга чиқиб келди — тоза классикадан тортиб қавволийнинг поп-мусиқа билан қўшилиши, ҳижобда рэп айтаётган қизлардан тортиб Покистон четидаги тилларда қўшиқ айтаётган халқ ижрочилари энг сифатли студияларда қўшиқларини ёзди, бу қўшиқлар бутун Жануби-Шарқий Осиёга ёйилди, суперхитлар дунёга машҳур бўлиб, Spotify рейтингларига кирди, YouTube'да лойиҳа жами 16 млрд марта кўрилди. Покистонда Coke Studio атрофида продюсерлик компаниялари, лейбллар, студиялардан иборат экотизим вужудга келди, поп-саноат ривожланди. Хуллас, Coke Studio Покистоннинг миллий брендига айланди. Қизиғи, лойиҳа доирасида фольклор ва классик жанрлар — ғазалхонлик ва қавволий жуда фаол илгари сурилади, яъни ҳамма тушунадиган дискотека хитлари ва бир-биридан фарқ қилмайдиган поп-хитлар орқали бу шуҳратга эришилмади — янгидан-янги жанрлар, классика ва замонавийлик аралашмалари ишлаб чиқилди. Вазият шу даражага бордики, Покистон мусиқаси Ҳиндистон мусиқасига жиддий рақобатчи бўлиб қолди — ҳам иқтисодий, ҳам ғоявий жиҳатдан. Болливуд продюсерлари пул масаласини ўйлагандир, аммо ҳинд сиёсатчилари Покистон мусиқасининг ғоявий таъсиридан қўрқиб кетди. 2016, 2019, 2022 йилларда Ҳиндистонда кетма-кет турли покистонлик қўшиқчи ва актёрлар тақиқланди — улар мамлакатга киритилмади, ижтимоий тармоқлари блокланди, Ҳиндистондан туриб уларни тинглаш имконияти чекланди. Покистонлик санъаткорлар Ҳиндистонда жуда катта фан-базага эга бўлгани боис бундай қарорлар Ҳиндистоннинг ўзида ҳам норозиликларга сабаб бўлди. Бошқа томондан, Ҳиндистонда турли ҳиндавий экстремистик ҳаракатлар покистонлик санъаткорларга таҳдид қилиши, аксилпокистон кайфиятдагилар уларни бойкот қилиши ҳолатлари ҳам кўп кузатилади. Яъни муаммо фақат ҳукуматда эмас, тан олайлик. Али Сетҳи ана шундай муаммоларга дуч келган покистонлик қўшиқчидир. @AsanovEldar
显示全部...
🤩 22 18👍 11🔥 10
Repost from TgId: 1212108397
Илм бўппосин: - алмаз — олмос; - бирюза — феруза; - изумруд — зумрад; - агат (сердолик) — ақиқ; - рубин (яхонт) — ёқут; - лазурит — ложувард; - сапфир — нилам; - нефрит — яшм; - малахит — даҳнож; - маргарит — марварид; - хрусталь — биллур; - жемчуг — лаъл, дур, луълу; - янтарь — каҳруман, каҳрабо; - коралл — маржон; - хризолит — забаржад; - топаз — тубоз; - магнит — оҳанрабо; Эсга келганлари.
显示全部...
🔥 48👍 41 17
Жуда қисқа айтганда, дуо: - мўъжиза яратмайди (мўъжизани пайғамбарлар, авлиёлар, шомонлар яратади, уларнинг қудрати шунда); - умуман мўъжиза эмас, коинот тартиботининг бир қисми; - офатларга, бахтсизликларга, омадсизликларга сабаб — дуосиз дунё изидан чиқиб боради, мувозанат бузилади. Нега бундай тушунилганини Паскаль Буае тушунтирганди — одамларнинг когнитив механизмлари қўшимча таъсирга учраб, онгсиз равишда сезилган нарсаларга тушунтириш қидиради ва буни илоҳий кучлардан, коинот тартиботидан жавоб топади. Коинот тартиботининг муҳим бир қисми бор, у нарса антропологияда ўзаролик (reciprocity) деб аталади. Жуда содда тушунтирадиган бўлсам, кимгадир нимадир (мол-мулк ёки хизмат) берсанг, жавобан нимадир оласан; сенга нимадир беришса, сен ҳам қайтаришинг керак. Ўзаролик жамият қурилишининг таянч тушунчаларидан биридир. Мувозанатли ўзаролик ўрнатилмаса, одамлар ўртасида розилик, келишув вужудга келмайди. Худди шу тартибот илоҳий кучлар билан муносабатга ҳам ўтказилади — уларга дуо, ибодат ва қурбонлик келтирилиб, симметрик жавоб кутилади; аксинча, улардан кўрилган марҳамат учун "қўшимча" ибодат ва қурбонлик келтирилади. Ўзароликнинг турлари бор. Улардан энг кенг тарқалгани — берган нарсасига тенг нарса олишни кутиш: тўйда қанча тўёна берган бўлсанг, ўшанча тўёна қайтариб олишни мўлжаллайсан. Ўзароликнинг бундай кўринишлари одатда аниқ оғзаки келишув билан амалга оширилади. Кейингиси — салбий ўзаролик: бошқалардан кўпроқ юлиб олишга ҳаракат қиласан: умумий даромаддан кўпроғини ўзлаштиришга уринасан, чойхонада ошни еб, пул ташлашмасликка ҳаракат қиласан (узр энди), бунинг натижасида жамиятда мувозанат бузилади, мол-мулк адолати ўрнатилмайди, сендан норозилар пайдо бўлади, улар жавобан симметрик чоралар кўради. Ниҳоят — умумлашган (кутилмасиз) ўзаролик: болаларингдан жавоб кутмай катта қиласан (лекин узоқ ўтмишда бу меҳнатларинг мукофотланишини ич-ичингдан назарда тутишинг мумкин), маҳаллага масжид қуриб берасан, асфальт ётқизиб берасан. Бу — ўзароликнинг энг юқори, олийжаноб кўриниши бўлиб, жамият тартибини янада яхшиловчи, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни, ишончни мустаҳкамловчи хатти-ҳаракатдир. Илоҳий дунё ва одамлар ўртасидаги муносабатлар ҳам худди шу ўзаролик мантиқи асосида қурилган (Буаени эсланг — когнитив механизмлар бир хил моделларни келтириб чиқаради, дунёга ҳам, илоҳий дунёга ҳам ўша моделлар жорий қилинади): оддий дуо, ибодат учун — симметрик жавоб кутасан, дуо, ибодатсиз нимадир ундирмоқчи бўлсанг — муносабатлар бузилади, жавоб кутмай ибодатда бўлсанг — ажрини кутганингдан зиёда оласан. @AsanovEldar
显示全部...
👍 29 28🥴 10🔥 4
Дуо қандай ишлайди? Дин эмас, антропология, психология нуқтаи назаридан қарасак, буни тушунтирадиган қизиқ фикрлар айтилган илмий адабиётда. Қадимги Мисрни олайлик. У ерда ибодат жуда функционал, ҳар бир табақа учун ўзгача — коҳинлар ибодатхонада каттакон ибодат маросимлари ўтказса, меҳнаткашларнинг меҳнати ибодат ҳисобланган: балиқчи балиқ овламаса, деҳқон деҳқончилик қилмаса, дунёнинг мувозанати бузилиб кетади, бир кун келиб Қуёш чиқмай қўяди деб ишонилган. Яъни дунё қандайдир универсал тизимга бўйсунади, инсон бу тизимнинг бир бўлаги, у ҳам тизимли яшаши керак. Олдинроқ ёзгандим: динларнинг асоси — инсонлар ва илоҳлар ўртасидаги келишув, аҳд. Бу аҳдга амал қилинмаса, оқибатлари бўлади — алоҳида одамда ҳам (шахсий муаммолар), жамиятда ҳам (Нуҳ тўфони каби). Бу жиҳатдан бир нарсани тушуниш муҳим: дуо ўқилгани учун ёмғир ёғиб юбормайди, аксинча, дуо ўқилмай қўйгани учун ёмғир ёғмаяпти. Ҳамма доимий ибодатда бўлса, ёмғир вақтида ёғади, қўшимча, шошилинч коллектив ибодатга ҳожат қолмайди. Бу жудаям қизиқ мавзу аслида. Қадимги одамлар онгсиз равишда дунёда маълум тартиб, уйғунлик борлигини тушунган, тартибли ҳаёт кўпроқ муваффақият келтиришини тушунган (мунтазам машғулот одамни бақувват қилишини, масалан), лекин буни англаш, талқин қилиш учун илоҳий категорияларга мурожаат қилган — юқоридан бари шундай ўрнатилган ва шу тартиб асосида яшасак, ўзимизам соғлом бўламиз, табиат вақтида неъматларини ато этади, турмушимиз фаровон бўлади, нариги дунёмиз ҳам обод бўлади. Ниҳоятда гўзал, мукаммал, ҳамма соҳани қамраб, уларда умумий тасмим (русча "замысел"ни шундай таржима қилдим) кўрувчи универсалистик ҳаёт модели.
显示全部...
👍 77 14🔥 13👎 10
01:19
视频不可用在 Telegram 中显示
"Бошланғич дастурчилар учун сунъий интеллектнинг фойдаси жуда кўп, деярли ҳамма нарсани у ўргатади, ҳамма нарсани ўзи қилади, сиз текшириб турсангиз бўлди, текшириш учун эса албатта ўқиш керак" Асосчи дастурчи Аваз Алимов билан Қўштирноқ подкастда суҳбат. ▶️ https://youtu.be/9mFFeJK_LzI
显示全部...
IMG_1788.MP46.64 MB
👍 11 4🤔 1
Яна бир қизиқ факт — фильм Болливудда эмас, Толливудда олинган. Толливуд деб Ҳайдаробод шаҳрида жойлашган киносаноат ва у ишлаб чиқарадиган телугу тилидаги фильмлар тушунилади. У Ҳиндистонда Болливуд (Мумбай, ҳиндий тили) ва Колливуддан (Ченнаи, тамил тили) кейин учинчи ўринда туради. Тамил ва телугу тилларидаги фильмлар Болливуд фильмларига нисбатан бироз маҳаллий, кичик миқёсда машҳур — фильмлар арзонроқ, бутун мамлакатни қамраб олмайди, актёрлар камроқ гонорар олади ва ҳ.к. Айни пайтда улар Болливуд фильмларига нисбатан бруталроқ, реалистикроқ — ўткир триллерлар кўп олинади, ваҳший, қонхўр саҳналар кўп кўрсатилади, хоррор фильмлар кўп олинади ва ҳ.к. Телугу тилида кинолар олувчи режиссёр Ражамули ижоди Толливудни мамлакат миқёсига олиб чиқди. Биринчидан, Ражамули "Баҳубали 1-2" сингари жуда қиммат, кенг кўламли фильмлар суратга олди; иккинчидан, умумҳинд мавзуларини кўтарди (ҳинд эпоси, ҳинд тарихи каби); учинчидан, Болливуд қонуниятларига қисман мослашди — драма ва мусиқий саҳналарни кўпайтирди (лекин қон саҳналарини сақлаб қолди). RRR фильми билан эса Ражамули жаҳон миқёсига чиқди. Фильмнинг сири шунда: у умумҳинд мавзусини кўтаради — ҳиндларнинг Британия мустамлакачиларига қарши курашини тасвирлайди (шу туфайли Ҳиндистон кинотеатрларида томошабинлар экстазга тушиб, шовқин-сурон солиб фильмни томоша қилди); бу курашда ҳиндларни фантастик даражада олийжаноб ва қудратли қилиб кўрсатади — бу ҳам маҳаллий томошабинлар учун улкан қониқиш манбаи, зеро қаҳрамонлар шунчаки осмонда учиб юриб, физика қонунларини бузиб британияликларни енгмайди — улар ҳинд эпослари руҳида жанг қилади (ҳатто қаҳрамонлардан бири Рам образида кийиниб чиқиб, британияликларни камон билан енгиб ташлайди). Бизга кулгили туюлган фантастик жанг саҳналари — ҳиндлар учун Рамаяна ва Маҳабҳаратадан илҳомланган улуғвор муҳорабалардир. Фильм умумҳинд кўламига даъво қилишини фақат сюжетидан эмас, тилидан ҳам билса бўлади — у телугу ва ҳиндий тилларида бирдан чиқарилди. Жаҳон кино соҳаси нега фильмни эътироф этди? Биринчидан, RRR — антиколониал фильм; ҳиндлар колониал ўтмишига ўз нигоҳи билан қараяпти ва буни ҳурмат қилиш керак; иккинчидан, жанг саҳналари, махсус эффектлар, CGI графика юксак даражада — Голливуддан қолишмайди; учинчидан, ўзи Голливудда ҳам сўнгги йилларда ҳинд киноларига ўхшаш жанр — комиксларга асосланган фильмлар модада, фақат Голливудда фантазия тугади, Marvel ва DC'нинг янги фильмлари нооригиналлиги билан томошабинни зериктириб юборди, RRR эса худди шу жанрни янги босқичга кўтаряпти мундай олиб қараганда. Тўртинчидан, фантастик жанг саҳналари номига қилинмаган — "бир тепиб учириб юборсин, зўр чиқади" деб ишланмаган: ҳар бир саҳна жуда чуқур, деталларигача ўйланган, юксак креативлик билан ёндашилган, бир сўз билан айтганда, фильм ижодкорлари онгли равишда ҳинд эпосларидаги пафос ва илоҳий муҳорабаларни тиклаган. Бешинчидан, сюжет соддалиги ҳам режиссёрнинг бир приёми — бу орқали актёрлар ижросига, жанг саҳналаридаги креативга эътибор қаратилган ("Аватар"да ҳам шундай қилинган — у ерда сюжет иккиламчи ва жудаям содда). Ниҳоят, ҳар бир жанг саҳнасининг, ҳар бир мусиқий саҳнанинг ички сюжети бор, улар доирасида қаҳрамонлар ўсиб боради, уларнинг драмаси кучайиб боради; умуман, образлар жуда ёрқин ва самимий чиққан, кино тилидан унумли фойдаланилган. Энг муҳими эса, менимча, RRR Голливудга тақлид қилмай, ҳинд киноси бўлиб қолган ҳолда кенг кўламга даъво қилади, бу ҳам кинотанқидчиларнинг симпатиясини қозонишга ёрдам бергандир. Фильмни бир кўринг ва ўзингиз хулоса қилиб кўринг — шунча таҳлилга, эътирофга, мақтовга арзийдими ёки бир оддий бемаъни ҳинд киносими? Бу ерда — IMDB, бу ерда — рейтинглар (ниҳоятда юқори), бу ерда — трейлер. @AsanovEldar
显示全部...
👍 23 10 5🥴 3
Беш-ўн йил олдин энди-энди ҳинд киноси билан танишаётган россиялик, европалик ёки америкалик синефиллар ва кинотанқидчилар у ердаги мантиқсиз саҳналар, киноштамплар, физика қонунларини бузиб юборувчи жанг саҳналарини танқид қилиб, масхаралаб, мемлар яратиб ўтирарди. Охирги пайтларда уларда ҳинд киносига муносабат ўзгарганини кўряпман — ҳинд киносини тушуниш/га ҳаракат қилиш босқичи кетяпти. Таҳлилларда, видеотақризларда бир нарса таъкидланади — ҳиндлар кино олишни билмагани, физикани тушунмагани учун бундай фильмлар олмайди: бу — конкрет мақсад йўлида ўйлаб топилган форматдир; Ҳиндистонда унинг номи бор — masala movie. Масала — ҳинд зиравори, у турли зираворларни қўшиб ясалади ва жуда ўткир ҳидга, таъмга эга бўлади. Ҳинд масала-фильмлари ҳам шундай — унда драма, экшн, комедия, мюзикл бор. Бундай фильмлар бирдан ҳаммага ёқишга, каттароқ аудиторияни қамраб олишга ҳаракат қилади. Мусиқий саҳналар, фантастик саҳналар махсус комиссия томонидан сони қатъиян белгилаб қўйилади (ўша ҳужжатни фильм бошида кўрсатиб қўйишади, эътибор берган бўлсангиз). Интернет, айниқса стриминг-сервислар замонида ҳинд киноси шиддат билан дунёга ёйилди. Бошида Ғарб томошабинида шок келтириб чиқарди. Ҳинд киноижодкорлари янги аудиторияга мослашишга ҳаракат қилди — маълум жанр қоидаларига тушадиган, реалистик фильмлар кўпайди ("Менинг исмим Хон" каби). Лекин ҳинд кинематографи ўзини бутунлай қайта кўриб чиқмади. Биринчидан, 1,5 миллиардлик тайёр аудитория турибди — ҳинд киноси Ғарб аудиториясисиз ҳам яшай олади, қолаверса, бу аудиториянинг шаклланиб қолган диди ва талаблари бор; иккинчидан, масала-фильмлар ҳинд маданиятининг кашфиёти, ўзига хос қадриятига айланиб қолган, ундан воз кечиш Ғарб стандартлари олдида бош эгишга тенг. Юқорида айтилганидек, Ғарб аудиторияси ҳам шокдан сўнг ўнгланиб, ҳинд киносини тушуна бошлади, унга қизиқадиган аудитория шакллана бошлади. 2022 йилда катта экранларга чиққан RRR фильми ҳинд киносининг жаҳонда муваффақият қозонганини тасдиқлади: ўша йили энг қиммат ҳинд фильми бўлган (70 млн доллар) RRR дунёда 176,5 млн доллар тўплади. Фильмда янграган қўшиқ Оскар мукофотига сазовор бўлди. Фильмни кўрсангиз, у — типик ҳинд фильми: мусиқий саҳналар, фантастик жанг саҳналари, содда сюжет ва ҳ.к. Шунга қарамай, кинотанқидчилар, мухлислар, Спилберг, Кэмерон сингари буюк режиссёрлар фильмни эътироф этди.
显示全部...
👍 23
01:10
视频不可用在 Telegram 中显示
Жўралар билан бир гурунглашдик. Турли мавзулар ичида — Фаластиндаги вазият. ▶ https://youtu.be/m9OQZ2mOLLw
显示全部...
IMG_3125.MP45.90 MB
👍 16👎 6👏 5🎉 1
Qurultoy'нинг ўтган сонларидан бирида Асхат Бийқўзиев билан кушонлар ҳақида гаплашгандик. Бу сафар эса хуннлар ҳақида суҳбатлашдик. Хуннлар тарихда маълум илк турклардир. Бундан ташқари, улар бутун дашт давлатчилигига асос солган, қанчадан-қанча халқларни ҳаракатга келтирган, кейинги дашт империяларига илҳом берган, Чингизхонгача бўлган ҳукмдорлар легитимлик йўлида хуннлар яратган тизим ва ҳокимият рамзларидан фойдаланган. Кўринг: https://www.youtube.com/watch?v=fPtNh1ysjAw&t @AsanovEldar
显示全部...
👍 26❤‍🔥 2🔥 2 1
03:30
视频不可用在 Telegram 中显示
Sequence 01_2.mp474.53 MB
2👍 2💯 2🔥 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Марк Бернессдан сўнг америкалик атоқли диншунос ва тарихчи Стивен Протеронинг God is Not One: the Eight Rival Religions That Run the World номли аудиокитобини эшитдим. Ўзи ChatGPT'ни диний саволлар билан қийнаб юрганим бежизмас эди. Очиғи, китобнинг номидан бошқа нарса кутгандим. Гап шундаки, охирги бир-икки йилда ўқиган инглизча илмий-оммабоп китобларимнинг жуда катта қисми моҳиятан Wikipedia бўлиб ётибди: қандайдир мавзу бўйича жудаям бошланғич, интернетдан осонлик билан топиш мумкин бўлган маълумотлар берилган. Бундай китобларни ўқиш вақтни бекор йўқотишдир. Бу китоб ҳам саккизта энг катта диннинг энциклопедик таърифидан иборат деб ўйлагандим. Аммо кириш қисмидаёқ муаллиф википедиячи эмас, олим экани сезилди: масалан, у динларга муносабат XX асрдан XXI асрга қараб ўзгариб борганини, эски қарашлар ўзини оқламаганини тавсифлайди. Унинг айтишича, XX асрда динларни тенглаштириш ва диний камситишнинг олдини олиш учун "барча динлар бир" деган қараш илгари сурилган. Аслида бу динларнинг нотўғри тушунилишига, ўзига хосликлари четга суриб қўйилишига, пировардида турли дин вакиллари бир-бирини тушуна олмаганига олиб келган. Протеро ҳар бир диннинг ўзига хослиги борлигини, уларни тенглаштиришга уриниш зарарга ишлашини, қолаверса, динларни бугунги умуминсоний қадриятлар нуқтаи назаридан таҳлил қилиш нотўғрилигини таъкидлайди. Китоб номи ҳам шунга — Худо битта эмас, яъни олдинлари диний бағрикенглик сиёсати доирасида ишлаб чиқилган "ҳамма дин бир, ўзаро тенг, ҳамма Худога ҳар хил йўл билан боради, ҳамма диндаги Худо аслида ягона" каби концептлар ўзини оқламаганига, динлар жуда ҳар хиллигига ишора. Китобда энг кенг тарқалган саккиз дин — христианлик, ислом, даосизм, конфуцийлик, ҳиндавийлик, буддизм, яҳудийлик ва йоруба дини ҳақида сўз юритилади. Фақатгина йоруба дини ҳақида энциклопедикка яқин маълумот берилади (бу дин кўпчиликка нотанишлиги учун бўлса керак); қолган динлар бўйича муаллиф ўз шахсий қарашларини, шахсий тажрибасини, конкрет диннинг бугунги кундаги аҳволи ва тарихдаги ўрни, ўзига хосликлари ҳақида сўз юритади. Мана шу жиҳат менга маъқул келди — янги маълумотга эга бўлдим. Ҳаммага тавсия қиламан. @AsanovEldar
显示全部...
👍 32👏 15 9🗿 6