ch
Feedback
Rasul Kusherbayev

Rasul Kusherbayev

前往频道在 Telegram

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayevYoutube.com/@rasul.kusherbayevtiktok.com/@rasul.kusherbayevFacebook.com/r.kusherbayevTwitter.com/R_Kusherbayev

显示更多
201 023
订阅者
+1 09124 小时
+1877
-2 53930
帖子存档
Aziz, Sahovatpesha insonlar! Bir singlimizning iltimoslariga ko‘ra sizga murojaat qilyapmiz! Singlimizning turmush o‘rtog‘i saraton kasalligi bilan kurashmoqda. Oilada 4 nafar farzand bor, egizaklari hali juda yosh. Ular hozir dori-darmon va kundalik ehtiyojlar uchun ham pul topa olmay qoldi. Bu oilaga shoshilinch moddiy yordam zarur! Keling, birgalikda qo‘llab-quvvatlab, ularning og‘irini yengil qilaylik. Har bir kichik yordam — ular uchun katta umid. 9860160414140436 Ismoilova X.
显示全部...
9.47 KB
😢 108👍 34🙏 34👌 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда Тошкент шаҳри ва вилояти, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва водийда 15 декабрда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. 👉@r_kusherbayev
显示全部...
👍 206🔥 20👏 10👎 5👌 2
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️“Гряз” лақабли жиноий уюшма етакчиси Туркияда қўлга олинди У Ўзбекистонда жиноий уюшма ташкил этиш, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, босқинчилик, товламачилик, мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш моддалари билан айбланиб, 2023 йилдан бери қидирувда бўлган. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
star reaction 1👍 218🤯 21👏 17😱 5👌 3🔥 2👎 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Божхона бошқармаси катта тезкор ходими ва туман кадастр бўлими раҳбари қўлга олинди Республика ҳудудларида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида бир қатор коррупция ва фирибгарлик ҳолатлари фош этилди: 1️⃣ Сурхондарёда — божхона органи ходими фуқародан 400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. У катта миқдордаги пул маблағини ноқонуний ўтказиб беришни ваъда қилган; 2️⃣ Наманганда — туман Кадастр бўлими раҳбари ҳужжатларни расмийлаштириб бериш баҳонасида 3 млн сўм пора олган пайтда ушланди; 3️⃣ Косонсой туманида — электр тармоқлари корхонаси юрисконсульти 2 минг АҚШ доллари эвазига катта жаримани “йўқ қилиш”ни ваъда қилган. ⚖️ Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👌 56👏 33👍 21😢 9😱 3
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Тошкент ҳавоси тозаландиЎзгидромет” маълумотига кўра, 14 декабрь куни эрталаб пойтахт ҳавосидаги PM10 ва PM2.5 майда дисперсли заррачалар миқдори рухсат этилган меъёрдан ошмаган. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
star reaction 1👏 219👍 42🔥 36👎 4🙏 4😢 2🤯 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️“QazaqGaz” ва “Uztransgaz” газ транзити бўйича шартнома имзолади “QazaqGaz” ва “Uztransgaz” компаниялари Ўзбекистон ҳудуди орқали газ етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Ҳужжат Ўзбекистон томонидан “Uztransgaz” бошқаруви раиси в.б. Аскар Исаков, Қозоғистон томонидан “QazaqGaz” бошқаруви раиси Алибек Жамауов томонидан имзоланди. Қайд этилишича, мазкур келишув, газни барқарор транспорт қилиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлайди, газ транзити соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтиради. Минтақавий газ инфратузилмасининг ишончлилигини оширади. Куз-қиш мавсумида газ етказиб бериш барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👍 206👎 55😱 9🔥 8😢 8🤯 5👌 4
Саида Мирзиёева Римда “Инсоний биродарлик” мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилишида иштирок этди 11–12 декабрь кунлари Рим шаҳрида Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик – 2026” халқаро мукофоти ҳакамлар ҳайъатининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли тадбир доирасида номзодлар билан боғлиқ қатор учрашувлар ўтказилиб, уларнинг фаолияти ҳар томонлама таҳлил қилинди. Йиғилиш жараёни номзодларнинг жамиятда ўзаро ҳурмат, бирдамлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, инсон қадрини юксалтириш йўлидаги хизматларини холисона баҳолашда муҳим босқич бўлди. Таъкидланганидек, жорий йилда танловда иштирок этган шахслар ва ташкилотлар ўз ҳамжамиятларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатаётган, кучли ва муносиб номзодлар сифатида намоён бўлди. Саида Мирзиёева ҳакамлар ҳайъати аъзолари билан биргаликда мукофот совриндорларини саралаш жараёнида иштирок этганидан мамнун эканини билдириб, қабул қилинган жамоавий қарорлар глобал миқёсда ўзаро англашув ва конструктив мулоқотни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади. Маълумот учун:
“Инсоний биродарлик” мукофоти — 2019 йилда Шайх Зоид номида таъсис этилган халқаро мукофот бўлиб, у дунё миқёсида тинчлик, бағрикенглик, инсон ҳуқуқлари, динлараро ва маданиятлараро мулоқотни тарғиб этишга салмоқли ҳисса қўшаётган шахслар ва ташкилотларни тақдирлашга қаратилган. Мукофот инсон қадрини олий қадрият сифатида илгари суриш ва жаҳонда биродарлик ғояларини мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
👉 @r_kusherbayev
显示全部...
IMG_1366.MP44.46 MB
👍 304👎 129🔥 23👏 13🤯 7😱 2😢 2
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Қозоғистон–Ўзбекистон чегарасидаги “Казыгурт” пункти очилди Автомобиллар учун янгиланган чегара ўтказиш пункти давлат чегарасини ўтиш вақтни 30 дақиқагача қисқартирди ва автомобиллар сонини кунга 1000 тагача оширди. Янги чегара пунктида пиёдалар, енгил ва юк автомобиллари учун ҳаракатлар аниқ ажратилган. Юк машиналари учун эса автоматик тизим орқали техник текширувни тўхтатишсиз ўтиш имкониятини берувчи йўллар ташкил қилинган. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👏 118👍 50🔥 2
❗️Янги йил тадбирлари муносабати билан айрим марказий кўчалар ёпилади Пойтахтда янги йил тадбирлари ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
📅 2025 йил 15 декабрдан — 2026 йил 15 январгача. 📍 Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдони атрофида: Зарафшон кўчаси — “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси қўриқлаш пунктидан Матбуотчилар кўчасигача; Истиқлол кўчаси — А. Темур шоҳ ва Буюк Турон кўчалари оралиғида; Буюк Турон кўчаси — Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача. 📅 2025 йил 17 декабрдан — 2026 йил 5 январгача. 📍 Тарас Шевченко гастрономик-туризм кўчасида: Тарас Шевченко кўчаси — Фидокор кўчасидан Нукус кўчасигача; Саййид Барака кўчаси — Ойбек кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача.
Ҳайдовчилардан ҳаракатланишда олдиндан муқобил йўллардан фойдаланиш сўралади. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👎 83👍 20👌 2🔥 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар учун бепул бошпана ажратилади Россия Федерациясида ишлаб юрган пайтда оғир молиявий ҳолатга тушиб қолган, турар жойсиз қолган, тазйиқ, мажбурий меҳнат ёки зўравонликка учраган Ўзбекистон фуқароларига бепул ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги маълум қилди. Москва шаҳри ва Москва вилоятидаги 15 га яқин ҳостел ва меҳмонхона билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Мурожаат қилган фуқароларга 30 кунгача бепул ётоқ жой тақдим этилади. Мурожаат учун манзил: Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 уй (м. Полянка) 📞 Телефон: +79250454744 👉Хорижда ишлаётганлар учун барча ёрдам пакетлари. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👍 235👏 38👎 8🤯 5🔥 4👌 2
Iskander buildings'дан Янги йил акцияси Эндиликда барча хонадонларни 30% эмас, 10% бош толов ва 48 ойга бўлиб тўлаш шарти билан харид қила оласиз! Бош тўловлар: 1 хона: 41 млн 2 хона: 51 млн 3 хона: 77,9 млн Акция 30 декабргача давом этади! ❗️Шошилинг, хонадонлар сони чегараланган! Бот орқали биз билан боғланинг! Лойиҳа Юнусобод тумани 16 квартал рўпарасида қурилмоқда. ☎️Мурожаат учун: +998787770011 Реклама
显示全部...
👎 50👍 8
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Чиқинди хизматидан қарздор 205 мингга яқин абонентга электр тўлови чекланди Республика бўйича чиқинди хизматлари учун 20,1 млрд сўм дебитор қарздорлик мавжуд бўлиб, шу сабабли 231 014 нафар абонент SMS орқали огоҳлантирилди. Абонентларга қарзни қоплаш учун 5 кун муҳлат берилган: ➖ шу муддатда 9,4 млрд сўм тўлов амалга оширилган; ➖ 204 895 нафар абонент қарзини тўламагани сабабли электр тўловига вақтинча чеклов қўйилди. Чеклов қарздорлик бартараф этилган заҳоти дарҳол олиб ташланади. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👎 268👍 56🤯 13😢 4👌 3
Repost from TgId: 1044886463
01:01
视频不可用在 Telegram 中显示
🎦 Siz Kamoliddin Behzod haqida film tomosha qilgansiz.
Ammo animatsion film-chi?
🤩 Premyeraga atigi 3 kun qoldi... ❕Premyera O'zbekiston Milliy Kino San'ati Saroyida (Panorama) 18:00 da boshlanadi.. (16-dekabr|Kirish bepul) 📱 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📱 You tube
显示全部...
Kamoliddin Behzod tizer mobile.mp462.75 MB
👏 34👍 16🔥 3👎 2🙏 2
❗️Тунда «Авиасозлар» бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди 13 декабр куни соат 01:30 да Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги «Авиасозлар» бозори ҳудудида жойлашган маъмурий бинода ёнғин чиққан. Маълум қилинишича, ёнғин тўғрисидаги хабар Тошкент шаҳар ФВББга соат 01:30 да келиб тушган. Қутқарув экипажлари соат 01:34 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни ўчириш ишларини бошлаган. Ёнғин соат 02:29 да қуршаб олинган, соат 03:03 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Қайд этилишича, вазият Тошкент шаҳар ФВББ томонидан тўлиқ назоратга олинган. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
IMG_1133.MOV9.39 KB
IMG_1134.MOV2.73 MB
video_2025-12-13_08-27-05.mp413.81 MB
😱 54😢 32👎 6👍 5🤯 5
00:26
视频不可用在 Telegram 中显示
显示全部...
5.09 MB
😢 212👎 55😱 40🤯 32🔥 3
O‘zbekinvest” sug‘urta kompaniyasida Xalqaro korrupsiyaga qarshi kurashish kuni munosabati bilan “Ochiq eshiklar kuni” o‘tkazildi. Tadbir kompaniyaning yuqori darajadagi korporativ boshqaruv tamoyillariga sodiqligini namoyish etadi. Ochiq munozaralar, mavzuli sessiyalar va ishtirokchilarning savollariga batafsil javoblar taqdim etildi. Kompaniya vakillari korrupsiyaviy xatarlarning oldini olish bo‘yicha amalga oshirilgan ishlar haqida ma’lumot berishdi. Jumladan, ichki nazorat mexanizmlari va komplayens-protseduralar joriy etilgan, “Korrupsiyaga qarshi ishonch telefoni” faoliyati, xodimlardan manfaatlar to‘qnashuvini aniqlash yuzasidan ma'lumotlar berildi. Tahlilda aniqlangan holatlar kompanyaning “Odob-axloq komissiyasiga taqdim etiladi. Blogerlar va jurnalistlar kompaniyaning rasmiy veb-saytida joylashtirilgan “Korrupsiyaga qarshi kurashish” bo‘limini shakllantirish va yangilash tartibi, fuqarolar murojaatlarini ko‘rib chiqish mexanizmlari, ichki tekshiruvlar bo‘yicha ochiqlik darajasi va kompaniyaning aksilkorrupsion jarayonlarni raqamlashtirish bo‘yicha milliy loyihalarda ishtiroki haqida savollar berdilar. Kompaniya kelgusida shunday uchrashuvlar formatini kengaytirishni, treninglar, maslahat sessiyalari va profil tashkilotlar bilan hamkorlikdagi loyihalarni amalga oshirishni rejalashtirmoqda. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👎 54😱 4👍 3🔥 1👌 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Москвада 50 мингдан ортиқ мигрантни ноқонуний легаллаштирган гуруҳ фош этилди Москва шаҳрида ФСБ томонидан 50 мингдан ортиқ мигрантни ноқонуний ҳужжатлар орқали легаллаштириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди. Маълум қилинишича, гуруҳ таркибида 12 нафар шахс бўлган, улар орасида Болгария ва Украина фуқаролари ҳам бор. Барча гумонланувчилар қўлга олинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эндиликда қалбаки ҳужжат олган барча хорижий фуқароларни аниқлаш, уларни Россиядан мажбурий чиқариш ҳамда мамлакатга киришини тақиқлашни маълум қилди. Мутахассисларга кўра, текширув ишлари кенг кўламли бўлиб, ўн минглаб ноқонуний мигрантларни аниқлаш талаб этилади. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👎 90😱 27👍 20😢 9🔥 1👏 1🤯 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Европа Иттифоқи Россия активларини муддатсиз музлатди Европа Иттифоқи Россиянинг Европа ҳудудида жойлашган активларини номаълум муддатга музлатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Associated Press 12 декабрь куни хабар берди. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👏 99👍 48👎 47👌 6
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️АҚШ “Лукойл” билан айрим операцияларга рухсатни узайтирди АҚШ Молия вазирлиги “Лукойл” ва унинг шўъба тузилмалари билан айрим операцияларни амалга оширишга рухсат берувчи лицензия муддатини 2026 йил 17 январгача узайтирди. Ушбу лицензия Lukoil International GmbH ва у билан боғлиқ активларни сотиш жараёнларини якунлаш учун зарур экани маълум қилинган. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👍 68👎 61
02:39
视频不可用在 Telegram 中显示
Энергия барқарорлиги керак. Лекин барқарорлик ҳавони қурбон қилиш ҳисобига бўлмаслиги шарт Қонунчилик палатасида Энергетика вазири ахбороти эшитилди. Шу мажлисда депутат Ноиба Иноятова жуда тўғри масалани кўтарибди: газ ва кўмир ҳисобига энергия ишлаб чиқариш улуши ҳалиям катта. Демак, атмосферага чиқадиган зарарли ташламаларни кескин камайтириш ва қайта тикланувчи энергияга тезроқ ўтиш шарт. Вазир ўз жавобида 1 кВт/соат учун газ сарфи меъёри камайгани, шу орқали 11 миллион тонна CO ҳавога чиқишининг олди олинганини айтди. Лекин шу ерда жамоатчилик учун очиқ турган битта катта нуқта бор: кўмир энергия балансда қолиши айтилди. Ҳа, қолиши мумкин. Лекин, қолади дегани чанг-ис билан яшайверамиз дегани эмас. Кўмир станциялари фақат экологик талабларга жавоб берадиган технологиялар билан модернизация қилиниши, фильтрлар алмаштирилиши, ташламалар пасайтирилиши шарт. Энергия барқарорлиги керак. Лекин барқарорлик ҳавони қурбон қилиш ҳисобига бўлмаслиги шарт. Бизга ток ҳам керак, тоза ҳаво ҳам керак. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
11.12.2025 Hukumat Soati Energetika 2.mp426.65 MB
👍 166👎 16🔥 7👌 2