Rasul Kusherbayev
前往频道在 Telegram
Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev
显示更多201 023
订阅者
+1 09124 小时
+1877 天
-2 53930 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️ТАЙИНЛОВ: Абдулазиз Абдуллаевич Ғуломов Тошкент давлат транспорт университети ректори этиб тайинланди
У тайинловга қадар мазкур олий таълим муассасасида ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида фаолият юритган.
👉 @r_kusherbayev
👍 97👎 68👏 14🔥 7😱 3👌 3🤯 2
❗️Зўравонлик ҳолатларига тезкор жавоб бериш тизими яратилиши шарт
Саида Мирзиёева аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши кураш масаласига бағишланган учрашув ҳақида ижтимоий тармоқларда фикр билдирди.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Марказий Осиёда оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган илк давлат ҳисобланади. Шунингдек, болаларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун жавобгарлик ҳам кучайтирилган.
Бироқ, Саида Мирзиёеванинг фикрига кўра, қабул қилинган қонунлар билан чекланиб қолмаслик зарур. Зўравонлик ҳолатларига нисбатан тезкор ва самарали чора кўриш тизимини ишлаб чиқиш муҳим.
“Кўпинча ҳақиқий аҳвол кўзга кўринмайди, кўп нарса яширилади. Биз ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан, таъна-маломатга қолишдан, обрўйимиз тўкилишидан қўрқамиз, танқидни қабул қилолмаймиз.”, — дея қайд этди у.Саида Мирзиёева барча масъул раҳбарларни бу мулоқотдан тегишли хулосалар чиқаришга чақирди. Унинг таъкидлашича, зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фақат сўзда эмас, амалий ҳаракатларда намоён бўлиши лозим.
“Инсон тақдири статистикадан минг карра муҳимроқ”, — дея хулоса қилди у.👉 @r_kusherbayev
👍 334🔥 128👎 50👏 7😱 4😢 2🤯 1👌 1
01:18
视频不可用在 Telegram 中显示
❗️Зарарли APK файллар бўйича огоҳлантириш
Сўнгги пайтларда “Байрамга таклифнома”, “Сенинг расмларинг”, “Суд чақируви” каби номлар остида зарарли APK файллар тарқалмоқда. Бундай файлларни очманг ва қурилмангизга ўрнатманг!
Агар шубҳали иловалар ўрнатиб юборилган бўлса:
➖интернетни ўчиринг ёки парвоз режимига ўтинг;
➖созламалар орқали иловани дарҳол ўчириб ташланг;
➖муаммо сақланса, мутахассисга мурожаат қилинг.
Ҳар қандай APK файл хавфли бўлиши мумкин.
👉 @r_kusherbayev
apk 1 (1).mp465.27 MB
👍 51😢 9🔥 3👎 2
Repost from TgId: 2012730051
#SPromaxPlastPremium, #HududiyRivojlanish, #ZamonaviyTexnologiyalar
🔺 Bugun S Promax Plast Premium zavodi faoliyatining tantanali ochilish marosimi bo‘lib o’tdi.
⚡️ Mazkur tadbir doirasida korxonamizga Qashqadaryo viloyati hokimi Murotjon Azimov va Ko‘kdala tumani hokimi Xurram Djurayev tashrif buyurishdi. Hurmatli mehmonlarni zavod ta’sischisi Qodirali Mamataliyev hamda korxona direktori Anvar Axmedov tantanali tarzda kutib oldilar.
💠 Tadbir davomida Qashqadaryo viloyati hokimi Murotjon Azimov zavod ochilishining ramziy lenta kesish marosimida qatnashdilar va zavodning ishga tushirilishi munosabati bilan tashabbuskorlarni samimiy qutladi hamda ularning sa’y-harakatlarini e’tirof etdi. Shundan so‘ng viloyat hokimi korxona faoliyati, ishlab chiqarish jarayonlari hamda mavjud texnologik imkoniyatlar bilan yaqindan tanishdi.
Tashrif chog‘ida Murotjon Azimov mazkur korxonaning tuman va viloyat iqtisodiyoti rivojiga qo‘shayotgan hissasi, yangi ish o‘rinlari yaratishdagi ahamiyati hamda sanoat salohiyatini oshirishdagi o‘rni alohida ta’kidlab o‘tdi. Shuningdek, kelgusida ishlab chiqarishni kengaytirish va samaradorlikni oshirish yuzasidan tegishli tavsiya va takliflar bildirildi.⛈ S Promax Plast Premium — zamonaviy ishlab chiqarish, barqaror rivojlanish va yuksak maqsadlar sari dadil qadam! ⭐️Rasmiy sahifalarimiz: 🔹 Telegram | 🌍 Veb-sayt 🔹 Instagram | 🔹 Youtube
👍 21🤯 9😢 4🔥 1
Қашқадарёда тадбиркор ҳокимнинг ҳаракатларидан дод, демоқда.
Айтилишича, Косон ҳокими тадбиркорга тегишли қонуний ерни турли йўллар билан тортиб олмоқда. Судлар эса бу жараёнда кўмакчи.
Тадбиркор уларни эшитадиган бирор масъул инсон борми, деган ҳақли саволни қўймоқда. Балки вилоят ҳокими ёки Бизнес омбудсман эшитар уларни.
Батафсил: 👇👇👇
https://t.me/Kusherbayevga_murojaat/3994
🤯 123👎 39😢 20👍 4🔥 3👏 2😱 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан вафот этди
2025 йил 13 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида фожиали ҳодиса содир бўлди.
Маълумотларга кўра, Саманкўл маҳалласи, Қамишқалъа аҳоли пунктида жойлашган уйда истиқомат қилган фуқаро А.Ж. уйни иситиш мақсадида қўлбола иситиш печини ўрнатиб, унинг мўрисини кесиб ташлаган ҳамда печни бошқа хонага кўчириб, мўрисиз ҳолда газ тармоғига улаган. Оқибатда уй аъзолари газ ёниши натижасида ҳосил бўлган тутун — ис газидан заҳарланиб, фуқаро А.Ж. ҳамда унинг набиралари: 14 ёшли А.С. (8-синф ўқувчиси) ва 10 ёшли А.Қ. (4-синф ўқувчиси) ҳодиса жойида вафот этган.Ҳодиса юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ⚠️ Фуқаролардан иситиш қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралади. 👉 @r_kusherbayev
😢 125👍 8🤯 5👎 3🔥 2
01:15
视频不可用在 Telegram 中显示
⚡️ Хивадаги тайёр туристик объектлар — сотувда (13 та объект бир жойда)!
Хоразм вилояти, Хива шаҳридаги “Arda Xiva” туризм маркази ҳудудида жойлашган, меҳмонхона бизнеси учун тайёр 13 та хизмат кўрсатиш объекти сотувга чиқарилди. Бу — туризм оқими юқори бўлган ҳудудда тайёр бизнесга кириб бориш учун жуда қулай имконият! Комплекс таркибида: меҳмон уйлари, савдо дўконлари ва ресторан бинолари мавжуд — яъни бизнес учун тайёр инфраструктура мавжуд.
Манзил: Хоразм вилояти, Хива шаҳри, “Arda Xiva” туризм маркази.
❗️Энг муҳим томони — Асакабанк орқали қулай молиялаштириш имконияти бор: бошланғич тўлов: 15% дан 30% гача, муддат — 7 йилдан 10 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси — 10% дан 18% гача.
Агар сиз меҳмонхона/хостел, ресторан, савдо нуқталари, ёки туризмга хизмат кўрсатувчи бизнес очишни режа қилган бўлсангиз — бу таклифни албатта кўриб чиқинг.
Батафсил маълумот: +998781476402 ёки +998977763202 рақамларига ҳозироқ қўнғироқ қилинг.
Мавжуд 13 та хизмат кўрсатиш обектлари ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олишингиз мумкин
Telegram |Instagram| Facebook| Youtube
24.48 MB
👎 73👍 10😱 4👌 4
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда
Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган. Айтилишича, жиноятни яшириш мақсадида марҳумнинг жасади Сирдарё дарёсига ташланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинган. Марҳумнинг жасадини топиш бўйича қидирув ишлари давом этмоқда.
👉 @r_kusherbayev
😱 216😢 55👎 18🔥 6🤯 5👍 4👏 1
00:30
视频不可用在 Telegram 中显示
"Адолат ҳисси" ёҳуд қийноқ орқали айб қўйиш амалиёти ҳақида
Видеода техаслик Даниел Вильегаснинг 2014 йилги оқлов ҳукми эьлон қилингандаги ҳолати.
Унга айблов ҳукми 1994 йилда чиққан эди. Айбловга асос фақат унинг иқрорлиги бўлган. Иқрорлик адвокатсиз сўроқда унга нисбатан қилинган полиция босими таьсирида олинган. Ашёвий далиллар бўлмаса ҳам, гувоҳлар кўрсатмаларида чалкашмовчиликлар бўлса ҳам, суд унга умрбод қамоқ жазоси берган.
Бироқ 2011 йилдан жамоатчилик фаоллари бу ишни қайта тергов қилишни талаб қила бошлашди. Ва Вильегас оқланди.
☝️Бу видео биздаги "Шовотландия" кафеси ёниб кетгани билан боғлиқ суд ишларини ёдга солди. Ўшандаям судда судланувчиларга айблар терговда қийноқ орқали қўйилгани ошкор бўлганди. Бироқ суд бу фактларга кўз юмди ва судланувчиларга умрбод қамоқ жазоси тайинлади.
Ишончим комилки, бу иш ҳам қачондир қайта кўрилади...
Унгача қийноқ қўлловчилар, ҳақиқатга кўз юмган судъялар билишлари керакки, вақти келиб ўзлари ва яқинларининг бошларига ҳам ҳудди шу ишлар тушади. Чунки бу ҳаётнинг ёзилмаган қонуни шундай: ким қандай муҳит яратса ўша муҳитнинг қурбони ҳам ўзи бўлади.
👉 @r_kusherbayev
2.60 MB
👍 388😢 48🔥 21👏 8👎 4😱 3
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Тожикистонда ноқонуний майнинг учун жавобгарлик кучайтирилди
Тожикистон парламенти ноқонуний криптовалюта майнинги учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган Жиноят кодексига ўзгартиришларни маъқуллади.
Мамлакат Жиноят кодексига 253(2)-модда — “Виртуал актив ишлаб чиқариш мақсадида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш” киритилмоқда.
Қонунга мувофиқ: ➖ криптовалюта майнинги учун электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш 1650–4070 АҚШ доллари миқдорида жаримага сабаб бўлади; ➖ агар қоидабузарлик бир гуруҳ шахслар томонидан ёки айниқса йирик миқдорда содир этилса, 4125–8250 доллар жарима ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилади; ➖ майнинг мақсадида электр энергиясини йирик миқдорда, гуруҳ бўлиб талон-тарож қилиш 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.Тожикистон Бош прокурори Ҳабибулло Воҳидзодага кўра, ноқонуний майнинг айрим ҳудудларда электр энергияси танқислиги ва тез-тез ўчишларга сабаб бўлмоқда. Унинг маълум қилишича, мамлакатда ноқонуний майнингдан етказилган зарар 3,52 миллион АҚШ долларини ташкил этган. 👉 @r_kusherbayev
👏 28😢 8👎 6👍 3
02:47
视频不可用在 Telegram 中显示
❗️Тошкентлик фуқарони уйини таъмирлаётганда граната, иккита қурол ва минглаб ўқ-дорилар топиб олди
Аниқланишича, топилган қурол ва ўқ-дорилар фуқаронинг марҳум отаси - собиқ ҳарбий хизматчига тегишли бўлган.
👉 @r_kusherbayev
GULNOZA BOMBA~1.mp445.78 MB
👍 128😱 55👏 8😢 7👎 5👌 2
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️АҚШдаги Браун университетида содир бўлган отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
АҚШнинг Род-Айленд штати Провиденс шаҳрида жойлашган Браун университетида отишма содир бўлди. Ҳодиса шанба куни, 13 декабрь куни университетнинг муҳандислик факултети биносида юз берган. Маълумотларга кўра, қуролланган шахс бинога бостириб кириб, талабаларга қарата ўқ узган. Отишма оқибатида 2 нафар талаба ҳалок бўлган, улардан бири Ўзбекистон фуқароси — Муҳаммадазиз Умурзоқов экани тасдиқланган. Яна 9 нафар талаба турли даражада жароҳат олган. Полиция ҳодиса бўйича 24 ёшли Бенжамин Эриксонни қўлга олган. У АҚШ армиясининг собиқ ҳарбий хизматчиси бўлиб, мерганлик бўйича тайёргарликдан ўтгани маълум қилинмоқда. Отишма содир этиш сабаблари ҳозирча аниқланмаган.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Муҳаммадазиз Умурзоқовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди. 👉 @r_kusherbayev
😢 447🤯 28🙏 17👍 11👎 8
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️“Менинг мактабим” лойиҳасига таклифлар қабул қилиш бошланди
Жорий йилнинг 15 декабридан 2025/2026-ўқув йили доирасида “Менинг мактабим” лойиҳасининг 2-босқичи бошланди.
📌 Босқичлар:
➖ 15–24 декабрь — лойиҳаларни шакллантириш;
➖ 25 декабрь – 10 январь — лойиҳаларни саралаш;
➖ 11–20 январь — овоз бериш жараёнлари.
Ўқувчилар “Очиқ бюджет” портали орқали ўз лойиҳаларини қуйидаги усулларда тақдим этишлари мумкин:
1️⃣ автоматик тарзда — тайёр лойиҳа намуналаридан танлаш орқали;
2️⃣ мустақил равишда — мавжуд намуналардан ташқари янги лойиҳаларни шакллантириш орқали.
➡️ Лойиҳада 5–11-синф ўқувчилари иштирок этиб, ўзлари таҳсил олаётган умумтаълим мактабига доир ташаббусларни илгари суришлари ҳамда овоз беришлари мумкин.
👉 @r_kusherbayev
👏 24👍 4🤯 4😢 4👎 2
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️“Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, Тошкент шаҳри ҳамда 15 та тажриба-синов туман (шаҳар)лари ҳудудида “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилади.
Биринчи босқичда тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ҳамда гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий тарзда жорий этилади.
Мазкур тизим дориларни назоратли ва оқилона қўллаш, шунингдек, ўзбошимчалик билан дори қабул қилишнинг олдини олишга қаратилган.
👉 @r_kusherbayev
👍 79👎 49👏 6🔥 4
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Ўзбекистонда бу ҳафта қор ёғиши кутилмоқда
Жорий ҳафта ўрталарида Эрон ва Туркманистон орқали минтақага нам ҳаво оқимлари кириб келиши натижасида Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида қор ёғиши мумкин. Нам ҳаво нисбатан паст ҳарорат фонида келаётгани сабаб аксарият вилоятларда ёғингарчилик қор кўринишида бўлиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари ҳудудларда ҳафта давомида аста-секин пасайиб боради. Жума кунидан Тошкент шаҳрида кундузги ҳарорат ноль даража атрофида ва ундан паст бўлиши мумкин. Пайшанбадан бошлаб республика бўйлаб мавсумдаги илк сезиларли совуқ тўлқинлари кузатилиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларда ҳафта ўрталарида совуқ кучайиб, кечалари ҳарорат -10 даражагача пасайиши мумкин. Шу билан бирга, ҳафта боши ва дам олиш кунларида бу ҳудудларда нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиши эҳтимоли бор. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, сешанба-жума кунлари деярли барча ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади, чоршанбадан эса кўплаб вилоятларда ёғингарчилик миқдори ортади. Айниқса, пайшанба куни аксарият ҳудудларда қор ёғиши эҳтимоли юқори. Пайшанбадан бошлаб кундузги ҳарорат кўплаб вилоятларда ноль даража атрофида сақланади. Водий ва жанубий ҳудудларда эса ҳаво ҳарорати +4…+9 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
01:03
视频不可用在 Telegram 中显示
❗️“Қамчиқ” довонида об-ҳаво шароити мураккаб
Айни вақтда “Қамчиқ” довонида қалин туман кузатилмоқда, кўриниш масофаси сезиларли даражада қисқарган. Майдалаб ёмғир ёғмоқда, айрим ҳудудларда ёмғир-қор аралаш ёғин қайд этилмоқда.
“Чинор” ва “Наманган” ЙПХ масканларида хизмат олиб бораётган ходимлар ҳайдовчиларни довондаги об-ҳаво шароити ҳақида огоҳлантириб, эҳтиёткорликка чақирмоқда. Ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ ЙПХ ходимлари назоратида.
Ҳайдовчилардан транспорт воситасини белгиланган тезлик меъёридан оширмасдан бошқариш, оралиқ масофани сақлаш ҳамда йўл ва об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиш сўралади.
👉 @r_kusherbayev
55.mp410.02 MB
👍 49😱 42🔥 7😢 1🙏 1
❗️Месси ташрифи тартибсизликлар билан якунланди
Ҳиндистонда Лионель Мессининг ташрифи вақтида стадионда нотинч вазият юзага келди.
Маҳаллий ОАВларга кўра, футболчи майдонга чиққан пайтда уни сиёсатчилар ва машҳур шахслар ўраб олгани сабаб мухлислар Мессини кўра олмаган.
Режага биноан 45 дақиқа қолиши керак бўлган Месси одамлар ҳаддан ташқари кўплиги туфайли 10 дақиқада стадионни тарк этган.
Маълумотларга кўра, мухлислар стадионга кириш учун $50–100 атрофида чипта харид қилган. Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан бориб, шаҳарлар бўйлаб саёҳат қилиш ва Калкуттада 20 метрли ҳайкалини очишни режалаштирган.
👉 @r_kusherbayev
re1GdfRPCyXD-l1y.mp45.75 MB
👎 252😱 64👍 42🤯 11👏 7👌 6🔥 4😢 4
00:27
视频不可用在 Telegram 中显示
❗️Австралиянинг Сидней шаҳрида одамлар ўққа тутилди
Полициянинг сўнгги маълумотларига кўра, 9 киши ҳалок бўлиб, ўндан ортиқ киши яраланган. Ҳужум қилганлардан бири ўлдирилган, иккинчиси қўлга олинган.
Жиноятчиларнинг бирини оддий одам қуролсизлантирган.
👉 @r_kusherbayev
IMG_2085.MP42.39 MB
😱 119👏 86👎 33👍 24😢 6🔥 5
Aziz, Sahovatpesha insonlar!
Bir singlimizning iltimoslariga ko‘ra sizga murojaat qilyapmiz!
Singlimizning turmush o‘rtog‘i saraton kasalligi bilan kurashmoqda. Oilada 4 nafar farzand bor, egizaklari hali juda yosh.
Ular hozir dori-darmon va kundalik ehtiyojlar uchun ham pul topa olmay qoldi.
Bu oilaga shoshilinch moddiy yordam zarur! Keling, birgalikda qo‘llab-quvvatlab, ularning og‘irini yengil qilaylik.
Har bir kichik yordam — ular uchun katta umid.
9860160414140436
Ismoilova X.
9.47 KB
😢 107👍 34🙏 33👌 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда
Тошкент шаҳри ва вилояти, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва водийда 15 декабрда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.
👉@r_kusherbayev
👍 206🔥 20👏 10👎 5👌 2
