Toshkentliklar 🇺🇿|Расмий канал
前往频道在 Telegram
✅ @TOSHKENTLIKLAR расмий канали!! 💰 Реклама учун @JahonUZ ⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар Хар куни пойтахтимиз хамда мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео Фото Хабарлар! Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀 бизга юборинг биз каналга чиқарамиз.
显示更多93 791
订阅者
-3824 小时
-4727 天
-7 46130 天
帖子存档
00:47
视频不可用在 Telegram 中显示
🇺🇸 Қўшма Штатлар ўзининг дастлабки Abrams X прототипини қабул қилиб олди. У аввалги моделлардан бир неча факторларга кўра фарқланади. Масалан, янги танкнинг экипажи уч кишилик – снарядларни автоматик механизм юклайди.
Қолаверса, модулли зирҳ такомиллаштирилиб, маълумотларни қайта ишлашда сунъий идрокдан фойдаланилган. Шунингдек, танкка қарши ракеталар ва RPG снарядларидан ҳимояланиш учун фаол ҳимоя тизими ўрнатилган.
Бундан ташқари, гибрид-электр ҳаракатланиш тизими узоқ масофага нисбатан кам шовқин билан бориш, қолаверса ёқилғини 50 фоизга тежаш имконини беради. Абрамс Х 120 мм калибрли снарядларни қўллайди.
2.mp44.77 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
Қирғизистон таълим вазири маст ҳолда машина бошқаргани учун лавозимидан озод этилди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров фан ва таълим вазири Бактиёр Орозовни лавозимидан озод этди. Президент матбуот хизматига кўра, қарорга амалдорнинг давлат хизматчиси этикаси талабларига риоя қилмагани сабаб бўлган.
Қирғизистон ОАВларининг ёзишича, Бактиёр Орозов ишдан олинганидан бир кун олдин маст ҳолда автомобил бошқаргани вақтида қўлга олинган. Ушбу ҳолат жамоатчилик орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлган.
00:14
视频不可用在 Telegram 中显示
Группага аванс келибди
Ҳаммага етади!..
Ишхона группасига секин ташлаб қўямиз 😃
oUIREQA3IIIqAUByjiVvf5FtjB0C4iBwqXJaAj.mp41.86 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
🟢Green University'га янги ректор тайинланди
Бахтиёр Пўлатов Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ректори бўлди.
Пўлатов тайинловга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари сифатида ишлаган.
03:06
视频不可用在 Telegram 中显示
«Қишлоқдаги бир кампирнинг дарду ҳасрати...»
Яқинларга ҳам улашиб қўямиз
12.93 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
#обҳаво
17-декабр куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот.
#валюта
РАСМИЙ КУРС: 12,130.01 сўм
00:15
视频不可用在 Telegram 中显示
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
🌤 Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.
Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!
SaveVid_Net_AQOcY3eaImPjtg3cfueUwZz6k6ogtyZBjWUsFYjHIO4BAExCbhS.mp42.99 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️17 декабрь «Халқаро ака-укалар, жигарлар» куни!
Кўксим тўла армон эрийди,
Қучоғимга босганда маҳкам.
Сендек, ахир, ким ғамим ейди,
Менга сирдош, жигарим укам!
Дунё ишин қўйинг бир четга,
Тўлмас сира шундайин бир кам.
Бугун борлар бўлмас эртага,
Дардлашайлик, сирдошим акам!
Минг бор шукр борлигинг учун,
Ҳол сўрайсан, борми деб акам.
Мен ғамларга ботайин нечун,
Сен ёнимда, дармоним укам!
Ака-укаларни оқибатига ҳеч қачон кўз тегмасин 🤲
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Президент матбуот хизматининг “пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шаҳарга киришда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади”, деган хабари айрим ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда.
Пойтахтга кириш нуқталарида ташкил этилаётган тураргоҳлар меҳмонларга шаҳарга киришни чеклаш ёки автомобиль ҳаракатини тақиқлашни назарда тутмайди.
Мазкур тураргоҳлар Тошкентга келаётган фуқаролар учун қўшимча ихтиёрий танлов ва қулайлик сифатида жорий этилмоқда. Яъни, ҳайдовчилар ўз истагига кўра автомобилини ушбу жойларда қолдириб, қулай жамоат транспорти орқали ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади.
01:05
视频不可用在 Telegram 中显示
❗️Қайси дори воситаси рецепт билан ёки рецепциз берилишини осогина, бир неча сонияда билиб олишингиз мумкин 💊
My.gov.uz да янги хизмат ишга тушди. Бу хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул!
Видеони фойдали бўлиши учун бошқаларга ҳам юбориб қўйинг ✈️
IMG_2742.MP423.61 MB
01:25
视频不可用在 Telegram 中显示
🇰🇿 Қозоғистонда бир эркак кўлда музлаб қолган икки оққушни ўлимдан қутқариб қолди.
Торсикбай кўлида урғочи оққуш музга ёпишиб қолган ва учиб кета олмаган, унинг содиқ ҳамроҳи эса ёнида қолиб, бирга ўлишга тайёр бўлган.
Шу яқин орадаги қишлоқда яшайдиган Бауржан Жакупов оққушларни қутқариб, уларни соғайиш учун уйига олиб кетган.
У қутқарган оққушлари билан уйида гитара чалиб қўшиқ айтаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кўплаб олқишларга сазовор бўлди.
IMG_2825.MOV7.48 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
#Эслатма
#Намоз_вақтлари
🕌 17-декабр — Чоршанба
📿 Тошкент намоз вақтлари:
Тонг - 06:19
Қуёш - 07:44
Пешин - 12:26
Аср - 15:18
Шом - 17:01
Хуфтон - 18:22
❗️Юқоридаги жадвалда(расм) ҳудудлар кесимида маълумот олишингиз мумкин👆
📖 «Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси импорт қилишни бошлади
Тожикистон ҳозирда Ўзбекистондан суткасига 2 млн кВт·соатгача электр энергияси қабул қилмоқда. Имкониятлар кенгайса, етказиб бериш ҳажмини ошириш режалаштирилган.
Шунингдек, Қозоғистон ва Туркманистондан электр энергияси етказиб бериш бўйича дастлабки келишувларга эришилган, техник масалалар муҳокама қилинмоқда.
Тожикистоннинг Марказий
Осиё Бирлашган энергетика тизимига тўлиқ қўшилиши 2026 йил I чорагида кутилмоқда.
00:13
视频不可用在 Telegram 中显示
🐈⬛Хитойда кўча мушуклари совуқда қолмаслиги учун махсус иссиқхоналар ўрнатилаётган экан
Ажойиб ғоя!
video_2025-12-15_18-55-31.mp42.28 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Газ, "свет", сув ўчиб қолса, қаерга мурожаат қилиш керак?
Тезкор қисқа рақамлар:
▪️104/1104 – газ таъминоти учун
▪️1255 – сув таъминоти учун
▪️1347 – иссиқлик ва иссиқ сув таъминотидаги муаммолар учун
▪️1154/@het_admin – электр энергияси таъминоти учун
▪️1055 – барча турдаги коммунал муаммолар бўйича мурожаат қилиш учун
Бу маълумотларни сақлаб қўйинг ва яқинларингизга ҳам жўнатинг!
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Қоринни юқотишни истайсизми?
Бурун билан ичингизга чуқур нафас олинг;
Сўнг ўпкангизда бор нафасни бутунлай чиқариб юборинг;
Қорнингизни иложи борича ичингизга тортинг "киндигингиз умуртқага ёпишгунча";
Аста секинлик билан ичингизга нафас олинг ва умумий нафас олишни тиклаб олинг.
Машқни 10 сониядан 10 маротаба қайтаринг.
❗️Яқинларга ҳам улашинг
01:30
视频不可用在 Telegram 中显示
💥Бугун 16 декабр – Халқаро Холажонлар куни
Онамдайин энг меҳрибоним - холажоним!
Онамга ўхшаган нурли юзлигим,
Тўйиб эркалатган ширин сўзлигим,
Осмонда юлдузим, оҳу кўзлигим,
Меҳр-ла сийлаган, гулим жонажон,
Жонингиз омон бўлсин, жоним Холажон!
Байрамингиз муборак, азиз холажонлар!
4.20 MB
