AXBOROT | Yangiliklar kanali
前往频道在 Telegram
📌 Тезкор янгиликлар 🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари 🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар ⚽️ Спорт янгиликлари 🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар Барчасини каналимиздан чиқмаган ҳолда кўришингиз мумкин Admin: @zamonga_reklama
显示更多57 499
订阅者
-16124 小时
-6927 天
-3 04030 天
帖子存档
00:42
视频不可用在 Telegram 中显示
Қирғизистонда таълим вазири маст ҳолда машина бошқариб қўлга тушди
Мамлакат президенти Садир Жапаров уни «давлат хизматчиси этикасига риоя этмагани» учун лавозимидан озод этган.
👉 @Axborotyangiliklari
AQOwfZHib8P9bEiNOCyeaJWGC7hWjnlKYx9eCDdqJ7yHOTrC5Ei34kCzQEnEvioAkBeznfCLF3.mp41.81 MB
00:50
视频不可用在 Telegram 中显示
Бухорода Афғонистондан олиб келинган салкам 5 кг наркотик тўхтатиб қолинди
Рейд давомида икки киши кетаётган Gentra тўхтатиб текширилганда, 4 кг 715 грамм “опий” гиёҳванд моддаси топилган.
Маълум бўлишича, улар Афғонистондан контрабанда орқали олиб кирилган гиёҳванд моддани Бухоро шаҳридаги хуфия жойдан олишган.
Маълумотга кўра, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Улар 20 йилгача қамалиши мумкин.
👉 @Axborotyangiliklari
Buxoro narkota(1).mp45.36 MB
❤ 4
照片不可用在 Telegram 中显示
🎆 Hozirda siz Kia Sonet avtomobilini Aloqabank orqali qulay bo‘lib to‘lash shartlari asosida foydali tarzda xarid qilishingiz mumkin:
▪️ Yillik foiz - 0% dan
▪️ Muddat - 48 oygacha
▪️ Boshlang‘ich to‘lov - 25% dan
❓ Bugunoq to‘lovlar hisobini bilish va sinov haydoviga yozilishni xohlaysizmi?
Qo‘ng‘iroq qiling va test-drayvga yoziling:
+998555008668
🚩Kia Yakkasaroy
照片不可用在 Telegram 中显示
🧳Ўзбекистон сайёҳлик оқими ўсиши бўйича дунёда ТОП-7 га кирди
БМТнинг World Tourism Barometer ҳисоботига кўра, Ўзбекистонга келган хорижий туристлар сони 2019 йилга нисбатан 73% га ошган.
👉 @Axborotyangiliklari
照片不可用在 Telegram 中显示
Ўзбекистон "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўли қурилишига $560 млн дан ортиқ маблағ ажратади
Темир йўл қурилишининг умумий қиймати 4,7 млрд долларга баҳоланмоқда, унинг ярмидан кўпи Хитой кредити ҳисобидан молиялаштирилади.
👉 @Axborotyangiliklari
照片不可用在 Telegram 中显示
Конго ўрнига Нигерия Ўзбекистон терма жамоасининг рақибига айланиши мумкин: FIFA суриштирув бошламоқда
Нигерия терма жамоаси ноябрь ойида бўлиб ўтган плей-офф учрашувида Конго сафида тўққиз нафаргача футболчи қоидаларга зид равишда майдонга туширилгани юзасидан FIFAга шикоят йўллади.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 4
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Тошкентга кириш чекланмайди
Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар нотўғри талқин қилинмоқда. Пойтахтга кириш нуқталарида ташкил этилаётган тураргоҳлар шаҳарга кириш ёки автомобиль ҳаракатини чеклашни назарда тутмайди.
Ушбу тураргоҳлар фақат қўшимча ихтиёрий қулайлик бўлиб, ҳайдовчилар истагига кўра автомобилни қолдириб, жамоат транспортидан фойдаланиши мумкин.
👉 @Axborotyangiliklari
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Тошкент метросида йўловчи вагон эшикларини ишдан чиқарди
Қайд этилишича, вагон эшиклари ёпилаётган пайтда йўловчилардан бири уларни очишга уринган. Оқибатда эшикларни ҳимоя қилувчи механизм ишдан чиққан.
Машинист вазиятни зудлик билан бартараф этганига қарамасдан, носозлик кейинги бекатга етмасдан қайта такрорланган.
Шундан сўнг барча йўловчилар бекатда туширилиб, ҳаракат таркиби электродепога олиб кетилган.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 2
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️⚡️"Тошкент тажрибаси" янги лойиҳаси доирасида мактаб ўқитувчиларининг иш ҳақи 20 МЛН сўмга етказилади
Президент 7-11-синф ўқувчилари учун таълимнинг янги модели жорий этилиши, ўқитувчилар моддий рағбатлантирилишини маълум қилди.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 3
00:43
视频不可用在 Telegram 中显示
Умр оқар дарё...
Видеони кўриб этларим жимирлаб кетди, яқинларни борида қадрига етинг! 😢
Ибрат учун яқинларга юбориб қўйинг.
👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
4.59 MB
❤ 6😢 4
00:29
视频不可用在 Telegram 中显示
Қойил қолмасдан иложи йўқ 👍
👉 @Axborotyangiliklari
2.73 MB
👍 5❤ 3👏 3🤨 1
01:23
视频不可用在 Telegram 中显示
#Ана_холос
Месси: Қайтиб Хиндистонга бормайман, елкамни чуқури кўрсин
Мессини шу ёшгача хеч ким бунақа хўрламаган эди
Мессини мухлисларига юбориб қўямиз.
👉 @Axborotyangiliklari
12.65 MB
❤ 4👍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Хитой Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилишда Ўзбекистонни ортда қолдирди
2025 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, Қозоғистонга мева ва сабзавот етказиб беришда Хитой етакчига айланди. Ҳисобот даврида Хитойдан импорт 39 фоизга ошиб, 181,7 млн долларни ташкил этган.
Шу билан бирга, Ўзбекистондан етказиб бериш 12 фоизга камайиб, 128,6 млн долларга тушган. Натижада Хитой Қозоғистон бозорида асосий етказиб берувчи сифатида Ўзбекистон ўрнини эгаллади.
Экспорт ҳажмининг ошиши Хитойдан картошка ва узум импортининг кескин кўпайиши билан изоҳланмоқда. Хитой ва Ўзбекистон улуши Қозоғистонга кириб келаётган барча мева-сабзавот импортининг қарийб 55 фоизини ташкил этади.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 5
照片不可用在 Telegram 中显示
Наманганда эркак 23 нафар болага ноқонуний диний таълим бериб келгани аниқланди
Ноқонуний ҳужра ташкил қилган шахс ҳеч қандай диний маълумотга эга бўлмаган. У ерда ўқиётган болалар мактабга бормай юрган.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 2😱 1
02:57
视频不可用在 Telegram 中显示
Наманганда Damas ҳайдовчиси “пешеход”дан ўтаётган болаларни уриб юборишига оз қолди
Видеода кузатиш мумкин бўлганидек, Spark ҳайдовчисининг ҳаракатларидаги қоидаларни бузиши хавфли йўл-автомобиль ҳодисасига сабаб бўлган. Ушбу ҳолатлардан кейин ҳар икки ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилган.
👉 @Axborotyangiliklari
NORIN DAMAS VA SPARK 15-12-2025_encoded.mp48.31 MB
❤ 6🤬 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Тожикистонда электрон сигареталар тақиқланади
Тақиқ миллат генофондини ва ёшлар саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган. Марказий Осиёдаги давлатларнинг кўпчилиги аллақачон вейпларни бутунлай тақиқлаган.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 3👍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️ТАЙИНЛОВ: Абдулазиз Абдуллаевич Ғуломов Тошкент давлат транспорт университети ректори этиб тайинланди
У тайинловга қадар мазкур олий таълим муассасасида ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида фаолият юритган.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган наркотик моддалар топилди
Шундай йўл билан 37 килодан ортиқ гиёҳвандлик воситаси мамлакатга олиб кирилган. Тўрт киши қамоққа олинди, улардан бири хорижий давлат фуқароси.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 2
02:47
视频不可用在 Telegram 中显示
🔫 Тошкентда Мудофаа вазирлиги марҳум ходимининг уйидан қурол ва портловчи моддалар топилди
Қуролларни унинг ўғли таъмирлаш ишлари вақтида топиб олган ва 2 декабрь куни ИИББга мурожаат қилган.
Унинг марҳум отаси Мудофаа вазирлигининг турли бўлимларида фаолият юритган ва Қуролли кучлар академиясидан нафақага чиққан.
Фуқаронинг уйидан топилган қурол-аслаҳалар ҳақида батафсил видеода сўз юритилади.
👉 @Axborotyangiliklari
GULNOZA BOMBA~1.mp411.02 MB
❤ 5🥰 3
照片不可用在 Telegram 中显示
#Диққат #Муҳим #Тарқатинг
Огоҳ бўлинг: Сўнгги пайтларда Telegram орқали фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Фирибгарлар одамларга номаълум рақамлардан қўнғироқ қилиб, турли баҳоналар билан гапга солади.
Яна бир кенг тарқалган усул — аккаунтни бузиб кириш. Фойдаланувчига Telegram`ни янгилаш ҳақидаги сохта билдиришнома келади ёки шубҳали ҳавола юборилади. Шу ҳаволага кирилгач, аккаунт бузилади ва фойдаланувчи Telegram`га кира олмай қолади.
Энг хавфлиси шундаки, аккаунт бузилгач, фирибгарлар жабрланувчи номидан унинг танишларига хабар юборади. Одатда хабарда: «Картамга пул ташлаб тур, эртага қайтараман» каби илтимос бўлади. Кўпчилик эса таниш одам деб ўйлаб, пул юбориб қўяди.
⚠️ Огоҳлантирамиз: номаълум рақамларга жавоб берманг, ҳеч қандай шубҳали ҳаволаларга кирманг ва Telegram`дан келган «янгилаш» билдиришномаларини босманг. Ҳар қандай пул сўрови бўлса, албатта, бевосита қўнғироқ қилиб аниқлаштиринг!
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 7
