Huquqiy axborot
前往频道在 Telegram
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
显示更多333 007
订阅者
-21124 小时
+2 6827 天
+10 78530 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
#Кун_тарихи
🗓 10 декабрь (1992 йил)
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.
Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Қишлоқ хўжалиги субъектларига пахта хомашёси учун субсидия ажратиладиҲукумат қарори (771-сон, 06.12.2025 й.) билан “Қишлоқ хўжалиги субъектларига 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган пахта хомашёси учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди. 💰 Ушбу низом пахта хомашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун 1 млн сўмдан субсидия ажратиш тартибини белгилайди. ✔️ Низом талаблари 2026 йил 1 январга (спот шартномалари учун 2026 йил 1 апрелга) қадар 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган пахта хомашёси учун татбиқ этилади. 📝 Пахта хомашёси етиштирувчи субсидия олиш учун ўзи етиштириб сотган маҳсулотни 1 марта ёки бир неча қисмга бўлиб сотишидан қатъи назар, 1 маротаба мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. 📜 Пахта хомашёси етиштирувчи “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграциялашув платформасида шахсий кабинет очиш орқали субсидия олиш тўғрисида ариза беради. ⏭️ Агропорталда шакллантирилган субсидия ажратиладиган пахта хомашёси етиштирувчилар рўйхати ҳар ойнинг 10-санасида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига юборилади. 🗒 Тижорат банки пахта хомашёси етиштирувчига ажратилган субсидияни 3 банк иш куни ичида унинг 23410 ҳисобварағига ўтказиб беради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
01:11
视频不可用在 Telegram 中显示
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ягона экологик онлайн платформа фаолияти йўлга қўйиладиМанба: ПҚ-343-сон, 18.11.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
343.mp490.36 MB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Нотариусликка талабгорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш тартиби белгиландиАдлия вазирлиги Нотариусликка талабгорлар учун Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3721, 09.12.2025 й.). ⌛️ Низомга кўра, талабгорлар ўқув курсларида Институт билан тузилган шартномага мувофиқ 72 соат давомида ўқитилади. ✅ Ўқув курслари бевосита Институтда ёки масофавий таълим шаклида ташкил этилади. 📝 Талабгорлар йил давомида электрон ёки ёзма равишда ариза топшириши мумкин. ▶️ Ўқув курсларида ўқув жараёни 25 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат академик гуруҳларда ташкил қилинади. 📁 Ўқув курслари маъруза, семинар ҳамда амалий машғулотлар шаклида ўтказилиб, давомийлиги 80 дақиқани ташкил этади. 📜 Ўқув курслари бўйича имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш учун комиссия шакллантирилади. 📑 Ўқув курслари якунида тингловчилар суҳбат шаклида имтиҳон топшириб, 100 баллик тизимда баҳоланади ҳамда камида 56 фоиз балл тўплаган тингловчиларга сертификат берилади. 📌 Мазкур ҳужжат 2026 йил 1 апрелдан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Давлат ижтимоий суғуртаси соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди“Давлат ижтимоий суғуртаси тўҳрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1101-сон, 09.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қонунга кўра, фуқароларга нисбатан давлат ижтимоий суғуртасининг амал қилиши мажбурий ёки ихтиёрий асосда амалга оширилади. ☑️ Суғурта ҳодисалари жумласига қуйидагилар киради: ▪️ касаллик муносабати билан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик; ▪️ ҳомиладорлик ва туғиш; ▪️ иш ёки даромадни йўқотиш. 💸 Суғурта ҳодисалари юзага келганда суғурталанган шахсларга ва (ёки) уларнинг оила аъзоларига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича қуйидаги тўловлар амалга оширилади: ▫️ вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси; ▫️ ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси; ▫️ ишдан бўшатиш нафақаси. 💰 Суғурта бадали суғурталанган шахс учун жамғармага амалга ошириладиган ажратма ёки тўлов ҳисобланади. ✅ Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни олишга бўлган ҳуқуқ суғурта бадалларининг тўланишига қараб юзага келади. 🗒 Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ва тегишли даврлар учун тайинланади. 📌 Ушбу Қонун 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби белгиланди“Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3720-сон, 06.12.2025 й.). 🔰 Мазкур Низом наркологик касалликка чалинган шахсларни суд қарори асосида мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди. ⌛️ Беморлар муассасага қабул қилинган кундан эътиборан 5 кунлик муддатда мажбурий даволашнинг давомийлиги наркология муассасасининг раҳбари ҳамда 2 нафар нарколог шифокордан иборат бўлган тиббий комиссия томонидан белгиланади. ⛔️ Бунда наркологик беморларни мажбурий даволаш давомийлиги 18 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас. ⏭️ Беморлар наркология муассасасидан қуйидаги сабабларга кўра чиқарилади: 🔹 мажбурий даволаш муддати тугагач ва наркологик бемор соғлиғининг клиник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда; 🔹 мажбурий даволашни ўтказишга тўсқинлик қиладиган қўшимча оғир касалликлар аниқланганда. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Кадрлар захирасини юритиш бўйича янги тартиб жорий этилади✳️ Фармонга кўра, давлат органларида кадрлар захирасини юритиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи янги тартиб жорий этилади: 🔹 давлат органлари томонидан: ▪️ Миллий кадрлар захирасига киритилган лавозимлар учун номзодлар рўйхати мустақил шакллантирилади; ▪️ саралашдан ўтган номзодлар тарафидан шахсий ривожланиш режасининг бажарилиши “zaxira.bsa.uz” электрон платформаси орқали мониторинг қилинади; 🔹 Салоҳиятли кадрлар захирасига номзодлар маҳаллада фаолият кўрсатаётган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторлари орасидан туман (шаҳар) ҳокимларининг хулосаси асосида ишчи гуруҳ томонидан сараланади; 🔹 Агентлик томонидан: ▫️ давлат фуқаролик хизматининг бошқарув ва сиёсий лавозим гуруҳларига захира мустақил равишда шакллантирилади; ▫️ давлат органларида самарали хизмат қилаётган, бироқ раҳбарлари томонидан тавсия этилмаган номзодларни мустақил аниқлаш ҳамда баҳолаш орқали улар Миллий кадрлар захирасига киритилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Бўш бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янгича тизим жорий этилади⏭️ Фармонга кўра, давлат органларида бўш бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янгича тизим жорий этилади. 📙 Унга кўра, 2026 йил 1 мартдан: 🔹 давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар “vacancy.gov.uz” электрон платформасида эълон қилинади; 🔹 фуқароларга ўзларига маъқул келадиган мутахассислик, лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда “vacancy.gov.uz” электрон платформасида “иш қидирувчи” мақомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади; 🔹 “vacancy.gov.uz” электрон платформасида рўйхатдан ўтган ва давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича тест синовидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу платформада мавжуд бўш иш ўринларига даъвогарлик қилиши мумкин бўлади. Бунда: ▫️ фуқароларга тест синовларини шахсни тасдиқлаш ва синовларни назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Агентликнинг махсус жиҳозланган хоналарида топшириш имконияти яратилади; ▫️ тест натижалари 1 йилгача амал қилади; 🔹 танловнинг қўшимча босқичи сифатида ўтказиладиган соҳавий билимларни баҳолаш бўйича тест синовлари давлат органларининг буюртмаларига мувофиқ Агентлик ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан шартнома асосида ўтказилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ходимларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражаси диагностикадан ўтказилади📑 Фармонга кўра, давлат органларида ходимларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади. ✅ Унга кўра, қуйидагилар диагностикадан ўтказилади: 🔹 2026 йил 1 январдан коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг раҳбар ва масъул ходимлари ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар; 🔹 2026 йил 1 июндан соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар; 🔹 2027 йил 1 январдан бошқа давлат органларида коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ва ушбу лавозимларга номзодлар. 🏛 Диагностика Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмасига мувофиқ Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан ўтказилади. 📁 Диагностика натижасига кўра ходимнинг коррупцияга барқарорлик даражаси “паст” деб баҳоланиши мазкур лавозимда меҳнат муносабатларни давом эттиришига монелик қилувчи ҳолат ҳисобланади. 🗒 Бунда ходим коррупциявий хавф-хатар даражаси “паст” бўлган бошқа лавозимга мажбурий равишда ротация қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Айрим ҳудудлардаги давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади✅ Фармонга кўра, давлат органларининг вазифа ва функциялари қуйидаги 5 та даражага ажратилади: ▪️ конституциявий ва миллий даража; ▪️ республика ижро этувчи ҳокимият органлари даражаси; ▪️ ҳудудий даража; ▪️ туман (шаҳар) даражаси; ▪️ маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини даражаси. ▶️ 2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда: 🔸 республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади; 🔸 ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг “hrm.gov.uz” электрон платформаси орқали аниқланади; 🔸 раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади; 🔸 ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Давлат хизматида бошқарув самарадорлиги оширилади“Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–243-сон, 06.12.2025 й.) қабул қилинди. 📌 Маълумот учун: Бошқарув самарадорлиги агентлиги (Агентлик) Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида ташкил этилган. ✅ Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар) ҳокимликларида тажриба-синов тариқасида қуйидагиларни назарда тутувчи натижага асосланган бошқарув тизими жорий этилади: 🔹 давлат органлари фаолиятининг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари уларга қўйилган вазифалар асосида Агентлик томонидан шакллантирилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади; 🔹 Агентлик: ▪️ натижага асосланган бошқарув моделини ишлаб чиқади ҳамда унинг жорий этилишини услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради; ▪️ мақсадли кўрсаткичларга эришилганлигини “samaradorlik.gov.uz” электрон платформаси орқали баҳолашни ташкил этади; ▪️ тегишли вазифаларни бажариш ва мақсадли кўрсаткичларга эришишда кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашади; ▪️ давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш учун танловларда замонавий ёндашув, зарур ҳолларда, қўшимча босқичларни жорий этади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
00:25
视频不可用在 Telegram 中显示
#Адлия_табриги
Конституция фаровон ҳаётимиз ва келажагимиз кафолатидир!Барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги билан чин қалбдан табриклаймиз. Ватанимизни тинчлик-осойишталик, хонадонингизни файзу барака тарк этмасин. Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
8 ДЕКАБРЬ САМАРКАНД~1.mp43.68 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
#Биласизми
🔄 Ота-оналар ўз фарзандларини ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг бир синфдан бошқа синфга ўтказиш ҳуқуқига эга.
📝 Бунда ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш сабабларини кўрсатиб мактаб директори номига ариза беради.
⏳ Директор аризани олган кундан бир иш кунида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
☑️ Синфдаги ўқувчилар сони меъёрдан (35 нафар) ортиқ бўлганда, директор ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад қилиши мумкин.
📌 Рад этиш ҳақида директор 3 кунда ота-оналарга ёзма равишда маълум қилиши керак.
📋 Директорнинг ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингач, 3 кунда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
照片不可用在 Telegram 中显示
#Биласизми
❗️ Бизнесни бошлашда давлат хизматлари комплекс тарзда кўрсатиладиКаналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
照片不可用在 Telegram 中显示
#Конституция_куни
🔖Конституцияга кўра, ҳар ким дам олиш ҳуқуқига эга.
✔️Ёлланиб ишловчиларга дам олиш ҳуқуқи иш вақтининг давомийлигини, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларини, ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилини белгилаш орқали таъминланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Қулай муҳит” ва “Ҳокимият монитори” ахборот тизимлари яратилади⏭️ Қарорга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи “Қулай муҳит” ва “Ҳокимият монитори” ахборот тизимлари яратилади: 🔹 маъмурий видеокузатув тизимлари орқали: ▪️ ободонлаштириш ва қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунбузилишларни автоматик қайд этиш; ▪️ маҳалла ҳудудида гиёҳванд моддалар тарқатилишининг олдини олишга кўмаклашиш; 🔹 рақамли видеодомофон тизимлари орқали: ▪️ турар жой бинолари атрофини назорат қилиш; ▪️ аҳолини тезкор хабардор қилиш ва тўғридан-тўғри қайта алоқа ўрнатиш; 🔹 диспетчерлик марказини ўз ичига олувчи ягона шаҳар платформаси орқали: ▪️ маҳаллалар ҳудудидаги ҳолатни тезкор мониторинг қилиш ва ҳудудларга хизмат кўрсатилиши устидан назорат қилиш; ▪️ катта ҳажмдаги маълумотлар базаси (“Big Data”) таҳлили ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ҳисобига ободонлаштириш соҳасини бошқариш сифатини ошириш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Интеллектуал транспорт тизими йўлга қўйилади✔️ Қарорга кўра, Тошкент шаҳрининг транспорт ва йўл инфратузилмасини бошқаришнинг замонавий ахборот технологиялари билан интеграциялашган интеллектуал транспорт тизими ишлаб чиқилмоқда ҳамда унда қуйидагилар назарда тутилади: 📷 видеокузатув воситалари ва сенсорлардан фойдаланган ҳолда транспорт, пиёда ва йўловчи оқимлари тўғрисида маълумотлар йиғиш; 🚦 транспорт ва пиёда оқимларини таҳлил қилиш асосида светофорларни бошқариш, светофор фазаларини автоматик тарзда мослаштириш; ☑️ агар ҳаракат жадвалидан четга чиқилса, махсус ва жамоат транспорти воситалари ҳаракатининг устуворлигини таъминлаш; 📝 автотранспортлар, шу жумладан, махсус техникалар ҳаракатини мониторинг қилиш, қурилиш ҳамда махсус техникаларнинг махсус механизмлари ишини назорат қилиш; 🗒 йўл-транспорт ҳодисаси хавфи юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш, улар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Йўлларда тирбандликларнинг олди олинади“Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–368-сон, 04.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарор билан Тошкент шаҳри транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди. Унда қуйидагилар назарда тутилди, жумладан: 🔹 аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 60 фоизга етказиш; 🔹 автобуснинг ўртача ҳаракат тезлигини 18 км соатдан 24 км соатга етказиш; 🔹 транспорт воситалари учун 150 минг ўринли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш; 🔹 метрополитен тармоғи узунлигини 103 кмга етказиш. 🏛 Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилади. ✅ Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан: 🔸 замонавий рақамли ва “яшил” технологияларни қўллаш орқали Тошкент шаҳрида транспорт, йўловчи ва пиёдалар оқимларини узлуксиз мониторинг қилиш асосида йўл ҳаракатини ташкил этиш, 🔸 Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини яратиш; 🔸 ҳудудлардан кириб келадиган асосий автомобиль йўлларидаги жамоат транспорти бош бекатлари (автобус ва метро) кесишмаларида транспорт воситаларининг кўп қаватли тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш; 🔸 Тошкент шаҳри ерусти метро линиялари ҳамда йўл ўтказгичлари остида, хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
照片不可用在 Telegram 中显示
#Амал_қилинг
🔰 Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
➖БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда (10 млн 300 минг сўмдан 20 млн 600 минг сўмгача) жарима солиш;
➖5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
➖3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
➖3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
🔘 Агарда мазкур қилмиш:
🔹 одам ўлишига;
🔹 бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса:
➖муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
➖5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
01:22
视频不可用在 Telegram 中显示
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби белгиландиМанба: Ҳукумат қарори (729-сон, 17.11.2025 йил). Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
729.mp4127.02 MB
