davletovuz
الذهاب إلى القناة على Telegram
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
إظهار المزيد79 201
المشتركون
+2424 ساعات
-947 أيام
+7930 أيام
أرشيف المشاركات
“Метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда
Энергетика вазирлигига кўра, ушбу зарур чоралар қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқарганлиги сабабли кўрилмоқда.
Бу маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан йўлга қўйилади.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14% даражасига ўзгаришсиз қолдирди.
Шавкат Мирзиёев 11-12 декабрь кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади.
Photo unavailableShow in Telegram
Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган юқори тезликдаги поездларнинг биринчи партиясини жўнатибди. Жалолиддин Мангуберди номидаги тезюрар поездлар келгуси йил Тошкент — Урганч—Хива йўналишида ҳаракатларни бошлайди. Ўзбекистон ҳукумати ушбу поездлардан 6 та харид қилишни режалаштирган. Қатновлар йўлга қўйилгач қарийб 1000 километрлик масофани 7 соатда босиб ўтиш мумкин бўлади.
Президентнинг "Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони матни
Нақдсиз.pdf2.09 MB
01:51
Video unavailableShow in Telegram
Мавжуд ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш орқали ўз бизнесингизни бошламоқчимисиз? Унда ушбу имкониятдан фойдаланинг
Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида жойлашган ун ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуа ва бошқа турдаги асбоб-ускуналар ҳамда омборхона бино-иншоотлари сотувга чиқарилди.
Мулк ҳақида маълумот:
• Умумий майдон: 2,7 гектар
• Бинонинг қурилиш ости майдони: 1 780,0 кв.м
• Электр, газ, сув — тўлиқ мавжуд
Бинонинг умумий қиймати: 42 млрд сўм. Мулкни тўлиқ тўлов шартида сотиб олиш мумкин.
Ҳавола орқали банк тасарруфидаги бошқа мулкларни ҳам кўриш мумкин.
Батафсил маълумот +998781476402 телефон рақами ёки ҳавола орқали.
Реклама
IMG_6115.MP440.50 MB
Ягона QR код орқали электрон тўловларни қабул қилиш мажбурий бўлади
2026 йил 1 январгача барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан электрон тўловларни қабул қилиш учун ягона QR код жорий қилинади.
➖2026 йил 1 январдан барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар томонидан банкларда генерация қилинган ягона QR код орқали электрон тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилади.
Бунда 2026 йил 1 июлдан:
➖барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахсларда ягона QR кодли тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш ҳам мажбурий этиб белгиланади;
➖ягона QR кодлардан фойдаланилмаётганлиги савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади.
Президент фармони
❗️Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинадт
2026 йил 1 апрелдан қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади:
➖давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
➖электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;
➖алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
➖транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;
➖қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;
➖кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.
Президент фармони
Пахта ва ғалла етиштирадиган фермерлар рейтинги юритилади
Бунда камида 10 йилдан ортиқ ишлаётган, кредит, лизинг ва солиқдан муддати ўтган қарзи бўлмаган фермерларга рейтингига қараб Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан берилаётган имтиёзли кредит ставкалари янада пасайтирилади. Яъни рейтингнинг юқори поғонасида турган фермерларга кредит ставкаси пахта учун 8 фоиз, ғалла учун 10 фоиз қилиб белгиланади.
Мисрнинг Al-Liwaa Al-Islami газетаси Ал-Азҳар университети ва Ўзбекистон ўртасидаги илмий ва таълим ҳамкорлигини ривожлантиришга бағишланган материални чоп этди
Мақолада академик алоқаларни мустаҳкамлаш, билим алмашиш ва мўътадил диний қадриятларни тарғиб қилишга қаратилган янги қўшма ташаббуслар ҳақида сўз боради.
Нашрда қайд этилишича, дунёдаги энг қадимий ва нуфузли ислом таълим марказларидан бири бўлган Ал-Азҳар ва Ўзбекистон илмий-диний институтлари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда. Томонлар илоҳиёт, ислом тадқиқотлари, мутахассислар тайёрлаш ва академик алмашинувларни қамраб олган бир қатор қўшма илмий ва таълим лойиҳаларини амалга оширмоқда.
Экстремизмга қарши курашиш, маърифий ислом ғояларини тарғиб қилиш ва маданиятлар ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мақола муаллифларининг фикрича, Ўзбекистон бугунги кунда диний таълимга вазмин ва замонавий ёндашувни намойиш этмоқда, бу эса уни Ал-Азҳарнинг Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкорига айлантиради.
Қайд этилишича, яқинда Қоҳирада Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Миср бош имоми, "Ал-Азҳар" мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб билан учрашуви ҳамкорликни фаоллаштиришда қўшимча туртки бўлиб хизмат қилган.
Музокаралар чоғида маънавий ва илмий-маърифий соҳаларда Ўзбекистон - Миср ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Маърифий ислом ғояларини тарғиб этиш ва ёшларни радикаллашувдан ҳимоя қилишда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Манба
“Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди
Зарур муҳофаза тадбирлари натижасида соат 12:00 да “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун тўлиқ қайта очилди — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Photo unavailableShow in Telegram
Yandex Uzbekistan Allplay сервисини сотиб олди
Yandex Uzbekistan Allplay онлайн-кинотеатрини сотиб олганини маълум қилди. Сервис компания таркибига қўшилиб, Yandex Plus экотизимига интеграцияланади.
Фойдаланувчилар учун фильмлар билан бирга мусиқа, китоблар ва спорт трансляцияларига ҳам кенг кириш имконияти очилади. Битим маҳаллий контент бозори ривожига хизмат қилиши кутиляпти.
Photo unavailableShow in Telegram
"Қамчиқ" довони вақтинча ёпилди
10 декабрь куни соат 02:30 дан бошлаб "Қамчиқ" довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бундай қарорга “об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, кучли қор ёғиши ва Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, кўчки хавфи юзага келганлигини инобатга олиб” келинганини билдирган.
Қайд этилишича, довон йўли очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади.
Президент ҳузурида:
➖келгуси йилда пахта ва ғалла ҳосили, субсидия ва бошқа харажатларга жами 34,2 триллион сўм ажратилади, қўшимча 200 миллион доллар маблағ жалб қилиниб, 800 та пахта териш машинаси харид қилинади.
➖2026 йилда агротехник тадбирлар, шу жумладан пленка ва эгилувчан қувурлар учун қўшимча 5 триллион сўм ажратиш таклиф қилинди.
➖фермерлар орасида “интизомли бўлиш – арзон кредит” моделини шакллантириш учун “А” кредит рейтингига эга хўжаликларга 2 фоизга, “B” тоифадагиларга 1 фоизга пасайтирилган ставкада кредит ажратиш ва шу орқали интизомли фермерларнинг кредит юкини камайтириш таклиф қилинди.
➖ўз маблағи ҳисобидан буғдой етиштирган фермерларга 10 фоиз субсидия ажратиш ташаббуси билдирилди.
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни
“Ўзагросуғурта” АЖда “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.
“Ўзагросуғурта” АЖ Бошқаруви биносида ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни”да Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари А. Усмонов, Ф. Ёдгоров, А. Мамирова ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьялари З. Рахманова ва Ш. Якубов иштирок этди ва мамлакатимизда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан маърузалар қилди.
Бу каби тадбирлар ходимларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтириш, коррупциянинг олдини олиш бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, энг муҳими, уларда ушбу иллатга нисбатан қатъий тоқатсизлик кайфиятини шакллантириш мақсадида давомий тарзда ўтказилиб келинмоқда. Тадбирда “Ўзагросуғурта” АЖ тизимида фаолият юритувчи барча ходимлар иштирок этишди.
Тадбир якунида мавзу доирасида фикр-мулоҳазалар алмашинилди, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Telegram | Instagram | Facebook| Youtube | Website
Реклама
Баҳромжон Тўраевич Норқобилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳудудларда қатор тайинловлар амалга оширилди
➖ Алишер Алланиязов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
➖ Акмалжон Тўланов Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгачу у Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи эди.
➖ Исомиддин Исманов Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у ИИВ Тезкор қидирув департаменти Тезкор вазиятларни таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи эди.
➖ Отабек Мавлонбердиев Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва манавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгачу у Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари эди.
➖ Илёсбек Умрзақов Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари эди.
➖ Қомус Юлдашев Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи эди.
00:37
Video unavailableShow in Telegram
Telegram Ҳамёни энди Ўзбекистонда расмий равишда мавжуд!
Энди Ўзбекистонлик Telegram фойдаланувчилари илованинг ўзида Humo, Visa ёки MasterCard карталаридан фойдаланиб, криптоактивларни хавфсиз сотиб олиш, сақлаш, юбориш ва қабул қилишлари мумкин.
Бу — криптоактивлардан ҳали фойдаланиб кўрмаганлар ва янги бошловчилар учун ажойиб имконият.
Хизмат шунингдек, яна 200 дан ортиқ машҳур криптоактивларни алмаштириш ва сақлашни таклиф қилади.
Дунё бўйлаб миллионлаб фойдаланувчилар аллақачон Telegram Ҳамёнининг қулайликларидан фойдаланмоқда — сиз ҳам синаб кўринг!
Компаниянинг расмий каналига обуна бўлинг ва муҳим янгиликлар ҳамда янги акциялар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг.
Telegram’даги Ҳамён — жаҳон крипто активларига оддий ва тушунарли тарзда кириш имконияти. Энди Ўзбекистон аҳолиси учун ҳам очиқ.
Лицензия ҳақида батафсил
Реклама
Salom, Oʻzbekiston UZ_2.mp49.86 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев Мадаминовичга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими" фахрий унвони берилибди.
Хитойда пора олиш жиноятида айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган “China Huarong International Holdings” компаниясининг собиқ бош директори Бай Тяньхуэй қатл этилибди. У 155,6 млн долларлик қийматида пора олганликда айбланган эди. Хитойда, гарчи маҳкумлар ўлим жазосига ҳукм қилинса ҳам, ҳар доим ҳам қатл этилавермайди. Ўлим жазоси ҳукми тайинлангач, маҳкумга яна 2 йил муддат берилади, ушбу даврда Олий суд қуйи суд ҳукмини тасдиқлаши керак бўлади. Бу жараёнда кўп ҳолатларда маҳкумлар жазоси умрбод қамоқ жазосига алмаштирилади. Лекин юқоридаги каби истиснолар ҳам йўқ эмас.
